Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқот натижаларининг апробацияси



Download 78,07 Kb.
bet7/13
Sana04.02.2023
Hajmi78,07 Kb.
#907833
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 5 та халқаро ва 9 та республика илмий‑амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 19 та иш чоп этилган, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация комиссиясининг докторлик Диссертация лари натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 4 та (3 та республика ва 1 та чет эл журналида) мақола, 6 та халқаро ва 9 та республика илмий‑амалий тезисларида эълон қилинган.
Диссертация нинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, уч боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертациянинг умумий ҳажми 147 бетни ташкил этади.


ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида тадқиқот мавзусининг долзарблиги, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, мақсад ва вазифалари, тадқиқот объекти, предмети, тадқиқотнинг илмий янгилиги, тадқиқот натижаларининг ишончлилиги асослаб берилган. Шунингдек, тадқиқотнинг илмий ва амалий аҳамияти, апробацияси, натижаларнинг жорий қилиниши, таркибий тузилиши ва ҳажми тавсифланган. Диссертациянинг биринчи боби « сурхон воҳаси юз (жуз)ларининг анъанавий маданияти тарихшунослиги ва аҳолининг этник таркиби ҳамда ҳудудий жойлашуви» деб аталади. Унда сурхон воҳасида яшоовчи юз (жуз) уруғларининг ҳудудий жойлашуви жойлашув хусусиятлари, этник таркиби ва аҳолининг анъанавий маросимлари таҳлил қилинади.
Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг ҳудудий жойлашуви этник жиҳатдан ўзига хос тарихий-этнографик минтақа бўлиб, ушбу ҳудуд қадимий Шарқ цивилизатсиясида катта аҳамиятга эга бўлган Холчаён, Будрачтепа, Далварзинтепа каби қадимий маданият ёдгорликлари илк давлатчилик марказларидан бири эканлигининг яққол исботидир2.
Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг ҳудудий жойлашувидаги этник ўзига хосликни ўрганиш мақсадида юз (жуз)ларнинг моддий маданияти (тураржойлар, таомлар ва кийим-кечаклар) хўжалик-маданий анъаналари билан чамбарчас боғлиқ бўлган. Чунончи, асрлар давомида шаклланган тарихий маҳаллий ўзак маданиятига таянган ўтроқ ўзбек ва тожиклар моддий маданияти бир қадар консерватив характерда бўлиб, иноэтник таъсирларни ўзига сингдириб юборган. Турмуш тарзида чорвачилик устун турган этник гуруҳлар (юз, қарлуқ, дўрмон, қутчи)ларнинг моддий маданияти ўтроқ аҳолининг маданий таъсирида бўлиб келган.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Ўз куч ва имкониятларимизга бўлган ишонч бизни Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва Янги Уйғониш даври пойдеворини яратишдек улуғ мақсад йўлида бирлаштириб, янада кучли ва мустаҳкам қилмоқда.
Мавзу доирасида бажарилган адабиётлар таҳлилини баён қилишдан аввал шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Сурхон воҳасида юз (жуз) аҳолисининг ХIX аср охири-ХХ аср бошларидаги этник хусусиятларига тегишли илмий адабиётлар кам бўлиб, уларнинг асосийлари тадқиқ этилаётган даврда минтақага турли мақсадларда келган россиялик сайёҳлар, мустамлака идора вакиллари, ҳарбий зобитлари томонидан ёзилган асарларда баён қилинган. Хусусан, 1863-йилда Самарқанд, Бухоро, Хива ҳамда бошқа йирик шаҳарларни ўрганган мажор сайёҳи ва шарқшунос Х. Вамбери 32 та ўзбек уруғи рўйхатини келтиради3.
Ўрта Осиёни районлаштириш бўйича махсус комиссия 1924 - йил сентябрдан-1925 - йилнинг февралигача иш олиб борган. Бу комиссия материалларида И.П. Магидович томонидан тайёрланган Сурхон воҳасининг маъмурий тузилиши статистик маълумотлари асосида бериб ўтилган бўлиб, айнан мазкур маълумотлар тадқиқотимиз учун аҳамиятлидир.4
Рус этнограф олими Л.П. Потапов 1928 - йил Ўзбекистоннинг Жанубий ҳудудлари бўйлаб ўтказган экспедицияси давомида тўплаган маълумотлари асосида чоп қилган мақоласида воҳа аҳолисининг этник таркиби, моддий ва маиший турмуш тарзи каби масалаларга тўхталиб ўтган5.
