Термиз давлат университети



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/94
Sana17.07.2022
Hajmi1,41 Mb.
#816265
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   94
Bog'liq
tarix falsafasi majmua mallayev

ҚУРЪОНИ КАРИМ 
- 30 пора (қисм), 114 сура, 6236 оят (Замаҳшарийга кўра, 
6666 оят), 77439 калима, 325743 ҳарфдан иборат (оятлардаги ададнинг фарқди 
бўлишига сабаб, Ислом уламолари Қ.к. сураларининг бошида келадиган 
«ҳуруфи муқаттаот» ва «Бисмиллаҳир Раҳмонир Раҳим» калимасини санаган ва 
санамаганларидадир) Ислом динининг муқаддас Китоби. Қ.к. маккий ва 
мадинавий сураларига бўлинади. Қк.нинг 86 сура, 4613 ояти Маккада 610-622 
й.ларда, 28 сура, 1623 ояти Мадинада 622-632 й.ларда (Абдулазиз Мансурга 
кўра, 91 та сура 4780 та оят Маккада, 23 та сура, 1456 та оят Мади-нада) 
Муҳаммад (с.а.в) га Аллоҳдан ваҳий (Жаброил) орқали туширилган. Қ.к.да 
аввалги замондаги пайғамбарлар ҳаётидан ибрат ва сабоқлар келтирилиб 
одамларни тавҳидга (яккахудоликка) чақирилади. Ҳамда Қ.к. ўша давр 
халқлари турмуш тарзига муносабат шаклида интиҳогача бутун умматта сабоқ, 
яъни адабий, фалсафий, тарихий, ҳуқуқий, тиббий хусусиятлари, илмий 
ҳукмлари, коинот ҳақиқатлари, қонун-қоидаларининг математик тизимда 
арабчада туширилиш ҳодисаси бўлиб, унда физик, математик, биологик ва 
квант механикасига оид мўъжизалари ҳам яширин акс этгандир. Қ.к.даги 114 
суранинг 29 таси араб алифбосидаги «алиф», «лом», «мим», «сод», «ро», 


166 
«қоф», «ҳо», «ё», «айн», «то», «син», «нун» ҳарфлари кўринишидаги шифрлар 
(тафсирларда бу ҳарфларни «ҳуруфи муқаттаот» дейдилар) билан бошланади. 
Ғ 
ҒАЗЗОЛИЙ 
Абу Ҳомид Зайниддин Муҳаммад ибн Муҳаммад (1058 — Тус — 
1111) — ислом фалсафасининг намояндаси. Укаси Аҳмад билан ёшлигида 
отадан етим қолишган. Амакиси қўлида тарбия кўрган. «Умрининг ибтидосида 
Тусда ва Нишопурда улум (илмлар) таҳсилиға ва анинг такмилиға иштиғол 
кўрғазди» (А.Навоий, «Насойим-ул-муҳаббат»), Тусда имом Аҳмад ар-
Родконийдан таълим олди. Сўнгра илм-маърифат излаб, Журжон ва Нишопурга 
борди. Калом ва фиқҳ илмини Нишопурда ал-Ашъария уламоси Имом ал-
Ҳарамайн Жувайний (ваф. 1085)дан ўрганди. Ёш олим Салжуқийлар вазири 
Низомулмулкнинг назарига тушди ва Боғдоддаги «Низомия» мадрасасида 
мударрис этиб тайинланди. Ғ. «Низомия»да олим ва факиҳ сифатида катта шуҳ-
рат қозонди. Ҳаж сафарини адо этгач, ўн йил дом-дараксиз, ҳеч қаерда, ҳеч 
кимга кўринмай яшади. Ғ. ҳаётидаги бу катта ўзгариш ҳақида турли тахминлар 
мавжуд. Аммо Ғ.нинг ўзи «Алқистас ал-мустақим» («Ҳақ йўл мезонлари») ва 
«Ал-Мунқиз мин аз-за-лал» («Залолатлардан қутқарувчи китоб»)да баён эти-
шича, қонуншунос, фақиҳ, илоҳиётчи олим сифатида машҳурлиги, ноҳақ 
фатволар бериш эҳтимоли туфайли дўзах азобидан қўрқиб, нуфузли мансаб ва 
обрўсидан, бойликларидан ҳам воз кечиб, дарвеш-ликни ихтиёр қилиб, 
дарбадар кезган Ғ. Бағдодга қайтиб келади. Низомулмулкнинг ўлимидан сўнг 
вазир бўлган ўғли Фахрулмулк 1106 й.да Ғ.ни яна «Низомия» мадрасасида 
дарс беришга тайинлайди. Мана шу вақтларда у «Ал-Мунқиз мин аз-залал» 
асарини ёзади. Ғ. «Таҳофут ал-фалосифа» («Файла-суфларнинг зиддиятлари» 
ёки 
«Файласуфларнинг 
ноизчиллиги»), 
«Мақосид-ул-фалосифа» 
(«Файласуфларнинг мақсадлари») асарларида аҳли сунна вал-жамоа тариқини 
ёқлаб, куфр ҳисобланган таъ-лимотларни қаттиқ танқид қилган. Ҳатто у 
Аристотель ва унинг издошлари — перипатетиклар фал.-сини давом 
эттирганида ҳам бу даврда фал. илоҳиёт, калом илмларига уйғунлашган эди. 
Зотан, Ғ.нинг ўзи юқорида айтилган нодир асарлари билан илоҳиёт ва фал.ни 
«яраштирган», бир-бирига яқинлаштирган эди. Ғ.нинг мана шу асарларидан 
сўнг ислом оламида муътазила ва ал-ашъария оқимларига ҳам, фай.ларга ҳам 
кенг йўл очилди. 
ҲАЁТ 
— олам яшаши ва намоён бўлишининг энг мураккаб шаклларидан бири. 
Ҳ.нинг хилма-хил турлари, шакллари борки, улар борлиқнинг моддий шаклини 
ҳаракатга келтиришда, бошқаришда асосий ўрин тутади. Ҳ.нинг энг мураккаб 
шакли инсон Ҳ.идир. У инсон руҳияти, онги, тафаккури билан чамбарчас 
боғланган. Ҳар бир одамга бир мартагина Ҳ. кечириш имконияти берилган. 
Инсоннинг қадр-қиммати шу Ҳ.ни қандай ўтказганлиги билан ўлчанади. 
Одамнинг табиати ва Ҳ.и у яшаётган жамиятдаги ижтимоий муҳитга ҳам 
боғлиқ, барқарор жамиятда инсонлар сермазмун Ҳ. кечиришади, нотинч 
даврида эса умр самарасиз ўтади. Демак, жамиятимиз қанчалик барқарор ва 


