ТЕЛЕРАДИО ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРДА ХАРАЖАТЛАР ҲИСОБИ
Ширинов Учқун Абдухалилович
СамИСИ тадқиқотчиси
u_shirinov@mail.ru
Абстракат
Эътиборингизга ҳавола этилаётган мақола телерадио хизматларини кўрсатувчи субъектлар харажатлари таснифи ва тавсифи, улар ҳисобининг ташкил этилиши ҳақида фикр юритиш мақоланинг асосий мақсади ҳисобланади.
Асосий тушунчалар:
Телерадио хизматлар, ахборот, харажат, бухгалтерия ҳисоби, таннарх, иш ҳақи, медиамарказ.
Кишилик жамиятини ахборотсиз тасаввур этиб бўлмайди. Ахборот ёрдамида жамият аъзолари, унинг таркибий бўлинмалари фаолияти бошқарилади, келгуси режалар белгиланади, уларнинг бажарилиши назорат ва таҳлил қилинади. Ахборотсиз жамият аъзоларининг маънавий, маърифий, маданий ва бошқа талаблари қониқтирилмасдан қолади. Шу боис ҳам ахборотларга бўлган эҳтиёжини қондириш ҳар қандай кишилик жамиятининг устувор мақсадларидан бири ҳисобланади. Ушбу устувор мақсадга эришиш ҳар қандай кишилик жамиятида ахборотлаштириш хизматлари соҳасини доимий ривожлантиришни объектив зарурат қилиб қўяди. Ушбу соҳани ривожлантириш ҳар қандай мамлакат ижтимоий-иқтисодий равнақини таъминлашнинг ўта муҳим омилларидан бири ҳисобланади.
XXI асрда глобал ахборот жамиятига ўтиш жараёни кескин тезлашди. Замановий телекоммуникацион каналлар орқали ахборот билан тезкор билишиш имконияти давлатлар корхоналари ва кишилари ўртасида алоқаларни кенгайтирди, масофа сезиларли роль ўйнамай қўйди, ахборот бозори ривожланиши ва ҳаракатланишининг сифат жиҳатидан янги босқичи кириб келди.
Ҳозирги жамиятда кўпчилик соҳаларнинг ривожланиши анчагина даражада ахборот таъминоти қанчалик самарали ташкил этилганлиги билан белгиланади. Янги ахборот ва телекоммуникацион технологиялар иқтисодиётнинг кўплаб тармоқларида ҳал қилувчи роль ўйнайди. Алоҳида компанияларнинг ва миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги, мамлакатнинг ички ва хорижий инвестерлар учун жозибадорлиги кўп жиҳатдан ахборот инфраструктураси ривожланиши даражасига боғлиқ. Сўнги йилларда “ахборот жамияти” атамаси кенг қўлланмоқда, унда “ахборотнинг олиниши, сақланиши, қайта ишланиши, узатилиши, тарқатилиши ва ишлатилиши, яъни интерактив алоҳида мужассамлашган ўсиб бораётган техник имкониятлар ҳал қилувчи роль ўйнайди”.
Республикамиз иқтисодиётини ривожлантиришда ахборотлаштириш хизматлари соҳасининг роли беқиёсдир. Биринчи Президентимиз таъкидлаганларидек, «фуқароларнинг ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масаласи инсоннинг ахборот олиш, ахборотни ва ўз шахсий фикрини тарқатиш ҳуқуқи ва эркинлигини ўзида мужассам этган бўлиб, бу Ўзбекистонда демократик жамият асосларини барпо этишнинг муҳим шарти, таъбир жоиз бўлса, тамал тоши ҳисобланади»1.
Хўжалик юритувчи субъектларда юқори даромадлиликка эришиш учун харажатлар таркибини оптималлаштириз зарур. Харажат тушунчаси ҳақида турли адабиётларда турлича фикрлар келтирилган. Жумладан профессор Уразов К.Б. Харажат деганда, ҳисобот даврида корхона активларининг камайиши ёки мажбуриятларнинг кўпайиши тушунилади2.
Do'stlaringiz bilan baham: |