С ЧЕТ
|
КВТЕГОРИЯ
БАЛАНС
КРЕДИТ
ЎТКАЗМАЛАР СОНИ
............................
|
ё пиқ (хусусий) атриббутлар
о чиқ (умумий) атрибутлар
|
ТЕКШИРИШ
ЧИҚАРИШ
ҚЎШИШ
С ОЛИҚ
ҚЎШИМЧА ТЎЛОВ
............................
|
у мумий амаллар
қ ўшимча амаллар
|
Объектнинг баъзи бир хоссалари қийматига фақат жорий объектнинг амалларигина мурожаат этиши мумкин. Бундай хоссалар ёпиқ хоссалар деб аталади.
Демак, объектлар синфини кўрсатишда ушбу синфнинг номини, кейин унинг хоссаларини ва амалларини (ёки методаларини) келтириш зарур.
Объектлар ўртасида маълумотлар бўйича боғлиқлик ўрнатиш мумкин. Бу боғлиқликлар кўрсатилган объектлар синфлари ўртасидаги алоқани ёки муносабатни ифодалайди.
Синфлар ўртасидаги боўлиқлик икки томонлама бўлади: боғлиқликдаги барча синфлар тенг кучлидир.
Дастурлаш тилларида синфлар ўртасидаги боғлиқлик одатда бир синфдан (объектдан) бошқасига ссилкалар (кўрсатгичлар) билан кўрсатилади. Боғлиқликни ссилкаларни ёрдамида ифодалаш боғлиқлик фақат ббитта эмас, балки иккала синфнинг хоссаси эканлигини кўрсатиб беради, яъни боғҳлиқлик – бу муносабатдир. Объектлар ўртасидаги боғлиқликлар икки томонли бўлганлиги билан уларни дастурда икки томонли шаклда яратиш шарт эмас. Дастурада зарур бўлган синфлар учунгина ссилкалар яратиш зарур. Тизимни лойихалашда объектлар устида эмас, балки синфлар устида амаллар бажариш қулай.
Боғлиқлик синф каби ўз хоссаларига эга бўлиши мумкин. Масалан, фойдаланувчининг файлга мурожаатини ташкил этишда “Мурожатга ижозат” “Рухсат” боғлиқлигининг хоссаси хисобланади. Мурожатга ижозат фойдаланувчи билан ҳам, файл билан ҳам боғлиқ ва у фақат фойдаланувчи ёки файлнинг алохида атрибути бўлмайди.
Баъзида кўп хоссаларга эга боғлиқлик синфлар ёрдамида ифодаланди. Маълумотлар базасида бундай боғланишлар маълумотлар базаси билан ишлаш жараёнида ташкил этиладиган вақтинчалик жадвалларда тасвирланади
Умумийлик ва ворислик объектларнинг кўп сатхли классификациясини аниқловчи ўхшашликларни кўрсатиб беради. Масалан, график тизимларда турли геометрик шаклларни: нуқта, чизиқ (тўғри, айлана ёйлари ва эгри, сплайнлар билан аниқланадиган), кўп бурчак, доира ва хакозаларни аниқловчи контур чизиқларни аниқловчи синфлар мавжуд бўлади.
Умумлаштириш, масалан, “Бир ўлчамли шакллар” синфини ажратиб олишга ва “Тўғри чизиқ”, “Ёй” ва “Сплайн” синфларини қисм синф сифатида, “Бир ўлчамли шакллар” синфини эса “Тўғри чизиқ”, “Ёй” ва “Сплайн” синфларининг суперсинфи сифатида қарашга имконият яратади. Агар бу ерда суперсинфнинг хоссалари (атрибутлари) ва амаллари қисм синфлари учун ҳам ўринли (яъни суперсинфнинг хосса ва амаллари қисм синфга мерос бўлиб ўтади) деб қабул қилинса, у холда “Тўғри чизиқ”, “Ёй” ва “Сплайн” синфларининг бир хил хосса ва амаллари “Бир ўлчамли шакллар” синфига (суперсинф) ҳам киритилади.
“Қисм синф – супер синф” ва “Супер синф - қисм синф” муносабатдлари транзитив эканлиги кўриниб турибди. Бунда ҳар бир супер синфнинг хосса ва амаллари унинг барча даражалардаги қисм синфларига мерос бўлади. Бу синфларни тавсифлашни сезиларли даражада осонлаштиради.
Мерос қолдиришнинг қуйидаги қоидаларига амал қилиш мақсадга мувофиқ:
— хосса қийматидан фойдаланувчи ва уни ўзгартирмайдиган амаллар барча қисм синфларга мерос қолиши керак;
— хосса қийматини ўзгартирувчи барча амаллар уларнингн барча кенгайтмалрига меро қолиши керак;
— чекланган хоссалар ва боғланишни аниқловчи хоссалар қийматини ўзгартирувчи барча амаллар уларнинг барча ворисларида мавжуд бўлмаслиги керак (масалан, “эллипс” синфи учун “Х ўқи бўйича ўлчами” амали твбиий, бироқ цнинг “доира” қисм синфида бу амал бекитилган бўлиши керак);
— мерос қилиб олинган амалларни қўшимча амал киритии орқали ойдинлаштириш мумкин.
Афсуски объектга-мўлжалланган дастурлаш тилларида камдан-кам холларда қўллаб-қувватланадиган ушбу келтирилган қоидаларга таянган холда яратилаётган дастурни нисбатан тушунарли, осон модификацияланадиган, турли хатоликларга чидамли қилиб яратиш мумкин.
Кўп сонли ворислик битта синфга биттадан кўп супер синфга эга бўлиш имконини беради ва бу синф ўзининг барча супер синфларининг хоссаларига (втрибут ва амалларига) ворислик қилади. Бир нечта суперсинфга эга синф бирлаштирилган синф деб аталади.
Объектга мўлжалланган лойихалашда хар бир объект мураккаб типли ўзгарувчи ёки константа сифатида қаралиши мумкин. Демак, кўп сонли объектларни ўзаро боғланган маълумотлар, яъни маълумотлар базасига ўхшаган бирор нарса сифатида қараш мумкин. Шунинг учун маълумотлар базаси тушунчасидан фойдаланиш амалий дастурий тизимларни объектга мўлжалланган тахлил ва объектга мўлжалланган лойихалашда фойдали бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |