СЧЕТ синфи СЧЕТ синфи объекти
-
СЧЕТ
|
с инф номи
|
#143527
|
о бъект номи
|
КАТЕГОРИЯ
БАЛАНС
КРЕДИТ
.....................
|
атрибутлар
|
Жамғарма
15 225 476
5 112 217
..........................
|
холати
|
ТЕКШИРИШ
ЧИҚАРИШ
ҚЎШИШ
.....................
|
амаллар
|
ТЕКШИРИШ
ЧИҚАРИШ
ҚЎШИШ
.....................
|
методлар
|
СЧЕТ синфига мисол
Тизимни лойихалашнинг жорий этапида бирор объектга мўлжалланган дастурлаш тилидан фойдаланиш назарда тутилмайди. Яъни бу этапда объектнинг фақат реал дунёда маънога эга бўлган хоссалари кўриб чиқилади.
Объектларнинг хоссалари лойихани амалга оширишнинг умумий хусусиятлари билан боғлиқ. Масалан, агар ҳар бир объект ўзининг идентификаторига эга бўлган маълумотлар базаси ишлатилиши мўлжалланган бўлса, у холда бу идентификаторни жорий этапда объектлар атрибути рўйхатига киритмаслик керак. Чунки, бундай хоссани ишлатиш билан бизтизимни амалга ошириш имкониятини чегаралаймиз.
Объект устида баъзи амалларни бажариш мумкин. Масалан, “Счет” синфидаги объектлар учун “Текшириш”, “Чиқариш” ва “Қўшиш” амалларини ёки “Файл” синфидаги объектлар учун “Очиш”, “Ўқиш”, “Ёпиш” амалларини бажариш мумкин ва х.к.
Амал — бу объектга нисбатан қўллаш мумкин бўлган функция (ёки ўзгартириш) дир. Битта синфдаги объектларнинг барчаси учун амалнинг ягона нусхаси қўлланилади (яъни, бирор синфдаги объектлар миқдорини ошиши амал учун зарур юкланадиган дастур кодини кўпайишига олиб келмайди).
Умуман олганда битта амал турли синфдаги объектларга нисбатан қўлланилиши мумкин. Бундай амал полиморф (турли шаклли) деб аталади, чунки у турли синф учун турлича шаклда бажарилади. Масалан, вектор ва комплекс сон синфидаги объектлар учун яратилган қўшиш амали полиморф бўлади, чунки вектор ва комплекс сонларни қўшиш мохияти кўра турлича бажарилади.
Ҳар бир амалга метод мос келади — бу амални жорий синфдаги объектлар учун бажарилиш усули ёки шаклидир. Демак, амал — бу метод таснифи, метод — амални бажарилиши. Масалан, файл синфида “Печат” (Print) амали аниқлансин. Бу амал турлича методлар билан бажарилиши мумкин: (а) «Иккилик файлни печатлаш», (б) «Матн файлни печатлаш» ва хакоза. Мантиқан олганда бу методлар битта амалдан фойдалансада, бажарилишда дастур кодининг турли қисмлари бажарилади.
Ҳар бир амал битта ноошкор аргумент – у тадбиқ қилинадиган объектга эга бўлади. Бундан ташқари, амал бошқа аргументлар – хоссаларга (аргументларга) эга бўлиши мумкин. Бу қўшимча аргументлар амални характерлайди ва методни танлаш билан боғлиқ эмас.
Метод синф ва объект билан боғланган. (Баъзи объектга-мўлжалланган тиллар, масалан, С++ да битта амал турли миқдордаги аргументларга нисбатан қўлланилади. Амалда эса амал учун у ёки бу сондаги аргументлар қўлланилганда жорий амал юилан боғлиқ методлардан бири қўлланилади. Тизимни дастлабки лойихалаш босқичида ушбу амалларга алохида қараш ва лойихалашни мураккаблаштирмаслиги учун уларга турлича ном бериш керак).
-
Do'stlaringiz bilan baham: |