Nod32 антивируси (4-версияси)ни ўрнатиш ва базасини янгилаш “Nod 32” нинг 4-версияси 32 ва 64 разрядлигини интернетдан излаб топиш мумкин. Айнан 4-версиясини тавсия қилинаётганлигини сабаби, у лицензияланган калит файлини талаб қилмайди. Фақат база ўрнатиб турилса бас."Nod 32"нинг 4-версиясини топиб, юклаб олганингиздан сўнг “Nod 32” ни ўрнатиш дастурини ишга туширасиз. 32 лик тизим учун .exe, 64 лик тизим учун .msi кенгайтмасида бўлиши керак. ESET NOD32 Antivirus қуйидагиларни ўз ичига олади: Anti-virus; Antispyware; Antiphishing; UEFI браузерлари; Эксплуатациядан ҳимоя қилиш; Скрипт ҳужумларидан ҳимоя; Товламаларга қарши дастурлардан ҳимоя; Қурилмани мониторинг қилиш; Кенгайтирилган хотирани сканлаш; Ўйин режими.
«Я принимаю условия лицензионного соглашения» бандини танлаб Далее тугмасини босиш керак бўлади.
5.4.-расм. ESET NOD32 Antivirus дастурининг
ўрнатилиш жараёнидан бир лавҳа
Сўнгра, кейинги мулоқот ойнасидан “Обычная (рекомендуемые оптимальные настройки)” бандини танлаб яна Далее тугмаси босилади.
Кейинги ойнада “Установить параметры обновления позже” бандига белги қўйиб яна Далее тугмасини босиш талаб этилади.
Кейинги мулоқот ойнада агарда хоҳласангиз “Включить систему своевременного обнаружения”га белги қўйинг (Қўймасангиз ҳам бўлади, чунки у eset компаниясига компуйтерда пайдо бўлиши мумкин бўлган вируслар ва носозликлар ҳақида маълумот жўнатади. Бунинг учун эса компьютерингиз албатта интернетга уланган бўлиши керак).
Далее тугмаси босилади ва Все готово к установке мулоқот ойнасида Установить тугмасини босиш сўралади. Установить тугмасини босишингиз билан Установка ESET NOD32 Antivirus мулоқот ойнаси очилади ва дастурни ўрнатилиш жараёнига гувоҳ бўласиз.
ESET NOD32 Antivirus дастури ўрнатиб бўлингандан сўнг Завершить тугмасини босиш лозим. Баъзида компьютерни ўчириб-ёқиш сўралади. Сўровни амалга ошириш талаб этилади.
Энди антивирус базасини янгилаш жараёнини кўриб ўтамиз. Янгилашнинг икки хил усули мавжуд:
1. Тайёр база жилдидан янгилаш;
2. Интернетдан база манзилини топиб янгилаш.
Биринчи усулда янгилаш учун сизда база жилди бўлиши керак. Аввал база жилдини (менда у "nod_upd" деб номланган, у сизда бошқача номланган бўлиши ҳам мумкин) “Рабочий стол” (Иш столи)га “Вставить”-жойлаштиришингиз керак, сўнгра уни очасиз. Адрес: номланишли майдондаги жилднинг йўли кўрсатлилган жойни белгилаб уни охирига drop (\) белгисини қўйиб, ҳаммасини белгилаб нусха оласиз (Копировать).
Иккинчи усулда ESET NOD32 Antivirus дастурини Интернетдан бепул юклаб олиш орқали янгилаш усулини кўриб чиқамиз.
Янгиланиш архивини юклаб олинг. Сўнгра уни интернетга уланмасдан турган компьютерга сақланг.
ESET NOD32 дастурининг асосий ойнасида «Обновление»ни танланг, сўнгра «Обновить версию базы данных сигнатур вирусов» ҳаволасига сичқонча тугмасини чертинг.