167 
фаровон бўлса, унда яшайдиган инсонларнинг, келгуси авлодларимизнинг Ҳ.и 
ҳам шунчалик бахтли ва фаровон бўлади. Ҳ.нинг вужудга келиши ва моҳияти 
ҳақида ҳанузгача олим-лар бир нуқтаи назарга келишмаган. Ҳар бир 
инсоннинг Ҳ.и такрорланмас ва ўзига хосдир. Мас, станокнинг бир детали 
ўрнига бошқа детални қўйиш мумкин. Ёки бир ишчининг ўрнига бошқа 
ишчини қўйиш билан станок тўхтаб қолмайди. Аммо ҳар бир одам 
такрорланмас ва ўз ўрнида қадрли, инсонни, унинг Ҳ.ини қадрлаш муҳим 
ижтимоий вазифадир. Инсоннинг яхши Ҳ. кечириши, бир томондан, у 
яшаётган жамиятга боғлиқ бўлса, иккинчи томондан, табиий муҳитга боғлиқ. 
Бутун тарихий тараққиёт давомида инсон билан табиат ўртасидаги муносабат 
такомиллашиб борган. Инсон табиий муҳитсиз, сув, ҳаво, қуёш ва тупроқсиз 
яшай олмайди. Бу унсурлар унинг тирикчилигини таъминлайди. Бундай қулай 
шароит инсон учун фақат Ер шарида мавжуддир. Ернинг Ҳ. тарқалган қисми 
биосфера деб аталади. Биосфера тирик организмларнинг Ҳ. кечириш 
муҳитидир. Агар Ер шари Қуёшга яқинроқ жойлашганида, ер юзасидаги ҳарорат 
кўтарилиб кетган бўлар эди ва оқибатда, намлик, сув йўқолар эди. Агар 
Қуёшдан узоқца жойлашганида, Ер юзасидаги ҳарорат пасайиб, ҳамма жой 
мангу музлик билан қопланар эди. Хуллас, ҳар иккала ҳолатда ҳам Ер 
юзасида Ҳ.нинг пайдо бўлишига имконият йўқолган бўларди. Агар Қуёш 
системаси галактика марказига янада яқинроқ жойлашганда эди, Ер юзасида 
гравитация таъсирида нарсаларнинг вазни оғирла-шиб, инсондек мураккаб 
жонзотни, балки, умуман, Ҳ.нинг пайдо бўлишига шароит бўлмаган эди. 
Аксинча, Қуёш системаси Галактикамиз марказидан ҳозиргига нисбатан четда 
жойлашганда ҳам, гравитация кучининг заифлиги айрим химиявий ва биологик 
жараёнларнинг рўй беришига халақит берган бўлар эди. Бунинг оқибатида Ер 
юзасида Ҳ. пай-до бўлмас эди. 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish