Термиз давлат университети



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/94
Sana17.07.2022
Hajmi1,41 Mb.
#816265
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94
Bog'liq
tarix falsafasi majmua mallayev

 
устунлиги асосида вужудга келган, 
онг ва тафаккур ҳукмрон бўлган яхлит борлиқни тарих деб тушунади. Ўз 
фалсафа мактабини ана шу ғоя асосида қуради. 
Шундай қилиб, Гегель фалсафаси, унинг тарихга муносабати тарих 
фалсафасининг янги даврини очиб берди. У тарих фалсафасига ҳаёт 
қонунияти, маънавий шаклланиш жараёни ва инсон ривожланишининг 
маънавий эҳтиёжи сифатида қарайди. Ҳар қандай ғоялар, мақсадлар ва 
интилишлар ана шу ички эҳтиёж ҳамда шахснинг маънавий-руҳий етуклик 
даражасидан келиб чиқишини кўрсатиб берди. Бу, яхлит холда, тарих – 
инсон тафаккурининг, маънавий-руҳий ва ахлоқий камолотининг маҳсули 
деган хулосага келишга имкон беради. 



XIX аср ва XX аср бошларида вужудга келган тарих фалсафаси айни 
XVIII аср тарих фалсафаси билан маълум даражада яқинлашади. Бироқ, 
баъзи ҳолларда, у билан бахс ҳам юритади. Бу даврлардаги тарих фалсафаси 
айрим пайтларда тарихийликка, тарихий ҳақиқатга, Артур Шопенгауэр, 
Освальд Шпенглер мисолида тушкунликка, пессимизмга мойил, баъзи 
пайтларда эса Арнольд Тойнби каби оптимизмга, тафаккур жўшқинлиги ва 
баланд руҳдаги мушоҳадалар оқимига оғиб туради. 
Айни пайтда динга эътиқод қилувчиларнинг илоҳий тарих фалсафаси 
кўпроқ ёйилмоқда. Кишилик ҳаётини, бутун сайёрамизни чулғаб олишга 
интилмоқда. Бироқ бу ҳам кўп минг йиллик инсоният ўтмишида мавжуд 
бўлган тарих фалсафаси тушунчаси атрофидаги оқимларнинг бири, холос. 
Албатта, турли даврларда вужудга келган маънавий-руҳий эҳтиёжлар ва 
дунёқарашлар орқали тарих фалсафасининг оқимлари янгидан шаклланиб, 
турланиб туради. Бироқ бир нарса аниқки, уларнинг барчасининг тагида аниқ 
тарихий тафаккур, инсон ва инсоният тақдири, унинг маънавий-руҳий олами, 
ақл-идроки ва ана шулар асосида вужудга келган воқеа-ҳодисалар тизими 
ётади. Ана шу тизим, ана шу шажара бутун инсоният тарихи ҳақиқатини ҳам, 
ҳаёт ҳақиқатини ҳам белгилайди. 
Демак, бир сўз билан айтганда, тарих фалсафаси — тарихий тафаккур 
муаммолари билан шуғулланадиган, инсоният тараққиёти асосий 
йўналишларини қамраб олган мустақил билимлар тизими ҳисобланади. 
Марксизм асосчилари тарихий материализм ғоясини илгари сурдилар. 
Тарихни фалсафий умумлаштириш, унинг асосий қонуниятларини ўрганишга 
бағишланган ўзларига хос «илмий» ғояни майдонга олиб чиқдилар. 
Умуман олганда, тарихий тафаккур ва тарих фалсафасини 
шакллантириш, уни ўрганиш ва тадқиқ этишда турли-туман, бир-бирини рад 
қиладиган, бир-бирини инкор этадиган ғоялар ҳамон яшаяпти, ҳамон тарих 
фалсафасини тадқиқ этишнинг турли-туман йўналишлари, шакллари ва 
оқимлари пайдо бўлмоқда. Бу табиий ҳол. Зотан, ҳаёт давом этмоқда, 
тарихий тафаккурнинг шаклланиш жараёни, тарих фалсафасини англаш 
ҳодисаси ҳам инсоният ҳаёти билан бирга давом этмоқда. Илмий тараққиёт, 
онг ва тафаккур ривожланишининг эса чегараси йўқ. 
Бироқ, масаланинг муҳим томони, муаммога ёндашишнинг энг адолатли 
ва ишончли жиҳати шундаки, бизнинг фикримизча, инсон ва инсоният 
тарихи, унинг тараққиёт эволюцияси ҳар қандай қонуниятларга ҳам 
сиғавермайди. Биргина мисол: коммунистах мафкура назариячилари ўйлаб 
топган турли-туман «изм»лар кишилик тарихининг бутун кўламини, 
миқёсини ҳаёт ҳақиқати нуқтаи назаридан тўла қамраб ололмади. 
Марксистик мафкура инсоннинг тарихий тафаккури ва қарашлари холис 
ҳамда эркин ривожланишига, шахснинг озод яшашига, шаклланишига имкон 
бермади. Тарихий тараққиёт қонунларига зид бундай ғоялар эса узоқ 
яшамаслиги ўтмишдан маълум. Чунки бир ғояни, концепцияни илгари 
сурганлар ўз мақсадлари, дунёқарашлари доирасидангина келиб чиқиб 
тарихга ёндашадилар, холос. Ана шу туфайли тарихга нохолисона қараш, бир 



ёқламалик тенденцияси вужудга келади. Натижада тарих сохталаштирилади. 
Буни кўпинча англаб-англамаймиз, тушуниб-тушунмаймиз. 
Ўтмишни баҳолашнинг энг тўғри ва холисона йўли унга ҳаёт ҳақиқати, 
инсон ва жамият ўртасидаги боғлиқлик, уйғунлик, кишилик ҳаётининг 
узлуксиз тараққиёти замирида ётган муносабатлар, қарама-қаршиликлар, 
манфаатлар орқали баҳо беришдир.Зотан, ҳаёт ҳақиқати, унинг қонуниятлари 
барча ғоялару назариялардан кўра устуворроқ, кенгроқ ва чуқурроқдир. 
Бизнинг ҳар қандай юксак ғояларимиз, илмий тафаккуримиз ва ноёб 
назарияларимиз эса ана шу ҳаёт ҳақиқати ва фалсафасининг қайси бир 
жиҳатинидир, қай бир даражададир қамраб олиши мумкин. Бизнинг ўта 
чегараланган тушунча ва ғояларимиз тарих ва кишилик тараққиётидаги буюк 
силжишлар ва таназзулларни бутун кўлами билан қамраб ололмайди. 
...Халқимиз тақдирида бутунлай янги тарихий давр бошланди. Бу давр 
мустақиллик, истиқлол ғоялари орқали эндигина шаклланаётган сомом, ҳар 
томонлама ҳаётий ва инсон манфаатларига хизмат қиладиган ғоялар даври 
сифатида дунёга келмоқда. Ана шу миллий истиқлол, миллий ғоя, миллий 
фалсафа шаклида эндигина пайдо бўлаётган муносабатларимиз бутун 
ўтмишимизни янгича назар билан баҳолаш, уни қайтадан кўриб чиқиш, шу 
асосда тарих хотираси ва тарихий тафаккурни шакллантиришни кучли бир 
ички эҳтиёж даражасига кўтармоқда. 
Янги тарихий давр маърифат даври, маърифатлилик даври сифатида 
вужудга келмоқда. Истиқлол ғоялари асосида бош ислоҳотчилик вазифасини 
бажараётган давлат одамлар онги ва тафаккурида туб бурилиш ясаш, ҳар 
қандай ислоҳотларни фуқаролар онги, тафаккури ва қалби орқали ўтказиш 
йўлини танлади. Ана шу йўл одамларнинг ўтмишга, бугунга ва келажакка 
муносабатларини 
ўзгартириш, 
муайян 
манфаатларга 
ёндашиш 
психологиясини янгилаш орқкали аста-секинлик билан уларни маърифатли, 
комил инсон қилиб вояга етказишга олиб боради. Фуқароларнинг 
маърифатлилиги орқали маърифатли жамият барпо этилади. 
Тарихий тафаккур ва тарих фалсафаси маърифатли жамият қуришнинг 
муҳим омили бўлиб хизмат қилади. Зотан, ўтмишни англаш, уни тўғри 
тушуниш орқали кишилар руҳиятида жиддий ўзгаришлар ясашга, бу орқали 
ҳаётни, турмуш тарзини, охир-оқибатда эса жамиятни маънавий ислоҳ 
қилишга эришилади. Буни нималарда кўриш мумкин? 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish