Темир йўллар транпортида юк ташиш тарифларини такомиллашириш режа



Download 89,54 Kb.
bet2/4
Sana21.02.2022
Hajmi89,54 Kb.
#31716
1   2   3   4
Bog'liq
4 ТЕМИР ЙЎЛЛАР ТРАНПОРТИДА ЮК ТАШИШ ТАРИФЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШИРИШ

Бир кунлик ўртача юклаш вагон ҳисобида қуйидагича топилади:



бунда Qйил – йил давомида жўнатилган юклар миқдори, т;


Рст – вагоннинг статик юкланганлиги, т.
Вагоннинг статик юкланганлиги ҳар бир юк тури бўйича



бунда – жами ортилган юклар миқдори, т;


– юклар ортилган вагонлар сони.
Юкларни ўртача ташиш масофаси тонна-километр ҳисобидаги умумий юк айланмасини тонна ҳисобидаги умумий ташилган юк миқдорига бўлиб топилади, яъни



Юк ва тижорат ишларини ташкил қилиш.
Ортиш-тушириш ишларини комплекс механизациялаш

Темир йўлларда юк ва тижорат ишлари “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК Низоми асосида ташкил қилинади. Юк ишлари умум фойдаланувли жойларда ва умум фойдаланувда бўлмаган жойларда бажарилади. Умум фойдаланувли жойлар станциялардаги юк ҳовлилари ва темир йўл бошқарувида бўлган бошқа ортиш-тушириш пунктларидан ташкил топиб, уларда юк ортиш-тушириш жараёнлари тўпланади. Умум фойдаланувда бўлмаган жойлар бошқа ташкилот, корхона ва муассасаларга қарашли темир йўлли омборхоналар, майдончалар ва бошқа пунктлардан ташкил топади.


Ташишга кўрсатиладиган юкларнинг 80% дан ортиқроғи магистрал темир йўл тармоқларининг узвий давомида бўлган саноат корхоналари ва ташкилотларга қарашли темир йўлларида ортилади ва туширилади. Бундай йўллар шохобча йўллар деб аталади. Темир йўлларнинг ўз шохобча йўли бўлган корхоналар билан ўзаро муносабатлари ҳамда вагонларни узатиш ва йиғиш тартиблари шохобча йўллардан фойдаланиш, вагонларни узатиш ва йиғиб келиш шартномалари асосида олиб борилади. Агар йирик саноат ноҳиясидаги корхоналарнинг тарқоқ жойлашган транспорт бўлимлари, цехлари ТЙШЙ (ППЖТ) деб номланадиган хўжалик ҳисобидаги транспорт бирлашмасига кирса, шохобча темир йўлларни ишлатиш ва фойдаланиш бўйича шартнома ушбу бирлашма билан тузилади.
Локомотив ва вагонлардан унумли фойдаланиш, уларнинг туришини камайтириш, ортиш-тушириш ишларини жадаллаштириш ва маблағларни тежаш мақсадида шохобча йўллар ва улар туташадиган станция ишлари ягона технологик жараён асосида ташкил этилади. Бунда вагонлар билан ишлаш технологияси корхонадаги ишлаб-чиқариш жараёнининг мароми билан боғлаб тузилади. Шу мақсадларда станция ва корхона шохобча йўлларнинг ортиш-тушириш механизмлари ва бошқа техник жиҳозлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган йўллар Низом асосида темир йўл бошқарувига топширилади.
Ортиш ва тушириш ишларидан ташқари станцияларда қуйидаги тижорат ишлари бажарилади: юкни тайёрлаш, тортиш ва ташишга қабул қилиш, ташиш ҳужжатларини расмийлаштириш, ташиш ҳақи йиғимларини ундириш, вагонларни тамғалаш (пломбалаш), станцияда юкларни сақлаш, келган юкларни олувчиларга топшириш ва бошқалар. Юклар одатий фоизларда юкли тезликда ва тезлаштирилган поездларда (тез бузилувчан маҳсулотлар, тирик жонзот кабилар) катта тезликда оширилган тариф бўйича ҳақ тўлаб ташилиши мумкин. Булардан ташқари, юкларни йўловчи поездларнинг багаж вагонларида ёки махсус почта-багаж поездларда йўловчи поезд тезлигида ҳам ташиш йўлга қўйилган.
Вагонларни ортиш жойига қўйишдан (беришдан) олдин унинг ушбу юкни ташиш учун яроқлилигини аниқлаш мақсадида техник ва тижорат кўриги ўтказилади.
Ҳар бир юкли жўнатма учун, хоҳ у вагонбай, хоҳ майда жўнатма бўлсин ҳамда бутун маршрут ёки вагонлар гуруҳи ва контейнерлар комплекти учун жўнатувчи юк ташиш учун асосий хужжат саналадиган, “накладная” деб номланадиган хужжат тузади. Ташиш жараёнида, бутун йўл давомида “накладная” юк билан бирга бўлади ва охирги манзил станциясида юк билан бирга олувчига топширилади.
Юклар ташиш учун жўнатувчи томонидан тайёрланади ва накладной билан биргаликда ортиш жойида қабул қилувчига кўрсатилади. У юкнинг ғилофланишини, жўнатувчи маркировкасини (тамғалашини) ва юкни олувчи номи ва манзилини текшириб рўйхатга қўяди. Маркировкада юк номи, ўринлар сони ҳамда жўнатувчи темир йўл ва станция номи кўрсатилади. Станциянинг товар идорасида (контора) ташиш ҳақи махсус Тариф амалномаси (Тарифное руководство асосида) ҳисобланади ва накладнойга ёзиб қўйилади. Ундан ташқари темир йўллар ортиш, тушириш, тортиш ва шохобча йўлларга узатиш бўйича қўшимча йиғмалар олади. Аксарият темир йўл бўлимларида ташиш ҳақи замонавий ҳисоблаш тизимлари билан жиҳозланган минтақавий технологик марказ томонидан ҳисоблаб ундирилади.
Товар идорасида накладной асосида йўл ахборотномаси (дорожная ведомость) тузилади. Ахборотнома ташиш режаларининг бажарилиш рўйхатини тузиш ва ҳисобот учун, юк келгани ҳақидаги ва ташиш ҳақлари ундирилганлиги ҳақидаги ҳисоботлар учун керак бўлади.
Тарозибон томонидан ҳар бир ортилган вагон учун вагон варақаси (вагонный лист) тузилиб, унда вагон ва юк жўнатмалари ҳақидаги маълумотлар накладной рақами билан кўрсатилади. Вагон варақаси бўйича тушириш вақтида юкнинг мавжудлиги текширилади ва поезд массасини топишда вагонлардаги юклар массаси ҳисобга олинади.
Юкларни ташиш хужжатлари техник идорага юборилиб, у ерда ҳар бир тузилган поезд вагонлари учун поезд хужжати – натура варағи тузилади. Натура варағида поезд рақами, поезд тузилган ва охирги манзил станциялари, вагонларнинг таркибдаги тартиб рақамлари, поезд массаси, узунлиги ва бошқа маълумотлар кўрсатилади. Натура варағи бўйича поездлар қабул қилинади ва топширилади, юк ҳужжатлари терилади, қабул қилинади ва топширилади, станцияларда поездлар тарқатилади ва қайта тузилади.
Ҳозирда юк ва поезд ҳужжатларини тузишнинг машиналаштирилган тизимлари мавжуд бўлиб, улар ёрдамида ҳар бир вагоннинг темир йўл тармоқларида турган ўрни ва ҳаракатланишини кузатиш ва керакли ҳисобот ҳужжатларини тузиш имконияти мавжуд бўлади.
Мижозлар томонидан жўнатиладиган айрим юклар ташиш жараёнида тегишли шарт ва шароитлар таъминланишини талаб этади. Масалан, дон маҳсулотларини ташиш олдидан тозаланган ва ювилган, айримлари эса ювишдан олдин дезинфекция қилинган ёпиқ вагонларда бажарилиши керак.
Руда, кўмир ва бошқа қишда қотиб қолиши мумкин бўлган юклар олдиндан қуритиб сувсизлантирилиши, оммавий равишда тушириладиган музлаб қолган юклар тушириш пунктларида махсус иситкичлар ёрдамида иситилиши ёки механик усулда юмшатилиши керак.
Темир йўлларда ёнувчан, портловчи ва бошқа оғир оқибатлар келтириб чиқариши мумкин бўлган юклар ҳам ташилади. Бундай юклар хавфли юклар дейилиб, иссиқлик ва кимёвий таъсирчанлиги бўйича (портловчи моддалар, сиқилган ва суюлтирилган газлар, ўз-ўзидан ёниб кетувчи моддалар ва бошқалар) гуруҳларга ажратилади. Бундай гуруҳларнинг ҳар бирини ташиш учун тегишли шарт-шароит ва тартиб-қоидалар белгиланган бўлиб уларга амал қилиш мажбурийдир.
Темир йўл транспортида ҳамда аралаш темир йўл-автомобил ва темир йўл-сув йўллари бўйлаб юкларни контейнерларда ташиш кенг тарқалган. Контейнер парки темир йўлларда универсал контейнерлардан ва жўнатувчиларга тегишли махсус (тез бузилувчан, қуйиб ташиладиган ва бошқа юклар учун) юк контейнерлардан иборат. Катта тоннажли, массаси 20т ва ундан кўп бўлган контейнерларда юкларни ташиш тезкорлик билан ривожланиб бормоқда.
Жўнатувчи омборларида ортилган контейнерлар автомобиллар билан темир йўл станциясига ташиб келтирилиб кранлар ёрдамида контейнер майдончасига туширилади, кейин у ердан темир йўл платформаларига ортилади. Бориш манзил станциясига етгандан кейин контейнерлар у ердаги контейнер майдончасига туширилади ёки автомобилларга ортиб олувчилар омборига етказиб берилади.
Контейнерлар кўп марта қайта фойдаланиладиган ташувчи тара бўлиб, юкларни ғилофламай ташиш, юкларни ўраш матолари, металл ленталар ва михларни тежаш имконини беради. Контейнерларда ташиш юкларни жўнатувчи омборидан олувчи омборигача оралиқ базаларда қайта ишламай етказиш ва ортиш-тушириш ишларини тўлиқ механизациялаш имконини беради. Меҳнат самарадорлиги майда жўнатмалар билан ташишга нисбатан 4-5 маротаба унумлироқ бўлади. Умуман юкларни контейнерларда ташиш сезиларли иқтисодий самара беради.
Темир йўл линияларида махсус контейнерли поездлар ҳаракатини ташкил қилиш юкларни тезкор етказиш мақсадида йўлга қўйилади. Кучли кранлар, контейнерларни илиш ва бўшатишни автоматлаштирувчи мосламалар билан жиҳозланган контейнер станциялар ҳам ташкил этилган. Айрим темир йўллар контейнерларни ташиш бўйича замонавий ҳисоблаш воситалари – компютерлар билан жиҳозланган, “АБТ-контейнер” – контейнерларни ташишнинг автоматлашган бошқариш тизими деб номланувчи тизимлар ишга туширилган.
МДҲ давлатлари темир йўлларида юкларни 20 ва 30 тоннали контейнерларда жўнатувчи омборидан олувчи омборигача ҳар хил транспорт турларини қўллаб етказувчи ягона контейнер транспорт тизими ҳам амалга оширилган ва ушбу тизимда ишларни комплекс механизациялаш ва автоматлаштириш воситаларини қўллаш кенг йўлга қўйилган. Катта тоннажли контейнерларни ҳалқаро ташишларда кенг қўллаш ташиш масофасини сезиларли даражада камайтириш имконини беради.
Темир йўлларда ғилофли-қадоқли юкларни пакетларда (ўралган ҳолда) ташиш уларни “вагон-автомобил” ва аксинча вариантларда қайта ортиш ишларини тўлиқ механизациялашга имкон яратади. Пакетларда ташиш тегишли ташиш харажатларини 15-30% тежаб, ортиш-тушириш ишларида меҳнат самарадорлигини 3-4 баробар оширади. Бунда автомобилларнинг вагонларнинг юк ишлари остида туриши кескин қисқаради. Юкларни поддонларга (тагликларга) қўйиш уларни қават-қават тахлаб омборхона майдонларидан тўлиқ фойдаланиш имконини беради.
Вагонларнинг юк кўтариш қобилиятидан тўлиқ фойдаланиш учун юкларни зичлаштириб ортиш усуллари кенг қўлланилади. Масалан, ёғоч материалларни очиқ вагонларга пакетли ва тепа қисмида габаритнинг торайган юқори қисми бўйича “шапка” билан ортиш юк ҳажмини кўпайтиради.
Ташиш жараёнида юкларни тезкор ва сифатли сақлаб ташишга алоҳида эътибор қаратилади. Шу мақсадларда юкнинг даражаси, ташиш усули, тури ва тезлигига қараб ташиш муддатлари белгиланади. Ташиш шартномаларининг бажарилиши, вагонларнинг ортиқча унумсиз туриб қолиши, вагонларни бериш ва олиш вақтларида йўқотишлар бўйича жавобгарлик темир йўл Низомига мувофиқ темир йўллар, жўнатувчилар ва олувчилар зиммасига юкланади ва тегишли жарималар солиб тартиб сақланади.
Юк ишларини бажариш, уларни сақлаш учун темир йўллар ёпиқ омборлар, контейнер ва тўкма юк майдонлари, тарози хўжалиги ва бошқа иншоот ва қурилмалар мажмуи билан таъминланган. Темир йўл ёпиқ омбор ичкарисида ёки ташқарида жойлашган бўлиши мумкин. Юкларни кўп қаватли қилиб тахловчи кранлари бўлган омборлар ҳам мавжуд.



13.1-расм. Темир йўл изи киритилган ёпиқ юк омбори:


а – кўндаланг кесим; б – режавий кўриниш
Омборхоналар ичида юкларни олиб юриш учун аккумляторли электрокаралар ва ички ёнар двигателли автокаралардан (аравачалар) фойдаланилади. Сочма, донали ва енгил донали юклар горизонтал ва қияликлар бўйлаб конвеер (транспортер) ёрдамида ҳаракатлантирилади.
Контейнерларда, поддонларда ва яшикларда ташиладиган юкларни очиқ платформалар ва майдончалар бўйлаб ташиш учун автоортгич (автопогрузчик), ёпиқ омборлар ичида эса вилкали электроортгичлар қўлланади. Бу икки турдаги механизмлар олиб қўйиладиган ускуналар билан жиҳозланади. Сочма ва донали тўкма юкларни ортиш-туширишда чўмичли орткичлар қўлланади.
Шу мақсадларда очиқ платформалар ва майдонларда темир йўл излари бўйлаб, гусеница (кенг занжир тасма ғилдиракли ва автомобил ғилдиракларида юрадиган стрелали кўтарувчи кранлар ҳамда чорпояли (козловой) ва кўприкли кранлар қўлланилади. Сочма юклар учун қўлланиладиган кранлар грейферлар (икки паллали чўмич), донали-ғилофли юклар ва контейнерлар учун илгак ва бошқа махсус мосламалар билан жиҳозланади. Тўкма сочилувчан юклар ўзи тўкувчи вагонлардан эстакада ёки кўтарма йўллар орқали, юк айланмаси жуда катта бўлганда махсус вагон ағдаргичлар ёрдамида тўкиб туширилади. Юқорида санаб ўтилган барча машина ва механизмлар юк ортиш-тушириш ишларида қўлланиладиган қурилма ва воситаларга киради. Ушбу комплексда ҳар хил бункерлар ва ортувчи эстакадалардан ҳам фойдаланилади.



Download 89,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish