Темир йўлларда энергетика таъминоти ва ҳаракат воситалари режа: Электр таъминоти



Download 243,87 Kb.
bet5/8
Sana15.04.2022
Hajmi243,87 Kb.
#554320
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5278671096348939424

Гилдирак жуфтлари электровоз массасини ва тортиш двигателларидан бериладиган айлантирувчи кучларни қабул қилади. Бундан ташқари, ғилдирак жуфтлари йўлнинг нотекисликлари ва релсларнинг уланиш жойларидаги урилишларни, амортизация ускуналарисиз юмшатмасдан қабул қилади ва ўз навбатида ҳаракатли ғилдиракларнинг ўзи релсга қаттиқ куч билан таъсир этади. Шунинг учун ҳам ғилдирак жуфтларининг ишланиш сифатига ва техник ҳолатини назорат қилишга алоҳида эътибор берилади.
Ғилдирак жуфтлари алоҳида элементлардан тузилади: улар –ўқ, икки ғилдирак ва икки тишли ғилдираклардан иборат бўлади. Ғилдирак жуфтларининг ўқи ролик подшипникли буксалар ўрнатиладиган бўғизлар билан тугайди.
Рессорли осмалар аравача рамаси ва буксалар ўртасида оралиқ звено бўлиб, ғилдираклар йўл нотекислигини ўтган вақтида бўладиган туртки ва урилишларни юмшатишга ва юкланишларни ғилдираклар орасида бир текис тақсимлашга хизмат қилади. Рессорли осмаларнинг асосий элементлари варақаланган рессорлар, пружиналар, айримларида пневморессорлар, балансирлар (мувозанатлаштиргичлар), ҳар хил конструкцияли амортизаторлар ва бошқа боғловчи элементлардан иборат бўлади.
Замонавий электровозларда якка тартибли узатмалар қўлланади. Бундай узатмаларда тортиш двигателларини ўрнатишнинг икки усули фарқланади: таянчли-ўқли ва рамали осмалар.
Таянчли- ўқли осмаларда тортиш двигателининг таянчи бир томондан ғилдирак жуфтлари ўқига икки моторли - ўқли подшипниклар ёрдамида, иккинчи томондан эса аравача рамасининг кўндаланг тўсинига пружиналар орқали осиб қўйилади. Тортиш кучлари тишли ғилдираклар орқали узатилади.
Конструкцион тезлиги 130 км/соатдан юқори бўлган локомотивларда тортиш двигателлари рамали осмалар билан аравача рамасига юмшатувчи пружиналар билан маҳкамланади. Бундай ўрнатиш динамик кучлар таъсирини камайтириш ва тортиш двигателлари назоратини енгиллаштириш имконини беради. Шу қаторда, рамали осишда тортиш кучларини двигател ўқидан ғилдирак жуфтларига узатиш мураккаблашади, чунки ғилдирак жуфтлари аравача рамасига нисбатан ҳаракат вақтида сурилиб туради.



Download 243,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish