Термиз давлат университети


Биринчидан, тарихни англаш орқали ҳаётни англаш, инсоннинг  инсонлигини англаш туйғуси шаклланади.  Иккинчндан



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/94
Sana17.07.2022
Hajmi1,41 Mb.
#816265
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94
Bog'liq
tarix falsafasi majmua mallayev

Биринчидан,
тарихни англаш орқали ҳаётни англаш, инсоннинг 
инсонлигини англаш туйғуси шаклланади. 
Иккинчндан,
тарихий тафаккур ва тарих фалсафаси орқали бугунги ҳаёт 
мазмуни чуқурроқ тушунилади ва келажак фалсафаси дунёга келади. Бу ҳар 
бир инсоннинг ўзига хос тафаккур тарзини шакллантириш орқали шахс 
сифатидаги 
феноменини 
вужудга 
келтиришга, 
феъл-атворининг 
шаклланишига хизмат қилади. 
Учинчидан,
тарихни ўрганиш орқали мустамлакачилик таъсирида ва 
коммунистик зўравонлик мафкураси натижасида ўзлигини йўқотган, ўз қадру 
қимматини буткул унутган фуқарони уйғонишга, ўзлигини англашга, ўз ҳақ- 



ҳукуқини ҳимоя қила оладиган баркамол шахс сифатида шаклланишга даъват 
этади. 
Тўртинчидан,
аждодлари буюк бўлган, жаҳон цивилизацияси ва 
инсоният тараққиётга жуда катга ҳисса қўшган маданиятга дахлдор 
фуқаронинг қалбида ўтмишини ўрганиши орқали миллий ғурурининг 
уйғониши мамлакат мустақил тарақиёт йўлини танлаган бир пайтда катта 
маънавий қудрат ва улкан ирода кучи бўлиб хизмат қилади. Айни пайтда ўз 
ўтмишининг нақадар буюклигини англаган фуқаро аждодлари руҳи олдида 
қарздор, келгуси авлод олдида ғоят масъулиятли эканлигини яна бир бор 
чуқурроқ тушунади. Ана шу англаш жараёни инсоннинг ўзини ўзи 
янгилашига, ўзини ўзи маънавий тозалашига, ўзини ўзи ислоҳ қилишига олиб 
келади. 
Бешинчидан,
ҳар бир фуқарони маънавий-руҳий ва ахлоқий жиҳатдан 
янгилаш орқали жамиятни янгилаш, турмуш тарзини янгилаш каби ғоятда 
чуқур, кенг миқёсли ислоҳот амалга оширилади. Бу бугунги ислоҳотлар 
даврида амалга оширилаётган кўп қиррали ўзгартиришларнинг асосий омили 
сифатида қадриятга айланади. Зотан, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий ислоҳотлар 
бевосита инсон онги, тафаккури ва қалби орқали ўтказилган тақдирдагина 
унинг қадри ошади, самараси кўпаяди. Қолаверса, сиёсий савия, иқтисодий 
билим,
ҲУҚУҚИЙ
онг орқали маънавий-маърифий жиҳатдан янгиланган 
мустақиллик даври фуқароси шаклланади. 
Тарих ҳақиқати бу конкрет воқеалар, аниқ ҳодисалар ва муносабатлар 
мажмуидир. Аксинча, агар у мавҳум ҳодисалар йиғиндисидан иборат бўлса, 
афсонага айланади. Ўзининг таъсир кучини, мавқеини йўқотади. Бундай 
бўлиши мумкин ҳам эмас. Тарих ҳақиқати бевосита конкрет давр кишилари 
тафаккури ва конкрет ҳаёт мантиғидир. Демак, уни маълум бир даврда 
вужудга келган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, воқеалар, ҳодисалар ҳамда 
уларни келтириб чиқарган бош омил ўша давр кишилари мақсад-
интилишлари, манфаатлари ва дунёқарашларини ўрганиш орқали англаш ва 
тушуниш мумкин. 
Тарихда мавҳум ҳодисалар ва тушунчалар бўлмайди. Тарих мантиқан 
ҳам, табиатан ҳам конкретлик орқали идрок этилади ва у аниқ воқелик 
орқали ўз мазмунини, фалсафасини, бошқача қилиб айтганда, ҳукмини 
кўрсатади. Ана шу жиҳатдан ҳам нимайки мавҳум бўлса ёки мавҳумлик 
орқали воқеа-ҳодисаларга ёндашсак, у тарих ҳақиқатига зиддир. Демак, биз 
конкрет воқеалар, конкрет ҳодисалар орқали уларнинг келиб чиқиш шароити, 
сабаблари ва моҳияти хусусида фикр юритишимиз мумкин. Ана шундай 
ёндашув орқалигина биз конкрет воқелик замирида ётган тафаккур, фалсафа, 
манфаат ва муносабатни тўғри англаб оламиз. 
Айни тарих фалсафасигина инсон ва воқелик, инсоният ва тараққиёт 
тўғрисидаги хулосаларимизни ифодалаб бера олади. Айни тарих фалсафаси 
руҳшунослик, илоҳиёт, сиёсатшунослик, маданиятшунослик ва бошқа 
билимлардан фарқли ҳолда ҳодисаларга конкрет ёндашади, воқеаларни 
конкрет баҳолайди. Ана шу конкретлик – аниқлик асосида фикр юритади. 



Инсон тақдири ва умуман воқелик бевосита аниқ далил орқали таҳлил 
этилади. 
Тарихга тўғри ёндашиш, уни тўғри тушуниб, тўғри тадқиқ
 
этиш учун биз 
ўзимизни тарихий тақдирга қўшиб юборишимиз, унинг ичида яшашимиз 
керак. Ана шунда унинг тириклигини, яхлитлигини тушунамиз, бутун кўлами 
ва миқёси билан қамраб оламиз, моҳиятини англаб етамиз. Тафаккур 
мезонига, фалсафа омилига айлантира оламиз. Тарихий тақдир билан 
тақдирдошлик, тарихий тақдир жараенини онгимиз, қалбимиз ва 
тафаккуримиз орқали ўтказиб, ворислик ҳиссини туйганимиз сайин конкрет 
шахс тақдири, замон ва макон қиёфаси кўзга ёрқинроқ ташланади. Инсон, 
замон ва маконнинг яхлит қиёфаси тўлиғича бутун салмоғи билан 
гавдаланади. Инсон маънавияти, унинг шаклу шамойили орқали қайсидир 
даражадаги тарихий воқелик ва тақдирга дахлдорлик аниқланади. Тарихни 
ўрганишда муаррихларимиз саналар ва воқеаларни таҳлил этиш билан бирга, 
уларнинг ортида турган тақдирлар, кечинмалар, руҳиятлар, манфаатлар ва 
ҳоказолар гирдобида ҳам яшамоғи керак. Ана шунда тарих ҳақидаги 
фикримиз, хулосамиз асосли, сўзимиз таъсирчан, ғояларимиз яшовчан 
бўлади! 
Тарихга муносабатда, уни ўрганаётганда бутун тарихий жараён менинг 
ҳаётим, бутун кишилик ўтмиши менинг ўтмишим, деган фикр билан яшаш 
лозим. Тарихий тақдир, бутун кишилик ўтмиши менинг тақдиримга, менинг 
ҳаётимга, менинг ўтмишимга, кечинмаларим ва орзу-умидларимга айланиши 
керак. Ўша боқий жараённинг, буюк ва сарҳадсиз шажаранинг давомчиси 
сифатида бутун тарих менинг қонимда, жонимда, руҳимда ва 
ҳужайраларимда яшаётганини англашим, ҳис қилишим лозим. Ана шунда 
мен 2000 ё 3000 йил олдин яшаган одамлар ,ҳаётини ўрганяпман, бу менга 
бегона давр, тарих холос, деган хулосага келинмайди. Аксинча, у олис 
аждодлар ўтмиши инсоният ҳаётининг, унинг тараққиёт йўлининг мажмуи, 
муқаддас ва мўътабар хотираси эканлигини англайди. 
Тарихчилик, тарихнавислик ёки тарихшунослик шунчаки баёнчилик 
эмас, балки бой тафаккур ва кенг мушоҳада, асосли мулоҳаза ва ишончли 
фикр орқали вужудга келган фалсафа маҳсулидир. Масалага шундай 
ёндашсаккина, тарихшунослик маънавий қудратга, олий қадриятга, маънавий 
эҳтиёжга айланади. Бугунги миллий мансублик, турли маъмурий чегаралар 
ва инсоният тараққиёти тарих ва ҳаёт олдида нисбий эканлигини, ўша даврда 
яшаган аждодларимиз қайси тилда гаплашганлару қандай умргузаронлик 
қилгани, анъаналари ва урф-одатларидан қатъи назар, мана шу муқаддас 
заминда яшаб ўтганлар бизнинг аждодларимиз эканлигини чуқур ҳис қилган 
ва англаган ҳолда ўтмишга ёндашишимиз керак. 
Президент Ислом Каримов «ҳар қандай цивилизация кўпдан-кўп 
халқлар, миллатлар, элатлар фаолиятининг самарали таъсирининг 
маҳсулидир. Бир сўз билан айтганда, кўчманчилар, босқинчилар келиб-
кетаверади, лекин халқ боқий қолади, унинг маданияти абадий яшайди», - 
деганида тарихан шу заминда яшаган халқ тарихи бугунги авлод бойлиги, 



унга аждодларидан қолган буюк мерос эканлигини таъкидлайди. Тарихий 
тақдирга тақдирдошлик ҳиссини уйғотади. 
Тарих ҳақиқатини англаш учун ва, айниқса, ўтмиши сохталаштирилган, 
бой маънавий ва маданий меросидан ажратиб ташланган, зўравонлик ва 
ҳукмрон ғояларга маҳкум этилган, унга хизмат қилдирилган тарих 
ҳақиқатини қайтадан тиклаш учун ана шундай маънавий-руҳий яқинликни 
ҳис этиш, ўша жараёнларни бевосита қалб орқали ўтказиш зарур. 
Қалбимизда ҳамиша тарихга ворислик туйғуси билан «у менинг мулким, 
менинг бойлигим, менинг наслу насабим, аждодларим руҳи жо бўлган маъво, 
менинг инсоний дахлдорлигим ва инсоний шаънимнинг қайсидир бўлаги» 
деб қараганимизда унинг нақадар мазмуни чуқур, моҳияти беқиёс қадрият 
эканлигини англаймиз. Ана шундай туйғу билан биз тарихнинг ички 
моҳияини, унинг сир-асрорларини оча оламиз. Инсоният тақдирига дахлдор 
бўлган буюк маънавиятни кашф этамиз. 
Албатта, тарихни ўрганишда, аввал айтганимиздек, турли ёвдашувлар, 
турли ғоялар ва оқимлар бор. Бироқ, уларнинг ҳаммаси соф инсонийлик 
муносабати, бевосита дахлдорлик ва жавобгарлик ҳисси олдида ҳеч иш эмас 
ва улар илмий сохталикка, юзакиликка олиб келадиган иллатлардир. Ана шу 
жиҳатдан қараганда ҳақиқий тарих фалсафаси бу инсон ва тарих, инсон 
тақдири ва тарихий жараён, инсоният тараққиёти ва воқеалар, ҳодисалар 
ўртасидаги конкрет боғлиқлик маҳсули сифатида дунёга келади. Айни пайтда 
ана шу икки қутб ўртасидаги уйғунлик, икки олам ўртасидаги муштараклик 
тарихшунослик фани тараққиётининг ва тадрижий хотирани тиклаш асосида 
тарихий тафаккурни шакллантиришнинг муҳим омили ҳисобланади. 
Янгиланишлар даври ва бутун ҳаёт биздан тарихга муносабатни жиддий 
равишда ўзгартиришни тақозо этмоқда. Бу бевосита тарихимизни қайтадан 
ўрганишимизни, унинг бутун ютуқларию фожиалари билан яхлитлигича 
тадқиқ этишни талаб қилмоқда. Бунинг учун биз энг аввало, тарихга шунчаки 
баёнчилик муносабатидан халос бўлиб, уни ўзимизга, ўзлигимизга, 
шахсимизга дахлдор бўлган маъво, бутун инсоний қадриятимизни ўзида 
мужассам этган муқаддас хотирот даражасидаги тафаккур мезонига 
айлантирмоғимиз даркор. Тарихий хотирани тиклаш, уни қадрият даражасига 
кўтариш йўлларини изламоғимиз керак. 
Тарихий тафаккур, тарих фалсафаси бизнинг кўп минг йиллик 
ўтмишимизни яхлитлигича идрок этишимизга, унинг бутун моҳиятини 
англаб етишимизга ва холисона баҳолашимизга ёрдам беради. Шу жиҳатдан 
биз ўтмишга ёндашувнинг тафаккур ва фалсафа орқали баҳолаш йўлига 
ўтмоғимиз лозим. 
Тарихни вақтдан ажратиб бўлмайди. У вақт, муддат ва замонда юз 
берган, маълум бир маконда вужудга келган воқеа-ҳодисалар бирлиги. Ана 
шу замон ва маконда шаклланган анъаналар, турлича қарашлар, маънавий-
руҳий ҳодисалар, ижтимоий муносабатлар замирида ҳатти-ҳаракатлар ўз 
изини қолдиради. Ҳаракатлар замирида эса маълум мақсад ва интилишларни 
ўзида мужассам этган воқеалар ётади.Тарихнинг ўзига хослиги, ижтимоий 
ҳодисалиги маълум бир давр, замон ва макон моҳиятини ўзида мужассам 


10 
этганлиги билан, унинг бутун феноменини белгилаши билан баҳоланади. 
Бошқача қилиб айтганда, унинг мазмун-моҳияти, ижтимоий, иқтисодий ва 
сиёсий
ҲОДИСА 
сифатидаги ўзига хослигини кўрсатади. Айниқса, юксак 
кўтарилишлар, сакрашлар, тараққиётнинг энг баланд чўққиларига чиққан 
даврларда тарихнинг цивилизацияни вужудга келтирувчи буюк ҳодиса 
сифатидаги феномени кўзга яққол ташланади. 
Тарих инсон орқали вужудга келади ва инсон орқали абадиятта 
айланади. Инсон онги ва тафаккури, қалби ва туйғулари орқали юзага келган 
ҳодиса сифатида қадриятга айланади. Ана шу жиҳатдан қараганда инсон ақл-
идроки, унинг тафаккур даражаси, ҳаётий фалсафаси, жамиятни тараққий 
эттириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари, бутун бир халқ, бутун бир жамият 
менталитетини белгилайди.Ана шу менталитет -миллат ёки халқнинг умумий 
маданий-маънавий даражаси, ақл-идроки ва тафаккур майдони нечоғлигига 
қараб тараққиётнинг ёхуд таназзулнинг мазмун-моҳияти очилади. Тарих эса 
ана шу ўта мураккаб, ўта зиддиятли, айни пайтда ниҳоятда қудратли руҳият 
орқали, фаолият орқали хотирага айланади.Турли ижтимоий-сиёсий 
ҳодисалар, воқеалар шу тарзда вужудга келади ва тарихий тараққиёт 
шажарасининг бўғинларини ташкил этади. 
Қадимий донишмандларнинг айтишларича, «Кўр кўрни етакласа, иккови 
ҳам жарга қулайди». Ана шу нуқтаи назардан инсон тафаккури ва жамият 
тараққиёти, инсоннинг маданий-маънавий имкониятлари ва тарихий жараён 
ўртасидаги муносабатларни аниқлаб олиш қийин эмас. Қарийб уч минг 
йиллик тарихимизнинг турли даврларида халқ турли ҳолатларга 
тушганлигининг, бунинг сабаблари ва моҳиятининг илдизи қаердалигини 
юқоридаги хулосалардан билиш мумкин. 
Шахснинг жамиятда тутган ўрни, унинг жамият тараққиётидаги роли яна 
ҳам муҳим аҳамият касб этади. Тарих фалсафаси, тарихий тафаккур бизни 
ана шу улкан муаммолар атрофида жиддийроқ мушоҳада юритишимизни 
тақозо этади. 
Ҳар қандай жамият тараққиёт ва таназзул, турли кўтарилиш ва пасайиш 
даврларини бошдан кечиради. Тарих қаҳрамонлик даврларини, ҳар 
томонлама шаклланган давлатчилик ва бошқарув тизимига эга бўлган 
ҳолатларни, минтақалараро тараққиётлар ўртасидаги алоқалар ривожланган 
замонларни кўрган. Цивилизациянинг ҳаётийлиги, яшовчанлиги, унинг 
узлуксиз давом этиши бевосита одамларнинг маънавий даражаси, ҳаётий 
омилларнинг барқарорлиги, инсон фаолиятининг узвийлиги, фаоллиги ва 
доимий узлуксиз фаолиятнинг таъминланганлиги билан белгиланади, 
Ана шу нуқтаи назардан қараганда, узоқ ўтмишимизнинг юксак 
цивилизациялашган даврлар билан таназзулга учраган даврлари, уларнинг 
мантиқий, сиёсий ва ижтимоий асослари, иқтисодий замини ва сиёсий 
тафаккури билан яхлит ҳолда тадқиқ этилганда унинг бир бутун фалсафаси 
вужудга келади. Бир бутун қиёфаси яратилади. Шу тарзда тарих феномени 
орқали аждодларимиз феномени, миллат ва халқ сифатидаги менталитети 
кўзимизга яққол ташланади. 


11 
Умумжаҳон тарихини ўрганиш, умуминсоният ўтмишини тадқиқ этиш 
инсон ҳақидаги тушунчаларимизни бойитишга, инсон фаолияти, унинг 
имкониятлари хусусидаги хулосаларимизни кенгайтиришимизга ёрдам 
беради. Биз инсоният тарихини, жумладан, ўз аждодларимиз ўтмишини 
ўрганиш орқали оламни ўрганамиз, олам ҳақидаги тасаввурларимизни 
бойитиб, хулосаларимизга яна ҳам аниқлик киритамиз. Бизнинг олам ва одам 
ҳақидаги тушунчаларимизни кенгайтиришимизнинг ягона йўли оламни 
тадқиқ этиш, оламни англаш, уни тушунишдир.
Тарих кишилик жамияти тараққиётининг яхлит моҳиятини тафаккур 
орқали идрок этиладиган сувратидир ёки тафаккур орқали онгимизда мангу 
чизилган хотирот. Шундай экан, биз оламни тарих орқали, инсоният 
тараққиётининг босқичлари, эволюцияси орқали англаймиз. У орқали 
бугунги кунимизнинг мазмунини, моҳиятини тушуниб оламиз, эртанги кунги 
мақсадларимизни, орзу-умидларимизни белгилаймиз. Шу жиҳатдан 
қараганда биз ўзимизни оламдан ажралган ҳолатда тасаввур этолмаймиз. 
Бошқача қилиб айттанда, оламдан айри туша олмаймиз. Оламдан айрилсак, 
ўзимиздан айриламиз. Оламни йўқотсак, ўзимизни, ўзлигимизни йўқотамиз. 
Олам ва одам ўртасидаги боғлиқлик айни олам яхлитлиги ва одам 
бутунлигидир. Айни ана шундай муштараклик уларнинг ҳар икковини ҳам, 
бир-бирини ҳам тўлдириб туради ва бутун ўтмиш, бугун ва истиқболни 
боғлаб 
туради. 
Тарих 
хотирасининг 
абадиятини, 
узвийлигини, 
давомийлигини белгилайди. Тарихий тафаккур ва тарих фалсафасининг ноёб 
қадрияти, буюк сабоғи ана шунда. 
Тарих – инсон ҳақидаги, одамлар ҳақидаги фан. Бироқ у бугуннинг 
одамлари, кечинмалари, ҳис-туйғулари, фаолиятлари ва муносабатлари 
хусусида эмас, балки ўтган аждодларимиз турмуш тарзи, маънавий-руҳий 
кечинмалари, содир этган воқеа-ҳодисалари, мақсад ва интилишлари 
ҳақидаги фандир. 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish