Муҳокама учун саволлар:
1. Полиз маҳсулотларидан қайсиларини биласиз. Уларнинг даволаш ва
пархезлик хусусиятларини гапиринг.
2. Қандай қовун, тарвуз ва қовоқ навларини биласиз.
3. Лалми ерларда полизчиликнинг хусусиятларини гапиринг.
4. Полиз экинлари уруққа ўстирилганда олиб бориладиган уруғчилик ишларини
қайд этинг.
5. Қовун ва тарвуз ҳосилини сақлаш тартибини айтинг.
157
12-лекция. МЕВА ЭКИНЛАРИ КЛАССИФИКАЦИЯСИ. ТУР ВА
НАВЛАРИ БИЛАН ТАНИШИШ. (2 соат)
РЕЖА:
1.
Мевачиликнинг ҳалқ хўжалигидаги аҳамияти.
2.
Ўзбекистон мевачилигининг тарихи, ҳозирги аҳволи ва ривожланиш
истиқболлари.
3.
Мева экинларининг гуруҳланиши.
4.
Мевачиликнинг биологик асослари.
АДАБИЁТЛАР: 1, 2, 4, 7, 8, 11, 17, 19, 20, 22.
Электрон дарсликлар, кадоскоп, компьютер слайдалар: 66, 67, 68, 69, 70.
Таянч иборалар: Мевачилик боғдорчиликнинг бир соҳаси, уруғлар, донаклилар,
субтропик мева экинлари, цитрус мева экинлари, ѐнғоқ мевалилар, резавор
мевалилар, крижоник, смородина, малина, грейфут.
1. Мевачилик
қишлоқ хўжалигининг мураккаб ва кўп қиррали соҳаси. Мева
дарахтлари турли тупроқ-иқлим ва агротехника шароитида ўстирилиб, уларнинг
ҳосили ҳар хил мақсадларда янгилигича, қуритилган ҳамда қайта ишланган
ҳолларда фойдаланилади.
Мевачилик – қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш тармоғи сифатида асосий
вазифаси аҳолини ҳўл мева, саноатни хом-ашѐ билан таъминлашдан иборат. Фан
сифатида унинг предмети – мева, резавор-мева экинларининг тузилиши, ўсиш,
кўпайиш ва ҳосил бериш қонуниятларини, ташқи муҳит омилларига муносабати ва
биологиясини ўрганиш юқори, сифатли ҳамда муттасил ҳосил олиш назарий
асослари ва амалий усулларини ишлаб чиқаришдан иборат. Мевачилик ва
боғдорчилик тушунчалари бир-бирига ўхшатилади. Аслида боғдорчилик кенг
маънодаги тушунча бўлиб, мевачилик, цитрусчилик, резавор-мевачилик, узумчилик,
манзарали боғдорчилик кабиларни ўз ичига олади.
Мевалар таркибида одам организми учун зарур бўлган шакар, органик
кислоталар, оқсиллар, мойлар, ошловчи, пектин, хушбўй моддалар, коллоидлар,
минерал тузлар, ферментлар, витаминлар манбаидир.
Мевалар овқат ҳазм бўлишига ѐрдам беради, шифобахш хусусиятга эга,
организм кучини сақлайди ва мустаҳкамлайди. Қуритилиб қоқи, туршаклар,
майизлар, қайта ишланиб эса консерва, муроббо, вино, шарбатлар тайѐрланади.
Шунинг учун аҳоли жон бошига йил давомида 115-120 кг мева-узум (25 кг) ишлаб
чиқарилиши тавсия этилган. Лекин ҳозирги вақтда 98 кг (15 кг узум) ишлаб
чиқарилмоқда. Бу кўрсаткич АҚШда – 120 кг, Францияда – 160 кг ни ташкил этади.
Боғлар ѐғочсозлик, эрозияга қарши курашда, шамол тўсишда, ҳавони
тозалашда, нам тўплашда, шаҳарларни кўкаламлаштиришда кенг фойдаланилади.
Шунинг учун боғдорчилик - қишлоқ хўжалик поэзияси деб халқимиз бежиз
айтишмайди. Бугунги кунда Ўзбекистонда 220 минг гектар боғлар бўлиб,
ҳосилдорлиги 40-50 ц/га. Боғлар таркиби Ўзбекистонда 85 % майдон уруғли, 10 %
данакли мева дарахтлари, 5 % ѐнғоқмевали ва субтропик ўсимликлар билан банд.
158
Дунѐ бўйича боғ ва токзорлар 60 млн га. Шундаги мевали боғлар 17 млн (3,5
млн олмазор), 11 млн токзорлар, 7 млн – зайтунзор, 1,5 млн – цитрус экинлар
ташкил этади.
Ўзбекистонда боғдорчиликнинг ривожланишида Бутунроссия боғдорчилик
жамиятининг 1885 йил Тошкентда очилган филиали муҳим роль ўйнади. Бу филиал
1895 йилда Туркистон қишлоқ хўжалиги жамиятига айлантирилган. Унда машҳур
олим, фан арбоби, академик Р. Р. Шредер жамият раиси сифатида катта ишларни
амалга оширди. Кейинчалик у киши номидаги боғдорчилик, узумчилик ва
виночилик ИТИ, ИИЧ бирлашмаси вужудга келди.
2.
Ўзбекистонда мевачилик ҳар қайси зонанинг тупроқ ва иқлим шароитига
қараб ҳар хил ривожланган. Масалан, Тошкент вилоятида уруғли мева дарахтлари
экилган боғлар, Фарғона водийсида эса ажойиб қуруқ мева тайѐрлайдиган
ўрикзорлар ҳ, Фарғона ва Сурхондарѐ вилоятларида субтропик экинлар – анор,
анжир, хурмо ва Хитой хурмоси кўп тарқалган. Мева экинлари ҳақидаги дастлабки
маълумотлар эрамизгача бўлган V асрда учрайди. Мевачилик ва унинг
маҳсулотлари янги эранинг Х асридан бошлаб товар ҳарактерига эга бўлган. Чунки
ана шу вақтдан бошлаб қўшни мамлакатлар билан мева ва мева маҳсулотлари
савдоси ўрнатилган. XIX асрга келиб, мевачилик қишлоқ хўжалигининг бошқа
тармоқлари орасида салмоқли ўринни эгаллайди.
Деҳқон – боғбонларнинг ҳалқ селекцияси асосидаги кўп асрлик меҳнати
туфайли Ўрта Осиѐда ўрик, бодом, ѐнғоқ, шафтоли, анор, тутнинг энг яхши сифатли
хилма-хил маҳаллий навлари чиқарилди. Уларнинг сифатлилиги жиҳатидан дунѐ
коллекциясида ягона ҳисобланади.
Темир йўллар қурилиши ва республикамизнинг бошқа давлатлар билан алоқани
кучайтириши ҳисобига боғдорчилик, асосан саноат аҳамиятига эга бўлган
боғдорчилик хўжаликлари тез суръатлар билан ривожлана бошлади.
Россия ва айрим Европа давлатларига ҳўл мева юбориш учун кенг имкониятлар
очилди. Маҳаллий соҳибкорлар Тошкент воҳасида боғлар ташкил қилиб, олма ва
нокнинг Қрим, Франция, Тироль ҳамда Америка навларини келтирилиб эка
бошладилар. Бу четдан келтирилган навлар ҳам яхши ўсиб махзали мева бера
бошладилар.
Бутунроссия боғдорчилик жамиятининг 1885 йилда Тошкентда очилган
филиали (бу филиал 1895 йилда Туркистон қишлоқ хўжалик жамиятига
айлантирилган)
боғдорчиликни
ривожлантиришда
муҳим
рол
ўйнади.
Ўзбекистоннинг машҳур арбоби, академик Р.Р.Шредер бу жамиятга узоқ йиллар
раислик қилган.
1917 йилда Ўзбекистон ҳудудида қарйиб 22 минг гектар боғ бўлган.
Бундан кейинги даврда боғдорчилик жадал суръатлар билан тоғли зоналарга
ҳам тарқала бошлади. Ҳозир Ўзбекистонда мева ва резавор меваларнинг 20 хили
кенг тарқалган. Келгусида мева етиштиришнинг Ўзбекистонда 2-2,5 млн. тоннага
етказиш масаласи қўйилган.
Ўзбекистонда мева ҳосилдорлиги гектаридан 100–140 ц, узум ҳосилдорлигини
130 ц га етиштириш имкониятлари мавжуд. Афсуски, ҳозирги кунда бу соҳада
эътиборнинг камлиги, технология жараѐнларининг бузилиши оқибатида ўта паст
ҳосил олаѐтган боғлардан 35-42 ц, токзорлардан 60-70 ц ҳосил олаѐтган хўжаликлар
159
кам эмас. Уларда соҳанинг молиявий аҳволи ҳам паст. Ҳозир ишлаб чиқаришда
эришилган кўп йиллик натижа ва илғор тажрибаларга таянган ҳолда боғ ва
токзорлардан мунтазам юқори ҳамда сифатли ҳосил олиш йўллари баѐн этилган.
Мева экинлари эрамизгача бўлган даврлардан маданийлаштирилиб келинган.
Масалан: зайтун, анжир, олма, нок ва шафтоли 4 минг йилдан бери, гилос, олча ва
лимон сингари экинлар 2 минг йилдан бери маданийлаштирилган. Мева
экинларининг ѐввойи турлари инсоният таъсири натижасида маданийлаштирилган.
Мева экинлари барвақт ҳосилга кириши, серҳосиллиги, меваларининг йириклиги,
ширинлиги, тўйимлилигига, яхши сақланиши, ташишга чидамлилиги ҳамда
янгилигига ва қайта ишланган ҳолда фойдаланишга қулайлиги билан ѐввойи мева
дарахтларига, Хитой эса субтропик экинларга бойдир.
Ўрта Осиѐда ѐввойи мева дарахтлари асосан тоғли районларда, ўрмонзорларда
ва дарѐ соҳилларида ўсади. Бу ерларда мева дарахтлари ва буталарининг 108 га яқин
тури учрайди. Ёввойи ҳолда ўсадиган олманинг 3 тури, нокнинг 8, олхўрининг 2,
беҳининг 1, олчанинг 11, бодомнинг 10, рябина (четан)нинг 3, анжирнинг 2,
анорнинг 1, ѐнғоқнинг 2, ўрикнинг 1, дўлананинг 13, жийданинг 1, қизил 6 ва ҳакоза
турлар учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |