Терминлар аннексия



Download 61,6 Kb.
bet2/10
Sana21.02.2022
Hajmi61,6 Kb.
#74328
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
80. терминлар

Чегара делимитацияси (лат.delimitatioчегара ўрнатиш) — мунозаралар йўли билан чегарадош давлатлар ўртасидаги умумий ҳолат ва давлат чегараси йўналишларини аниқлаб олиш.
Делимитация тўғрисидаги қарор одатда давлат чегарасини ўрнатиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги тинчлик ёки махсус келишувларнинг асосий қисми ҳисобланади.
Демократия юнонча сўз бўлиб, «demos» —халқ ва «cratos» — ҳокимият демакдир. Демократия бошқарув шаклларидан бири бўлиб, давлат ва жамиятни сиёсий ва ижтимоий жиҳатдан идора этиш усулидир. Демократия — бу халқ томонидан идора этиш бўлиб, олий ҳокимият халқ қўлига топширилади ва халқ уни ё бевосита, ё эркин сайловлар ёрдамида ўзи сайлаган вакиллари (вакиллик демократияси) орқали амалга оширади.
С.Хантингтон демократия бошдан кечирган уч тарихий ёки «узун тўлқинни» ажратиб кўрсатади:
Биринчи тўлқин XIX аср бошида АҚШнинг эркак жинсига мансуб аҳолиси овоз бериш ҳуқуқига эга бўлгандан сўнг бошланиб, то XX асрнинг 20-йиллари бошларигача давом этди. Бу давр мобайнида демократия 29 мамлакатда қарор топди. Биринчи тўлқиннинг заифлашуви ва орқага чекиниши 1922 йилда Италияда ҳокимият Муссолинининг қўлига ўтиши билан бошланди ва 1942 йилгча, яъни демократик жамиятлар сони 12 тага тушгунча давом этди.
Иккинчи тўлқин 2-жаҳон урушида Иттифоқчилар козонган ғалабадан туртки олиб, 1962 йилгача, яъни демократик давлатлар сони 36 тага етгунча давом этди. 1962 йилдан 70—йилларнинг ўрталаригача давом этган давр иккинчи тўлқиннинг орқага чекиниши даври бўлди. Бунинг оқибатида демократик мамлакатлар сони яна 30 тагача озайди.
Учинчи тўлқин 1974 йилда бошланиб, яна 30 га яқин демократик тузумларни юзага чиқарди. Учинчи тўлқин, ҳатто Совет Иттифоқи ва Африканинг айрим қисмларида содир бўлган инқилобий ўзгаришларни ҳисобга олмаган тақдирда ҳам, демократик мамлакатлар сонини икки бараварга оширди.
Либерал демократиянинг ўзига хос белгилари:

  • мулкий ва бошқа чекловларнинг йўқлиги;

  • индивидуализм, индивиднинг давлат қонунларидан устунлиги тан олиниши;

  • эркинликни ҳар қандай мажбурлаш ва чеклашларнинг бўлмаслиги деб тушуниш;

  • давлат фаолияти соҳасини асосан ижтимоий тартибни, ижтимоий тинчликни муҳофаза қилиш билан чеклаб қўйиш, унинг фуқаролик жамияти ишларига аралашмаслиги;

  • фуқароларнинг бўлиниши;

  • давлат устидан фуқаролар назорати ўрнатилишининг самарали шакли сифатида тийиб турувчи ва мувозанат сақловчи тузилмаларнинг яратилиши;

  • кўпчиликнинг озчилик устидан ҳукмронлигининг чекланиши ва ҳоказо.


Download 61,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish