Термиз давлат университети мактабгача таълим методикаси кафедраси


Ижодий ўйинлар ва унинг аҳамияти. Ролли ва сюжетли ўйинлар



Download 3,9 Mb.
bet20/67
Sana12.06.2022
Hajmi3,9 Mb.
#659194
TuriСеминар
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   67
Bog'liq
ўйин психол.4 курс УМК 107

7.3. Ижодий ўйинлар ва унинг аҳамияти. Ролли ва сюжетли ўйинлар.
Ижодий ўйинлар бу болаларнинг мустақил ижодий, ўзлари ўйлаб чиққан ўйин мажмуидир. Бунда болалар ўз таассуротлари, борлиқ ҳаётдаги тушунчалари ва унга бўлган ўз муносабатларини акс эттирадилар. Ижодий ўйинлар қуйидаги туркумларга бўлинади:
- ижодий;
- драмалаштирилган;
- қурилиш;
- табиат материаллари билан ўйналадиган ўйинлар.
Ижодий ўйинлар бошқа тур ўйинлардан қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб туради:

  1. Ўйин мазмунининг ўзига хослиги.

  2. Ролларнинг мавжудлиги.

  3. Хаёлий вазиятнинг мавжудлиги.

Ижодий ўйинлар мазмунининг ўзига хослиги унинг энг муҳим хусусиятларидан ҳисобланади. Машҳур педагог ва психологлардан Д.Б.Эльконин, Д.В. Менджерицкий, П.Е.Саморукова ва бошкаларнинг фикрича, ижодий–ролли ўйинлар катталарнинг ижтимоий ҳаётидаги ранг-баранг хатти-ҳаракатлари, кўринишлари – болалар ўйинларининг асосий мазмуни бўлиб хизмат қилиб, катталар ижтимоий ҳаётининг намунасини оладиган фаолият туридир.
Ижодий ўйин фаолиятида асосий компонент бўлиб, у персонажни, ҳаётий вазиятни, ҳаракат ва персонажлар муносабатини ўз ичига олади. Ижодий ўйинлар ўз мазмун ва моҳиятига кўра жамоа ўйини бўлиб ҳисоблансада, якка ҳолда ўйналмайди, деган фикрни келтириб чикармаслиги керак. Ижодий ўйинлар боланинг ақлий, ахлоқий, жисмоний ривожланишларида муҳим аҳамият касб этиб, бунда бола эҳтиёжи ва малакаси тарбияланиб, шаклланиб боради
Боғча ёшидаги бола атрофидаги нарсалар дунёсини билиш жараёнида шу нарсалар билан бевосита амалий мунособатда бўлишга интилади. Бу ўринда шу нарса ҳарактерлики бола билишга ташналигидан атрофдаги ўзининг ҳадди сиғадиган нарсалари билангина эмас, балки катталарга мансуб бўлган ўзининг кучи ҳам етмайдиган, хадди сиғмайдиган нарсалар билан ҳам амалий муносабатда бўлишга интилади.
7.4. Жамоавий ўйинлар табиати ва ижтимоий тажрибаларни ўзлаштириш

Болаларнинг ўйин фаолиятларида ҳар хил ҳаёлий ва афсонавий образларни яратишларидан шундай хулоса чиқариш мумкин: одамнинг (шу жумладан болаларнинг ҳам) ташқи муҳитдаги нарса ва ходисаларни акс эттириш жараёнлари пассив жараён эмас, балки фаол ҳамда ижодий, яратувчан, ўзгартирувчан жараёндир.


Болалар ўйин фаолиятларининг яна бир ажойиб ҳусусияти шундан иборатки, ўйин жараёнида боланинг қиладиган хатти-ҳаракатлари ва бажарадиган роллари кўпинча умумийлик ҳарактерига эга бўлади. Бунда бола ўзининг турли-туман ўйинларида фақат ўзига таниш бўлган ёлғиз бир шофёрнинг, врачнинг, милиционернинг, тарбиячининг, учувчининг хатти-ҳаракатларигина эмас, балки умуман шофёрларнинг, врачларнинг, тарбиячиларнинг ҳамда учувчиларнинг хатти-ҳаракатларини акс эттиради. Албатта, турмуш тажрибалари ва фаолиятлари доираси жуда чекланган кичик ёшдаги болалар (баъзан кичик гуруҳ болалари ҳам) ўзларининг ўйинларида конкрет одамларни ва уларнинг ҳаракатларини акс эттирадилар. (Масалан, ойисини, адасини, акасини, тарбиячисини ва шу каби). Ўрта, катта боғча ёшидаги болаларнинг ўйинларида эса бундай образлар умумийлик ҳарактерига эга бўла бошлайди.
Боғча ёшидаги болаларнинг ўйинлари атрофдаги нарса ва ходисаларни билиш қуроли бўлиши билан бирга юксак ижтимоий аҳамиятга ҳам эга. Бошқачарок қилиб айтганда, ўйин қудратли тарбия қуролидир. Болаларнинг ўйинлари орқали уларда ижтимоий фойдали, яъни юксак инсоний ҳислатларни тарбиялаш мумкин. Кичик мактабгача ёшдаги болалар одатда ўзлари ёлгиз ўйнайдилар. Предметли ва конструкторлик ўйинлар орқали бу ёшдаги болалар ўзларининг идрок, хотира, тасаввур, тафаккур ҳамда ҳаракат лаёқатларини ривожлантирадилар. Сюжетли, ролли ўйинларда болалар асосан ўзлари ҳар куни кўраётган ва кузатаётган катталарнинг хатти –ҳаракатларини акс эттирадилар. 4-5 ёшли болаларнинг ўйини аста–секинлик билан жамоавий ҳарактерни ола бошлайди.
Болаларнинг индивидуал ҳусусиятларини, хусусан уларнинг жамоавий ўйинлари орқали кузатиш қулайдир. Бу ўйинларда болалар катталарнинг фақат предметларга муносабатини эмас, балки кўпроқ ўзаро муносабатларини акс эттирадилар. Шунингдек, жамоавий ўйинда болалар бир гуруҳ одамларнинг мураккаб ҳаётий фаолиятларини акс эттирадилар.
Катта боғча ёшида сюжетли-ролли ўйинлар ривожланади, лекин энди бу ўйинлар ўз мазусининг бойлиги ва хилма-хиллиги билан фарқланади. Бу ўйинлар жараёнида болаларда лидерлик юзага кела бошлайди, шунингдек ташқилотчилик кўникма ва малакалари ривожланади.
Катта мактабгача ёшдаги болалар учун мусобақа жуда катта аҳамиятга эга бўлиб, айнан шундай ўйинларда мувафаққиятга эришиш шаклланади ва мустаҳкамланади.
Катта боғча ёшида конструкторлик ўйинлари аста-секинлик билан меҳнат фаолиятига айланиб боради. Ўйинда бола элементар меҳнат кўникма ва малакаларини эгаллай бошлайди, предметларнинг хоссаларини англай бошлайди, амалий тафаккур ривожлана боради.
Боғча ёшидаги болаларнинг ўйин фаолиятлари хақида гапирар эканмиз, албатта уларнинг ўйинчоқлари масаласига ҳам тўхтаб ўтиш керак. Болаларга ўйинчоқларни беришда уларнинг ёш ҳусусиятларини, тараққиёт даражаларини ва айни пайтда уларни кўпрок нималар қизиқтиришини ҳисобга олиш керак.
Маълумки, 1-3 ёш болалар ҳали ташқи муҳитни жуда оз ўзлаштирганлар. Улар ҳали ҳаттоки нарсаларнинг рангини, ҳажмини ва бошқа жиҳатларини яхши ажрата олмайдилар. Шунинг учун уларга қўғирчок билан бирга ҳар хил рангли қийқим, лахтак матолар ҳам бериш керак. Айникса, қиз болалар ўз қўғирчоқларини ҳар хил рангли матоларга ўраб, рўмол қилиб ўратиб машқ қиладилар. Ўғил болаларга эса, ҳар хил рангли, бир-бирининг ичига сиғадиган қутича ўйинчокларни бериш фойдалидир.
Ўйин фаолияти болаларни инсониятнинг ижтимоий тажрибасини эгаллашнинг фаол шакли бўлган таълим фаолиятига тайёрлайди. Одам бирданига ижтимоий тажрибани ўзлаштиришга кириша олмайди. Ижтимоий тажрибаларни фаол эгаллаш учун одам аввало етарли даражада нутқни эгаллаган бўлиши, маълум малакалар, уқувлар ва элементар тушунчаларга эга бўлиши керак бўлади. Буларга бола ўйин фаолияти орқали эришади.
Болалар боғчада асосан сюжетли ва ролларга бўлиниб ўйналадиган ўйинларни ўйнайдилар. Ролларга бўлиниб ўйналадиган ўйинларда болалар теварак атроф-муҳитдаги нарсаларни акс эттирадилар. Улар ўзларининг турли ўйинларида катталарнинг оилавий ҳаёт шароитларига доир ҳодисаларни, меҳнат фаолиятларини, йирик тарихий ҳодисаларини, кишилар орасидаги мулоқот муносабатлари, урф - одатлар, байрамларни акс эттиради.
Болалар акс эттираётган муҳит қанчалик кенг ва хилма -хил бўлса, болалар ўйинининг сюжети ҳам шунчалик кенг ва хилма - хил бўлади. Ана шунинг учун ўз - ўзидан маълумки, кичик боғча ёшдаги болалар ўйинларининг сюжети ниҳоятда тор бўлади. Болалар ўсиб улғайган сари улар ўйинининг сюжети тобора бойиб, хилма - хиллашиб боради.

Download 3,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish