Текст проекта 24247-(24247)



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/263
Sana03.10.2022
Hajmi2,04 Mb.
#851147
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   263
Bog'liq
Yangi yoʻriqnoma(ppg)

project.gov.uz
11.11.2020
119
берилган белгиланган шаклдаги хабарномада вагонга қайси тоифа бўйича ишлов берилиши
лозимлиги кўрсатилиши керак.
Темир йўл станцияси бошлиғи жўнатиш темир йўл станцияси
бошлиғи, чегара ва транспорт ветеринария назорат пункти, етказиш манзилидаги темир йўл
станцияси бошлиғи ва дезинфекциялаш–ювиш станциясидаги ветеринария–санитария участкаси,
темир йўлнинг (инфратузилма эгаларининг, ташувчининг) тегишли бўлинмалари, давлат
ветеринария хизмати органига иккинчи ёки учинчи тоифа бўйича ветеринария–санитария ишлови
берилиши
керак бўлган вагон ушланиб қолинганлиги ва уни таъмирлаш учун тахминан кетадиган муддат
ҳақида телеграф орқали хабар бериши лозим.
Иккинчи ёки учинчи тоифа бўйича ветеринария–санитария ишлови берилиши керак бўлган
вагонни таъмирлаш вақтида эшиклардан пломба, бирка
ва бурамаларни ҳамда мавжуд ёпиштирилган қоғозларни ечиб олиш тақиқланади.
503. Ўрнатилган тартибда карантин эълон қилинган ҳолларда темир йўл (инфратузилма эгаси,
ташувчи) раҳбари Ўзбекистон Республикаси Темир йўл уставида ўрнатилган тартибда жонивор ва
паррандаларни ташишни чеклаш
ёки тақиқлаш ҳақида эълон қилади.
Карантин эълон қилинган темир йўл станциясига жонивор ва паррандалар ортилган вагонлар
келганда, улар давлат ветеринария хизмати органлари рухсати билан юкни олувчининг
кўрсатмасига кўра бошқа темир йўл станциясига жўнатилади.
Жонивор ва паррандаларни манзилни ўзгартириш давлат ветеринария хизмати органлари билан
келишилган бўлиши керак.
504. Жонивор ва паррандаларни хориждан олиб кириш ва хорижга олиб чиқиш жонивор ва
паррандалар қайси мамлакатдан кириб келаётган бўлса,
ўша мамлакат давлат ветеринария хизмати органлари томонидан берилган ветеринария
ҳужжатлари асосида амалга оширилиши ва кузатилиши лозим.
505. Ветеринария назорати остида бўлган экспорт ва импорт қилинаётган юклар чегара ва
транспорт ветеринария назорати пунктида ветеринар шифокор томонидан текширишлиши керак.
Ветеринар шифокор ветеринария назорати остидаги юклар келганлиги тўғрисида темир йўл
станцияси бошлиғи томонидан огоҳлантирилиши керак.
Кўрикдан ўтказилган ветеринария назорати остидаги юк учун чегара
ва транспорт ветеринария назорати пункти ветеринар шифокори ветеринария гувоҳномаси
(сертификати) асосида экспорт қилинадиган юкларга белгиланган шаклдаги ветеринария
сертификатини, импорт қилинадиган юкларга ветеринария гувоҳномасини расмийлаштиради.
Ветеринария сертификати ёки ветеринария гувоҳномаси юк ҳужжатларига илова қилинади.
506. Касалланган ёки юқумли касалликларга чалинишда гумон қилинган жонивор ва паррандалар
аниқланганда, ветеринария ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар мос келмаганда ёки ушбу
ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда
ҳар бир ҳолат ҳақида чегара ва транспорт ветеринария назорати пункти ветеринар шифокори
томонидан темир йўл станцияси вакили билан биргаликда далолатнома тузилади. Бунда,
жониворлар ва паррандаларга нисбатан чегара ва транспорт ветеринария назорати пункти
ветеринар шифокори томонидан кўрсатилган ветеринария ўша санитария чоралари қўлланилади.
507. Жонивор ва паррандаларни ветеринария кўригисиз транзит ташишга йўл қўйилмайди.



Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   263




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish