project.gov.uz 11.11.2020 121 тақдим этилган юкка (товарга) тўғри келмайдиган ҳужжатлар ҳақиқий эмас ҳисобланади ва юк
(товар) бундай ҳужжатлар бўйича ташиш учун қабул қилинмайди.
Ветеринария гувоҳномаси (сертификати) юкхатига бириктирилади
ва юкхатининг асл нусхасида “Юк жўнатувчининг алоҳида маълумотлари
ва белгилари” графасида ветеринария ҳужжатининг номи, рақами ва берилган санаси қайд
этилади.
Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги юклар (товарлар) фақат ветеринария
гувоҳномасида (сертификатида) кўрсатилган темир йўл станциясигача ва юкни олувчи манзилига
етказиш учун қабул қилинади.
Етказиш манзилидаги темир йўл станцияси ва юкни олувчи номини ўзгартиришга алоҳида
ҳолатларда ва фақат давлат ветеринария хизмати органининг рухсати билан йўл қўйилади.
512. Юкни (товарни) жўнатиш ва етказиш темир йўл станциялари ветеринария гувоҳномасига
(сертификатига) календарь штемпелларини босади,
бу эса гувоҳноманинг (сертификатнинг) бекор қилингани ва такроран тақдим этиш учун яроқли
эмаслигини билдиради.
513. Давлат ветеринария хизмати вакили томонидан юкларни (товарларни)
ветеринария–санитария назоратидан ўтказиш жўнатиш темир йўл станциясида юкни (товарни)
вагонга (контейнерга) ортишдан олдин ва ортиш вақтида, етказиш манзилидаги темир йўл
станциясида эса – юкни тушириш вақтида амалга оширилади.
Давлат ветеринария хизмати органининг вакили юк жўнатувчидан,
юкни олувчидан юк (товарни) тарасини танлов асосида очишни талаб қилиш,
юк (товар) ветеринария талабларига жавоб бермаган ҳолларда ташишни тақиқлаш ҳуқуқига эга.
514. Давлат ветеринария хизмати органи томонидан юкларни (товарларни) текшириш йўналиш
давомида темир йўл станцияларида ва сув транспортига ўтказиш пунктларида амалга оширилиши
мумкин.
Темир йўл станциялари давлат ветеринария хизмати органи вакили талабига мувофиқ
ветеринария гувоҳномаларини (сертификатларини), давлат ветеринария хизмати назорати
остидаги юкларга (товарларга) берилган ташиш ҳужжатларини тақдим этиши ва ушбу юкларни
(товарларни) ташиш билан боғлиқ маълумотномаларни бериши шарт.
Ветеринария гувоҳномаси (сертификати) бўлмаган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги
юклар (товарлар) аниқланганда ёки улар юқумли касалликларга чалинган жонивор ва
паррандаларни сўйиш натижасида олинганлигига шубҳа туғилганда, ветеринария соҳасидаги
қонунчиликка мувофиқ юк (товар) давлат ветеринария хизмати органининг кўрсатмаси бўйича
чора кўриш учун ушлаб турилади ва яккаланади.
515. Юкларга (товарларга) берилган ветеринария гувоҳномаси (сертификати) йўл давомида
йўқолган ҳолатларда ташиш ҳужжатларига илова қилинадиган умумий шаклдаги далолатнома
расмийлаштирилади, юк (товар) эса етказиш манзилига жўнатилади. Бунда, юкни тушириш ва
юкни олувчига топшириш давлат ветеринария хизмати органи билан келишилган ҳолда амалга
оширилади.
516. Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги юкларни (товарлар) йўналиш давомида
ушлаб туриш зарурати туғилганда, давлат ветеринария хизмати органи вакили юк (товар)
жойлашган темир йўл станциясига бу ҳақда ёзма талабнома тақдим этади.