Термиз давлат университети мактабгача таълим методикаси кафедраси


Боланинг мактабга психологик тайёргарлиги



Download 3,9 Mb.
bet31/67
Sana12.06.2022
Hajmi3,9 Mb.
#659194
TuriСеминар
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   67
Bog'liq
ўйин психол.4 курс УМК 107

4.5. Боланинг мактабга психологик тайёргарлиги
Боланинг мактабда муваффақиятли ўқиши кўп жиҳатдан уларнинг мактабга тайёргарлик даражаларига боғлиқ. Бола аввало мактабга жисмоний жиҳатдан тайёр бўлиши керак. 6 ёшли болаларнинг анатомик-физиологик ривожланиши ўзига хос тарзда кечади. Бу ёшда бола организми жадал ривожланади. Унинг оғирлиги ойига 150 дан 200 гача, бўйи эса 0,5 см гача кўпаяди. 6 ёшли болалар турли тезликларда, тез ва енгил югура оладилар. Улар сакраш, конькида югуриш, чанғида учиш, сузиш сингари ҳаракатларни ҳам бемалол бажаришлари мумкин. Мусиқа бўйича машғулотларда эса хилма-хил ритмик ва пластик ҳаракатларни бажарадилар, турли машқларни аниқ, тез, енгил ва чаққон бажара оладилар.
6-7 ёшли болалар нерв системасини мустаҳкамлаш, уларни сурункали касалликлардан халос этиш, кўриш ва эшитиш қобилиятига алоҳида эътибор бериш, шунингдек, умуртқа поғонасининг тўғри ривожланишига аҳамият бериш, ниҳоятда муҳим. Катталар шу ёшдаги болалар билан иш олиб борар эканлар, бу ёшдаги болалар организми ҳали ўсиши давом этаётганлигини доимо ҳисобга олишлари лозим. Масалан, болани мажбуран ёзишга ўргатиш ҳали бармоқ мускуллари тўлиқ ривожланмаганлиги сабабли уларга маълум даражада зарар келтириши, боланинг чиройли ёза олмаслиги эса, ўз-ўзидан болани ўзига нисбатан ишончини ёки ўқишга нисбатан қизиқишини камайишига олиб келиши мумкин.
Мотивацион тайёргарлик. Катта боғча ёшдаги болалар асосан, мактабда ўқиш учун эҳтиёж сезадилар, лекин бу хоҳиш ва эҳтиёж мотиви турлича бўлиши мумкин. "Менга чиройли форма, дафтар, қалам ва ручкалар сотиб олиб беришади”', "Мактабда ўртоқларим кўп бўлади ва мен улар билан мазза қилиб ўйнайман”, "Мактабда ухлатишмайди". Бундай мотивларни болаларга одатда ота-оналар сингдирадилар. Мактабнинг ташқи рамзлари, шубҳасиз болаларни жуда қизиқтиради, лекин бу мактабда муваффақиятли ўқиш учун асосий сабаб бўла олмайди.Ота-оналар, педагог, тарбиячилар томонидан болаларга билиш, ўрганиш мотивларини сингдирилиши мактабда мувафаққиятли ўқиш омили бўлиб хизмат қила олади. "Мен отамга ўхшаган бўлишим учун ўқишим керак", "Ёзишни жуда яхши кўраман", "Ўқишни ўрганаман”, "Мактабда қийин мисолларни ечишни ўрганаман"- бундай мотивлар тўғри мотивацион тайёргарликка мисол бўла олади.
Ақлий тайёргарлик. Кўпинча ақлий тайёргарлик дейилганда боланинг дунёқараши, жонли табиат, инсонлар ва уларнинг меҳнатлари ҳақидаги билимлари тушунилади. Ушбу билимлар мактаб берадиган таълимга асос бўлиши мумкин, лекин сўз бойлиги, маълум хатти-ҳаракатларни бажара олиш лаёқати боланинг мактабга ақлий тайёргарлигининг асосий кўрсаткичи бўла олмайди. Мактаб дастури болалардан таққослай олиш, таҳлил эта олиш, умумлаштира олиш, маълум бир хулоса чиқара олиш, шунингдек етарли даражада ривожланган бошқа билиш жараёнларини ҳам талаб этади. Масалан, 6-7 ёшли бола табиат ҳақида айрим ҳодисаларнигина эмас, балки организмнинг табиат билан боғлиқлигини ва ўзаро таъсирини ҳам тушуниши ва ўзлаштириши мумкин. 6-7 ёшли болалар ақлий ривожланишнинг натижаси бўлиб, юқори даражада ривожланган кўргазмали образли тафаккур билан бола атроф оламдаги предметларнинг асосий хусусиятларини ва предметлар орасидаги боғлиқликни ажрата олишидир. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, кўргазмали-ҳаракатли ва кўргазмали-образли тафаккур нафақат 6-7 ёшли болалар, балки кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг ҳам ақлий ривожланишида асосий вазифани бажаради.
Боланинг мактабда муваффақиятли ўқиши нафақат унинг ақлий ва жисмоний тайёргарлиги, балки шахсий, ижтимоий-психологик тайёгарлигига ҳам боғлиқ.
Кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар ўртоғининг салбий хусусиятларини кўпчилик ва бегоналар ўртасида бемалол айта олиш хусусиятига эга бўладилар. Бу эса ахлоқи ва одоби жиҳатидан танқидга учраётган болани ўртоқлари жамосига қўшилишдан бош тортишига ёки умуман мактабга келишни истамаслигига сабаб бўлиши мумкин. Шу сабаб болани ўртоқлари ва устозлари томонидан танқидга учрамайдиган даражада ахлоқ-одоб қоидаларига ўргатиш аҳамияти жиҳатидан кам бўлмаган ахлоқий тайёргарлик ҳисобланади. Болани мактабга иродавий тайёргарлиги уни янги кун тартибига амал қилишида, дарс жараёнида қунт билан билимларни ўзлаштиришида, уй вазифаларини бажаришида ўз ёрдамини кўрсатади. Мактабга ўқиш учун келаётган бола янги ижтимоий мавқеини - турли мажбуриятлари ва ҳуқуқлари бўлган ва унга турли талаблар қўйиладиган - ўқувчи мавқеини олиш учун тайёр бўлмоғи лозим.
Ушбу хоҳиш ва ҳаракат боланинг мактабда муваффақиятли ўқиши учун табиий равишда асос бўла олади. Боланинг энди ўзини катта бўлганини, боғча боласи эмас, балки маълум бир мажбуриятлари бор ўқувчи бўлишини англаши, жиддий фаолият билан шуғулланаётганлигини билиши ниҳоятда муҳим. Боланинг мактабга боришини истамаслиги ҳам салбий ҳолат ҳисобланади. Мактабга шахсий ва ижтимоий-психологик тайёргарлик болаларда тенгдошлари, ўқитувчилари билан муносабатга кириша олиш хусусиятини шакллантиришни ҳам ўз ичига олади. Ҳар бир бола болалар жамоасига қўшила олиши, улар билан ҳамкорликда ҳаракат қила олиши, баъзи вазиятларда уларга ён босиб, бошқа вазиятларда ён босмасликка эриша олиши зарур. Ушбу хусусиятлар боланинг мактабдаги янги шароитларга тез мослаша олишини таъминлаб беради. 6-7 ёшли болалар ўқишидаги асосий қийинчилик шундаки, кўпинча бу ёшдаги болалар ўқитувчини узоқ вақт давомида тинглай олмайдилар, ўқув ҳаракатларига узоқ вақт ўз диққатларини қарата олмайдилар. Бунга сабаб, фақат, шу ёшдаги болаларда ихтиёрий диққатнинг ривожланмаганлигида эмас, балки боланинг катталар билан мулоқотга кириша олиш хусусиятига ҳам боғлиқ. Чунки, шу хусусияти ривожланган болалар эркин мулоқотга кириша оладилар, қизиқтирган нарсалар ҳақида сўрай оладилар. Натижада уларнинг ўқишга бўлган қизиқишлари ортади ва ўқитувчи гапираётган нарсаларни диққат билан узоқ вақт эшита оладилар. Демак, боланинг мактабга тез мослашиши ва муваффақиятли ўқишида шахсий ва ижтимоий-психологик тайёргарлигининг ҳам аҳамияти жуда катта.
Бу даврда болаларда аввало билиш соҳалари, сўнгра эса эмоционал мотивацион йўналиш бўйича ички шахсий ҳаёт бошланади. У ёки бу йўналишдаги ривожланиш образлиликдан рамзликкача бўлган босқичларни ўтайди. Образлилик дейилганда болаларнинг турли образларни яратиши, уларни ўзгартириши ва эркин ҳаракатга келтириши, рамзлилик дейилганда эса белгилар тизими (математик, лингвистик, мантикий ва бошқалар) билан ишлаш малакаси тушунилади. Мактабгача ёш даврда ижодкорлик жараёни бошланади. Ижодкорлик лаёқати, асосан, болаларнинг қонструкторлик ўйинларида, техник ва бадиий ижодларида намоён бўлади. Бу даврда махсус лаёқатлар куртакларининг бирламчи ривожланиши кўзга ташлана бошлайди. Мактабгача даврда тасаввур, тафаккур ва нутқ умумлашади. Бу эса бу ёшдаги болаларда тафаккур қилиш омили сифатида ички нутқ юзага келаётганлигидан далолат беради. Билиш жараёнларининг синтези боланинг ўз она тилини тўлиқ эгаллаши асосида ётади. Бу даврда нутқнинг шаклланиш жараёни якунлана бошлайди. Нутқ асосидаги тарбия жараёнида болада содда ахлоқ меъёрлари ва қоидалар эгалланилади. Бу меъёр ва қоидалар бола ахлоқини бошқаради.

Download 3,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish