Жарлик ҳосил бўлиши таъминловчи ҳавзанинг бутун юзасидан унга оқиб келадиган сув оқимининг шаклланишига боғлиқ. Жарликнинг фақат бош қисмини мустаҳкамлаш жарлик ҳосил бўлиш сабабларини бартараф эта олмайди ва кўпинча йўлни ўсаётган жарликдан ҳимоя қила олмайди. Бунда сув йиғиладиган бутун ҳавзага таалуқли бўлган ва оқимнинг фаол секинлашувига ва пасайишига олиб келадиган нурашга қарши тадбирлар мажмуасини-нурашга қарши олдини олиш тадбирлари, агротехник ва агроўрмонмелиоратив ишларни ва мустаҳкамланган иншоотлар қуриш ишларини ўтказиш керак. - Жарлик ҳосил бўлиши таъминловчи ҳавзанинг бутун юзасидан унга оқиб келадиган сув оқимининг шаклланишига боғлиқ. Жарликнинг фақат бош қисмини мустаҳкамлаш жарлик ҳосил бўлиш сабабларини бартараф эта олмайди ва кўпинча йўлни ўсаётган жарликдан ҳимоя қила олмайди. Бунда сув йиғиладиган бутун ҳавзага таалуқли бўлган ва оқимнинг фаол секинлашувига ва пасайишига олиб келадиган нурашга қарши тадбирлар мажмуасини-нурашга қарши олдини олиш тадбирлари, агротехник ва агроўрмонмелиоратив ишларни ва мустаҳкамланган иншоотлар қуриш ишларини ўтказиш керак.
- Жарликларни мустаҳкамлаш бўйича фаол тадбирлар учта мақсадни кўзда тутади: сувнинг жарликка оқиб келишини камайтириш ва секинлаштириш, жарликнинг бош қисмини мустаҳкамлаш ва унинг ўзанини маҳкамлаш.
Сув йиғиш ҳавзаси майдонидан оқиб келадиган сувни камайтириш ва секинлаштириш учун энг маъқули агротехника тадбирларидир-қишлоқ хўжалик экинлари экишга таёрланишда тупроқни қияликларга кўндаланг қилиб хайдаш, қишлоқ хужалик экинларини полоса-полоса қилиб жойлаштириш, тик қияликларда ўт-ўлан қатламини ҳосил қилиш, далаларни иҳота қилувчи ўрмон полосалари ўстириш. - Сув йиғиш ҳавзаси майдонидан оқиб келадиган сувни камайтириш ва секинлаштириш учун энг маъқули агротехника тадбирларидир-қишлоқ хўжалик экинлари экишга таёрланишда тупроқни қияликларга кўндаланг қилиб хайдаш, қишлоқ хужалик экинларини полоса-полоса қилиб жойлаштириш, тик қияликларда ўт-ўлан қатламини ҳосил қилиш, далаларни иҳота қилувчи ўрмон полосалари ўстириш.
- Жарликнинг бош қисми энг жадал ювилади. Жала вақтида жарлик бошига сув оқиб келишини секинлаштириш учун бевосита ёндошганда жойда баъзан грунт уюмлари тизими барпо қилинади, улар оқимни секинлатади, тўхтатиб қолади ёки бир нечта ўзанлар ўртасида тақсимлаб, сувни яқинда жойлашган кичик жарликларга ташлайди
- Сув тўсувчи ва сув четлатувчи ғовлар (валлар)нинг жойлашиш схемаси: а-жарлик чўққисида сув тўсувчи ғовларнинг жойлашиши; б-сувни жарликлардан бирининг бош иншоотига четлатувчи ғовлар; в-сув тўсувчи ғовнинг кўндаланг кесими; 1-ҳавзанинг чегараси; 2-очиқ тупроқ ғов; 3-берк тупроқ ғов; 4-кўндаланг ғовчалар; 5-жарликнинг чўққиси
Do'stlaringiz bilan baham: |