Термиз давлат университети ботаника кафедраси


Микробиологиянинг тармоқлари



Download 437,01 Kb.
bet4/5
Sana22.02.2022
Hajmi437,01 Kb.
#98317
1   2   3   4   5
Bog'liq
1.1 Микробиология предмети, вазифалари ва бошқа фанлар билан боғлиқлиги (маъруза)

3.Микробиологиянинг тармоқлари. Сувўтлари, замбуруғлар, нурли замбуруғлар ва бактерияларни ҳам ўз кушандалари – вируслари бўлиб, уларнинг хусусиятларини ўрганиш микробиологиянинг махсус тармоқлари вазифаларига киради.
Микробиология фанининг бир қанча тармоқлари мавжуд:
- умумий микробиология;
- тиббиёт микробиологияси:
- қишлоқ хўжалик микробиологияси ;
- ветеринария микробиологияси;
- саноат микробиологияси ;
- сув микробиологияси;
- космик микробиология ва бошқалар.
Умумий микробиология микроорганизмлар ҳаёт фаолиятининг умумий қонуниятларини ўрганади. Микроорганизмлар бу фаннинг асосини ташкил қилади. Умумий микробиология микроорганизмларни текшириш усуллари ҳакида, ҳамда микроорганизмларнинг морфологияси, физиологияси, биохимияси, систематикаси, ўсиши ва кўпайиши ҳақида ахборот беради; у азот, углерод, олтингугурт, темир моддаларининг табиатда айланишини, уларда иштирок этувчи микроорганизмларнинг ролини ўрганади.
Медицина микробиологияси одамларда касаллик қўзғатувчи патоген микроорганизмларнинг морфология ва физиологиясини, ҳар хил кимёвий моддалар, айниқса, дезинфекция қилувчи моддаларга чидамлилигини, микроорганизм ва микроорганизмлар орасидаги муносабатларни ўрганади. Буларни ҳаммаси умумий тиббиёт микробиологиясида ўрганилади.
Махсус тиббиёт микробиологиясида эса муайян юқумли касалликларни қўзғатувчилари, уларни микробиологик диагностика усуллари, ўзига хос профилактикалари ва даволаш усуллари ўрганилади. Ташқи муҳит объектларида патоген микроорганизмларни аниқлаш ҳам катта аҳамиятга эгадир. Ўрганиладиган объектларнинг микроорганизмларига қараб микробиология мустақил фанларга - вирусология ва санитария микробиологиясига ажралиб, одамларни яшаш шароитларига қараб уларни микрофлораси ва микробиологик жараёнларини гигиена ва соғломлаштириш нуқтаи назардан ўрганади.
Саноат микробиологияси микроорганизмларнинг биокимевий фаоллигини ўрганиб, улар воситасида спирт, органик кислоталар, антибиотиклар, витаминлар ва баъзи гормонлар олиш вазифаларини бажаради.

Download 437,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish