Юкшунослик фанинг мазмуни ва аҳамияти. Юкшунослик фани билимларнинг мустақил соҳасидан иборат бўлиб, “товаршунослик” фанининг илмий маълумотларига асосланади. Товаршунослик фани товарларнинг истеъмол баҳосини ўрганади. Буюмларни фойдали хусусиятини ўрганиб, товаршунослик асосий эътиборини товарларнинг сифат кўрсаткичларини (ташқи кўриниши, ранги, мазаси, ҳиди, кимёвий хусусиятлари ва ш.ў.) тадқиқ қилади ва хом-ашё сифатини ва ишлаб чиқариш жараёнини, товарни ўраш материаллари ва уларни сақлаш шарт-шароитларини, товарларни сифатини аниқлаш услуб ва воситаларини ўрганишга анча аҳамият беради.
Шундай қилиб товаршунослик ишлаб чиқариш соҳасида яратилган товарларнинг истеъмол хусусиятларини ва унинг истеъмол соҳасидаги сотув шарт-шароитларини ўрганади. Бинобарин товаршунослик товар ишлаб чиқариш усул ва услубларини, ҳамда товарнинг истеъмол соҳасидаги истеъмол баҳосини амалга ошириш шарт-шароитларини ўрганса, юкшунослик ташиш ва сақлаш жараёнида товарнинг (юкнинг) истеъмол баҳосини асраш усулларини, услубларини ва воситаларини ўрганади.
Жўнатиш манзилларида транспорт ташкилотига товар топширилган пайтидан, токи тайинланган манзилларда уларни олувчига топшириш пайтигача товар-моддий бойликлари юк деб аталади. Товар-моддий бойликларнинг номини бундай ўзгариши, уларни қандайдир технологик қайта ишлов беришдан ёки қўшимча ишлов бериш жараёнидан ўтишидан дарак бермайди. Юқорида айтиб ўтганимиздек транспорт ҳеч қандай моддий шакилдаги маҳсулот яратмайди, балки транспорт товарни истеъмол хусусиятини ўзгартирмай товар ишлаб чиқариш жараёнини давом эттиради ва тугатади. Бу ишлаб чиқариш жараёнида фақат товарнинг ўрни ўзгаради ва шу билан бир қаторда товар истеъмол баҳосига эга бўлади. Шунинг учун ишлаб чиқариш соҳасидан, истеъмол соҳасига юкларни ўз вақтида, узлуксиз ва асраб-авайлаб етказиб бериш товарларни истеъмол хусусиятини сақлаб қолишнинг муҳим шартларидан ҳисобланади.
Товарнинг ўрнини ўзгариши унинг ички ва ташқи сифат кўрсаткичларини ўзгартирмайди, фақат баъзи бир товарларнинг ташқи кўриниши ўзгариши мумкин. Чунки жуда кўп товарларни ишлаб чиқарилган ҳолатда (кўринишда) ташиб бўлмайди. Масалан, кийим кечаклар, озиқ-овқат маҳсулотлари, радио-электрон товарлар, кимё-маиший товарлари ва шу кабилар. Бу маҳсулатларни узоқ масофаларга, ўзгарувчан об-ҳаво ва атмосфера шароитларида ташиш учун пухта ва махсус транспорт идишлари ва ўраш материаллари керак бўлади.
Товарларнинг ҳамма фойдали хусусиятларини ва сифат аломатларини ўрганиш транспорт ташкилотларининг вазифаларига кирмайди. Улар учун фақатгина юкларнинг транспорт тавсифномасини белгиловчи алоҳида ҳусусиятларини ва товарларнинг истеъмол хусусиятини асрашни таъминлашни белгиловчи юкларни ташишдаги услуб ва воситаларни ўрганишни ўзи кифоядир.
Ташиш жараёни. Юқорида жуда кўп маротаба етказиб бериш, ташиш, юк ташиш, ташиш шартномаси, ташишда юкларни асраш ва ш.ў. сўзларни айтиб ўтдик. Юк ташиш ёки ташиш жараёни нима деган саволга жавоб бериш вақти келди. Ташиш жараёни юкларни ташишга таёрлаш операцияларидан, ортиш-тушириш ва омбор операцияларидан ва ташишни ташкил қилиш операцияларидан иборат бўлиб, бу операциялар ўз навбатида бошқа майда операцияларни ташкил этади (1.1-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |