3.
Ҳозирги вақтда мева дарахтлари ва резавор меваларнинг 73 тури
маданийлаштирилган бўлиб, булардан 25 таси кенг экиб, ўстирилмоқда.
Мева ва резавор мева экинларини И.И.Вавилов (1935 й) ва П.М.Жуковский
(1971 й) томонидан 12 та келиб чиқиш маркази аниқланган:
1. Хитой – Япон маркази – олма, ўрик, нок, олча, олхўри, шафтоли, бодом,
хурмо, ѐнғоқ.
2. Ўрта Осиѐ маркази – олма, нок, олча, олхўри, бодом, писта, ѐнғоқ.
3. Олд Осиѐ маркази - олма, нок, гилос, олхўри, олча, беҳи, анор.
4. Европа – Сибирь маркази- олма, нок, олча, гилос, ѐнғоқ, смородина.
5. Жанубий Америка маркази – земляника, қовун дарахти, фейкуа, Бразиля
ѐнғоғи.
6. Шимолий Америка маркази – олхўри, олча, смородина, крежоник, земляника,
Калейфор ѐнғоғи.
7. Ўрта ер денгизи соҳиллари – зайтун, лавр благороди.
8. Африка маркази – кофе, финик палъмаси, палъма масличная.
9. Индонезия, Ҳиндистон маркази – нон дарахти, банан.
10. Австралия маркази – Австралия ѐнғоғи, эфлолинт, эктинидия (китайский),
унаби.
11. Ҳиндистон маркази – қанд ва какос палъмаси, манъго, цитрус экинлари
(айримлари).
12. Марказий Америка маркази – шоколад дарахти, авокадо, пекин.
Экиладиган мева, резавор-мева экин турлари морфологик белгилари, биологик
хусусиятларига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
1.
Уруғли мева экинлари (олма, нок, беҳи, дўлана)
2.
Данакли мева экинлари (ўрик, шафтоли, олхўри, олча, гилос)
3.
Резавор-мева экинлари (қулупнай, малина, смородина, крижовник)
4.
Ёнғоқ мева экинлари (ѐнғоқ, пекан, бодом, писта)
5.
Субтропик мева экинлари (анор, анжир, хурмо, чилонжийда, тут, зайтун)
160
6.
Цитрус мева экинлари (лимон, мандарин, апельсин, грейпфрут)
7.
Ҳар хил тропик экинлар (банан, ананас).
Мева, резавор-мева экинлари ер устки қисмининг тузилиши, ҳосил бериши,
узоқ яшаши ва бошқа белгиларига кўра – дарахт, бута (крижовник, смородина), чала
бута (малина) ва кўп йиллик ўт ўсимликларига (қулупнай, клюква, землянике)
бўлинади.
4.
Мева экинлари ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлиги кўп жиҳатдан ташқи
муҳит омилларига боғлиқ бўлади. Айниқса тупроқ ва иқлим омиллари мева
экинларини ўсишига ва ривожланишига катта таъсир кўрсатади. Бу талаб ўсимлик
ѐшининг ҳар хил даврларида (ѐш, қари) ўсиш ва тиним фазаларида йил давомида
турли хил бўлади.
Ўсимликларни ўтқазиш ҳамда уларни парвариш қилишнинг агротехникаси
тадбирлари йўли билан ноқулай шароитларни юмшатиш ѐки йўқ қилиш ҳамда
уларнинг ўсиш ва ҳосил бериши учун оптимал шароит яратиш мумкин.
Ёруғлик – углеродни ассимиляция қилиш процесси – фотосинтезнинг асосий
омили ҳисобланади. У ўсимлик органларининг ўсиши ва ҳосил бўлишига ѐрдам
беради, транспирациясига, ўсувчи органларнинг йўналишига ва бошқаларга таъсир
кўрсатади. Ёруғликнинг ўзгариши билан ўсимлик, тупроқ ва ҳавонинг ҳарорати,
намлик, тупроқнинг кимѐвий таркиби ҳамда микробиологик муҳит ўзгаради.
Мева экинлари ѐруғликка бўлган талаблари жиҳитидан ѐруғсевар, сояга
чидамли ва сояпарвар ўсимликлар фарқ қилинади. Ёруғсевар ўсимликларда ѐруғлик
етишмаса новдаларнинг заифлашуви (нимжон ўсиши) кузатилади. Сояда ўсган
дарахтларнинг поя ва баргларидаги механик тўқималар кам ривожланади. Ёруғлик
ҳаддан ташқари кучли бўлса, шох-шабба тепага қараб кам ўсади, склет шохлар
атрофга қараб кучли ривожланиб, ер бағирлаб ўсади. Ёруғлик бир томондан тушса,
шохлар ѐруғлик тушиб турган томонга эгилиб ўсади, шох-шабба бир томонлама
ривожланади ҳамда ѐруғлик тушган томонда ѐғочликнинг йиллик қавати кенгроқ
бўлади.
Ёруғликка бўлган талабига кўра асосий мева дарахтлар турларини қуйидаги
тартибда жойлаштириш мумкин: писта, чилон жийда, анжир, зайтун, анор, хурмо,
шафтоли, ўрик, бодом, гилос, ѐнғоқ, нок, олма, резавор мевалар.
Иссиқлик
энергия
фактори
сифатида
транспирация,
фотосинтез,
фенофазаларнинг ва узунлигига таъсир кўрсатади. Иссиқлик етишмаса ўсув даврида
фотосинтез сусаяди, ўсишдан қолади, қишга тайѐргарлиги ѐмонлашади, мевасининг
сифати ѐмонлашади, меваларнинг шира йиғиши ва пишиб етилиши чўзилади,
керакли рангга эга бўлмайди.
Ўсимликларнинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун узоқ совуқ
бўлмайдиган маълум даврни талаб қилибгина қолмай, балки ўсув даврида
ҳароратнинг керакли ритмда бўлишини ҳам талаб этади. Ўсув даврининг турли
фенофазаларида бир ўсимликнинг ўзи иссиқликнинг ҳар хил миқдорда бўлишини
талаб қилади.
Энг асосий мева ва резавор мева ўсимликлари иссиққа бўлагн талабига кўра
қуйидаги тартибда жойлашади: смородина, крижовник, малина, қулупнай, олча,
олма, нок, олхўри, гилос, ѐнғоқ, беҳи, шафтоли, бодом, хурмо, анор, анжир,
чилонжийда, писта, цитрус ўсимликлар, зайтун.
161
Намлик мева экинлари ҳаѐтида муҳим аҳамиятга эга. Чунки ўсимлик барглари,
шохлари, илдизлари, мевалари 72-86 % ни сув ташкил этади. Сув таъсирида бир
қатор мураккаб биокимѐвий, физиологик жараѐнлар, минерал ҳамда органик
моддаларнинг бир шаклдан иккинчи шаклга ўтиши фотосинтез, ўсиш жараѐни
интенсивлиги рўй беради. Сув тўқималарини тургор ҳолатда ушлайди.
Ўзбекистонда деярли барча мева ўсимликлар (зайтун ва пистадан ташқари)
намсевар ҳисобланади. Олма, нок намсевар, беҳи, ўрик қурғоқчиликка чидамли,
шафтоли намталаб, олхўри талабчан, гилос, ѐнғоқ, бодом, анжир, анор, чилонжийда
қурғоқчиликка чидамли, резавор мевалар намсевар.
Мева ўсимликлари илдиз системасининг ўсиши ва тупроққа жойлашиш
характери, тупроқ типи, кучи ва унумдорлигига боғлиқ. Мева ўсимликларининг
илдизлари анчагина қуруқликка кириб боради, шунинг учун тупроқнинг юқори
қатламларигина эмас балки она жинс қатламининг ҳам таъсир кўрсатишини ҳисобга
олиш керак.
Тупроқ эритмаси реакциясига нисбатан мева дарахтлар 3 гуруҳга бўлинади.
Резавор мевалар учун нордон ва бироз нордон тупроқлар (рН 4,6-5,7), цитрус
мевалар учун нейтрал тупроқлар (рН 6,0-7,0), данакли мевалар айниқса ўрик,
уруғмевалилардан беҳи учун кам ишқорли тупроқлар яхши ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |