Технологияси


Сабзавот экинларининг ўсиши ва ривожланиши. Онтогенезнинг



Download 1,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/148
Sana16.06.2022
Hajmi1,35 Mb.
#676820
TuriЛекция
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   148
Bog'liq
Meva sabzavot va polish mahsulotlarini yetishtirish, saqlash va

3. Сабзавот экинларининг ўсиши ва ривожланиши. Онтогенезнинг 
даврлари ҳамда фенологик фазалари. 
Ўсимлик онтогенезининг, яъни шахсий 
ҳаѐтининг бошидан охиригача ташқи шароитга боғлиқ равишда ўсиш ва 
ривожланиш кечади. 
Ўсиш -
ўсимликнинг миқдор жиҳатдан ўзгариши билан боғлиқ жараѐнлар, янги 
тўқима, ҳўжайра, органлар ҳосил қилиб вазни ва миқдори ошади. 
Ривожланиш 
- ўсимликнинг сифат жиҳатдан ўзгариши бўлиб, бу унинг ўсиш 
нуқтасида кечади ва генератив органлар ҳосил қилиш ҳамда мевалаши билан 
тугалланади. 
Ўсимликнинг ўсиш ва ривожланиши бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, 
улар бир-бирини тўлдиради. Масалан, уруғлик учун сақланаѐтган карамбош, 
илдизмева ва пиѐзбошларда чуқур сифат ўзгаришлари кечади. Далага экилгач, тез 
ўсиб поя ҳосил қилади. Сўнгра гуллаб мева, уруғ беради. 


16 
Сабзавот экинлари ўсиш ва ривожланиш мобайнида (онтогенезида) 3 та даврни 
10 та фенологик фазаларни ўтайди. 
Бир йиллик сабзавот экинларида ҳамма фазалар бир йилда ўтади. Икки йиллик 
сабзавот экинларида биринчи йил 5 та фазани ўтаб, шундан сўнг тиним даврига 
киради. Келгуси йил қолган бошқа фазаларни ўтайди.
Демак, икки йиллик сабзавот экинларда тиним даври ҳам уруғда, ҳам мевада 
(илдизмева, карамбош ва пиѐзбошларда) кузатилади. 
Тиним даврини қисқартириш ва ўсув даврини тезлаштириш учун уруғлар сувда 
ивитилади, қиздирилади ва ўстирувчи моддалар билан ишланади. 
4. Сабзавот экинларининг ташқи муҳит шароитларига талаби ва уларни 
бошқариш усуллари. 
Ҳосил миқдори, сифати ва шаклланиш муддати ўсимлик 
билан ташқи муҳитнинг мураккаб ўзаро таъсири натижасидир. Муҳитнинг
ҳолатини ҳисобга олмасдан экинлардан юқори, мустахкам ҳосил таъминловчи 
агротехник тадбирларни ишлаб чиқиб бўлмайди. 
Маълумки, ўсимликнинг ҳаѐтий омиллари 5 та. Ҳарорат, ѐруғлик, намлик, ҳаво 
ва озиқ моддалар бўлиб, улар тенг аҳамиятли, алмашинмайди ва ўзаро биргаликда 
таъсир этади. Ўсимлик ўсиши, ривожланиши ва маҳсулдорлигини белгилашда 
муайян шароитга қараб омиллар ўрни ѐки миқдори ўзгаради. 
Умуман, ўсимликка таъсир этувчи барча ташқи омилларни 4 гуруҳга бўлиш 
мумкин: 
1.
Иқлим (иссиқлик, ѐруғлик, намлик ва ҳаво таркиби). 
2.
Тупроқ ѐки эдафик омиллар (тупроқ физик ҳолати, таркиби, ундаги нам ва 
элементлар, тузлар ). 
3.
Биотик омиллар (ўсимликлар билан макро, микрофлора ва фауналар ўзаро 
таъсирида вужудга келадиган шароитлар).
4.
Антропоген омиллар (инсон фаолияти натижаси, яъни меҳнат қуроллар, 
машиналар, ўғитлар, заҳарли химикатлар, атроф-муҳитнинг ифлослантирилиши 
кабилар ). 
Ташқи шароитнинг ўсимликларга таъсирини баҳолашда асосан 3 та
кўрсаткичдан фойдаланилади: 
1.
Талабчанлик (муайян омилга ўсимликнинг зарурат даражаси). 
2.
Чидамлилик (омилнинг минимум ва максимум даражаларига ўсимликнинг 
чидай олиш қобилияти). 
3.
Таъсирчанлик (омилнинг ўзгариш ҳолатига ўсимликнинг тез ва кучли 
ижобий мослашиши ). 
Масалан, тарвуз экинининг иссиққа муносабати юқори талабчан, паст 
ҳароратга чидамсиз, юқори ҳароратга таъсирчан эканлиги билан характерланади. 

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish