XXII БОБ
Ундан кейин, ўн биринчи кунда, Утикадаги
меҳмонхона клерки Фрэнк Шефер Клайд билан
Роберта меҳмонхонага қандай кириб келишгани,
айни пайтда улар ўзларини қандай тутишгани ва
икковлари учун Клайд: «Сиракузалик мистер ва
миссис Клифорд Голден» деб қўл қўйганини эслаб
гапирди. Унинг кетидан Утикадаги газмол дўко-
ни ишбошиларидан бири Уоллес Вандергоф похол
шляпа сотиб олаётганда Клайднинг афт-ангори
ва ўзини тутиши қандай бўлганлигини таърифлаб
берди. Сўнгра, Утика билан Ўтлоқзор кўли ўрта-
сида қатнайдиган поезд кондукторини сўзлатиш-
ди. Ўтлоқзор кўлидаги меҳмонхона хўжайини ва
меҳмонхона официанткаси Бланш Петинжил ҳам
гувоҳлик бериб, Клайд тушлик таом вақтида Ро-
бертага бу ерда никоҳдан ўтишга рухсат йўқ экан,
яхшиси, эртагача, яъни бошқа бирор жойга етиб
боргунимизча кутайлик, деганини эшитиб қолга-
нини айтди. Айниқса, шу гувоҳлик анча нохуш
эди. Чунки Клайд, тузилган режага кўра, эртаси
куниёқ Робертага ичидаги бор гапини айтиб берган
бўлиши керак эди, лекин кейинига Жефсон билан
Белнеп, бу эътирофгача ҳам орада анча-мунча илк
босқичлар бўлган эди, дейилса тўғри келар, деган
қарорда тўхташди. Официаткадан сўнг, Клайд би-
лан Роберта Қуролсозгача тушиб боришган поезд-
нинг кондуктори гапирди. Ундан кейин эса, йўл
кўрсатувчи ва автобус ҳайдовчисига сўз тегди, у
Клайднинг одам гавжумми, деб ғалати савол бер-
гани ва биз қайтиб келамиз, деб Робертанинг жо-
402
Теодор Драйзер
мадонини ташлагани ҳолда, ўзиникини эса олиб
кетаверганини сўзлаб берди.
Сўнгра Катта мушгир кўлидан меҳмонхона хў-
жайини, қайиқчи, Клайдни ўрмонда учратиб қол-
ган анави уч овчи ҳам гувоҳлик беришди, айниқса,
ўшаларнинг гапи Клайдга оғир бўлди, чунки улар,
дуч келганимизда у бутунлай ўзини йўқотиб қўй-
ди, деб айтишди. Кейин эса қайиқ ва Робертанинг
жасадини қандай топишганини, Хейтнинг етиб
келгани ҳамда Роберта пальтосининг чўнтагидан
қандай қилиб хат топиб олишгани тўғрисида гапи-
рилди. Шуларнинг ҳаммасини ўнлаб гувоҳлар тас-
диқлаб ўтишди. Сўнгра пароход капитани, қиш-
лоқлик қиз, Крэнстонлар ҳайдовчиси; Клайднинг
Крэнстонлар чорбоғига келиши ва ниҳоят (бунинг
устига қасам ичилгандан кейингина ҳар бир босил-
ган қадам хусусида гувоҳлик берилар), Клайднинг
Айиқ кўлига саёҳатга кетиши, унинг изидан туши-
либ, қўлга олиниши – шу босқичларнинг ҳаммаси
ва Клайд ўша пайтда айтган гаплар бирин-сирин
ўртага ташлана бошланди: шуларнинг бари Клайд
учун анча-мунча ноқулайлик туғдирар эди, чунки
бу унинг сохтагарчилиги, носамимийлиги ва даҳ-
шатга тушаётганини фош этиб қўяётган эди.
Аммо Клайд учун энг хавфлиси ва энг ёмони,
шубҳасиз, фотография аппаратига ва унинг оёқ-
чаларига ҳамда улар қандай вазиятда топилга-
нига оид гувоҳликлар бўлди. Бунга Мейсон катта
умид боғлаб, айбини шу билан бўйнига қўйдира-
ман, деб ўйлаётган эди. Биринчи галда у, Клайд,
бу аппарат ва оёқчаси меники эмас, деб ёлғончи-
лик қилганини исботламоқчи бўлди. Шу мақсадда
у аввалига Эрл Ньюкомни чақирди, у қасам ича
туриб айтдики, у, Майсон, Хейт ва текширувнинг
бошқа иштирокчилари билан Клайдни жиноят со-
дир бўлган Катта мушгир кўлига олиб боришган
403
Америка фожиаси
ўша куни, у, яъни Ньюком ва Билл Суортс деган
ўша жойлик бир одам иккаласи (у ҳам бу ерда ҳали
гувоҳлик беради) бута ва ағанаб ётган дарахтлар-
нинг орасини титкилаб юришиб, соҳил ёқасидаги
қулаган бир ғўла остига қўйилган аппарат оёқча-
ларига дуч келиб қолишибди. Кейин Ньюком Мей-
соннинг сўроқларига жавоб қайтара туриб (Бел-
неп билан Жефсон эътироз билдиришга уриниб
кўришган эди, бироқ судья уларнинг эътирозини
ҳар гал қайтариб ташлайверди). Клайддан фото-
графия аппарати ёки аппарат оёқчаси бўлганми-
ди сизда, деб сўрашгани, у эса, йўқ, деб жавоб бер-
ганини ҳам қистириб ўтди. Ньюкомнинг гувоҳли-
гини эшитгач, Белнеп билан Жефсон ўзларининг
ниҳоятда ғазабланганликларини билдирдилар.
Шундан сўнг ўша заҳотиёқ судга Хейт, Бэрлей,
Слэк, Краут, Суэнк, Сиссел, Билл Суортс, ер ўлчовчи
Руфус Форстер ва Ньюкомлар имзо чеккан қарор-
ни тақдим этишди; бу ҳужжатда таъкидланиши-
ча, Клайдга аппарат оёқчаси кўрсатилиб, бу сиз-
ники эмасми, деб савол берилганда, у буни «кес кин
тарзда, қайта-қайта рад этган» экан. Хуллас, охири
бориб-бориб, судья Оберуолцер бу гувоҳликни суд
қароридан чиқариб ташлашни буюрганда ҳам, Мей-
сон бунинг ғоят муҳимлигини бор кучи билан таъки-
длаш мақсадида дарров қўшимча қилди:
– Майли, муҳтарам мистерлари, лекин менда
яна бошқа гувоҳлар ҳам бор, улар ушбу ҳужжатда
ёзилган нарсаларни ва ҳатто ундан зўрларини ҳам
қасам ичган ҳолда тасдиқлаб беришлари мумкин.
– Ўша заҳотиёқ у: – Жозеф Фрейзер! – деб чақирди.
Гувоҳлар учун ажратилган жойда спорт анжом-
лари, фотография аппаратлари ва шунга ўхшаш
ашқол-дашқоллар билан савдо қилувчи дўкондор
пайдо бўлди-да, қасам ичди ва майнинг иккинчи
ярмида айбланувчи Клайд Грифитс, (дўкондор уни
404
Теодор Драйзер
танир экан, исмини ҳам билар экан) Сэнк фирма-
сининг 3
1/2
х 5
1/2
ҳажмидаги фотография аппара-
тини оёқчаси билан бирга ундан қарзга олиб кет-
ганини айтди. Кейин ҳозир қўлига беришган ап-
парат ва сарғиш аппарат оёқчасини диққат билан
кўриб, ундаги рақамларни дафтарчасидаги белги-
ларга солиштириб чиққач, мистер Фрейзер, айни
шу нарсаларни у Клайдга сотганини тасдиқлади.
Клайд донг қотиб қолган эди. Демак, аппарат-
ни ҳам, оёқчасини ҳам топишибди-да? Тағин бу,
Клайднинг менда ҳеч қандай аппарат бўлган эмас,
деган гапидан кейин-а! Энди бу ёлғончиликни суд
маслаҳатчилари, судья ва бутун жамоат қандай
баҳоларкин? Арзимаган мана шу аппарат устида
алдамчилик қилгани ҳам очилиб ўтирибди-ю, унда
руҳий бурилиш юз берганига энди ким ишонади?
Яхшиси, у бошданоқ ҳаммасини бўйнига олиб қўя
қолгани тузук эди.
Аммо у шу ҳақда бош қотириб турган пайтида,
Мейсон Саймон Дожа деган ёшгина бир ўрмон
кесувчини чақирди, у, сувдан Робертанинг жаса-
дини олиб чиққан Жон Поль иккаласи, прокурор-
нинг илтимосига биноан, ўн олтинчи июль – шан-
ба куни, марҳуманинг танаси топилган жойда бир
неча марта сувга шўнғиб кўришганини ва охири
бориб у фотография аппаратини топишга муваф-
фақ бўлганини сўзлаб берди. Шу заҳотиёқ ўша ап-
паратни Дожага кўрсатишган эди, у таниди.
Шундан сўнг, дарров ўша топилган аппаратга
алоқадор бўлган, бироқ шу пайтгача эслатилмай
келинаётган плёнка масаласига кўчилди: у сувдан
олиниб, дорига солиб ишловдан чиқарилгач, энди
ашёвий далиллар қаторига қўшиб қўйилган эди;
тўрттала расмда Робертага айнан ўхшайдиган бир
аёлнинг аксини кўриш мумкин эди, иккитасида
эса Клайдни осонгина таниса бўлар эди. Белнеп
405
Америка фожиаси
буларни на рад эта олди-ю ва на далилий исботлар
қаторидан чиқаришга ҳам қурби етди.
Кейин ўн саккизинчи июнда Крэнстонларнинг
Шейрондаги чорбоғида меҳмон бўлган (Клайд ҳам
ўша ерга айни биринчи марта борган пайти эди)
Флойд Тэрстон гувоҳлик бериб, ўша куни Клайд
кўриниши ва катталиги тахминан бу ерда унга
кўрсатганларига ўхшаш аппарат билан бир неча
марта расм олганини гапирди. Аммо у, ҳозир кўр-
гани айнан ўша аппаратмиди ёки йўқми, буни
аниқ айтолмагани учун унинг гувоҳлиги қарордан
чиқариб ташланди.
Ундан сўнг Ўтлоқзор кўлидаги меҳмонхона хиз-
матчиси Эдна Пэттерсонга сўз тегди, у еттинчи
июль куни кечқурун Клайд ва Робертага ажратил-
ган хонага кирсам, Клайд қўлида аппарати билан
турган экан, эслашимча, унинг катталиги ва кўри-
ниши ҳам мана шу ҳозир олдимда турган аппарат-
га ўхшар эди, деди. Ўша пайтда у аппарат оёқча-
ларини ҳам кўрган экан. Атрофида юз бераётган
воқеаларни ғалати бир эсанкираш билан кузатаёт-
ган Клайд бу қизнинг ўшанда хонага қандай кириб
келганини ҳам хотирлади. У оғир бир ажабланиш
ҳисси билан ўйлади: кутилмаган, бир-бирини ҳат-
то тушида ҳам кўрмаган бу хилма-хил гувоҳлар,
яна орадан шунча вақт ўтиб кетганига қарамай,
шу қадар мустаҳкам ашёвий далиллар занжирини
ярата олганлари чиндан ҳам қизиқ эди!
Кейинги кунларда, Робертанинг жасади Бриж-
бургга олиб келинганда Мейсон томонидан чақир-
тирилган беш врачнинг гувоҳлиги тингланди, айни
вақтда Белнеп билан Жефсон чарчаш нималигини
билмай, қайта-қайта улар айтган фикрларга қар-
шилик билдириб туришди; врачлар эса ҳаммалари
ҳам галма-галига қасам ичиб, Робертанинг юзи ва
бошидаги жароҳатлар, агар бунга унинг жисмо-
406
Теодор Драйзер
ний аҳволи ҳам қўшилса, уни бемалол ҳушидан
кетказган бўлиши мумкин, деб таъкидлаб ўтишди.
Марҳума ўпкасининг ҳолати (уни сувга чўктириб
синаб кўришди) шуни тасдиқлайдики, қайиқ рахи-
дан сувга ағанаб тушаётган пайтида Роберта ҳали
тирик эди, тўғри, у ўша вақтда ҳушини йўқотган
бўлиши ҳам мумкин. Бу жароҳатларни келтириб
чиқарган буюм масаласига келганда эса, врачлар:
у қандайдир қаттиқ нарса бўлган, дейишдан бўлак
бирор-бир тузукроқ тахмин айтишга ҳам журъат
этолмадилар. Белнеп билан Жефсон ўзларини ҳар
қанча жиддий тутиб, анча-мунча инжиқлик қил-
салар ҳам, бари бир туширилган зарбалар Роберта-
ни гарангситиб, ҳушини йўқотар даражада кучли
бўлмагандир, деган фикрни врачларнинг бўйнига
қўёлмадилар... афтидан, энг ёмони чаккасидан те-
пароқдаги жароҳат бўлса керак, у анча ичкарига
ботиб кирган ва ўша жойда қон қуйилиб қолган
эди. Бунга ашёвий далил сифатида фотография
расмларини чиқариб кўрсатишди.
Ҳам жамоатни, ҳам суд маслаҳатчилари-
ни чуқур, зилдай ҳаяжон қамраб олган мана шу
серғулу пайтни пойлаб туриб, Робертанинг жасади
Хейт, врачлар ва ака-ука Луцлар ихтиёрида бўл-
ган вақтида олинган унинг жуда кўп расмларини
намойиш қилишди. Юзидаги моматалоқ-яранинг
катталиги фотография аппаратининг икки қирра-
сига тенг келишини ҳам кўрсатиб беришди. Шун-
дан кейин Бэртон Бэрлей қасам ичган ҳолда, аппа-
рат объективи билан қопқоғи орасида Робертанинг
сочига бутунлай ўхшаш (ҳарқалай ўхшашлигини
Мейсон тўхтовсиз равишда таъкидлар эди) икки
тола соч топиб олганини гапириб берди. Неча соат-
лаб чўзилган мажлис давомида бунақанги далилу
ашёлардан тоқати тоқ бўлиб, ғазаби қайнаб ўтир-
ган Белнеп гап шу ерга келганда энди уларни ач-
чиқ истеҳзо билан рад этишга уриниб кўрди: ўзи-
407
Америка фожиаси
нинг ҳурпайиб кетган оқиш сочидан бир толасини
шарт юлди-ю, суд маслаҳатчилари ва Бэрдейдан,
ҳар қандай одамнинг ҳам сочининг рангини бит-
тагина толасидан билса бўлади, деб сизлар дадил
тасдиқлайсизларми, акс ҳолда, бу тола ҳам нақ Ро-
бертанинг бошидан юлиб олинганига сизлар нега
ишонмас экансизлар, дея савол ташлади.
Сўнгра Мейсон миссис Ратжер Донегью исмли
гувоҳни чақирди, у ниҳоятда хотиржам ва текис
бир оҳангда, саккизинчи июль куни кечқурун,
соат беш ярим билан олти ўрталарида у ва эри Ҳи-
лол кўрфази яқинида чодир қуришганини маълум
қилди, кейин эса сайр этиб, балиқ тутиш мақсади-
да қайиққа тушиб жўнаб кетишибди, улар соҳил-
дан тахминан ярим милча нарига, Ҳилол кўрфа-
зини шимол тарафдан тўсиб турган сердарахт бу-
рундан чорак милча берига борганларида миссис
Донегью қичқириқ эшитиб қолибди.
– Беш ярим билан олти ўртасида деяпсизми?
– Ҳа, сэр.
– Қайси куни эди ўзи?
– Саккизинчи июль.
– Ўша пайтда, аниғини айтганда, қайси жойда
эдингиз?
– Биз ўшанда...
– «Биз» эмас. Шахсан ўзингиз қаерда эдингиз?
– Мен эрим билан бирга қайиқда кўлнинг ана-
ви, Қуйи кўрфаз деб номланган томонидан сузиб
ўтаётган эдик, шундай номланишини ҳам кейин
билдим.
– Хўш. Энди айтинг-чи, кейинига нима бўлди?
– Биз кўрфазнинг ўртасига сузиб борганимизда
кимдир қичқирганини эшитиб қолдим.
– Қандай қичқириқ?
– Юракни эзиб юборадиган, худди кимдир жони
оғрибми... ёки даҳшатга тушибми, қичқираётганга
408
Теодор Драйзер
ўхшар эди... Бамисоли қулоқни тешгудек қичқириқ
эди, кейин мен уни сира унутолмадим.
Шу ерда Белнеп ўрнидан туриб, сўнгги жумлани
қарордан чиқариб ташлашни тавсия этди, кейин
уни ўчириб ташлаш тўғрисида буйруқ қилинди.
– Ўша қичқириқ қайси томондан эшитилди?
– Олисдан. Ўрмонданми ёки эҳтимол ундан ҳам
узоқларданми...
– Ўшанда сиз туртиб чиққан буруннинг нари-
ги ёғида ҳам кўрфазми ёки қўлтиқчами борлигини
билармидингиз?
– Йўқ, сэр.
– Хўш, ўшанда соҳил бўйидаги ўрмонда қичқи-
ришаётганини нима деб ўйладингиз?
(Суд ҳимоя томонининг эътирозини қабул қилди).
– Қани, энди бизга айтиб беринг-чи, ким қич-
қирган эди – эркак кишими ёки аёлми? Кейин
нима деб қичқирган эди?
– Аёл киши қичқирди. Қичқириқ, шубҳасиз,
олисдан келса ҳам, аммо қулоқни тешгудек, аниқ
эшитилди. У икки марта қичқирди – худди одам-
нинг жони қаттиқ оғригандаги каби: «Вой-вой!»
ёки «О-оҳ!» дегандай бўлди назаримда.
– Эркак киши эмас, айни аёл қичқирди, деб мабо-
до янглишмаяпсизми, ишончингиз комилми шунга?
– Янглишаётганим йўқ, сэр. Бунга астойдил
ишонаман. Аёл кишининг овози эди, эркак ёки
ўғил бола бунақа қаттиқ қичқиролмайди. Фақат
аёл кишигина шунақа қичқира олиши мумкин.
– Тушунарли. Миссис Донегью, энди ай-
тинг-чи... харитадаги мана бу нуқта Роберта Олден
жасади топилган жойни билдиради, кўряпсизми?
– Ҳа, сэр.
– Мана бу дарахтлар орқасида турган иккин-
чи нуқтани ҳам кўряпсизми, у тахминан сизнинг
қайиғингиз қаерда бўлганини кўрсатади?
409
Америка фожиаси
– Кўряпман, сэр.
– Ўша овоз манави белгилаб қўйилган Ҳилол
кўрфазидан келгандай бўлиб туюлдими сизга?
(Эътироз билдирилди. Эътироз қабул қилинди.)
– Қичқириқ яна такрорландими?
– Йўқ, сэр. Мен кутиб турдим. Бундан ташқа-
ри, мен ўша қичқириққа эримнинг ҳам диққатини
жалб этдим, биз икковлашиб кутдик, аммо бошқа
чурқ этган ҳам овоз чиқмади.
Сўнгра уни Белнеп сўроқ қила бошлади, у оғриқ-
нинг зўридан эмас, балки даҳшатга тушишдан
ҳам қичқириш мумкинлигини исботлашга ошиқар
эди; у миссис Донегьюни яна бир бошдан сўроққа
тутса ҳам, на унинг ўзини ва на гувоҳликка чақи-
рилган унинг эрини ҳар қанча уринганда ҳам ик-
килантиролмаслигига имони комил бўлди. Улар
ўша аёлнинг қичқириғи ўзларида ғоят чуқур, уну-
тилмас таассурот қолдирганини таъкидлашар эди.
Қичқириқ уларни сира тинч қўймабди, чодирга
қайтиб келганларида ҳам нуқул ўша ҳақда гапла-
шишибди. Қоронғи тушгани учун эри овоз келган
жойни қидирмай қўя қолибди, миссис Донегьюга
эса худди ўрмонда аёл ёки қиз болани ўлдириш-
гандай бўлиб туюлаверибди ва шу боисдан бу ерда
ортиқча қолишни исташмабди-да, эртаси куни эр-
талабоқ бошқа кўлга қараб йўл олишибди.
Дэм кўлидаги лагерда хизмат қилувчи адирон-
даклик йўл кўрсатувчи Томас Баррет эса мана бун-
дай гувоҳлик берди: у миссис Донегью айтган вақт-
да қирғоқ бўйлаб Катта мушгир меҳмонхонасига ке-
таётган экан, тахминан аввалги гувоҳ айтган жойда
у қайиқда сайр этиб юрган эркак киши билан аёл-
нигина эмас, балки қўлтиқнинг қуйироқ соҳилида
ўша саёҳатчилар қурган чодирни ҳам кўрибди. Яна
у, Ҳилол кўрфазидаги қайиқни четдан туриб, ҳеч қа-
ердан кузатиб бўлмайди, мабодо, шундоқ кўрфазга
410
Теодор Драйзер
кираверишгача борилса, унда бошқа гап, деб қў-
шимча ҳам қилди. Қўлтиққа олиб кирадиган йўлак
эса ниҳоятда тор, шу сабабли кўрфаз кўлдан қара-
ганда мутлақо кўринмайди. Тағин бошқа айрим гу-
воҳлар ҳам бу фикрни тасдиқлаб чиқишди.
Шу пайт (бу ҳаяжонли дақиқа аввалдан пиши-
тилиб, атайлаб мўлжаллаб қўйилган эди), ботаётган
қуёш нурлари баланд, тор суд зали пештоқларида
бирин-сирин ўчиб бораётган бир вақтда Мейсон
кетма-кетига Робертанинг хатларини ўқишга ту-
тинди, у оддийгина қилиб, зўр бермасдан, аммо
ачиниб ва чуқур тўлқинланиб ўқий бошлади, у
бу хатларни биринчи марта ўқиганида ҳам худди
шундай ачинган ва ҳаяжонга тушган, эди. Ўшан-
да уни бу мактублар йиғлатиб юборган эди.
У ўқишни саккизинчи июнда – Роберта Ликург-
дан кетганидан сўнг орадан атиги уч кун ўтганда
– ёзилган хатдан бошлади ва кейин ҳаммасини, то
ўн тўртинчи, ўн бешинчи, ўн олтинчи ва ўн еттин-
чида ёзилган хатларгача ўқиди.
Кўпчилик хатларнинг айрим жойларига ва у ер-
бу ерда тилга олиниб ўтган воқеа ҳамда далиллар-
га асосланиб туриб, Роберта билан Клайд ўртаси-
даги танишлик тарихини бемалол тикласа бўлар
эди, то у уч ҳафтадан, кейин эса бир ойдан сўнг,
кейин саккизинчи ёки тўққизинчи июлда келиб
уни олиб кетиш ниятида юрганлигигача... сўнг-
ра Роберта тўсатдан қилган дўқ-пўписа-ю, шун-
дан кейин Клайднинг шошилинч равишда у би-
лан Фондада учрашмоқчи бўлганлигигача... мана
шуларни анча ойдинлаштириб олиш мумкин эди.
Мейсон бу беҳад аламли мактубларни ўқир экан,
одамларнинг кўзига ёш қалқиб чиқди, кўпчилик
дастрўмолини олиб, йўталиб-йўталиб қўя бошлади,
бу жамоат ва суд маслаҳатчиларига Роберта хатла-
рининг ғоят таъсир қилганлигидан дарак эди.
411
Америка фожиаси
«Сен менга кўп ташвиш тортавермаслигим,
ўзимни қандай ҳис этаётганимни ўйлайвермасли-
гим ва вақтимни хушнуд ўтказишимни маслаҳат
бердинг. Сен Ликургда, ўз улфатларинг орасида-
сан ва сени ҳамма ёққа иззатлаб чақиришавер-
ганлари учун сенга бундай дейиш осон. Менга эса
Уилкоксларнинг телефонидан гаплашиш ҳам қи-
йин: нима деганимни исталган пайтда эшитиб қо-
лишлари мумкин, сен бўлсанг, ҳали уни-ҳали буни
гапирма, деб тайинлаганинг-тайинлаган. Мен сен-
дан жуда кўп нарсаларни сўраб олмоқчи эдим,
лекин телефонда бунинг иложини қилолмадим.
Қачон қараса, сен, ҳаммаси жойига тушиб кета-
ди, деб такрорлайсан. Бироқ сен 27-куни кела-
санми-йўқми, шуни ҳам очиқ-ойдин айтмадинг.
Унчалик англаёлмадим – жуда ёмон эшитилди
– аммо сен нима учундир яна ушланиб қолар-
мишсан. Ахир, бу мумкин эмас, Клайд! Дадам
билан ойим учинчида Гамильтонга, амакимни-
кига кетишяпти. Том билан Эмилия эса ўша ку-
ниёқ опамникига жўнашади. Аммо мен уникига
яна қайта боролмайман ва боришни истамайман
ҳам. Бу ерда ҳам ёлғиз ўзим қололмайман. Шун-
дай экан, ваъда берганингдай, келишинг, инсоф
қилиб, ўзинг келишинг керак. Клайд, бу аҳвол-
да мен энди бошқа кутолмайман, шунинг учун
сен келиб, мени бу ердан олиб кетишинг шарт.
Фақат, илтимос, ёлвораман сендан, яна кеч қо-
либ, мени баттар қийнаб ўтирма».
Тағин ўқий бошлади:
«Клайд, мен сенга ишонганим учун ҳам уйимга
келган эдим. Сен ўшанда энг кечи билан уч ҳафта-
дан сўнг мени олиб кетмоқчи бўлган эдинг, бунга
катта ваъдалар ҳам берган эдинг ва шу вақт ичи-
да ҳамма ишларингни саранжомлаб, бирор-бир
бошқа жойдан иш топгунинггача eтиб турадиган
412
Теодор Драйзер
пул ҳам жамғаришингга ишонтирган эдинг. Лекин
учинчи июлда мен бу ерга келганимга деярли бир
ой тўлади-ю, кеча бўлса сен, учинчида келиш-кел-
маслигингни аниқ айтолмадинг. Ахир, мен сенга
ота-онам Гамильтонга ўн кунга кетаётганини айт-
ган эдим-ку. Кейин, тўғри, сен келаман дединг, ле-
кин фақат кўнглимни кўтариш учунгина бораман,
дединг. Ана ўшандан бери еганим ҳам, ичганим
ҳам татимай ўтирибман.
Клайд, тушунсанг-чи, мен бутунлай хастаман.
Назаримда дақиқа сайин ҳушимни йўқотиб, йиқи-
либ тушаётганга ўхшайман, устига-устак, мабодо
сен келмай қолсанг, унда нима қиламан, деб туну
кун ич-этимни еяпман, бу мени ақлимдан оздириб
қўйяпти».
«Клайд, мени энди бошқа севмаслигингни ва
муносабатларимиз бутунлай бошқача бўлишини
истаётганингни биламан. Лекин мен нима қи-
лай, ахир? Ҳамма ишлар учун сен ҳам худди мен
каби айбдорсан, дейишинг ҳам мумкин. Агар буни
одамлар билишганда, ҳойнаҳой, улар ҳам шундай
деб ўйлашган бўларди. Бироқ ўша кўнглим торт-
маган ишни қилишга мени мажбурламагин, деб
ялиниб-ёлворганларим эсингдами, ўшандаёқ охи-
ри вой бўлишини дилим сезган эди. Аммо мен сени
бутун борлиғим билан севганим учун, кетиб қоли-
шингни истамадим, хоҳишинг шу бўлса, дедиму...»
«Клайд, қани энди мени ажал олиб қўя қолса
эди! Ўшанда ҳаммаси тинчирди-қўярди. Охирги
пайтда мен ўзимга ўлим тилаб неча марталаб ху-
дога илтижолар қилдим – очиғини айтсам, шунинг
учун илтижо қилдимки, ҳаёт энди менга ўз қадри-
ни йўқотди, у мен учун биз сен билан учрашга-
нимиз ва сен мени севиб қолган вақтингдагидай
қадрли эмас эди. Эҳ, ўша дамларимиз қанчалар
ширин сониялар экан-а! Қани энди, бари тушга
413
Америка фожиаси
айланиб қўя қолса-ю... Сен билан мутлақо учраш-
маган бўлиб чиқсам! Ана шунда менга ҳам, ҳамма-
мизга ҳам анча тузук бўлар эди. Лекин энди илож-
сизман, Клайд, ахир менинг бир чақа пулим ҳам,
боламизга ном бериш учун бошқа бир имкониятим
ҳам йўқ. Аммо мен онам ва отамга, ҳамма туғиш-
ганларимга даҳшатли мусибат ва шармандагар-
чилик орттириб кетишимдан қўрқмаганимда эди,
ишон, унда мен мутлақо бошқача йўл тутган бўлар
эдим. Бу менинг чин лафзим».
Яна ўқиди:
«Эҳ, Клайд, Клайд, бултурдан бери ҳаётдаги
нарсалар қанчалик ўзгариб кетди-я! Ўзинг бир ўй-
лаб кўр, ўшанда биз Крам кўлига ва Фонда, Гло-
версвил, Литл-Фоллз яқиндаги бошқа кўлларга ҳам
борар эдик, энди бўлса... энди бўлса... Ҳозиргина
Том билан Эмилияни йўқлаб ўртоқлари ва дугона-
лари киришди, сўнгра улар маймунжон тергани
кетишди. Мен кетларидан қараб қолдиму, улар
билан бирга боролмаслигим ва энди ҳеч қачон
улардек бўлолмаслигимни ўйлаб кетдим... кейин
тў йиб-тўйиб йиғладим».
Ниҳоят, шундай деб ўқиди:
«Бугун мен ўзим яхши кўрган жойларим билан
хайрлашиб чиқдим. Биласанми, жоним, бу ерда
шу қадар сўлим хилватгоҳларимиз кўпки, улар-
нинг бари юрагимга чуқур ўрнашиб қолган! Бу
ерларда мен бутун умримни яшаганман, ахир.
Биринчидан, бу ерда бизнинг бир қудуғимиз бор,
атрофини ям-яшил йўсин қоплаган, шу қудуқ би-
лан хайрлашиб келдим, чунки энди яқин орада
мен унинг тепасига келолмасам керак, эҳтимол,
умрбод келолмасман. Кейин кекса бир олма дарах-
ти ҳам бор: кичкиналик вақтимизда Эмилия, Том,
Гифорд ва мен доимо ўшанинг тагида ўйнардик.
Сўнгра боғимиз ичида «Имон» деб номланган их-
414
Теодор Драйзер
чамгина аломат шийпончамиз ҳам бор, гоҳо-гоҳо
ўша ерда ҳам ўйнар эдик.
Эҳ, Клайд, шуларнинг бари мен учун қанчалар
азизлигини тасаввур ҳам қилолмайсан! Бу гал уй-
дан мен ғалати бир туйғу билан чиқиб кетяпман,
гўё назаримда энди сира қайтиб келмайдиганга
ўхшайман. Бечора онамни айтмайсанми, онамни,
мен уни шунчалар севаманки, мана энди уни ал-
даётганимдан азобланиб, ичимни ит тирнаб ётиб-
ди! Унинг жаҳли чиққан пайтини сира кўрмаган-
ман, қачон қараса, менга қайишгани-қайишган.
Баъзи пайтларда унга ҳаммасини гапириб бергим
келади-ю, лекин бундай қилолмайман. Менсиз ҳам
унинг ташвишлари ўз бошидан ошиб ётибди, яна
бунақанги оғир зарбага дучор бўлишини истамай-
ман. Йўқ, мен кетиб, охири бир кун қайтсам ҳам –
эрга тегаманми ёки ўлигим келадими, бунинг мен-
га деярли аҳамияти йўқ энди – бари бир онам ҳеч
нарсани билмайди, мен унга зиғирдай ҳам кулфат-
ни раво кўрмайман, уни азобга қўйганимдан кўра
ўлиб кетганим минг қатла афзал. Хуллас, кўришгун-
ча хайр, Клайд, телефонда айтганинг бўйича учра-
шамиз. Сени шунча безовта қилганим учун кечир.
Do'stlaringiz bilan baham: |