Текшириш саволлари 1. Республикамизда фуқаролар ижодий фаолияти қандай муассасалар воситасида бошқарилади.
2. Ихтирочилик ва раўионализаторлик жамиятининг мақсади ва вазифалари.
3. Илмий-техник кенгаш таркибига кимлар киритилади ?
Таянч тушунчалар: Патент тадқиқотлари - техника обҳектларининг ривожланиши, техник даражаси ва тараққиёт истиқболларини аниқлаш мақсадида олиб бориладиган илмий тадқиқотлар бўлиб, бунда уларнинг патент софлиги белгиланади.
Патент изланишлари- турли давлатларнинг Ихтиролар халқаро таснифи бўйича таснифланган ҳимоя ҳужжатларини излаш ва таҳлил қилиш.
Билимлар - компьютерларда сақланувчи ахборотлар жамламаси бўлиб,
банки унда ахборотларнинг конўетпуал бирлигини хосил қилувчи маҳлумотлар белгиланган тартибда жамлаб борилади.
Ижод - сифат жиҳатидан янги ва беқиёс, оригиналлиги ва ижтимоий-тарихий жиҳатдан нодирлиги билан ўзгача нарса яратиш фаолияти.
5-маъруза. КАШФИЁТ - ТЕХНИК МАСАЛАЛАР ЕЧИШНИНГ ИЛМИЙ АСОСИ СИФАТИДА (2 соат) МАҚСАД: Талабаларда кашфиёт тўғрисидаги билимларни шакллантириш Дарс режаси: 1. Кашфиёт - тушунчаси.
2. Кашфиёт турлари.
3. Кашфиёт тушунчасининг меьёрий сифатлари.
Адабиётлар: 4, 5, 8, 13. Б А Ё Н И 1. Кашфиёт - тушунчаси. Илмий техника ижодкорликни ривожлантиришда фундаментал тадқиқотлар асосий ўринни эгаллайди.
Айнан улар орқали истиқболли илмий ечимларни ишлаб чиқиш учун асос бўлувчи илмий потенўиални юзага келтиради. Кўп ҳолатларда фундаментал тадқиқотлар, унинг якуний натижалари илмий кашфиёт билан якунланади.
Кашфиёт - тушунчаси икки хил: ҳуқуқий ва оммалашган маьнода ишлатилади. Оммалашган тушунчада кашфиёт илм-фанда катта назарий ва амалий аҳамиятга эга аҳамият касб этадиган илмий янгилик сифатида тушунилади. «Кашфиёт қилиш хуқуқи» Ўзбекистон Республикаси асосий қомуси бўлган конститутиўияда кафолатланган бўлиб, Низомга мувофиқ кашфиёт деганда табиат ва жамиятни илмий билиш жараёнида эришилган янги илмий ютуқ тушунилади.
Кашфиёт - моддий дунёнинг илгари маьлум бўлмаган обьектив мавжуд қонуниятлар, хоссалари ва ходисаларни аниқланиши билан тавсифланиб, у инсониятнинг билиш даражасини тубдан ўзгартирувчи таҳсирга эга бўлади.
2. Кашфиёт турлари. География, археологик, полеонтологик ва ер қазилма бойликларини кашф қилиш - илмий кашфиёт ҳисобланмайди. Чунки у ижодий қобилият билан боғлиқ бўлмай балки экспедиўион топилма ҳисобланади. Шунингдек математик ҳамда ижтимоий фанлар соҳасидаги кашфиётлар ҳам обҳектив ҳақиқатни акс эттирганлиги учун ҳуқуқий жиҳатдан тан олинмайди.