Терминлар аннексия



Download 61,6 Kb.
bet6/10
Sana21.02.2022
Hajmi61,6 Kb.
#74328
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
80. терминлар

Сиёсий маданият— субъектнинг давлат билан ўзаро таъсирини ва унинг сиёсий фаолиятга кириб боришини амалга оширишда восита бўлиб хизмат қилувчи сиёсий билимлар, қадрият мезонлари, хулқ-атвор моделларининг йиғиндисидан иборат. Сиёсий маданият жамият ва шахснинг цивилизациялашганлигининг у ёки бу даражасини, уларнинг сиёсий хулқ-атвор ҳамда хатти-ҳаракатларининг қандайдир қоидаларини қабул қилиш қобилиятини акс эттиради.
Сиёсий ҳаётда сиёсий маданиятга муайян функциялар хос бўлади. Уларнинг энг муҳимларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- инсон ўзининг гуруҳий мансублигини англаб етишига ва мазкур бирликнинг манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилишда иштирок этишнинг ўзига мақбул усулларини белгилашга бўлган доимий эҳтиёжини очиб берувчи идентификация функцияси;
- инсоннинг сиёсий ҳодисалар маъносини инъикос эттиришига, муайян сиёсий тизимда ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда ўз имкониятларини англаб етишга интилишини тавсифловчи йўналтириш функцияси;
- инсоннинг ўзгариб турувчи сиёсий муҳитга, унинг ҳуқуқлари ва ҳокимият ваколатларини амалга оширишнинг шарт-шароитларига мослашишга бўлган эҳтиёжини мослаштириш (адаптация) функцияси;
- инсоннинг фуқаролик ҳуқуқларини, сиёсий функ­циялари ва манфаатларини у ёки бу даражада рўёбга чиқариш имконини берувчи муайян кўникма ва хусусиятларни касб этиши билан тавсифланувчи ижтимоийлаштириш функцияси;
- турли гуруҳларнинг муайян сиёсий тизим доирасида бирга яшашларини, давлатнинг яхлитлигини ва унинг давлат билан ўзаро алоқаларининг сақланишини таъминловчи ин­теграция (дезинтеграция) функцияси;
- умум томонидан қабул қилинган атамалар, рамзлар, стереотиплар, ахборотнинг бошқа шакллари ҳамда муомала тилига асосланган ҳолда ҳокимиятнинг барча субъектлари ва институтларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминловчи коммуникация функцияси.


Сиёсий маданиятнинг моделлари.
Сиёсий маданиятнинг тоталитар-авторитар модели фуқаронинг жамоавий сифатларининг унинг индивидуал сифатларидан устунлиги билан ажралиб туради. Бумодел учун қуйидагихусусиятлархос:

  • жамиятнинг сиёсийонги ва қадриятлари давлат томонидан марказлаштирилган ҳолда шакллантирилади. Шунга мувофиқ равишда давлат манфаатлари айрим кишилар ва ижтимоий гуруҳларнинг манфаатларидан муҳимроқдир. Асосий қадриятлар жумласига «тартиб», «хайри хоҳлик», «сиёсий ишонч», «давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш»,«ягона мафкура», «сиёсий бирдамлик» каби тушунчалар киради;

  • жамиятнинг сиёсий ахборот олиши чекланган бўлиб, ҳокимият томонидан бир канал орқали, монополия тарзида бошқарилади. Сиёсий цензурадан фаол фойдаланилади;

  • сиёсий тил стандартлаштирилган ва камбағал. Унга кескинлик, аксарият ҳолларда эса—чекланганлик ва қолипга солинганлик хос;

  • жамиятнинг сиёсий маданияти юқоридан туриб муқобил ҳолда шакллантирилади;

  • жамият катта қисмининг сиёсий маданияти юқори эмас. Сиёсий-маданий тараққиётнинг ўсиб бориши суст.

Сиёсий маданиятнинг тоталитар-авторитар модели ўз-ўзини ташқи дунёдан ажрати бқўйиш ва сиёсий-маданий маконнинг биқиқлиги билан ажралиб туради. Ушбу макон чегарасида зўравонлик хусусан, тўғридан-тўғри зўравонлик, ҳукмронлик қилади.
Ташқи муҳитбилан алоқага киришганда мазкур модел қабул қилинган ва бағрикенглик даражасининг пастлиги ҳамда тажовузкорлик элементларига эга бўлган шафқатсизлиги била ажралиб туради.
Шу билан бирга, мазкур моделнинг ичида унинг тоталитар ва авторита рсоҳалари мутаносиб эмас. Унда ё тоталитар, ва ёки авторитар тамойиллар устунлик қилали. Биринчи ҳолатда юқорида айтиб ўтилган хусусиятларнинг ҳаммаси мавжуд бўлади. Иккинчи ҳолатда—тегишли жамиятнинг сиёсий маданиятида айрим либерал-демократик унсурлар мавжудб ўлиши мумкин.
Сиёсий маданиятнинг либерал-демократик модели фуқаронинг сиёсий ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга йўналти­рилганлиги, жамиятҳаётий фаолияти фақат ҳуқуқий бошқариш орқали тартибга солиниши билан ажралиб туради.
Бу моделнинг қуйидаги хусусиятларини ажратиб кўрсатиш мумкин:

  • жамиятнинг сиёсий онги ва қадриятлари марказлашмаган (кўп каналли) ҳолда хилма-хил манбалар асосида шакллантирилади. Унга мувофиқ, давлат манфаатларининг устуворлик даражаси уларнинг жамият ва унинг ижтимоий гуруҳлари ҳамда фуқаролари манфаатларига қай тарзда мос келиши би­лан боғлиқ. Асосий қадриятлар сирасига инсон ҳуқуқлари, эркинлиги; мафкурада, сиёсатда, иқтисодиётда фикрлар хилма-хиллиги, демократия, ҳуқуқий тартибот, хусусий мулк ва шахсий ҳаётнинг дахлсизлиги, ижтимоий фикрнинг устуворлиги ва бошқа тушунчалар киради;

  • жамиятнинг сиёсий ахборот билан таъминланиши кўп каналлар орқали ва муқобиллик асосида амалга оширилади. Тўғридан-тўғри сиёсий цензура жуда оз даражада ва асосан, радикал экстремистик мазмундаги ахборотга нисбатан қўлланилади;

  • сиёсийтил бой ва стандартлашмаган, узлуксиз такомиллаштирилиб ва бойитиб борилади;

  • сиёсий хулқ-атвор хилма-хилдир;

  • жамиятнинг сиёсий маданияти анча юқори даражада. Унга техника тараққиёти билан мустаҳкамлаб борилувчи сиёсий-маданий тараққиёт хос.




Download 61,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish