Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Диссертациянинг иккинчи боби «сурхон воҳасида яшовчи юз (жуз)ларнинг хўжалик фаолияти »



Download 78,07 Kb.
bet9/13
Sana04.02.2023
Hajmi78,07 Kb.
#907833
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Диссертациянинг иккинчи боби «сурхон воҳасида яшовчи юз (жуз)ларнинг хўжалик фаолияти » деб аталади.
Унда деҳқончилик турлари ва у билан боғлиқ урф одатлар, воҳада яшовчи (юз)жузларнинг ананавий чорвачилиги ва ҳунармандчиликнинг ананавий ва замонавий жиҳатлари таҳлил қилинади.
Воҳада яшовчи аҳоли томонидан ­тупроқ унумдорлигини тиклаш ва агротехника тадбирлари ишлаб чиқилган: мелиорация, қумлоқ, лойқа билан ўғитлаш, вайрон қилинган гил конструкцияли тупроқлар, суғориш ва тупроқнинг шўрини ювиш усулларига эътибор берилган14.
Тарихдан маълумки­, Сурхондарё ҳудуди деҳқонлари милоддан аввалги ВИ-ИВ минг йилликдаёқ донли экинлардан буғдой, арпа, тариқ, мевали дарахтлардан ўрик, олма, нок, полиз экинларидан қовун, қовоқ ва бошқаларни маданийлаштиришган15.
Сурхондарё воҳасида деҳқончилик манзилгоҳларини ўрганган академик А.А. Асқаровнинг таъкидлашича, Уланбулоқсой ўзанлари милоддан аввалги 1700-1500 - йилликларда Сополлитепада истиқомат қилган аҳоли томонидан ўзлаштирилган бўлиб, унинг атрофида кенглиги 5-6 метр ва чуқурлиги 1-1,5 метрни ташкил этган сунъий суғориш иншоотининг ҳозирача сақланиб қолинганлиги бунинг исботидир16. Шунингдек, ушбу Сополлитепа дехқончилик маданиятида меҳнат қуролларидан тошдан ясалган ёрғучоқлар, ҳовонча, ўғир дастаси ва учли мотигаларни айтиб ўтиш мумкин17. Мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари ҳисобланган, Хоразм, Тошкент ва Фарғона водийсида илк суғорма дехқончилик жараёнлари сўнгги бронза ва илк темир даври билан боғлиқдир18.
Деҳқончиликда ер хайдаш (шудгорлаш), ерга дон сепиш, ғалла ўриш ва хирмон кўтариш (“чош қилиш”) билан боғлиқ бўлган тадбирлар ва анъаналар узоқ ўтмишга, яъни Наврўз байрами пайдо бўлишидан ҳам аввалроқ шаклланган. “Шохмойлар” маросими, яъни далага қўш чиқариш кунини ўтказиш учун қишлоқ оқсоқоллари, кун ағдарувчилар (юлдузлар ҳаракатига қараб, яхши-ёмон кунларни аниқловчи ҳисобдонлар) омадли, хосиятли кунни белгилаганлар. Маросимга қатнашганлар томонидан таомлар еб бўлингач, маросим иштирок­чиларига: “Муш­кулларинг осон бўлсин, бошларинг омон бўлсин; тани сиҳатлик, элда хотиржамлик бўлсин; ерга қадалган бир дона уруғларинг минг дона бўлсин; худо ёр, азиз авлиё – анбиёлар мададкор бўлсин; Бободеҳқону Хизр бувалар қўллаб – қувватласин”, деб дуо қилишган19. Маросимдан тугагандан сўнг барча деҳқонлар ўз ҳўкизларини етаклаб хонадонларига қайтганлар ва оила даврасида байрамни давом эттириб, улар мулла-эшонларни чақиришган ва “Деҳқонлар рисоласи” ҳамда бошқа диний китобларни ўқишган.20
Деҳқончиликда шамол ҳомийси билан боғлиқ тасаввурларга кўра, шамол чақириш маросимида айтиладиган қўшиқларда шамол ҳомийси сифатида Ҳайдар шахсиятига, яъни Муҳаммад Пайғамбарнинг куёви Ҳазрат Алига мурожаат қилинади. Ҳайдар куч-қудрати ва тадбиркорлиги билан барча табиат ҳодисалари, жумладан, шамолни ҳам ўз измида сақлар эмиш. Агар унга илтижо қилиб мурожаат этилса, у ўзи тутиб турган шамолни қўйиб юборар эмиш.
Қадимдан халқимизда ҳафтанинг ҳар бир куни муайян осмон жисмлари билан боғлиқ ҳолда тасаввур қилинган. Ҳафтада етти кун борлиги ҳам етти сайёра номи билан алоқадорлиги маълум бўлган. Масалан, душанба Ой куни, сешанба Миррих (Марс) куни, чоршанба Аторуд (Меркурий) куни, пайшанба Муштарий (Юпитер) куни, жума Зуҳра (Венера) куни, шанба Зуҳал (Сатурн) куни, якшанба Шамс (Қуёш) куни ҳисобланган. Шунингдек, етти қават осмон билан етти қат ер тўғрисидаги асотирлар ҳам кенг тарқалган21. ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида халқ орасида “йил боши”, “Наврўз”, “қўш чиқариш”, “уруғ сочиш” маросимларини ўтказишда жамоат йиғилган. Аждодларимиз табиатни, осмон ёритқичларини ўзларининг мададкори деб билган ва ҳар гал янги ой ўроғини кўрганда: “ой кўрдим, омон кўрдим, ўзимга имон кўрдим”, деб дуо қилишган.22 23. Лалми суғорилмайдиган ҳудудлар-да баҳор ойлари ёмғир ёғмай, қурғоқчилик бошланса, “Суст хотин”, “Сут хотин”, “Сув хотин”, “Чала хотин” каби бир неча номлар билан юритилувчи ёмғир чақириш маросимлари ўтказиб келинган.24
Этнограф С.Поляковнинг қайд этишича, Марказий Осиёда кўчманчи ва ярим кўчманчи чорвачиликнинг меридионал, вертикал ва стационар шакллари мавжуд бўлган”25. Марказий Осиё аҳолисида чорва хўжалигининг тарихан шаклланган учта тури: кўчманчи (кўчма ва ярим кўчма) чорвачилик, яйлов чорвачилиги ва қўра (оғил) чорвачилиги кенг оммалашган26. Сурхондарё воҳасининг тоғ ва тоғолди ҳудудлари аҳолиси баҳор келиши билан чорвани тоғларга ҳайдаб, кузда яна пастга, тоғ водийларидаги қишловига тушиб келган ва шу ерда қишни ўтказишган27. Жанубий Ўзбекистон ҳудудини тадқиқ этган этнограф Б. Х. Кармишева чорвачиликнинг мазкур ҳудудга хос тўртта турини ажратиб берган. Буларга, кўчма усул, ҳайдов-яйлов усули, ҳайдов усули ва қўтон-ҳайдов усуллари28.
Ўлкашунос олим Г.Арандаренконинг таъкидлашича: “... хўжаликнинг бошқа ҳеч бир турига қўйчиликка бўлгани каби катта эътибор ва меҳнат сарф этилмаган. Барча ҳудудда қўйчиликка катта даромад манбаи сифатида қаралган”29. Ўзбекистонда 1950 - йилнинг 1 - январ ҳолатига кўра ҳамма қишлоқ хўжалик ҳайвонлари орасида қорамол, от, туя ва эшаклар атиги 33 % бўлгани ҳолда, қўй ва эчкилар 67 % ни30 ташкил этган. Ёз фаслида тоғ олди ҳудудларида жойлашган яйловлардан маълум бир жамоа фойдаланган. Қўйчилик соҳаси кўчма чорвачилик ва яйлов чорвачилиги шаклида ривожланган. Кўчма чорвачиликда-қўйлар йил давомида мавсумий яйловларда боқилган ва чорвачилик хўжалигида у асосий ўринни эгаллаган31.
Воҳа тоғ олди қишлоқларида қўйлар баҳорги яйловга чиққандан кейин, асосий тадбирлардан бири бу-чорва қирқими (жун олиши) бўлган. Қирқим мавсуми бир йилда икки марта, баъзи ҳудудларда бир марта ўтказилган. Биринчи қирқим даври апрел ойининг охири, май ойининг бошларида бошланган. Иккинчи даври эса август ойининг охири ва сентябрь ойининг бошларига тўғри келган. “Қўй керак бўлса августда, жун керак бўлса сентябрда қирқимни ўтказ”32 мақоли Жиззах воҳаси ҳудудига ҳам хос бўлиб, бундай таъкид иккинчи қирқимни август ойида ўтказишнинг фойдаси кўпроқлигига ишорадир. Юз (жуз)лар яшайдиган ҳудудларда қўйлар тана ва думба тузилишига қараб ҳам турлича номланган. Уларнинг “капкир думба”, “ойна думба” ва “шалпи думба” каби турлари бўлган33. Қозоқи қўй ва ҳисори қўчқорларни чатиштириш натижасида олинаётган қўзилар йирик ва соғлом, энг асосийси наслдор бўлмоқда34.
Воҳада омочга қўшиладиган ҳўкизлар ёшлигидан танлаб олинган. Шу сабабли мол бозорларида ёш ҳўкиз нархи анча баланд бўлган. Бозорда гўштига (оғирлигига) қараб эмас, балки унинг соғлом, ўсувчанлигига қараб нарх белгиланган. Ҳўкизлар 1-2 ёшларида бичилган, бундай ҳўкизлар “ахта ҳўкиз” дейилган. Кўпинча ҳўкизлар алоҳида-алоҳида боқилган35.
Воҳада уюрдаги отлар қишин-ёзин тоғда боқилган. Йилқи уюрлари тоғларнинг дарасидаги махсус “отқамов”ларга ҳайдаб борилган. Отларни минишга ўргатиш эса икки ёшдан бошланган36. Минишга ўргатиш турли усулларда, баъзи ҳудудларда эгар-жабдуқ солиниб, Шўрчи тумани Эгарчи қишлоғида махсус тикилган хуржинларга енгил юк солиниб амалга оширилган. Т.Мирсоатов тадқиқотида ҳам баъзи ўҳшаш ва фарқли номлар келтирилган. “Масалан, бир ёшгача бўлган от-қулун, бир ёшдан икки ёшгача-калта той, икки ёшдан уч ёшгача-ғўнон чиқма, уч ёшдан тўрт ёшгача-дўнан, тўрт ёшдан беш ёшгача-бешли, бешдан юқори ёшдагилар-от37 деб тарифлайди. Э. Қобуловнинг қайд этишича, йилқибозлар отнинг тишига, яъни курак, қозиқ ва жағ тишларига қараб ёшини аниқлаган. Курак тишлар-олдинги тишлар бўлиб, 12 та бўлак тишлари эса 24 тани ташкил қилган. Улар юқори ва пастки жағларнинг ён томонларида 6 тадан жойлашган. Қозиқ тишлар фақат айғирларда бўлиб, бияларда камдан-кам ҳолларда учрайди38. Ушбу транспорт ҳисобланган ҳайвонлар инсонларнинг оғирини енгил қилишидан ташқари, инсон саломатлиги учун шифобаш ичимликларни олишда ҳам қўл келган. Воҳада от билан боғлиқ урф-одатлар ва халқ ўйинларининг сақланиб қолиши натижасида тулпорлар ҳақида турли хил ривоятлар тўқилишига сабаб бўлган. Туячиликнинг эса минг йиллар давомида Буюк ипак йўлининг асосий транспорти бўлишидан ташқари ундан олинадиган маҳсулотларнинг шифобахшлиги ҳам аҳамиятли бўлган.
Олим Исо Жабборовнинг қайд этишича: “Ўзбекистонда ўтказилган археологик тадқиқотлар - бу ерда ҳунармандчилик ва уй-рўзғор косиблари, транспорт воситалари ва савдо-сотиқ икки минг йиллар муқаддам кенг тарқалганлиги ва ривожланганлигини исботлади. Бу даврда шаҳар маданияти пайдо бўлиб, йирик меҳнат тақсимоти негизида ҳунармандчилик мустақил соҳа бўлиб ажралиб чиққан. Шаҳарлар ўсиб, савдо-сотиқ ривожланган. Бутун минтақада йирик шаҳарлар нафақат иқтисодий ва ижтимоий, балки сиёсий ва маданий марказларга айлана бошланган.
Сурхондарё воҳасида қадимдан ҳунармандчилик аҳолининг хўжалик ҳаётида муҳим тармоқ сифатида келган. Бу ерда табиий-географик, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий омиллар ҳам ўз таъсирини ўтказиб келган. Шунинг учун ҳам ҳунармандчилик билан шуғулланиш даражасига кўра воҳани қуйидаги қисмларга ажратиб кўрсатиш мумкин:
1. Тоғли зоналар, шаҳарлар ва аҳоли зич яшайдиган қишлоқларда ҳунармандчиликка ихтисослашув кучайиб борган.
2. Дарёларнинг юқори ва ўрта оқими ҳудудларида уй-рўзғор ҳунармандчилиги яхши йўлга қўйилган.
3. Дашт олди ва кенг дашт ҳудудларида аҳоли ўртасида уй-рўзғор учун оилавий маҳсулот ишлаб чиқариш шакллари ривожланиб борган.
Бухоро амирлигидаги шаҳарлар айрим ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариши билан ажралиб турган. Масалан, Шеробод шаҳри кулолчилик маҳсулотлари, Бойсун шаҳри эса темир буюмлари ва тери маҳсулотларига қайта ишлов бериши, Денов шаҳри эса зеби-зийнат буюмларини тайёрлаши орқали ўзига хос ўринга эга бўлган. ХIХ аср ўрталарида Шеробод беклигидан 1000000 танга, Денов беклигидан 75000 танга закот олиниб, ушбу солиқнинг маълум қисми ҳунармандларга тегишлидир39. Марказий Осиёда ХIХ асрнинг бошларида уй ҳунармандчилигига гиламдўзлик кириб, асосан рўзғорнинг муҳим безак ва эҳтиёжи учун хизмат қилган. Аёллар томонидан гиламнинг тўқилиши, бу уй ҳунармандчилиги сифатида қадрланган. Дастлаб гилам тўқиш билан аёллар машғул бўлган бўлса, кейинчалик бу жуда мураккаб иш бўлганлиги сабабли тўқув дастгоҳларида эркаклар ҳам шуғулланишган. Моҳир гиламдўз уста гиламни тўқишни 10-15 йилда ўрганган.
Сурхондарё воҳасида қизлар 5-7 ёшдан чархда ип йигиришни бошлаб, 10-12 ёшидан гилам тўқишда устага шогирд бўлиб тушган. Бу жараён узоқ йилларни талаб қилган. Ипларни бўяш ишларида ёш шогирдлар иштирок этишмаганлар. Бунинг сабаби шуки, гилам ипларини бўяш сирларини тажрибали уста гиламдўзлар бажаришган. Маҳаллий аҳоли томонидан гиламчиликнинг бошланғич манбаси ва асоси наматдан бошлангандир. Кигизларни ишлаб чиқариш усулига қараб 2 хил шаклда бўлади, яъни биринчиси гулсиз оддий кигизлар, иккинчиси гулли кигизлар ҳисобланади. Кигиз такиямат деб аталиб, унинг “туғдонагул”, “тақиргул”, “туғма бақа”, “гажакгул”, “гултайлама”, “қирқдонагул”, “шохмола”, “қирдўнгил”, “олтидўнгил” каби турлари кенг тарқалган40. Қоракўл қўйларнинг жун сифати думбали ҳисори, жайдари зотиникига нисбатан юқори бўлса-да, у ҳам дағал ҳисобланган. Яримдағал жунли қўй зотлари кам сонли бўлиб, улар асосан Сурхондарё, Қашқадарё ҳудудларида боқилган. Сурхон воҳасида майин, мустаҳкам ва оқ рангли жун берувчи қўй зоти кўпроқ боқилган41. Аёллар томонидан жунни титиш гиламдўзликдаги муҳим жараёнлардан бўлиб, унда ишлатиладиган асбоб туркманларда юн дарак, ўзбекларда тароқ ёки жун тароқ деб аталган. Тароқда икки қатор ўткир темир тишлар ёғоч асосга бириктириб чиқилган. Б.Х.Кармишева урчуқнинг турлари саккизта бўлганлигини таъкидлайди42.
Тарихий-этнографик адабиётларда келтирилишича, қоқма гиламни тўқиш учун зарур дастгоҳлар олиб юришга қулай ва ўрнатишга осон бўлган ҳамда катта ҳажмда бўлмаган. Шунинг учун ҳам узунасига ва энига тортилган ишланма (гиламчилик буюми)нинг эни 40 см келадиган йўл-тахтни ташкил этган43.
Сурхондарё воҳасида ХХ асрнинг 60-70-йилларига қадар гиламдўзлар бўёқларни асосан маҳаллий бўёқбоп ўсимликлардан рўян, испарак, нок пўстлоғи ва яшил ёнғоқ баргидан олишган44, кейинчалик калаваларни бўяшдан аввал бозордан тайёр кимёвий бўёқ воситаларини сотиб олишган ва ишлатишган113. Бу жараён бугунги кунда ҳам давом этмоқда.
Б.Х.Кармишева томонидан айтилишича, урчуқнинг турлари саккизта бўлган45. Этнографик адабиётларда келтирилишча, қўл урчуқлари - қорақалпоқларда – уршык, туркманларда – ик, қирғизларда – ийк, ўзбекларда йиг ёки дуг деб номланган46.
Аёллар гиламга тушириладиган нақшлар тасвири рамз-белгиларни ўтмишда ва ҳозирда ҳам кишиларнинг хаёллари, орзулари, руҳий-ижтимоий онггини ифода этган деб ҳисоблаган. Жумладан, нақшларда чорвадор аҳоли маданиятига хос анъанавий мавзулар, “қўчқорак” (қўйнинг шохи) нақши Бойсун гиламлари ва кигизларига хос нақш бўлиб, ҳайвон тимсолларидан “кирмак” (чувалчанг), “зулук”, “илон изи” нақшлари ҳам кенг қўлланилган. Геометрик нақшлар асосан шакл ажратувчи чизиқларда, нақшларнинг сиртини ифодалаган47. Тўй кийимларида аёллар кўйлагининг енглари, олди ва этакларига кашта тикиш сақланиб қолган. Сурхондарё вилоятининг Бойсун қўнғиротлари эса кўйлакларининг ёқаларига кашта солган бўлса, чиғатой, ўзбек, тожик чиғатой аёллари эса кўпроқ кўйлак олди ва енгларига кашта тикишган48. Қолаверса, ҳозирги кунда кашта ва кашта буюмларининг 100 дан ортиқ янги замонавий кўринишлари нимча (узун ва калта), сюртук, костюм-пиджак, каштали оёқ кийимлар (этик, туфли ва тапочка), турли шаклдаги ҳамёнчалар, қўл рўмолчалар, кепкалар, рюкзаклар, кошелёклар, китоб учун ғилоф, телефон ва очкилар учун ғилофлар, сочпопук, попопли кашталар, каштали лозим, жойпўш, жойнамоз, бўғчалар, ёстиқ жилдлари, ироқи дўппи-қалпоқ, пардоз халта ва бошқа турли шаклдаги сувенирбоп буюмлар тайёрланмоқда.
Шунингдек, аҳолининг ҳунармандчилик билан боғлиқ баъзи бир турларини эркаклар томонидан ҳам от-эшаклар учун эгар-жабдуқлар, чавандозлик анжомлари, мол терисидан оёқ кийимлар ва ҳар хил идишлар тайёрлашган49. Масалан, Эгарчи қишлоғида яшовчи бир нечта сулолавий оилалар от учун махсус эгар-жабдуқлар, чавандозлик анжомларини ҳозирги кунда ҳам тайёрлашмоқда50. Бундан ташқари, ХХ асрнинг 80-90 йилларида ҳам тегирмон тошини тайёрлайдиган сангтарош усталар Қўштегирмон қишлоғида ҳам бўлганлигини дала тадқиқотларида олиб борилган ахборотчилар билан суҳбат жараёнида бу ўз исботини топди51.
ХIX аср охири – ХХ аср бошларида Ўрта Осиёда содир бўлган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва бошқа омиллар этник жамоаларнинг таркибига ўз таъсирини кўрсатган ва аҳолининг бир-бирига яқинлашиши ва қўшилиши жараёнлари содир бўлган. Аммо, шунга қарамасдан ўрганилаётган даврда воҳа аҳолиси ўз этник хусусиятларини сақлаб қолган эди. Айнан, бу даврда воҳа аҳолисининг деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчилик каби анъанавий хўжалик машғулотлари минтақанинг табиий-географик шароити, аҳолининг этник таркиби, жойлашув хусусиятлари билан боғлиқ бўлган.
Диссертациянинг «сурхон воҳаси юз (жуз)ларининг моддий маданиятининг этник хусусиятлари » деб аталган учинчи бобида Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг анъанавий тураржойларида минтақавий ва этник хусусиятлар, миллий кийим-кечаклар ва зеб-зийнат буюмлари: анъанавийлик ва трансформацион жараёнлар ҳамда анъанавий таомлар: таснифи ва маҳаллий хусусиятлари таҳлил қилинади.
Ўзбекистон ҳудудида уй-жойлар қурилиши қадимий тарихга эга бўлиб52, Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг қадимги тураржойлари табиий шароитни ҳисобга олган ҳолда барпо қилинган. Шунингдек, ҳар бир қурилган бино қурилишида ундан фойдаланиш манфаатлари тўлиқ ҳисобга олинган.
Сурхон воҳасида юз (жуз)ларни уй-жой қуришда ўзига хос урф-одатлар бўлган. Масалан, уй қурилишини бошлашдан олдин кун ўнгланиб, ҳафтанинг хайрли ва хосиятли кунлари аниқланиб53, шундан сўнг қўй сўйилиб, қўни-қўшнилар чақирилган. Меҳмондорчиликдан сўнг уй деворига тошни биринчи бўлиб бадавлат, ёши улуғ кекса киши қўйган, қолганини ёшлар давом эттирганлар. Воҳанинг Вахшивор, Бодиҳаво каби қишлоқларида эса уй қурилишига чақирилганларнинг ҳаммаси биринчи куни ўзлари билан уй деворига биттадан тош келтирганлар. Кейин меҳмон бўлиб тарқалишган. Уй қурилишини эса уй эгаси ўз оила аъзолари билан бошлаган. Уй пойдеворининг биринчи қаторини уй эгасининг ўзи қалаб, қолганига ҳашар уюштирган. Ахборотчиларнинг таъкидлашича, ота-боболари қадимдан одатда уй қуришда ишни бинонинг «қибла»54 томонидан бошлашган. Албатта, уйни ёпишда ёғоч (асосан арча, тол ёки терак) тўсинлар тоқ (3, 5, 7, 9, 11, 13) қўйилган. Масалан, ошхона, даҳлизлар учун уч ёки бешта ёғоч (хори) ишлатилса, меҳмонхона ва бошқалари учун етти, тўққиз, ўн биттагача қолаверса, уйнинг хоналари катталашишига қараб ундан ҳам кўп ишлатилган. Томнинг ёғочи (хори) устидан васса қўйилиб, васса устидан чий, бўйралар ёки қамиш тўшаб сомон лой билан сувалган.
Сурхон воҳасида юз (жуз)ларида ўтмишдан мавжуд бўлган тураржойлардан бири капа бўлиб, воҳа ўзбекларида «капа», «чайла» деб аталса, қозоқларда эса «курке» дейилади55. Капа вақтинчалик ва мавсумий тураржой бўлиб тезда йиғиштириб олишга қулайлиги ҳамда содда тузилганлиги билан ажралиб туради56. Сурхон воҳасида юз (жуз)ларида капа юмалоқ (гумбазсимон) ва тик (конус) шаклида бўлиб ўртача катталиги энига уч-тўрт қулоч, бўйига беш-олти қулоч бўлган. Капани тикиш учун узунлиги уч тўрт қулоч, диаметри бир ярим, икки бўғин келадиган тол ёки (тут, юлғун, арча, заранг), яъни «капа чўп» ерга бир қарич узунликда, ораси уч қарич энликда қоқилган. Капа чўплар бўшамаслиги учун икки қулоч юқорироғидан жундан тўқилган тизма билан боғлаб чиқилган. Жундан эни тўрт қулоч, бўйи олти-саккиз қулоч узунликда кигиз қилинган бўлиб, шамол, довул кўтариб юбормаслиги учун тўрт буржига жундан арқон қилиниб, капа чўпга боғланган. Пишиқ қилиб, мустаҳкам тайёрланган бу кигизлардан қор ва ёмғир ўтмаган. Шунингдек, кигиздан ташқари қамиш ёки устидан сомонли лой билан лой сувоқ қилганлар. Ёзги капалар эса қамиш билан ёпилган57. Айримларининг усти сомонли лой билан сувалган. Эшик оғзига қиш фаслида кигиз, бошқа иссиқли кунларда бўйра ёки шолдан тўқилган мато тўшаб қўйганлар. Олтинсой тумани Ипоқ, Қарлуқ қишлоқларида тепасидан тутун чиқадиган туйнук ҳам қилинган58. Ерга чий (бўйра) тўшалиб, устидан кигиз ёки гилам тўшаганлар. Капанинг деворига тақаб напармач, бўғжама, кўрпа, ёстиқ ҳамда бошқа буюмлар қўйилган. Кираверишда эшикка яқинроқ жойда ўчоқ бўлиб, тутун туйнукдан чиқиб турган. Шунингдек, сандалдан фойдаланилган. Сурхон воҳасида юз (жуз)ларида капаларнинг усти(томи)ни махсус қамишдан тўқилган бўйралар билан ёпганлар. Бу капани воҳанинг юз, дўрмон, қарлуқ, барлос уруғига мансуб аҳоли «хос капа»59, қўнғиротлар эса «чум»60 деб атаганлар.
Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг ўтов ва капага нисбатан кенг тарқалган асосий тураржойларидан бири лочиқ ҳисобланган61. Лочиқ тураржой сифатида туркиялик юрукларда62, озарбайжонларда63 қолаверса, қирғиз64 ва туркманларда65 ҳам бўлган.
Тадқиқотда Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг уй-жойлари доимий ва мавсумий-вақтинчалик тураржойлардан иборат бўлган. Доимий тураржой эса уй томи дастлаб пахса, хом ғишт, гувала, яъни «бўри калла», «шапати», тоғли ҳудудларда тош деворлардан иборат бўлган. Дастлаб бир хонали уйлар, икки хонали уйлар ҳамда ХХ аср бошларига келиб «хўржин том», яъни уч хонали уйлар, болахонали уйлар қурилган.
ХIX аср охири – ХХ асрнинг биринчи ярмида Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг тураржойлари тараққиётига этноижтимоий жараёнлар ҳам таъсир қилган. Мазкур жараёнлар биринчи навбатда ўлкада рўй берган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар билан боғлиқ бўлган. Айнан ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар воҳа аҳолиси анъанавий турар- жойларининг ўзига хос трансформатсиялашувига сабаб бўлган. Трансформацион жараёнлар кўпроқ аҳоли бадавлат қатламининг тураржойларида ўз аксини топган.
Ўзбек халқининг аньанавий кийимлари ва тақинчоқлари моддий маданиятнинг муштарак бир қисмини ташкил этиб, халқимизнинг миллий хусусиятлари, урф одатлари ҳамда эстетик дидини намоён этган. Бошқа халқлар кийимлари сингари ўзбекларнинг аньанавий кийимлари узоқ тарихий жараёнлар давомида, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳамда урф-одат, маросим, анъаналар таьсирида даврлар ўтиши давомида ўзига хос хусусиятда шаклланиб, ривожланиб келган. Рус элшунос олимаси О.А.Сухарева таъбири билан айтганда: «Кийимнинг юзага келиши ва турларининг кўпайишида кишиларнинг яшаш тарзи, меҳнати ва иқлим шароитидан ташқари, уларнинг маданий ривожланиши, эстетик дидларининг ўсиши ҳам асосий омиллардандир»66.
Сурхон воҳасида юз (жуз)ларида кийим-кечаклар учун зарур бўладиган матолар асосан уй шароитида тайёрланган. ХХ асрнинг бошларига қадар Вахшивор, Сангардак, Шўрчи, Қарлуқ каби ҳудудларда терига ишлов бериб, бош, устки ва оёқ кийимлар ҳамда шу каби бошқа кийимлар ишлаб чиқариш ўзига хос тарзда ривожланган67. Тарихий-этнографик адабиётлардан маълумки, Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг миллий кийимларининг тараққий этиб, ўзгариб бориши доимий жараён бўлса-да, лекин кийим-кечаклардаги жиддий бурилишлар ХIХ аср сўнгги чорагида ва ХХ асрда юз берган. Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг анъанавий кийимларининг трансформатсиясини махсус тадқиқ қилган С. Давлатованинг ёзишича, бу даврда бир томондан, Ўзбекистон ҳудудида содир бўлган турли тарихий жараёнлар, хусусан, ўзбеклар турмуш тарзига рус ва Европа маданиятининг жадал кириб келиши минтақа халқларининг маънавий ҳаётига совет мафкурасининг мажбуран жорий этилиши билан бирга техника тараққиётидаги қатор ўзгаришлар ҳам миллий кийимларнинг тикилиши, бичими, шакли ва кийимлар учун ишлатиладиган мато турлари ҳамда мато тайёрлаш технологиясининг жиддий ўзгаришига олиб келган68.
Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг енгил кийимларидан бири кўйлак бўлиб, кўйлаклар ўйма ёқа, елка ёқа ҳамда кифтаки деб номланиб, ёқалари қўлда тикилган ҳошиялар ёки жияклар билан безатилган. Бўйи тиззадан пастга туширилган бўлиб, енглари кенг ҳамда узун бўлган69.
Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг эркакларнинг кийим тагидан киядиган енгил ич кийимларидан бири яктак кўйлакдир. Яктак кўйлакнинг ёқаси ичидан тўртбурчак шаклда қўшимча мато қўйилиб, олди очиқ бўлган70. Енгил кийимлардан бўлган тик ёқали кўйлак, узун ва кенг енглари, бўйи ҳамда узун олд ёқаси билан фарқ қилган71.
Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг белбоғ қадимдан ўзбек ва тожик халқлари томонидан эъзозланиб келинади72. Белбоғ эркаклар уст кийими, яъни чопон, желак устидан белга боғланадиган рўмол бўлиб, бўз, шойи каби матолардан каштали ҳамда каштасиз тикилган. Белбоғни воҳанинг Олтинсой тумани Жобу, Қарлуқ, Ипоқ, Қумпайкал қишлоқлари айрим аҳолиси «белқарс» деб атаган73. Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг чорвадор аҳолисининг жундан тўқилган матолардан ҳам белбоғлари бўлган74.
Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг эркаклар бош кийимларидан яна бири дўппи бўлиб, тикилиш услуби, безатилишига кўра бир-биридан фарқ қилган75. Дўппи авра, астар, жияк ҳамда пилтадан ташкил топган. Дастлаб ҳар бири алоҳида тикилиб, кейин қўшиб тикилган. Дўппиларнинг тикилишида салла, салла тагидан киядиган думалоқ, қиррали, яъни «кулоҳ»76 ҳамда ўзи якка ҳолда кийиладиган тўрт бурчак хиллари бўлган77. Шунингдек, воҳада чорвадор аҳоли қиш фасли учун туя жунидан тўқилган матодан ҳам дўппи тикканлар. Воҳанинг қўнғирот, юз уруғига мансуб аҳолиси дўппини «қалпоқ» деб аташган78.
ХIХ аср охири – ХХ асрнинг биринчи ярмида Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг анъанавий оёқ кийимлари маҳаллий усталар томонидан тикилган бўлиб, такаки, чориқ, ҳаккари, мўкки, тоштовон каби оёқ кийимлар тайёрланган. Этик ҳамда махси-ковушларни воҳадаги ҳамма усталар ҳам тайёрлай олмаган. Бу хилдаги оёқ кийимлар учун хомашё сифатида от, туя, қорамол, қўй ва эчкининг ошланган (ийланган), териларидан фойдаланилган. Тери жийда, ўрик (зардоли), жинжак79 илдизларидан қайнатиб тайёрланган сувга 2-3 кун солиб қўйилади. Қизғиш рангга кирган бу тери ошланган. Такаки асосан қорамол терисидан қилинган. Шунингдек, чориқ ҳамда попушлар ҳам қорамол терисидан тикилган. Масалан, чориқнинг орқа товони тагидан тасма ип қилиниб, оёққа айлантириб боғлаб қўйилган. Чориқлар асосан ёғин-сочин даврида кийилган80. Махси ва мўккилар сарка81 терисидан тикилган. Асосан ёғингарчилик даврида кийиладиган ҳаккари ковушлар ёғочдан ясалган82.
Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг аёллари кўйлаклар узун ҳамда кенг қилиб тикилган. Аёлларнинг ички кийими оқ матодан тикилган кўйлак ҳамда «кўкракбанд»дан иборат бўлган. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, бу ички кўйлаклар устидан ҳамиша кундалик кўйлаклар кийиб юрилган. Воҳада қизлар кўйлагидан аёллар кўйлаги маълум томонлари билан фарқ қилган. Бу фарқ аввало кўйлак ёқаларида акс этган. Аёллар кўйлаги ўйма ёқа ҳамда кўндаланг ёқали бўлган. Ўйма ёқали кўйлак бўйиндан бир қарич узунликда кўкраккача кесилган, ингичка жияк тутилиб, боғич қилинган. Асосан бу ёқа аёл кишининг бола эмизишига мўлжалланган83. Воҳанинг айрим қишлоқларида бу кўйлакни «пешчак», «пешкумо» деб аташган84.
Сурхон воҳасида юз (жуз)ларида ХХ асрнинг биринчи чорагида қизлар ҳамда қариялар кўндаланг ёқали, яъни елка ёқали кўйлак кийганлар. Воҳанинг айрим қишлоқларида бу кўйлакни «кифтаки» деб аташган. Бундай кўйлак ёқалари чап ёки ўнг томондан ярим қарич узунликда бош бемалол киришига мўлжаллаб кесилган. Бош кириши учун мўлжалланган тепа қисми ип билан боғлаб қўйилган85. «Елка ёқали» ёки «кифтаки» деб номланган бундай кўйлаклар ХХ асрнинг 30-40 йилларида аёллар орасида оммалашган86.
Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг аёллари бош устки кийимларидан бўлган курта йўл-йўл матодан тикилиб, асосан астарсиз, аврадан иборатдир. Куртанинг енглари, ёқаси ҳамда этакларига чиройли жияк тикилган. Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг аёллари куртани асосан бошга ташлаб юришган87. Курта Ўзбекистоннинг бошқа ҳудуд аҳолиси уруғларида ҳам мавжуд бўлиб, қорақалпоқларда «оқ жада»88 ҳамда хоразм ўзбекларида эса «жаъда»89 деб аталади.
Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг аёлларнинг пешонага, сочга, қулоққа, бўйин, қўл-оёқ ва кўкракка тақиладиган ва тикиладиган мунчоқ, сирға, узук ва билакузук каби тақинчоқлари мавжуд бўлган90. Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг бундай тақинчоқларни аёллар асосан тўй, байрам (Наврўз, Қурбон, Рамазон ҳайитларида) кунлари, айниқса, келинлар тўй куни яхлит тарзда таққанлар. Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг аёлларнинг барчаси «гуноҳ ёши»дан бошлабоқ қулоққа сирға таққанлар. Сирғаларнинг уй сирғаси, ойболдоқ, қозиқ сирға, муҳаммади сирға каби турли хил шакллари мавжуд бўлиб, улар турлича номланган91. Хусусан, воҳада айлана ёки бодомсимон сирғалар бўлиб, «ҳалқайи Муҳаммади» ёки «муҳаммади сирға» деб номланган. Муҳаммади сирғанинг тоқ сонли осилчоқлари бўлиб, уларнинг сонига қараб «уч оёқли», «беш оёқли», «етти оёқли», «тўққиз оёқли», «ўн бир оёқли» каби турларга бўлинган. Воҳада «тўққиз оёқли» ва «ўн бир оёқли» муҳаммади сирғани асосан бой хотинлар тақишган. Бу сирғани воҳа аёллари Биби Фотиманинг сирғаси деб, муқаддас билганлар92.
Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг худудидаги этник жамоаларнинг миллий таомларини ўзаро қиёсий ўрганишдан аён бўладики, ўрганилаётган даврда халқ таомларида анъанавий этник жиҳатлар ёрқин намоён бўлган. Шу билан бирга воҳада анъанавий деҳқончилик ва чорвачилик хўжалик маданий типига мансуб аҳоли таомларида кўплаб иноэтник хусусиятлар ҳамда умумминтақавий жиҳатларни кузатиш мумкин эди.
ХIХ асрнинг охири – ХХ асрнинг биринчи ярмида Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг деҳқончилик билан машғул бўлган ўзбек чиғатойлар ва тожиклар таомларида асосан донли ҳамда сабзавотли таомлар кенг ўрин олган бўлса, чорвачилик билан шуғулланган дўрмонлар, юзлар, қатағонлар эса қатиқ-сут, ёғ ва гўштни кўпроқ истеъмол қилишган93.
Сурхон воҳасида юз (жуз)ларида тандирларнинг «ер тандир» ҳамда «девор тандир» сингари турлари ўрнатилишига қараб бир-биридан фарқланган. Масалан, «ер тандир»лар турк, қарлуқ, қатағон, барлос каби этник гуруҳларда бўлса, «девор тандир»лар эса ўтроқ аҳоли бўлган чиғатой, хўжаларда учрайди. Нон ёпишда тандир яхши қиздирилиб, енглик кийиб, рапида ёрдамида ёпилади. Азалий тумуш тарзи чорвачилик бўлган юз, дўрмон ва қўнғиротларнинг нон пиширишда «това тошлар»дан фойдаланганликлари кузатилади.
Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг Воҳанинг Шўрчи, Қумқўрғон, Олтинсой туманларидаги юз уруғларида, қолаверса, деярли барча ҳудудларда фотиҳа тўйида куёв томони 30 тадан 60 тагача қатлама пишириб юборган. Тадқиқ этилаётган даврда юпқа ҳам буғдой унидан тайёрланган94. Элшунос олимлардан Б.Х. Кармишева, К. Шониёзовлар таъкидлашича, бу таом Марказий Осиёнинг бошқа ҳудудларида ҳам тановвул қилинган95. Хусусан, Юқори Зарафшон тожиклари юпқани «тунук» деб номлашган96.
Қумқўрғон, Шўрчи, Олтинсой туманларидаги юз (жуз)ларнинг қишлоқларида ҳамирли тоамлар орасида «ғилминди» машҳур бўлган97. Ғилминди таоми Зарафшон ҳавзаси қипчоқларида ҳам кенг тарқалган бўлиб «ғилбинди»98, Юқори Зарафшон тожикларида эса «ғилмунди»99 деб аталган. Ҳозирда ҳам бу таом тансиқ таомлар сирасига киради100.
Сурхон воҳасида юз (жуз)ларда сумалак кўкартирилган буғдой ва арпа майсасидан тайёрланиб, бу таом ҳақида К.Л. Задихина101, К.Ш. Шониёзов102, Н.Г. Борозна103, Н.С. Кисляков104, Н.П. Лобачева105лар алоҳида тўхталиб ўтганлар. Сумалак бир неча минг йиллик тарихга эга бўлиб, у воҳада қиш чилласи кирган даврдан бошлаб пиширилиб, асосан “илик узилди” даври деб Наврўз106 байрами арафасида кўпроқ пиширилган. Сумалакни тайёрлашда буғдой донини ўстириш алоҳида аҳамиятга эга бўлган. Буғдой дони покиза, намозхон аёл томонидан, таҳоратсиз кишилар кўзи тушмайдиган жойда ўстирилган. Сумалак қозоннинг тагига олмаслиги учун ёнғоқ, воҳанинг айрим туманларида эса тош ҳам солинган. Кун ботиш олдидан қозон тагига олов ёқиб, то эртаси қуёш чиққунча тўхтовсиз олови ўчирилмасдан ёқилиб, қозон ковлаб чиқилган. Сумалакни кўпни кўрган, намозхон, кайвони аёл сузган107.
Сурхон воҳасида юз (жуз)лари миллий таомлари ратсионида гўшт ва гўштли маҳсулотлар ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган. Воҳанинг Қумқўрғон, Шўрчи, Олтинсой туманлари ҳудудида юз (жуз)ларнинг чорвадор ярим ўтроқ аҳоли яшаб, улар анъанавий равишда гўштли таомларни кўпроқ истеъмол қилганлар.
Гўштли таомлар асосан қўй гўштидан тайёрланган. Эътиборга сазовор томони шундаки, Республиканинг бошқа минтақаларидан фарқли тарзда Сурхон воҳасида юз (жуз)ларида яшовчи ўзбек уруғлари сигир гўштини «совуқлик» деб деярли истеъмол қилмаган. Чунки, маҳаллий аҳоли тасаввурида сигир гўшти «совуқлик» бўлиб, агар сигир гўшти истеъмол қилинса, инсонлар ўртасидаги меҳр-муҳаббат «совийди» деган тасаввур бўлган108.
Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг таомлари нафақат турли-туман ратсионга бойлиги ва ранг-баранглиги балки ўзига хос этник ва локал хусусиятлари билан ажралиб турган. Сурхон воҳасида юз (жуз)ларида миллий таомларни тайёрлаш ҳамда таомлар учун зарур бўлган маҳсулотларни етиштириш бўйича катта амалий тажриба тўпланиб, таомлар билан боғлиқ қарашлар ва маросимлар ҳам асрлар оша ўзбек халқининг моддий ва маданий маданияти такомиллашишига муносиб хисса қўшиб келган.
тадқиқ қилинаётган даврда жамият ҳаётида содир бўлган тарихий жараёнлар, ижтимоий-сиёсий, маданий соҳаларда юз берган улкан ўзгаришлар ҳамда енгил саноат, хусусан, тўқимачилик ва тикувчилик саноатининг жадал ривожланиши, кишилар дидининг муттасил ўсиб бориши ва этномаданий алоқаларнинг кучайиши воҳа аҳолиси кийимлари тараққиётида инқилобий ўзгаришлар рўй беришига олиб келди. Натижада воҳа кийим-кечаклари европа ва миллий кийимларнинг ўзаро қоришуви асосида янгича кўриниш касб этганлигини кўриш мумкин.
Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг анъанавий тақвимий маросимлар узоқ тарихий давр давомида шаклланиб, у ёки бу этнос яшаган географик муҳит, унинг хўжалик турмуш тарзи, ижтимоий муносабатлари, анъанавий маданияти, этник қатламлари ва бошқа бир қатор омиллар таъсирида шаклланиб борган


ХУЛОСА


ХVIII аср охири – ХХ аср бошларида Сурхон воҳасида юз(жуз)ларнинг ҳудудий жойлашуви ва этномаданий хусусиятларининг хўжалик фаолияти ҳамда моддий маданиятидаги трансформацион жараёнларни мавзусини тадқиқ этиш асосида қуйидаги хулосаларга келинди:
1.Ўзбекистоннинг мустақиллиги туфайли сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маънавий ҳаётнинг барча жабҳалари қатори ўзбек халқининг моддий ва маънавий маданиятини этнографик материаллар асосида янгича нуқтаи назардан ўрганиш муҳим аҳамият касб этмоқда.
2. Минг йилликлар давомида ривожланиб, жаҳон халқлари моддий ва маънавий маданиятида ўзига хос ўринга эга бўлган шарқона, қолаверса, ўзбекона моддий ва маънавий маданиятнинг тўла шаклланишига имкониятлар очилди. Чунки бу ҳудуд инсоният цивилизатсиясининг қадимий марказларидан бири саналади.
3.Хусусан, анъанавий маданият ва унинг этник функциялари халқ моддий ва маънавий маданиятининг турли компонентлари – халқ архитектураси, кийим-кечаклари, таомлари ҳамда улар билан узвий боғлиқликда тўй маросимлари, табиат билан боғлиқ маросимий анъаналарда намоён бўлади.
4. Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг ХIХ аср охири - ХХ асрнинг биринчи ярмидаги анъанавий маданиятининг этник ва локал хусусиятларига оид диссертатсион тадқи­қот­ни якунлар эканмиз, шуни алоҳида қайд қилиш жоизки, мазкур ҳудуд тарихий-географик жиҳатдан ўзига хос этнографик минтақа ҳисобланган.
5. Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг таркиби этник жиҳатдан ранг-баранг бўлиб, ўзбеклар мазкур минтақанинг қадимий автохтон халқларидан биридир. Қолаверса, мазкур минтақа аҳолисининг анъанавий маданиятида ўзбек халқи анъанавий этномаданияти тизимининг асл дурдоналари мужассамлашган.
6. Тадқиқотда минтақа аҳолиси анъанавий маданиятининг этник ва маҳаллий хусусиятларига бағишланган мазкур тадқиқотда анъанавий маданиятдаги этник жиҳатлар, хусусан, минтақада турли этник ва этнографик гуруҳларнинг анъанавий маросимларида, миллий байрамларида, моддий маданиятида, маиший турмуш анъаналарида, халқ архитектурасида, пазандачилик анъаналари ва миллий таомларида ёрқин намоён бўлишининг гувоҳи бўлдик.
7. Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг анъанавий моддий ва маънавий маданияти тарихшунослиги таҳлили шундан далолат берадики, бажарилган тадқиқотларнинг аксарияти археологик, санъатшунослик, архитектура, фольклоршунослик йўналишларида амалга оширилган.
8. Сурхон воҳасида юз (жуз)ларида қадимдан асосан ўтроқ ўзбек ва тожик халқлари ёнма-ён яшаб суғорма деҳқончилик билан шуғулланиб келганлар.
Ушбу минтақада хўжалик хусусиятлари ва турмуш тарзига кўра деҳқончилик билан шуғулланувчи қадимий ўтроқ аҳоли ва хўжалигида чорвачилик етакчи бўлган ярим ўтроқ аҳоли ўзининг этник хусусияларига кўра фарқларга эга эди.
Умуман олганда тадқиқот якунида тадқиқот натижаларига асосланиб қуйидаги таклиф ва тавсияларни амалий аҳамиятга эга деб ҳисоблаймиз:

  • ҳозирги даврда унутилиб бораётган тураржойлар ва улар қурилиши билан боғлиқ бўлган услубларни ўрганиш ҳамда замонавий турар жойлар меъморчилигида халқ анъаналарини эътиборга олиш, бунинг учун мутахасислар томонидан турар жойлар меъморчилигига оид қўлланмалар, атлас-альбомлар нашр қилиш;

  • кийимлар ва тақинчоқларга оид миллий ҳунармандчилик тарихини чуқур ўрганиш асосида воҳа аҳолиси томонидан яратилган моддий-маданий манбаларни тарғиб қилиш;

  • анъанавий миллий таомлар ва уни тайёрлаш технологияларига оид илмий ва амалий билим, кўникмалар ҳамда халқ тажрибасига асосланиб таомларнинг Ўзбекистоннинг турли маданий минтақаларига хос бўлган локал ва этник жиҳатларини маданий қадрият сифатида сақлаб қолиш;

  • воҳа аҳолиси анъанавий тўй маросимларининг ўзига хос хусусиятлари, ҳозирги ҳолатини илмий таҳлил этиш, уларда кечаётган трансформацион жараёнларнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий-маънавий сабабларини ёритиш;



Download 78,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish