Чегаравий шартлар
11
Иссиқлик ўтказувчанликнинг дифференциал тенгламаси умумий
интеграли чексиз кўп хусусий ечимлардан иборат. Ечимлар йиғиндисида у
ѐки бу хусусий ечимни ажратиш учун (алоҳида олинган иссиқлик ўтказув-
чанлик жараѐни учун) бир хиллилик шартлари (қўшимча шартлар)ни билиш
зарур. Бир хиллилик шартлари:
1) Иссиқлик ўтказувчанлик кечаѐтган муҳитнинг шакли,
ўлчамларини тавсифловчи геометрик шартлар;
2) Ички иссиқлик манбалари (агар улар бўлса)ни тавсифловчи,
иссиқлик-ҳарорат ўтказувчанликни аниқловчи физик шартлар;
3) Жараѐн бошланиш моментида ҳарорат майдони учун
бериладиган бошланғич шартлар;
4) Жисмнинг ўраб турувчи муҳит билан иссиқлик алмашиниш
шартларини аниқловчи чегаравий шартлар.
Бошланғич ва чегаравий шартлар йиғиндиси масаланинг чегаравий
шартлари дейилади.