Теодор Драйзер, «Америка фожиаси». Ғафур Ғулом номи



Download 3,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/43
Sana25.02.2022
Hajmi3,68 Mb.
#257265
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
dataContent 56MARETMMBB082720100836

жимон.)
2
Фунт – қадоқ (409,5 граммга баравар). (Таржимон.)


37
Америка фожиаси
ҳеч ким танимагани ҳам ғалати. Лекин чиндан ҳам 
шундай эди. Эркак шу кетганча зим-зиё йўқолган. 
Клайд бундан пинагини ҳам бузмади-да, газетани 
четга итқитди, миясини эса мутлақо бошқа фикр-
лар эгаллади... Олдида, ахир, жиддий муаммо ту-
рибди: бундан буён нима қилиши керак у? Сўнгра 
чироқни ўчириб, ҳаётининг чалкаш томонларини 
ўйлаган кўйи энди ўрнига ётмоқчи бўлиб турга-
нида миясига тўсатдан бир фикр урилди (ё тавба, 
шайтон авраяптими ўзи? Иблис йўлдан оздиряпти 
шекилли?): фараз қилайлик, Клайд билан Робер-
та – йўқ, масалан дейлик, Сондра иккаласи (йўқ, 
Сондра сузишга уста, ўзи ҳам уста), шундай қи-
либ, Клайд билан Роберта қайиқда сузиб бориша-
ётганда қайиқ тўнкарилиб кетади... айни ҳозирги 
пайтда, ишкал муаммолар васвасаси Клайдни ти-
нимсиз азобга солаётган бир вақтда шу ҳодиса рўй 
берса-я. Бундан зўрроқ йўли топилмайди-ку, ахир! 
Чорасиз, ростакам ҳалокатли муаммонинг осонги-
на ечилишини қаранг-а! Лекин... тўхта!.. Шошма! 
Одам боласи ўз виждонига хиёнат қилмаса, чин-
дан ҳам даҳшатли, ёвуз жиноят йўлига кирмаса, 
ҳар қандай мушкул муаммони, ҳаттоки хаёлан шу 
тарзда ҳал этишга ҳам журъат этмайди-ку? Йўқ, 
бу ҳақда ақалли ўйлашнинг ўзи ҳам гуноҳ. Бу бе-
маънилик... ўта бемаънилик, даҳшат! Аммо бо-
ринг ана, бахтсиз ҳодиса натижасида муқаррар, 
шундай фалокат юз берди, дейлик. Унда Роберта 
туфайли туғилган барча ташвишларидан халос 
бўларди у... Кейин ундан қўрқиб ҳам ўтирмасди. 
Сондрани ўйлаганда юраги ўйнаб, ваҳимага ҳам 
тушмасди. Ҳозирги бутун азоблари тинчгина, ха-
мирдан қил суғургандек, шовқинсиз, жанжалсиз 
ҳал бўларди-қоларди, олдинда эса фақат шодлик, 
умрбод шодлик унинг ҳамроҳига айланарди! Бехос 
оёқ остидан шу фалокат чиққандек бўларди-ю, 
кейин ёрқин истиқбол Клайдга қучоқ очарди.


38
Теодор Драйзер
Лекин бу ҳақда ва Роберта ҳақида ўйлашнинг 
ўзи (нега Клайднинг мияси буни нуқул Робертага 
боғлаётганикин?), шу фикрнинг ўзи даҳшат, Клайд 
буни дилига яқинлаштирмаслиги керак, мутлақо 
яқинлаштирмаслиги керак. Ҳеч қачон, ҳеч қачон, 
ҳеч қачон! Яқинлаштирмаслиги керак! Бу қабиҳ-
лик! Даҳшат! Ахир, бу қотилликни ўйлаш деган сўз-
ку! Қотилликни ўйлаш?! Лекин у Роберта хатидан 
ва унга бутунлай зид мазмундаги Сондра хатидан 
шу қадар саросимага тушган эдики... Сондра ўзи 
ва унинг ҳаётини шу қадар мафтункор ва жозиба-
ли бўёқларда тасвирлаган эдики, Клайд ўлим даҳ-
шатини сезса ҳам бутун азобларидан осонгина ва 
енг ичида қутултирувчи бу фикрга қаттиқ ёпишиб 
олди. Қани энди шундай ҳодиса Роберта иккаласи 
билан юз берса эди. Очиғини айтганда, у жино-
ят қилишни ўйлаётгани йўқ-ку, ахир. У шунчаки, 
мабодо шунақанги бахтсиз ҳодиса рўй берса, унда 
нима бўлар эди, деб ўйлаяпти, холос... Ҳа, мабодо 
шундай ҳодиса рўй берганда эди! 
Бу – ёвуз, машъум фикр, уни ўзига яқин йўлат-
маслиги керак, сира яқин йўлатмаслиги керак. 
Йўлатмаслиги керак. Аммо шунга қарамай... шун-
га қарамай... У сузишга жуда ҳам уста, у, оралиқ 
ҳар қанча кенг бўлганда ҳам, сўзсиз, соҳилга су зиб 
чиқа олади. Роберта бўлса, Клайд буни билади (ўт-
ган ёзда улар кўлма-кўл юриб, чўмилишган эди), 
сузолмайди. Демак, унда... унда... Ҳа, унда, агар у 
Робертага ёрдам бермаса...
У соат тўққиз ярим билан ўн орасида, ўз хона-
сида, қоронғида ўтирганча шу ҳақда бош қотирар 
экан, уни ғалати, беҳаловат бир ҳиссиёт қамраб 
олган эди, бутун вужуди, соч толаларидан тортиб 
бармоғининг учигача жимирлаб-жимирлаб кетар-
ди. Ҳайратга солувчи ва даҳшатли фикр! Уни, ке-
либ-келиб яна мана бу газета эсига солгани қизиқ. 
Тавба, ажабланарли эмасми, ахир? Бунинг устига 


39
Америка фожиаси
Сондрани излаб борадиган жойларида, унинг ёзи-
шича, ҳамма ёқ кўллардан иборат эмиш, жуда кўп, 
ўнлаб кўллар бор эмиш... Роберта бўлса олис сафар-
ларни, гарчи ўзи сузишнн билмаса ҳам, сузишни 
билмаса ҳам... сузишни билмаса ҳам... қайиқда сайр 
этишни яхши кўради. Хулласи калом, улар, жуда 
бўлмаганда Клайднинг ўзи ўша ёққа, кўллар томонга 
жўнайди... Улар биргалашиб – у билан Роберта ик-
кови – кетишлари ҳам мумкин, хўш, бунинг нима-
си ёмон? Нимаси ёмон? Ахир, жўнаб кетишга қатъ-
ий қарор қилган пайтларида тўртинчи июль
1
куни 
қаёққадир шаҳар ташқарисига томошага чиқиш 
ҳақида ҳам гаплашган эдилар-ку.
Йўқ, йўқ! У Робертадан қутулишни ҳар қанча ис-
таган тақдирда ҳам унинг ўлими ҳақида ўйлаши-
нинг ўзи қанчалар разил, даҳшатли ва тубанлик-
дир! Йўқ, у бундай фикрларни бир дақиқага бўлса 
ҳам дилига яқинлаштирмаслиги керак. Бу ҳаддан 
ташқари ярамаслик, ҳаддан ташқари пасткашлик, 
ҳаддан ташқари тошбағирлик-ку! Ёвуз фикр бу! 
Миясига қай гўрдан кела қолди ўзи, шуниси қизиқ! 
Тағин айни ҳозир, ҳозир, Роберта ўзи билан бирга 
кетишни ундан талаб қилаётган бир пайтда-я.
Ўлим!
Қотиллик!
Робертанинг ўлими!
Аммо Робертадан, бемаъничилик, қайсарлик, 
ўжарлик билан айтилаётган ўша талаблардан қан-
дай бўлмасин қутулиши ҳам керак-ку. Шу ҳақда 
ўйлашининг ўзидаёқ Клайднинг бутун вужуди 
музлаб, терга ботиб кетди. Келиб-келиб, яна, ҳо-
зир-а... ҳозир... Лекин бундай фикрни у бошидан 
чиқариб ташлаши керак! Бунинг устига – туғилма-
ган боланинг ҳам қотили бўлиш!
1
4 июль – Қўшма Штатлар мустақиллиги эълон қилинган-
лиги шарафига ўтказиладиган байрам куни (1776 й.).


40
Теодор Драйзер
Аммо бундай бўлишини олдиндан ким билибди, 
ахир?! Бироқ шунда ҳам... ёз пайтида озмунча одам 
сувга чўкмайдими... йигитлар, қизлар... эркаклар
аёллар... ҳали у ерда, ҳали бу ерда... ҳамма жойда. 
Бундай воқеа Роберта билан рўй беришини у хаёли-
га ҳам келтирмаяпти, албатта. Айниқса, ҳозир.
Ҳар қанча ёмон бўлганда ҳам, у бунчалик тубан-
ликка бормайди. Йўқ. Йўқ. Бунчалик эмас у. Шу 
фикрни ўйлашининг ўзидаёқ юзи ва қўлларини 
совуқ тер босди. Бунчалик эмас у. Инсофли, оқил 
одамлар бундай ваҳшийликни ҳатто хаёлларига 
ҳам келтиришмайди. Энди у ҳам шундай қилади... 
мана шу дақиқадан бошлабоқ...
Миясини шундай қўрқинчли фикрлар эгалла-
ганидан ўзидан-ўзи жуда ранжиб кетди, ўрнидан 
туриб чироқни ёқди ва қўлидан келганча хотир-
жам бўлишга уриниб, газетадаги мақолани яна 
қайта ўқиб чиқди, гўё шу билан газета эсига сол-
ган фикрни бутунлай қораламоқчидай ва рад эт-
моқчидай бўлар эди. Кейин кийинди-да, ташқа-
рига йўл олди: у Уикиги авеню ва Сентрал авеню 
бўйлаб, сўнгра Эманзор бўйлаб сайр этиб чиқди ва 
айланма йўл орқали яна Сентрал авенюга ўтди ва 
шу пайтда худди туну кун уни хавотирга солаёт-
ган васваса ва босириқлардан қочиб бораётгандай 
ҳис қиларди у ўзини. Орадан сал вақт ўтгач, Клайд 
бардамроқ, хотиржамроқ, эс-ҳушлироқ, одамий-
роқ қиёфага киргандек бўлди-да – буни ўзи шу қа-
дар истардики! – маккор ва даҳшатли васвасадан 
чиндан ҳам қутулдим, деган туйғуда уйга кириб, 
ўрнига ётди. Энди у ҳеч қачон бу нарсаларни ўй-
ламаслиги керак! У энди бу нарсаларни ўйламас-
лиги керак. Ҳеч қачон, ҳеч қачон, ҳеч қачон бу 
нарсаларни ўйламаслиги керак... ҳеч қачон...
Сал ўтмаёқ Клайдни нотинч, беҳаловат уйқу ўз 
оғушига олди, тушида қора бир қутурган итни кўр-


41
Америка фожиаси
ди, ит ҳадеб уни қопмоқчи бўлаётган эмиш. Клайд 
махлуқнинг айри тишларидан қутуламан деганча 
талвасага тушиб уйғониб кетди, кейин яна кўзи 
илинди. Бу гал у ё қалин ўрмондами, ё ғор ичида-
ми, ё тевараги баланд-баланд тоғлар билан ўрал-
ган чуқур, тор даранинг тубидами – ишқилиб, ўзи-
ни аллақандай ғалати бир зимистон жойда кўрди; 
шу ердан тепага қараб бир сўқмоқ кетган эмиш, 
аввалига яққол кўриниб турган бу сўқмоқ қанча 
узоқлашган сари шунча ингичкалашиб, аниқ би-
линмай, ниҳоят бутунлай кўздан йўқолибди. Шун-
да Клайд келган йўлидан изига қайтмоқчи бўлиб, 
орқасига ўгирилган экан, баҳайбат илон уясига 
кўзи тушибди; биринчи қараганда у кўпроқ бир 
уюм хашак тўпига ўхшармиш, аммо устида йигир-
матача илон бош чайқатиб, қўш найзали тиллари-
ни чиқарганча ва кўзларини чақнатганча даҳшат 
солиб турган эмиш. Шунда Клайд жонҳолатда яна 
орқасига бурилган экан, шохли бир махлуқ йўли-
ни тўсиб чиқибди, унинг оғирлигидан ҳар қадам 
ташлаганда буталар қарсиллаб синар эмиш; Клайд 
ҳаддан ташқари ташвишли бир овоз билан қичқи-
риб юборганча даҳшат ичида уйғониб кетди-ю, 
эрталабгача бошқа ухлаёлмади.

Download 3,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish