КИРИШ
Мамлакатимизда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини ривожлантириш, жамият ҳаётининг барча жабҳаларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, жаҳон ахборот маконига интеграциялашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда иқтисодиёт, телекоммуникация сохасида, ахборот тармоқлари олдида турган вазифалар ва мақсадлар тубдан ўзгарди. Бунинг самарасида вилоятда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ҳам муайян натижаларга эришилмоқда. Мамлакатимизда глобал ахборот тизимлари ва технологияларининг кенг қамровли миллий ахборот тизимига киришни шакллантиришга алохида эътибор қаратилган, бу эса ўз навбатида XXI асрда мамлакатнинг ўсишида хал қилувчи вазифа хисобланади. Умумий фойдаланишга мўлжалланган телефон тармоғини такомиллаштириш ва қайта таъминлаш ишлари амалга ошириляпти, шунингдек кенг паласали интернет тармоқлари, электрон таьлим тармоқлари ташкил қилинмоқда, ахборот ресурслари шакллантирилмоқда, электрон хужжатлардан фойдаланиш, электрон тижорат, масофадан маълумотларни бошқариш, мультимедия, телеконференция, IP-телефонлаштириш, IP-TV каби хизматларни ўз ичига олган замонавий ва истиқболли телекоммуникация хизматлари доираси кенгаймоқда. Қарши шаҳрида соҳага оид тасдиқланган дастурларни ҳаётга татбиқ этиш, яъни телекоммуникация тармоғини ривожлантириш ва модернизациялаш, аҳоли пунктларида алоқа ва интернет хизматлари қамровини кенгайтириш ва янада такомиллаштириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Телекоммуникацияни бундан хам ривожлантириш, тез суръатда иш олиб бориш шароитларини яхшилаш учун сифатли технологияларни қўллаш, замонавий телекоммуникация воситаларига асосланган алоқа тармоғини яратиш ва унда жахон андозалари даражасидаги сифатли хизматларга эга бўлиш учун Республикамизда барча шароитлар яратилмоқда.
Телекоммуникация тармоқлари деганда – маълумотларни узатишларнинг бир ёки бир неча турини телефон, телеграф, факсимиль, ахборотларни узатиш ва электрон хужжатларни алмашувини таьминловчи ҳамда хабарларнинг бошқа турларини, телевизион ва радиоэшиттиришларни транциляция қилишни таъминловчи алоқа тармоқлари жамланмаси тушунилади. Маҳаллий тармоқлар - юқори турувчи тармоқларнинг негизи бўлиб, энг қуйи бўғин бўлишига қарамай ихтиёрий электралоқа тармоғининг энг муҳим даражаси ҳисобланади. Маҳаллий тармоқ миллий тармоқда бир неча ўнталикни ташкил қилиши мумкин. Унинг тўрт хил тури мавжуд:
вилоят марказининг шаҳар телекоммуникация тармоғи;
марказга бўйсунувчи шаҳарларнинг шаҳар телекоммуникация тармоғи;
қишлоқ маъмурий туманларнинг қишлоқ телефон тармоғи;
корхона локал тармоқлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |