Теодор Драйзер, «Америка фожиаси». Ғафур Ғулом номи



Download 3,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/43
Sana25.02.2022
Hajmi3,68 Mb.
#257265
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
dataContent 56MARETMMBB082720100836

XLII Б О Б
Бир вақтнинг ўзида олган икки хати Клайднинг 
аҳволини янада чигаллаштириб юборди.
«Қарағайзор буруни, 10 июнь
Клайдчик, миттижон!
Менинг ушоққинамнинг аҳволлари қалай? Ҳам-
ма ишлари жойидами? Бу ерлар шунчалик кўркам 
ва зебоки. Одам кўп жуда, кун сайин гавжум бўлиб 
боряпти яна. «Казино» ресторани билан гольф ўйи-
ни майдончаси аллақачоноқ очилди, одам уйма-
лашгани-уймалашган у ерларда. Ҳозир Стюарт би-
лан Грэнт қайиқчаларида кўлга чиқиб кетишмоқ-
чи, шундоққина мотор овозини эшитиб турибман. 
Жоним, вақтни чўзманг, тезроқ келинг. Бу жойлар 
шунчалик гўзалки, тасвирлашга тилим ожиз. От 
миниб, ям-яшил ўрмон сўқмоқларини кезяпмиз, 
чўмиляпмиз, ҳар куни соат тўртдан бошлаб «Ка-


26
Теодор Драйзер
зино»да танца тушамиз. Дикки деган отимда ҳо-
зиргина маза қилиб айланиб келдим, нонуштадан 
кейин уни яна минаману, чоптириб бориб почтага 
хатни ташлаб қайтаман. Бертина бугун ё эртагa 
Сизга хат ёзиб, мана шу якшанба ёки хоҳлаган 
бошқа кунга таклиф қилажагини айтди, бундан 
кўнглингиз тўқ бўлаверсин. Сондра «келинг» деб 
ёздими, вассалом, Сиз ўша заҳотиёқ етиб келасиз, 
тушундингизми? Акс ҳолда, Сонда Сиз – ярамас, 
ширин болакайни жазолаб қўяди.
Болакайим ўша исқирт фабрикада тиним бил-
май ишлаб юрган бўлса керак? Сонда эса уни бу 
ерда бўлишини истайди... От минардик, автомо-
билда сайр этардик, ҳам чўмилардик, ҳам танца 
тушардик... Теннис ракеткангиз билан гольф та-
ёқчангизни олиб келишни унутиб юрманг тағин. 
«Казино»нинг антиқа бир майдончаси бор.
Бугун эрталаб, Диккини миниб юрганимда 
нақ туёғининг остидан қандайдир бир қушча па-
тиллаб учиб қолса бўладими. Дикки ҳуркиб, олиб 
қочган эди, Сондангиз шох-шаббалардан росаям 
озор чекди. Бечора Сондасининг аҳволига Клайд-
нинг жони ачимаётганмикин? Бугун Сонда мак-
туб ёзиш билан овора нуқул. Нонуштадан кейин 
шу хатларни жўнатишга кетади у, сўнгра Бертина 
ва Нина учаласи «Казино»га боришади. Клайд биз 
билан бирга боришни истамаяптимикин? Ўшанда 
«Тодди»га танца тушар эдик. Бу қўшиқни Сонда 
жудаям яхши кўради. Майли, энди етар, у ки-
йиниши керак. Эртага яна ёзаман, ярамас бола. 
Сизга Бертина хат юбориши билан дарров жавоб 
қайтаринг. Қоғознинг мана бу ерини кўряпсизми, 
кетма-кет нуқталар қўйганман-а? Булар – бўса-
лар. Ҳам катта, ҳам кичик нуқталар. Шуларнинг 
бари ярамас бола учун. Сондага канда қилмай хат 
ёзинг, у ҳам ҳар куни ёзади.


27
Америка фожиаси
Сизни қайта-қайта ўпиб қоламан».
Бу хатни олиши билан Клайд ҳам тўлиб-тошиб 
худди шундай кўтаринки кайфиятда жавоб ёзди. 
Аммо деярли ўша почтада ёки нари борса ўша 
куни келган бошқа бир мактуб эса Робертадан эди:
«Бильц, 10 июнь
Азизим Клайд!
Энди ётай деб турган жойимда ухлашдан аввал 
сенга бир-икки қатор дуои салом ёзишни кўнглим 
тусаб қолди. Сафарим шунақанги оғир бўлдики, 
мана энди ҳозир деярли бетобман. Ўзингга маълум, 
аввал-бошданоқ бир ўзим кетишни унчалик истама-
ган эдим. Авзойим шундай ёмонки, ҳамма ишлари-
миз энди ҳал бўлгани ва ваъдангга биноан мени олиб 
кетиш учуи келишинг ҳақида гарчи ўзимга ўзим га-
пириб, далда берсам ҳам, бари бир бўлган-бўлмаган 
нарсаларни ўйлаб, юрагим қисилади».
(Клайд хатнинг шу ерига келганда Бильц яқини-
даги ғарибона қишлоқ чеккасини ижирғаниб эсига 
олди; бахтга қарши Роберта ўша дунёда яшайди, 
шу сабабли айрим вақтларда бўлганидек, Клайд-
нинг бирдан Робертага жони ачиб кетди, виждони 
азобланди. Ахир, аҳволи ночор бўлса, бу Роберта-
нинг айби эмас-ку. Ҳаётида у боёқиш нимага ҳам 
умид қилиши мумкин? Фақат ишу амал-тақал кун 
ўтказиш. Талай вақтлардан бери Клайд биринчи 
бор танҳо ўтириб, чинакамига, адолат юзасидан 
ўйлай бошлади-ю, гарчи чорасизгина бўлса-да, 
аммо чин кўнглидан Робертага ачинди. Кейин у 
хатнинг давомини ўқий бошлади.)
«Аммо бу ерлар ҳозир жудаям чиройли бўлган. 
Дарахтлар шунақанги ям-яшил, ҳамма ёқ гулла-
ган. Деразага яқин келсанг, боғда учиб юрган аса-
лариларнинг визиллаган овозини эшитасан. Бу 
ерга келаётганимда, тўппа-тўғри уйга қараб юр-


28
Теодор Драйзер
май, йўл-йўлакай Гомерда тўхтаб, синглим билан 
куёвимни кўриб ўтмоқчи бўлдим. Ахир биз қачон 
кўришамиз ва умуман бошқа кўришамизми-йўқ-
ми, номаълум-ку, мен эса улар билан фақат но-
мусли аёл сифатидагина учрашишни истайман – 
акс ҳолда улар бир умр кўрмаганлари яхши мени. 
Тағин ўйлама, бу билан мен қандайдир нохуш ёки 
ёқимсиз гап айтмоқчи бўлаётганим йўқ. Шунча-
ки омадсизлигимдан куяман, холос. Уларнинг уйи 
шу даражада шинамки, чиройли мебеллари грам-
мофонлари, нима десанг, ҳамма нарсалари бор, 
Агнесса эса Фред билан бениҳоя бахтли! Ўйлайман-
ки, у бутун умрга бахтли бўлади. Мен шунда беих-
тиёр: агар орзуларим рўёбга чиққанда, биз икка-
ламиз ҳам бирам ширин турмуш қурар эдик, деб 
ўйлаб кетдим. Уларникида турган пайтимда Фред 
ҳадеб тегажаклик қилиб, нега эрга тегмайсан, деб 
сўрайверди. Охири чидамай:
– Қаёқдан биласан, балки бугун-эрта эрга тегиб 
кетарман. Сабрли одамга бахт ўзи эргашиб кела-
ди, – дедим.
– Гапинг тўғри, аммо кўзингни оч, умринг кутиш 
билан ўтиб кетмасин тағин, – деб жавоб қилди у.
Мен онамни яна кўрганимдан ниҳоятда хур-
сандман, Клайд. У шунчалик меҳрибон, сабр-бар-
дошлики, мени деса жонини беришга ҳам тайёр. 
Дунёдаги энг дилкаш, энг тенгсиз она шу бўлса ке-
рак. Мен бирор-бир хатти-ҳаракатим билан унинг 
кўнглига озор етказишни мутлақо истамасдим. 
Том ҳам, Эмилия ҳам бирам ёқимтойки. Бу ерга 
келганимдан бери ҳар кеча уларнинг дўстлари, ду-
гоналари йиғилишяпти, улар мени ҳам ўз давра-
ларига чақиришади, аммо уларга қўшилиб кўнгил 
очишга, қарта ва турли хил ўйинлар ўйнашга, тан-
ца тушишга эса менда сира мадор йўқ».
(Клайд ушбу сатрларни ўқиётиб, беихтиёр Робер-
та оиласининг аянчли аҳволини, яқинда ўз кўзи би-


29
Америка фожиаси
лан кўрган ярим хароба уй ва бошқа ҳамма тафси-
лотларни яна бир бошдан аниқ тасаввур этгандек 
бўлди! Қийшайиб ётган мўриларни айтинг! Робер-
танинг сўхтаси совуқ отаси-чи... Тағин бу хатнинг 
Сондра мактубидан осмону ерча фарқ қилиши-чи!)
«Отам, онам, Том ва Эмилия атрофимда ўрала-
шиб, ҳадеб кўнглимни овламоқчи бўлишади. Шу са-
бабли бошимга тушган бахтсизликни мабодо улар 
билишганда, қанчалик тушкунликка тушишларини 
ўйлаб, виждоним азобланади. Мен ўзимни фабри-
ка ишларидан чарчаганлигимдан мана шунақа-
ман, бўшашган ва хафаман, деб кўрсатишга ури-
няпман, албатта. Онам бўлса лаби лабига тегмай, 
уйда узоқроқ қолишимни ёки тузукроқ дам олиб, 
ўзимга келишим учун ишни бутунлай ташлашимни 
маслаҳат беради-ю, аммо у бечоранинг ҳеч нарса-
дан хабари йўқ-да. Агар у билганда эди! Бу фикр 
мени баъзан қанчалик азобга солишини сенга ай-
тиб беролмайман, Клайд! Фақат худога ялинаман!
Лекин мен кўпам қисилавермаслигим керак. 
Бундай қилиш зарур ҳам келгани йўқ, ўзингга 
айтган эдим-ку; фақат иккаламиз шартлашгани-
миздек, сен келиб мени олиб кетсанг бас. Ҳозирги-
дек жонингга тегавермайман, Клайд. Ахир, бошқа 
пайтда бунақа эмасдим-ку. Жўнаб кетишимизга 
тайёрланяпман, бичув-тикув ишларимни қўлга ол-
дим. Майда-чуйдалари билан яна уч ҳафта вақтни 
олади, шу орада бўлар-бўлмас нарсаларга миямни 
ғовлатиб ўтирмасликка ҳаракат қиламан. Лекин 
сен, азизим, мени олиб кетишга келасан-а, шун-
дайми? Сен мени энди алдамайсан ва ҳозиргидек 
қийнаб, қон-зардоблар юттирмайсан, тўғрими? Э 
худо, нима гуноҳим бор эдики, бунча азобга қолма-
сам – рождество байрамига уйимга келганимдан 
бери аҳволим шу! Сен, ахир илгари менга бошқа-
ча муносабатда бўлар эдинг. Сенга зиғирдек ҳам 
оғирлигимни туширмасликка сўз бераман: мени 


30
Теодор Драйзер
энди сен севмайсан, буни биламан, лекин охири 
нима бўлса бўлаверсину, аммо бошимга тушган 
бахтсизликдан ҳозир қутулсам гўрга эди... Лекин 
онт ичаман: сенга менинг оғирлигим тушмайди.
Азизим, бу доғ учун жаҳлинг чиқмасин. Афти-
дан, мен илгаригидек ўзимни қўлга олиб турол-
майдиган бўлиб қолдим шекилли.
Энди бу ердаги ишларимдан гапирай. Уйимда-
гилар мени кўйлакларни Ликургда ўтказиладиган 
кечалари учун тиктиряпти, деб ўйлаб, роса кўнгил 
очсанг керак, дейишяпти. Майли, начора, бошқа 
ташвишдан кўра шундай деб ўйлаб қўя қолганлари 
маъқул. Эҳтимол, бичиқчи Энс хонимни юборолма-
сам, баъзи нарсаларни сотиб олиш учун ўзим Фон-
дага тушишимга тўғри келар. Агар мен Фондага 
тушсам, сен бу ерга келгунингга қадар мени кўриш-
ни истасанг (гарчи бунга унчалик ишонмасам ҳам), 
биз ўша ерда кўришишимиз мумкин. Агар кўнсанг, 
мен сен билан жон-жон деб учрашардим, жўнаб 
кетишимиздан олдин бир гаплашиб олардик. Ҳам-
маси ғалати туюлади менга: майда-чуйдаларимни 
тикяпману хаёлим сенда, бир кўрсам дейман, сен 
бўлсанг парвойинг фалак, мен буни яхши била-
ман. Ўйлайманки, мени уйимга кетишга кўндир-
ганингдан хурсанддирсан, энди ўзинг айтганинг-
дек, Ликургда роҳат қилиб вақт ўтказаверишинг 
мумкин. Наҳотки, чиндан ҳам ўша ўтган йилги ёз, 
иккаламиз кўлларни ва бошқа қанча-қанча жой-
ларни кезганимиздагидан кўра бу йил вақтингни 
ширинроқ ўтказаётган бўлсанг? Лекин шунда ҳам, 
Клайд, ваъдангнинг устидан чиқишингга қурбинг 
етади, албатта. Бу гапларимни унчалик кўнглинг-
га олма тағин. Сенга бундай қилиш жудаям оғир, 
буни биламан, аммо эсингдан чиқмасин, агар мен 
бошқаларга ўхшаганимда эди, шунақанги шартлар 
қўярдимки. Лекин сенга аввал ҳам айтганман: мен 
бошқалардақа эмасман, бунақа иш ҳеч қачон қў-


31
Америка фожиаси
лимдан келмайди. Агар мен билан бўлишни хоҳла-
мас экансан, унда оғир аҳволдан чиқариб қўйга-
нингдан кейин кетаверишинг мумкин.
Илтимос, Клайд, ҳатто агар хоҳламаган тақ-
дирингда ҳам менга узун, қувноқ бир мактуб ёз-
гину кетганимдан бери мени бирор марта эсла-
маганинг, мени қўмсаб қиттай бўлса ҳам соғин-
маганинг (илгарилари, ахир, менсиз туролмаган 
вақтларинг ҳам бўлар эди), қайтиб боришимни 
истамаётганинг, мана шу шанбадан ҳисоблаганда 
икки ҳафтадан олдинроқ келолмаслигинг (ҳали ке-
лишни ўйлаётган бўлсанг агар), шулар ҳақида бир 
чеккадан ҳикоя қилиб ёзгин.
Азизим, ҳозир мен ўзим ёзаётган совуқ гаплар-
ни аслида тасаввур ҳам қилолмайман. Лекин мен 
шунчалик чарчаганманки, шунчалик паришон ва 
сўққабошманки, гоҳи пайтларда ўзимни тутолмай 
қоламан. Мен ким биландир гаплашиб юрагимни 
ёргим келади, бу ерда эса ҳеч ким йўқ; улар нима 
бўлаётганини тушунишмайди, мен ҳам бирон ким-
сага ичимдагини ёриб айтолмайман.
Ана, кўряпсанми, соғинмайман, умидсизлан-
майман ва аччиқланмайман деб айтган эдим-а, 
шунга қарамай, ҳозир бундай қилиш қўлимдан 
келмай турибди, тўғрими? Аммо янаги гал – эрта-
ми ё индинми, ўзимни яхши тутишга онт ичаман, 
чунки сенга хат ёзганимдан сўнг руҳим анча ен-
гил тортади, Клайд. Илтимос, хафа бўлма, менга 
далда бериш учун бир оғиз бўлса ҳам хат ёз. Мен 
кутаман, aгap мен учун хат қанчалар азизлигини 
билсанг эди! Ўзинг, албатта, келасан. Мен ўшанда 
шунақанги бахтиёр ва миннатдор бўлиб, қўлимдан 
келганча жонингга тегмасликка ҳаракат қиламан.

Download 3,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish