Тортувчи ҳаракат таркибларининг таснифланиши. Бажарадиган ишига қараб юк, йўловчи ва манёвр локомотивлари фарқланади. Юк локомотивлари катта массали поездларни юргазаоладиган тортиш кучини берса, йўловчи локомотивлари енгил массали поездларни катта тезликларда тортиш учун мўлжалланган,
Электрлаштирилган линияларда юрадиган моторовагон ҳаракат таркиби электр поезди таркибига қўшиладиган электр вагонларидан иборат бўлади. Электрлаштирилмаган темир йўлларда дизел-поездлар қўлланади. Локомотивлардан фарқли равишда моторли вагонлар тортишга ва йўловчиларни олиб юришга мўлжалланади.
Поездни ҳаракатлантирувчи тортиш кучи двигателдан ғилдирак жуфтларига айланиш моментини узатиш вақтида ғилдиракларнинг релс билан ўзаро таъсири натижасида юзага келади.
Электровоз ва тепловозларда тортувчи электр двигателларининг қўлланиши якка ва гуруҳли узатмаларни қўллаш имконини беради. Якка узатмада ҳар бир ҳаракатланувчи ғилдирак жуфти ўзининг тортиш двигатели билан тишли боғланади. Гуруҳли узатмада эса бир қаттиқ рамада жойлашган ғилдирак жуфтлари ўзаро оралиқ тишли узатмалар ёрдамида боғланади.
Бундай локомотивларда кузов массаси ҳаракатланувчи ғилдирак жуфтларига таянчлар, айрим ҳолларда иккиламчи оралиқ рессорлари, аравача рамаси, бирламчи рессорлар ва буксалар орқали узатилади. Агар ғилдирак жуфтларининг сони олтитадан ошмаса, бундай локомотивлар бир кузовли қилиб ишланади ва уларни бир секцияли локомотив деб аталади. Ғилдирак жуфтлари кўп бўлганда, локомотив кузови жуда узайиб оғирлашиб кетади, унинг конструкциявий тузилиши мураккаблашиб бурилиш жойларидан ўтиши қийинлашади. Шунинг учун бундай локомотивларни икки, айримларини алоҳида уч кузовли қилиб ўзаро автоулагич (автосцеп) ёки махсус шарнирли бириктиргичлар ёрдамида улайдилар. Бундай локомотивларни 2 ёки 3 секцияли локомотивлар деб атайдилар. Ҳозирда 4 секцияли локомотивлар ҳам ишлаб чиқилган. Секцияли локомотивларнинг айримлари поездни алоҳида секция билан мустақил тортиш қобилиятига эга.
Экипажда ғилдирак жуфтларининг жойлашуви, электр двигателларидан ғилдирак жуфтларига узатма тури ва тортиш кучларини узатиш усулини локомотивнинг ўқли тавсифи билан ифодалаш қабул қилинган бўлиб, унда рақамлар билан ғилдираклар жуфтлари сони кўрсатилади. Ўқли тавсиф ифодасида «-» белгиси икки арава ўэаро бирикмасиз бўлиб, уларнинг шарнирли (ошиқ-мошиқли) боғланиши йўқлигини ва ҳаракатланувчи ғилдираклардан тортиш кучи локомотив автоулагичига аравача орқали узатилишини кўрсатади.
Агар ҳаракатлантирувчи ғилдирак жуфтлари якка узатмали -етакчи бўлса, у ҳолда ўқлар сонини кўрсатувчи рақамлар остига «0» индекси қўйилади. Масалан, ўқли ҳарактеристкаси 30қ30 бўлган электровознинг ҳаракатлантирувчи ғилдираклари якка узатмали, уч ўқли, ўзаро шарнирли боғланган икки аравачадан иборат. Ўқли ҳарактеристкаси 2(30-30) тепловоз икки секцияли бўлиб, унинг ҳар бир уч ўқли аравачалари ўзаро боғланмаган, етакчи ғилдирак жуфтлари якка узатмали ва ҳар бир секцияси мустақил ҳаракатланиш имкониятига эга. Агар секциялар алоҳида юраолмайдиган бўлса, у ҳолда ушбу ўқли ҳарактеристика 30 - 30 - 30 - 30 кўринишида бўлар эди.
Ҳар хил конструкцияли локомотив ва мотор вагонли ҳаракат воситаларини алоҳида ҳарф ёки ҳарфлар бирикмаси билан белгилаш қабул қилинган. Ҳаракат таркибининг русуми деб аталувчи ушбу белгиларга қўшимча кичик индекслар қўйилади. Рақамлар ғилдирак ўқлари сони, электр токи тури, айримлари эса ғилдирак жуфтларининг релсга босими ҳақида ҳам маълумот беради. Бир фазали ўзгарувчан токда ишлайдиган электровозларнинг русумлари: тўрт ўқлилари учун ВЛ40 дан ВЛ59, олти ўқлилари ВЛ60 дан ВЛ79, саккиз ўқлилари ВЛ80 дан ВЛ99 гача белгиланади. Ўзгармас ток электровозлари: олти ўқлилари ВЛ19 дан ВЛ39 гача, саккиз ўқлилари ВЛ8 дан ВЛ18 гача белгиланади.
Чехословакияда ишланган ва МДҲ давлатларида қўлланадиган йўловчи поезди электровозлари ЧС русумида юритилади. Масалан: электровоз ЧС 200 соатига 200 км тезликда ҳаракатланади.
Модернизация қилинган замонавий электровозлар ВЛ22М, кремнийли ток тўғрилагичи бўлган электровозлар ВЛ60К, рекуператив тормозли ВЛ80 электровози ВЛ80Т билан белгиланади. Ўзбекистон темир йўлларида замонавий ____ русумли электровозлар ишлатилмоқда.
Электр узатишли тепловозлар ТЭ, гидро узатишлилари эса ТГ билан белгиланади. Русум ракамларига қўшимча харфлар билан локомотивнинг хизмат тури: П–йўловчи, М – манёвр локомотивлари белгиланади. Масалан, «Коломна заводи» ишлаб чиқариш бирлашмаси тепловозларининг русум тартиб рақами 50 дан 99 гача белгиланади.
Темир йўлларда оғир поездларни тортишда бир неча локомотивларни биргаликда ишлатиш кенг қўлланади. Шунинг учун ҳам аксарият электровозлар ва тепловозлар кўп бирлик тизимида ишлаш учун мослаб қурилади. Бундай тизимда электр занжирлари ёрдамида машинистнинг бир бошқарув хонасидан локомотивнинг барча секциялари ёки бир неча локомотивлар ягона марказдан, яъни бир жойдаги машинист хонасидан бошқарилади. Локомотивларнинг ҳаракати аниқ ва ўзаро мувофиқлашган бўлиб, ҳар бир локомотивда алоҳида машинист бригадаларининг бўлишига эхтиёж қолмайди. Ушбу усул айниқса йўловчи оқимлари кўп бўлган темир йўлларда кўп бирлик қилиб тиркалган электропоездлар ёки дизел- поездлар юрадиган линияларда қўл келади. Электропоездларда ҳар бир секция бир моторли ва бир неча моторсиз тиркама вагонлардан иборат бўлиб, уларни бир неча секциялари бирлаштирилганда ҳам ягона машинист хонасидан бошқариш мумкин бўлади.
Муомалада 20 дан ортиқ русум ва турдаги электровозлар бўлиб, улардан ВЛ 80Р русумли саккиз ўқли электровоз энг кучлиларидан бири ҳисобланади. Ушбу электровоз ўзгарувчан токда ишлайди, тезликни ўзгартириш поғонасиз оҳиста бажарилади, рекуператив тормозлаш тизимига эга, ҳаракат тартибини тез ва қулай ўзгартира олади, тоғли ва қийин профилли шароитларда поезднинг инерция кучидан тўла фойдаланиб, энергия сарфини тежаш имконини беради.
Темир йўлларда 25 русум ва турдаги тепловозлар ишлатилади. Уларнинг ичида қуввати 5884 кВт, ўзгарувчан ўзгармас токли электр узатмали замонавий тепловоз 2ТЭ121 русумли бўлиб, у катта қувват ва ўта чидамли коллекторсиз кўп фазали синхрон генератор билан жиҳозланган.
Ҳозирда саноатда локомотивларни унификациялаш (бир хиллаштириш) устида ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, секция қуввати 2206, 2442 ва 4413 кВт бўлган юк тепловозлари, саккиз ўқли тепловоз ва электровозларнинг экипаж қисмлари унификация қилинмоқда. ТЭМ7 русумли манёвр тепловози экипаж қисмининг унификация қилиниши саралаш тепаликларида 6000 - 7000 тонна массали таркибларни тезкор қайта ишлаш ва элтиб борувчи поездларни тортиш имконини беради.
Замонавий электровоз ва тепловозларнинг экипировка таъминоти орасида поезд массаси ва йўл профил шароитларига қараб 1200 км, техник хизмат оралиғида 1200 дан 2000 км гача масофани босиб ўтишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |