Технологияси режа: Аммонийли селитранинг физик – кимёвий хоссалари. Олиниши ва ишлатилиши


Аммонийли селитра ишлаб чиқаришни АС–72 агрегатининг технологик схемаси



Download 0,96 Mb.
bet4/7
Sana19.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#459437
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Selitra

Аммонийли селитра ишлаб чиқаришни АС–72 агрегатининг технологик схемаси.
1 - аммиак иситгич; 2 - нитрат кислота иситгичи; 3 - НИФ аппарати; 4,5 - донейтрализаторлар; 6 - комбинирланган буғлатиш қурилмаси; 7,24 - ҳаво иситгич; 8 - ҳаво қиздиргич; 9 – гидрозатвор - донейтрализатор; 10 - суюқланма фильтри; 11- суюқланма учун бак; 12- суюқланмага туширилган насос; 13 - марказдан қочма насос; 14 - нитрат аммоний эритмаси учун бак; 15 - напор бак; 16,17 - акустик гранулятор; 18 - скруббер; 19,23 - вентиляторлар; 20 - донадорлаш минораси; 20,25 – лентали конвейерлар; 22 - мавҳум қайнаш совутгичи; 23 - вентилятор; 26 - элеватор; 27 - сирт актив моддалар билан қайта ишлаш қурилмаси.
ИШЛАБ – ЧИҚАРИШ САНОАТ ҚУРИЛМАЛАРИ
Илк ишлаб чиқариш корхоналари ишга туширилганда, агрегатларнинг ишлаб чиқариш қуввати анча кичик бўлган.
Аҳолини кескин ўсиб бориши натижасида кичик қувватга эга бўлган агрегатлар ўрнига, мукаммаллашган юқори қувватга эга бўлган янги агрегатлар тавсия этилди. Бу агрегатларнинг ишлаб чиқариш қуввати юқори бўлиши билан бирга, аҳолини сифатли минерал ўғитларга бўлган талабларини тўла таoминлай олади.
Аммонийли селитра ишлаб чиқаришда ҳозирги кунгача ишлатилиб келинаётган унумдорлик қуввати юқори бўлган: АС - 67, АС - 72, АС - 72М агрегатлари фикримизга тўла мисол бўла олади.
АС - 67, АС - 72, АС - 72М агрегатларида технологик жиҳозлар бир хил жойлашган бўлишига қарамай, агрегатларнинг қурилма конструкцияси ва ишлаш режими бир - биридан фарқ қилади. Масалан, АС - 67 агрегати учун сульфат, АС - 72 агрегатига сульфат - фосфатли, АС - 72М агрегатига эса магнезиал қўшимчалар қўшилади.
Бундан ташқари АС - 67 агрегатининг бир қанча асосий қурилмалари (НИФ, буғлатиш, донейтрализатор) ва ёрдамчи қурилмаларига (қиздиргич, совутгич, фильтрлар ва бошқалар) конструктив ўзгартиришлар киритилди. Баъзи ёрдамчи (қиздиргич, фильтрлар, донадорлаш) қурилмалар бутунлай алмаштирилди.
Аммонийли селитра ҳосил бўлиш реакцияси асосан нейтрализатор қурилмасида амалга оширилади.
Нейтрализатор қурилмаси асосан пўлатдан тайёрланган бўлиб, кислота ва ишқорий муҳитларда ишлаганлиги учун ҳам қурилма таркибига; никел, хром, титан каби лигерланган элементлар ҳар хил миқдорий қисмларда қўшиб тайёрланган (03X18Н10Т).
Нейтрализатор қурилмаси вертикал цилиндрик кўринишда бўлиб, қурилманинг умумий баландлиги 11160 мм, иккита қисмдан иборат:
- пастки реакцион қисм, умумий диаметри d = 1600 мм ( 1,6 м)
- юқори сеперацион қисм, умумий диаметри d = 3600 мм ( 3,6 м)
Қуйида нитрат кислотасини ва аммиакни бир хил меъёрда тақсимлаб берувчи нейтрализатор қурилмаси берилган.
Қурилманинг ички қисмида реакцион стакан (1) жойлаштирилган бўлиб, диаметри 1200 мм (d =1,2 м) ва баландлиги 5300 мм (Н = 5,3) ни ташкил этади. Реакцион стаканининг пастки қисмида титандан тайёрланган барботёрлар жойлаштирилган. Бу барботёрлар кислота учун алоҳида (3), газ ҳолидаги аммиак учун алоҳида қилиб жойлаштирилган. Реакцион стаканига газ ҳолидаги аммиак 6650 та тешиклар орқали 30 ÷ 50 м/с тезликда киради. Газ ҳолидаги аммиакни кириш тешикларини диаметри 3 мм ни ташкил қилади. Нитрат кислотаси эса 2150 та тешиклар орқали (тешиклар диаметри d = 1,5 мм) 2 ÷ 3 м/с тезлик билан киради. Реакцион стаканининг юқориги қисми диффузор (4) билан тугайди. Диффузор реакцион стаканидан чиқаётган эритма (аммонийли селитра, 2 ÷ 4 г/л нитрат кислота, сув) тезлигини бир хилда таъминлаш билан бирга, буғ суюқлик аралашмасидаги гидро зарбаларни олдини олади.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish