FTTx техналогиясиниг турлари ва хусусиятлари. Бугунги кунда ахборот технологияларининг жадал ривожланиши, янги хизмат турларининг пайдо бўлиши натижасида кўплаб мамлакатларда миллионлаб мижозларга оптик структура FTTx асосида кенг полосали узатиш тизимлари ёрдамида мультимедия хизматлари билан боғлиқ аньанавий алоқа ва технологиялар хизматлари тақдим этиб келинмоқда.
Хусусан, FTTx базалари кенг кўламда ривожланиб бораётган давлатлар, бу Корея, Япония, Нидерландия, Швеция ва Америка Қўшма Штатларидир.
Ривожланган давлатларда телекоммуникация хизматларини тарғиб этишда кенг полосали узатиш технологиялари турлари ичида FTTx технологиялари тезкор даражада ўсиб бораётгани билан ажралиб туради. оптик структура FTTx асосида кенг полосали узатиш тизимларининг қурилиш лойихалари, ҳажми ҳамда қурилиш жараёнлари мураккаблиги натижасида дунё телекоммуникация бозорида ўз ўрнини топа олган.
FTTx тузилишига кўра қуйидаги турлардан иборат:
FTTx(Fiber To The Building)- биногача оптик кабел ётқизиш.
FTTС(Fiber To The Curb) тақсимлаш қутисигача оптик толали кабел ётқизиш.
FTTСab(Fiber To The Cabinet)- тақсимлаш шкафигача оптик кабел ётқизиш.
FTTP(Fiber To The Premises)- тармоқ сегментигача оптик кабел ётқизиш.
FTTO(Fiber To The Offise)- офисгача оптик кабел ётқизиш.
FTTH(Fiber To The Home)- уйгача оптик кабел ётқизиш.
FTTU(Fiber To The User)- мижоз терминалигача оптик кабел ётқизиш.
“Охирги мил” қисимларида оптик линия қуриш бир неча афзалликларга эга. Оптик линия жуда катта ўтказиш орлиғига эга ва бу оралиқ нафақат барча телекоммуникация хизматларини, балки телевидение, маълумотлар узатиш, мультимедия дастурларини узатиш имкониятини беради. Нарх кўрсаткичлари хам анча яхши- оптик кабеллар нархи кундан-кунга пасайиб бормоқда. Оптик мижоз линиялари амалий жихатдан хизмат кўрсатишга мухтож эмас ва етарли даражада кўп ишлайди.
FTTВ тури асосида алоқани ташкил этиш. Fiber to the building (FTTB)- телекоммуникация хизматлари оптик структура FTTB орқали кўп қаватли уйлар ёки офисли биноларгача етказилиб берилади ва ундан сўнг VDSL2 ёки 100 Base-Т технологиялари асосида ёки мис кабеллар орқали мижоз уйларига етказилади. Бунда VDSL2 амалдаги тезлиги 80-100 Мбит/сек. гача ортади. Мисли кабеллардан иборат магистрал ва тарқатиш кабеллари танқис жойларда бу вариантдан унумли фойдаланиб, яхши натижаларга эришиш мумкин. Корпоратив фойдаланувчиларга ва мобил операторларига портларни ижарага бериш билан қўшимча фойда топиш мумкин.
2.1.4- расм. FTTВ тури асосида алоқани ташкил этишнинг кўриниши.
Do'stlaringiz bilan baham: |