Сурхон воҳаси юз (жуз)ларнинг қадимги ва ўрта асрлар даврига оид доимий тураржойларини илмий асосда тадқиқ қилишда археолог ва тарихчи олимлардан Г.А. Пугаченкова, Э.В. Ртвеладзе, А.А. Асқаров, С.Н. Турсунов, Т. Аннаев, Ш. Шайдуллаевнинг тадқиқотлари таҳсинга сазовордир
.Юз (жуз)ларнинг Сурхон воҳасида тураржойлар қурилиши масаласи архитектура аспектида З.А. Аршавская, Э.В. Ртвеладзе, З.А. Ҳакимовлар муаллифлигида нашр этилган «Сурхондарёнинг ўрта асрлар даври ёдгорликлари» монографиясида жуда яхши ёритилган. Ушбу тадқиқот муаллифлари ХIX асрда Денов марказида бунёд этилган икки қаватли Саид Оталиқ мадрасаси, Сурхон воҳасининг Вахшивор қишлоғида Сўфи Оллоёр томонидан 1713 - йилда бунёд этилган масжид қурилиши мисолида анъанавий маҳаллий архитектуранинг ўзига хос локал хусусиятларини кўрсатиб бера олган .
Тадқиқотда Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари юз (жуз)ларни анъанавий тураржойлари К. Задихина, Б. Х.Кармишева, К. Шониёзов, Ҳ. Исмоилов, О. Ибрагимов, И. Жабборов, О. Бўриев, Г. Зунуновалар томонидан ҳам тадқиқ этилган6. К. Задихина Қуйи Амударё воҳасида жойлашган тожикларнинг тураржойларига тўхталган бўлса, Б.Х. Кармишева эса Жанубий Ўзбекистонда яшовчи юз (жуз)ларнинг тураржойлари масаласини ёритиб берган ва ўзбеклар орасида кўчма уйларнинг турлари ҳақида тўхталиб ўтган. Айнан, мазкур тадқиқотлар бизнинг ишимиз учун муҳим қиёсий материал бўлиб хизмат қилди.
Сурхон воҳаси юз (жуз)ларининг этник хусусиятларига бағишланган С.Н.Турсунов, Э.О.Қобулов, А.Э.Қурбонов, Н.Н. Турсуновларнинг тадқиқотларида анъанавий уй-жойлар масаласи ҳам тадқиқ этилган. Ушбу тадқиқот ҳам масалани қиёсий ўрганишда ва бир-бирини тўлдирувчи материал сифатида маълум маънода тадқиқотимиз учун аҳамиятлидир7. Тадқиқотда ХХ асрнинг 80-90-йилларида юз (жуз)ларнинг оилавий маросим ва урф-одатлари хақида Ҳ. Исмоилов, М. Ҳамиджонова, О. Бўриев, Н. Лобачева, Т. Тошбоева, М. Савуров ва М. Жўраевларнинг тадқиқотларида диққатга сазовор мулоҳазалар билдирилган8. Л.П.Потапов. К.Ш.Шониёзов, Б.Х.Кармишева каби машҳур этнограф олимларнинг ишлари ҳам советлар даври мафкурасига хизмат қилган деб хулоса қилиш мумкин эмас. Айнан мазкур муаллифлар томонидан юз (жуз)лар этнографияси, хусусан, этник тарихига оид жуда катта илмий маълумотлар йиғилган.
Сурхондарё ҳудудий жойлашуви Амударё орқали жанубдан Афғонистон, шимоли-ғарбдан Туркманистон, жануби-шарқдан Тожикистон билан чегарадош. Сурхондарё вилоятининг умумий майдони 20,1 минг кв.км., 1774,4 мингдан зиёд аҳолисининг 80 фоизи қишлоқларда, 20 фоизи эса шаҳарларда истиқомат қилади. Вилоятда 14 та туман, 8 та шаҳар, 7 та шаҳарча ва 114 та қишлоқ йиғини мавжуд9.
Тадқиқотда Б.Х. Кармишеванинг таъкидлашича, туркман-юзларнинг Сурхон-Ҳисор воҳасига келиб қолиши борасида учта қараш мавжуд: биринчиси, қўнғиротлар каби «орқа юртдан»; иккинчиси, авлодлари юрти Ўратепа ва Нуротадан. Соҳибқирон Амир Темур даврида Сурхон воҳасида Туркман дашт мавжуд бўлиб, ривоятларга қараганда, Туркман дашт Амир Темур отасининг қўрғони бўлган; учинчиси, Султон Санжар мозий томонидан юзта туркман кўчириб келтирилган. Шунинг учун улардан тарқалган авлодлар юз (жуз), яъни туркман-юз деб номланган10.
И.Магидович этнографик ҳисобот маълумотларига таяниб, юз уруғининг Фарғона, Хўжанд ва Тошкент вилоятларида ҳам истиқомат қилганлигини таъкидлайди11. Биз ўз тадқиқотимизда бу уруғлар иттифоқини қуйидаги илмий асосланган бўлимларга ажратиб ўргандик. Қорапчи ва марқадан ташқари, сўров натижаларига асосланиб, биз юз уруғи таркибига яна иккита уруғни киритдик: вахтамғали (ёки бахтамғали) ва жилонтамғали. Сўровлар натижасида бу икки уруғ яна майда даҳаларга бўлиниши аниқланди:

Download 78,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish