340
Теодор
Драйзер
Грифитс яқинда, шу йилнинг 8 июлида Адирондак
тоғларидаги Катта мушгир кўлида бильцлик миссис
Роберта Олденни ўлдиришда айбланган эди. Бугун
суд маслаҳатчилари кенгаши қасддан қотиллик қи-
лишда айбланган Клайд Грифитс иши юзасидан
чиқарилган айбномани тасдиқлади.
Аниқ далил-ашёларга қарамай, назарда тути-
лаётган қотилликни аслида бахтсиз ҳодиса эди,
деб зўр бериб тасдиқлаётган Грифитс, ўша қа-
рорга мувофиқ, ўз адвокатлари Элвин Белнеп ва
Рубен Жефсонлар ҳамроҳлигида
Олий суд раиси
Оберуол цер ҳузурига келди ва менинг айбим йўқ,
деб айтди. У судга қадар қамоққа олинди, суд 15
октябрга белгиланди.
Грифитс бор-йўғи 22 ёшда; то қамоққа олин-
гунича Ликургда киборлар доирасининг обрўли
аъзоларидан бири бўлган. Тахмин қилишларича,
суюклисини – ёшгина ишчи қизни уриб, ҳушидан
кетказган-да, сўнгра сувга ташлаб юборган, чун-
ки Грифитс уни аввал ёмон йўлга бошлаб, кейин
бадавлат бир қиз туфайли ундан ажралиб кетмоқ-
чи бўлган экан. Бу ишга жалб этилган ҳимоячилар
айб ланувчининг бой амакиси,
ликурглик фабри-
кант томонидан таклиф этилган, бироқ фабрикант
ўзини шу пайтгача четда тутиб турибди. Булардан
ташқари, бу ерда айтишларига қараганда, бирон-
та ҳам туғишгани унинг ёнини олиб чиқмаган».
Эста ўша заҳотиёқ онасиникига қараб чопди.
Хабар тўппа-тўғри ва очиқ-ойдин бўлишига қара-
май, гап Клайд устида бораётганига у сира ишон-
гиси келмасди. Аммо воқеа юз берган жой ва исм-
ларнинг айтилишида рад этиб бўлмайдиган дара-
жада шум ҳақиқат бор эди: ликурглик бадавлат
Грифитслар, ота-онасининг келмаётганлиги.
Трамвайда боришига сарфланган бир неча
дақиқалардан кейин у Бидуэл-стритдаги мебелли
341
Америка
фожиаси
хоналари ва «Умид юлдузи» номи билан машҳур
хонақоларига кириб келди; бу хонақонинг Кан-
зас-Ситидаги хонақодан устунлиги йўқ эди. Тўғри,
бу ерда хоналар анча-мунча кўп бўлиб, мусофир-
лар йигирма беш центга тунда бошпана топиш-
лари мумкин эди (шу тарзда уйнинг солиқлари
ҳам қопланиб туради, деб ҳисоблашар эди), бироқ
шуларнинг бари кўп меҳнат талаб қилиб, жудаям
арзимаган даромад келтирарди.
Бунинг устига
атроф даги зерикарли ҳаёт Фрэнк билан Жулиянинг
жонига тегиб кетган, улар ҳам бу ташвишлардан
бутунлай қутулиб, хонақодаги бор оғирчиликнинг
ҳаммасини отаси ва онасининг елкасига юклаш-
нинг пайида юрар эдилар. Ўн тўққизга чиққан
Жулия бир ресторанда паттачи бўлиб хизмат қи-
лар, Фрэнк эса, у ҳадемай ўн еттига тўлиши керак,
яқинда сабзавот-мева магазинидан иш топган
эди. Энди кундузлари уйда фақат бир бола – Эста-
нинг қонунсиз туғилган жажжигина ўғли
Рассел
(у олтига қадам қўйяпти) қолар эди; буваси билан
бувиси эҳтиёткорлик юзасидан уни Канзас-Сити-
да боқиб олган етимча ўғлимиз, деб айтишарди.
Қоп-қора сочли бу болакай бир оз Клайдга ҳам ўх-
шаб кетар, шу кичик ёшиданоқ, худди Клайдга
ўргатганларидек, унга ҳам асосий ақидаларни ўр-
гатиб улгуришган эди, болалигида айни шy нарса
Клайднинг росаям жиғига тегар эди.
Эста кириб келганда (ҳозир у одмигина, сипо
бир жувон эди) миссис Грифитс уйни йиғишти-
риш билан овора: супуриб-сидириб, чанг-чунглар-
ни артиб, ўрин-бошларни
тартибга солиб юрган
экан. Лекин бўзарган, эсанкираган қизи, бемав-
рид келиб, ўзини нариги бўш хонага имлаб чақи-
раётганини кўриб, бошга кўп савдолар туша-туша,
бунақанги нарсаларга хийлагина кўникиб кетган
миссис Грифитс ишини йиғиштириб қўйди-ю, ху-
нук бир хабарни олдиндан сезиб, бирдан кўз олди
342
Теодор Драйзер
қоронғилашди. Уларга яна қандай
бало бостириб
келаётганикин-а? Чунки Эстанинг ваҳима тўла
кулранг кўзлари ва бутун кўриниши бахтсизлик-
дан дарак бериб турар эди. У қўлида ушлаб олган
газетасини ёзиб, онасига меҳр ва ташвиш билан
боққан кўйи бояги мақолага ишора қилди. Миссис
Грифитс газета сатрларини кўздан кечира бошла-
ди. Аммо нима бу?
Do'stlaringiz bilan baham: