Технологияси режа: Аммонийли селитранинг физик – кимёвий хоссалари. Олиниши ва ишлатилиши


АММОНИЙЛИ СЕЛИТРА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ ТЕХНОЛОГИК СХЕМА БАЁНИ



Download 0,96 Mb.
bet3/7
Sana19.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#459437
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Selitra

АММОНИЙЛИ СЕЛИТРА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ ТЕХНОЛОГИК СХЕМА БАЁНИ
Аммонийли селитра ишлаб чиқариш технологияси қуйидаги жараёнларнинг ўз ичига олади:
1. 58 – 60% ли нитрат кислотасини газсимон аммиак билан нейтраллаш.
2. Селитра эритмасини юқори концентрланган суюқланма ҳосил бўлгунга қадар буғлатиш.
3. Суюқланмани донадорлаш.
4. Селитра доналарни совитиш.
5. Доналарга сирт фаол моддалар билан ишлов бериш.
6. Совутувчи ҳаво ва шарбат буғини тозалаш.
7. Тайёр маҳсулотни қадоқлаш ва сақлаш.
Қуйида юқори тоннажли АС – 72М агрегатининг технологик тасвири баёни билан келтирилган.
1 - аммиак иситгич; 2 - нитрат кислота иситгичи; 3 - НИФ қурилмаси; 4,5 – донейтрализаторлар; 6 - комбинирланган буғлатиш қурилмаси; 7 – буғ - ҳаво аралашмаси ювгичи; 8,18 – скрубберлар; 9 – гидрозатвор – донейтрализатор; 10 - суюқланма фильтри; 11 - суюқланма учун бак; 12 - суюқланмага туширилган насос; 13 - марказдан қочма насос; 14 - нитрат аммоний эритмаси учун бак; 15 - напор бак; 16 - акустик гранулятор; 17 - донадорлаш минораси; 19, 22 – вентиляторлар; 20 - лентали транспортёр; 21 - мавҳум қайнаш совутгичи; 23, 24 - ҳаво иситгичи; 25 - ҳаво қиздиргич.
Аммонийли селитра ишлаб чиқариш учун зарур бўлган аммиак омбордан 1,4 МПа босим остида сўриб олиниб, буғлатгичларда газ ҳолатига ўтказилади. Газ ҳолатидаги аммиак иситгич (1) га берилади, у ерда 120 - 1600С ҳароратгача иситилади. Иситилган аммиак иккита параллел ҳолатда жойлашган НИФ (ИТН) қурилмаси (3) ни пастки реакцион стакан қисмига берилади. Бир вақтнинг ўзида аммонийли селитра ишлаб чиқариш учун зарур бўлган 58 - 60% ли нитрат кислотаси иситгич (2) да 80 - 90 0С ҳароратгача иситилиб, нейтрализатор қурилмасининг пастки реакцион стакан қисмига берилади. НИФ (ИТН) қурилмасида газ ҳолидаги аммиак нитрат кислотаси билан нейтралланиши натижасида аммонийли селитра эритмаси ҳосил бўлади:
NH3 (г)+HNО3 (c) NH4NО3+145 кДЖ
НИФ (ИТН) қурилмасида ҳосил бўлган аммонийли селитра эритмаси (концентрацияси 89 - 92%) параллел жойлаштирилган донейтрализаторга берилади. Донейтрализаторда аммонийли селитра эритмаси муҳити рН=6 гача нейтралланади. Донейтрализаторнинг юқориги қисмидан газ ҳолидаги аммиак берилади (газ ҳолидаги аммиакни берилишига асосий сабаб шундаки, НИФ (ИТН) қурилмасида жараён яхши бориши учун кислотали муҳит ушлаб турилади, натижада эритма таркибидаги реакцияга киришмай қолган эркин нитрат кислота билан таъсирлашиб, аммонийли селитра эритмасини ҳосил қилади), пастки қисмидан эса гиграскопикликни камайтириш мақсадида магний нитратни [Mg (NО3)2] 30 - 40% ли эритмаси қўшилади.
Сўнгра аммонийли селитра эритмаси комбинирланган буғлатиш қурилмаси (6) берилади. Бу ердан аммонийли селитра эритмаси гидрозатвор - донейтрализатор (9) ва фильтр (10) орқали йиғгич бак (11) га берилади.
Буғлатиш қурилмасининг юқориги қисмида буғ-газ аралашмаларини ювиб тозалувчи скруббер (7) жойлашаган. Бу ерда ҳаво билан чиқиб кетаётган эритма томчилари тутиб қолинади.
Йиғгич бак (11) дан насос (12) орқали аммонийли селитра суюқланмаси донадорлаш минорасининг юқори қисмида жойлашган (15) напор бакига берилади. Аммонийли селитра суюқланмаси донадорлаш минорасини (17) нинг юқориги қисмида жойлашган учта акустик гранулятор (16) орқали минора кесим юзаси бўйлаб сочиб берилади. ( миноранинг юқори қисмида 3 та ёрдамчи акустик гранулятор жойлашган).
Минорани пастки қисмидан мавҳум қайнаш қатлами (21) дан ҳаво оқими берилади. Бунда юқоридан тушаётган селитра донадор ҳолатда қота бошлайди. У 50 м баландликдан тушади. Селитра эритмаси 0,2% намлиги ва 1670С ҳароратда кристалл ҳолатга ўта бошлайди, 140оС ҳароратда тўла қотади. Берилаётган ҳавони ҳажми ёзда 500 минг м3/соат, қишда эса 300 – 400 минг м3/соатни ташкил этади.
Минорани пастки қисмидан донадор селитра лентали транспортёр (20) га тушади ва учта секцияли мавҳум қайнаш қатламли аппарат (21) га берилади, доналарнинг ҳарорати ёзда 40 - 500С, қишда эса 20 - 300С гача совитилади.
Миноранинг юқори қисмидан чиқаётган ҳаво скруббер (18) га берилади. У ерда аммонийли селитра чанглардан 20% аммиакли селитра эритмаси билан ювилиб, (19) вентилятор орқали атмосферага чиқариб юборилади. Тайёр маҳсулот лентали транспортёр ёрдамида омборга берилади. У ердан истеoмолчиларга жўнатилади.
Қуйида (расм 3.2) 1360 т/кун қувватга эга бўлган юқори тоннажли селитра ишлаб чиқаришнинг АС - 72 агрегатининг технологик схема баёни билан келтирилган.
Аммонийли селитра ишлаб чиқариш учун зарур бўлган 58 - 60% ли нитрат кислотаси (HNО3) иситгич (1) да НИФ (ИТН) қурилмаси (3) дан келаётган шарбат буғи ёрдамида 70 - 800С ҳароратгача қиздирилиб, нейтрализатор (3) нинг реакцион стакан қисмига берилади.
Бир вақтнинг ўзида аммонийли селитра ишлаб чиқариш учун зарур бўлган газ ҳолидаги аммиак, 120 - 1300С ҳароратгача қиздирилади ва НИФ (ИТН) қурилмасининг реакцион стакан қисмига берилади.
Қурилманинг реакцион стакан қисмида 155 - 1700С ҳароратда нейтралланиш реакцияси кетади ва 89 - 92% ли аммонийли селитра (NH4NО­3) эритмаси ҳосил бўлади. Аппаратнинг юқори қисмида сув буғлари, яъни шарбат буғи аммонийли селитра эритмаларидан ва нитрат кислота буғидан тозаланади. Шарбат буғининг иссиқлигидан нитрат кислотани қиздириш учун фойдаланилади. Кейин шарбат буғи (скрубберларда) тозаланиб, атмосферага чиқариб юборилади.
Аммонийли селитрасининг нордон эритмаси донейтрализатор (4) га берилади (бу ерда аммиак эритма таркибидаги эркин нитрат кислотаси билан нейтралланади). Кейин эритма буғлатиш аппарати (5) га берилади. Олинган 99,7 - 99,8% селитра суюқланма 1750С ҳароратда фильтр (21) дан ўтиб, марказдан қочма насос орқали напор бак (6) га кейин эса донадорлаш минораси (16) га берилади. Миноранинг юқори қисмида грануляторлар (7) ва (8) лар жойлашади. Пастки қисмидан селитра томчиларини совутиш учун ҳаво берилади, 50 - 55 м баландликдан тушиш давомида томчилар донадор ҳолда қотади. Минорадан чиқишдаги доналар ҳарорати 90 - 1000С да бўлиб, иссиқ доналар учта секцияли тўғри бурчакли қурилмадаги мавҳум қайновчи қатламда совутилади.
Аммонийли селитра доналари транспортёр (14) ёрдамида айланувчи барабан (27) га берилиб, сирт актив моддалар билан қайта ишланади. Донадорлаш минорасидан чиқаётган ҳаво аммонийли селитра кукунлари билан ифлосланади. Бу қўшимчалардан ҳавони тозалаш учун миноранинг юқори скруббер (10) қисмига берилаётган 20 – 30% ли аммонийли селитра (NH4NО­3) эритмасидан ҳавони ўтказиш орқали тозаланади. Тозаланган ҳаво минорадан вентилятор (19) орқали атмосферага чиқариб юборилади.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish