Буғлатиш қурилмаси
1 – ювгич; 2 - эллаксимон тарелка; 3 - суюқликларни ажратгич; 4 - труба; 5 - тарелка ювгич; 6 - змеевик; 7 - айланма ҳаво коллектори.
Донадорлаш минораси - ҳосил бўлган селитра суюқланмасини донадор шаклга келтириш учун мўлжалланган.
Минора уч қисмдан иборат: юқори қисми - ювувчи скрубберга уланган ўтказувчи (переходник); ўрта қисми - корпус; қуйи қисми - қабул қилувчи конусдан иборат.
Юқори қисм мураккаб конфигурацияга эга. Корпус тўғри бурчакли вертикал қутичалардан тузилган. Донадорловчи минора 17 кесими тўғри бурчакли 11х8 м, қалинлиги 2 мм ли 08х17Т маркадаги пўлатдан ясалган ва унинг баландлиги 63,5 м га тенг. Миноранинг ташқи томони углеродли пўлат боғламлар билан маҳкамланган.
Корпус углеродли пўлатдан ясалган бўлиб, сирти иссиққа чидамли резина билан қопланган. У тушаётган доналарни конвейерга узатиб беради. Иссиққа чидамли ленталар керак пайтда ёпишиб қолган селитра доналарини тушириб юбориш учун механик равишда силкитиб турилади. Ҳаво минорага конуслар орасидаги тешиклар орқали сўрилади.
Юқоридаги бакдан суюқланма учта виброаккустик (тебранма аккустик) донадорлагич орқали минорага сочилади (бундан ташкари яна учта донадорлагич заҳирада – навбатда туради). Ҳосил қилинган суюқланма тебранма акуистик донадорлагич (3.5 – расм) да пластикага ўрнатилган соплодан тушади ва пластинкадан остки тешикли тебратгичдан келаётган акуистик тебранишни сингдириб сочилади.
Селитра суюқланмаси 0,2% намликда 167ОС атрофидаги хароратда кристаллана бошлайди, 140ОС хароратда эса тўла қотади. Минора остидан берилаётган ҳаво миқдори ёз ойларида 500 минг м3Ғсоат, қиш фаслида эса 300-400 минг м3Ғсоат бўлади. Миноранинг остки конуссимон қисмидан донадор маҳсулот лентали транспортёр 20 га тушади. Ундан уч секцияли совутгич 21 га тушади ва ҳаво ёрдамида «қайновчи қатлам»да совутилади. Совутгичдан ўтган маҳсулотнинг ҳарорати ёз фаслида 40-50ОС, қиш фаслида эса 20-30ОС бўлади.
Аккустик донадорлагич:
1 – корпуси; 2 – сопло; 3 – пластинка;
4 – тўрли фильтр; 5 – тешикли тебранувчи таглик
Донадорлаш ва совутиш жараёнларида селитранинг намлиги яна 0,1-0,15% га камаяди. Тайёр маҳсулотда 99,8% NH4NO3 бўлади. Агар атмосфера ҳавосининг намлиги 60% дан юқори бўлса, уни иситгичлар орқали юборилади. Маҳсулот полиэтилен ёки 3-4 қаватли қоғоз қопларга жойлаштирилиб тикилади ва омборга юборилади. Миноранинг юқори қисмидан ҳаво олтита скрубберга тушади. Унда NH4NO3 чанглари ва аммиак 20% ли аммоний нитрат эритмаси билан ювилади ва вентилятор ёрдамида атмосферага чиқарилади. Бундан ташқари бу скрубберлар орқали буғлатгич жиҳозидан ювгич орқали ўтган газлар ва нейтрализатор скрубберидан ўтган газлар ҳам ўтади.
Минорадаги қотиш жараёнида кристаллар I-шаклдан II-га, совутгичдаги қотиш жараёнида эса II III IV ўтиш юз беради. Натижада маҳсулотнинг солиштирма ҳажми ўзгаради (III да IV дан катта ва доначалар мустаҳкам эмас). Кристалларнинг II дан IV га ўтишини таъминловчи энг самарали усул эритмага магний нитрат (0,3-0,6%) қўшиш йўли билан амалга оширилади. Бунда суюқланмадаги намлик 0,25% дан ошмаслиги лозим. Натижада 50,8ОС хароратда II IV ўтишни таъминлаш мумкин. Бу ўтиш туфайли маҳсулотнинг солиштирма ҳажми кичик бўлиб, доначаларнинг мустаҳкамлиги ошади.
Жараённинг технологик шароити материал ва иссиқлик оқимларини автоматик бошқариш орқали яратилади. Бунда маҳсулдорлиги 56,8 т/сутка бўлган қурилмаларда 1 т донадор аммиакли селитра (34,5% N) ишлаб чиқариш учун: 0,213 т аммиак (100% ли), 0,793 т нитрат кислотаси (100% ли), 0,96 гДж буғ ва 28,3 квт/соат электр энергияси сарф бўлади.
Маҳсулот пастки конуснинг тўғри бурчакли тешигидан реверсив конвейерга тушади. Сўнг минорадан чиқаётган 110 - 1200С ҳароратли доналар мавҳум қайнаш қатламли совитиш қурилмасига берилади.
Қурилма тўғри бурчакли шаклда бўлиб, узунлиги 15 м, эни 2,4 м. Учта секцияга эга, ҳар бир секция узунлиги 5000 мм, битта секциянинг ишчи панжара юзаси 12 м2. Биринчи секцияга киришдан олдин, маҳсулот бўлакларни майдаловчи қурилмага берилиб, кейин навбатма-навбат уччала секциядан ўтади ва қадоқлаш учун узатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |