АСОСИЙ АТАМАЛАР ИЗОҲИ
1. Уруғликни гравитацион усулда тозалаш машинаси - бу бошоқли (буғдой, арпа, шоли, мош, маккажўхори ва махсар) экин турларининг уруғликларини бир тозалашда конденцияга етказиб берадиган ускуна ҳисобланади. Ушбу мини технологиянинг устунлиги шундаки навдан-навга ўтиш жараёнида техникани тўлиқ тозалаш мумкин ва навлар бир-бирига аралашиб кетишининг олди олинади. Машинанинг ишлаш принципи оғирлик кучига асосланган бўлиб, энг оғир ва сара уруғликни ажратиб беради. Бир фазада электр токи мавжуд бўлган ҳар қандай деҳқон хирмонларида ўрнатиб ишлатиш имкони мавжуд.
2. Элак-бу тақдим қилинаётган машинанинг ҳаво (воздушный сепаратор) ва элакли сепаратор (ситавая сепаратор)лар хамда барабанли триерларининг функцияларини аъло даражада бажарадиган битта ишчи қисм. Машинага 27-30 градус қияликда ўрнатилган элак корпусига амплитудаси 30 мм ва 300 айл/мин частотали мураккаб тебраниш берилганда харакатлантирувчи, реакция, ишқаланиш ва оғирлик кучлари натижасида уруғлик дони сараланади.
3. Бункер-бу икки қисм, яъни юқори қисмининг асоси тўртбурчаксимон призма ва пастки қисмининг асоси тўртбурчаксимон пирамидадан иборат. У легирланган пўлатлардан тайёрланади ва коррозияга қарши бўёқлар билан бўялади.
4. Корпус–тозалаш машинасининг барча элементлари ўрнатилади ва рамага маҳкамланади, хамда пўлатдан тайёрланади.
5. Ҳаракат узатиш механизми - бу кривошип, кулиса ва шарнирлардан иборат бўлиб, айланма ва илгарилма-қайтма ҳаракатларни таъминлайди.
6. Нов–элакдан тушаётган донларни синфларга бўлувчи ишчи элемент ҳисобланади. Бирламчи нов–енгил аралашмалар, иккиламчи нов–ярим сара донлар, учламчи нов–сара донлар, тўртламчи нов–ўлчами буғдойдан кичик бўлган (сечка) ва аралашмаларга аралашади.
Кириш
Жаҳонда қайта тикланадиган енергия манбаларидан фойдаланиш бўйича олиб борилаётган илмий ва амалий тадқиқотлар енергия ресурсларига бўлган талаб ортаётган ҳамда екологик ҳолат салбий томонга ўгараётган айни пайтда муҳим аҳамият касб етмоқда. 2010-йилда електр енергиясига улана олмаган аҳоли сони 1,2 млрд. кишини ташкил етган бўлса, бу кўрсаткич 2019-йилга келиб 750 млн. кишига йетди. Бундай натижага еришишда 11 млн. аҳолининг қайта тикланувчи енергия манбаларидан ташкил топган микротармоқлардан фойдаланиши кенг аҳамият касб етди. “2040-йилга келиб, қайта тикланувчи енергия манбаларининг ўрнатилган қувватини 7233 ГВт га йетказиш кутилаётганлигини ҳисобга олсак” електр истеъмолчилар учун қайта тикланувчи манбалардан ташкил топган микротармоқларни яратишни тақозо етади. Шу жиҳатдан Қуёш фотоелектик қурилмаси асосидаги електр қувватлашга мўлжалланган ўриндиқлар тайёрлаш муҳим аҳамиятга ега ҳисобланади.
Жаҳонда қайта тикланувчи енергия манбалари асосидаги гибрид енергетиc тизимлар бўйича илмий-амалий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида қайта тикланувчи енергия манбаларидан енергия ишлаб чиқарувчи қурилмалар нархи тушиб кетиши, инновацияларнинг кенг жорий етилиши ва соҳада хусусий секторнинг жалб етилиши қайта тиклнувчи енергия манбаларидан ташкил топган кичик қурилмаларни зарядловчи тармоқларнинг бошқа тизимларга нисбатан рақобатбардошлилигини оширди. Ҳозирги кунга келиб, қайта тикланувчи енергия манбаларидан фойдаланиб, кичик қурилмаларни қувватловчи қурилмаларга техник, иқтисодий ва екологик жиҳатдан енг мақбул тизим сифатида қараляпти.
Бугунги кунда, бутун дунёда бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам табиий бойликларни тежаш ва ишлаб чиқариш тармоқларига екологик соф технологияларни жорий етиш масаласига алоҳида еътибор қаратилмоқда. Чунки бу ҳам иқтисодий барқарорликка еришиш, ҳам атроф-муҳитга салбий таъсирларни камайтиришда жуда муҳим омил ҳисобланади.
Республикамизда иқтисодиётнинг базавий тармоқларини модернизациялаш ва диверсификациялаш ҳамда ҳудудларни бир маромда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга еришилмоқда. 2019-2030-йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегиясида, жумладан, “.....енергия ресурслари истеъмолини диверсификациялаш ва қайта тикланувчи енергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш ва уларнинг улушини електр енергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 25 фоизидан кўпроғига йетказиш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини 100 фоизгача замонавий, арзон ва ишончли енергиядан фойдаланиш имконияти билан таъминлаш, саноат корхоналари инфратузилмасини модернизациялаш, енергия самарадорлигини 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорга ошириш ҳамда соф ва екологик хавфсиз технологиялар ва саноат жараёнларидан янада кенг фойдаланиш ҳисобига уларнинг барқарорлигини таъминлаш” бўйича вазифалар белгилаб берилган. Ушбу вазифаларни амалга оширишда, жумладан, муқобил енергия манбаларидан фойдаланиб кичик қувватли истеъмолчиларни електр таъминоти ишончлилигини ошириш муҳим аҳамият касб етмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил, 26-майдаги ПҚ-3012-сон “2017-2021-йилларда қайта тикланувчи енергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада енергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги, 2018-йил, 28-апрелдаги ПҚ-3687-сон “Қайта тикланадиган енергия манбалари соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш оид қўшимча чора тадбирлари тўғрисида”ги ва 2019-йил, 22-августдаги ПҚ-4422-сон “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг енергия самарадорлигини ошириш, енергия тежовчи технологияларни жорий етиш ва қайта тикланадиган енергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
4. АСОСИЙ ҚИСМ
4.1. Қишлоқ хўжалиги соҳасида фойдаланишга мўлжалланган “Уруғликни гравитaцион усулда тозалаш машинасини яратиш” лойиҳани амалга оширадиган ишлар бўйича
Do'stlaringiz bilan baham: |