Патент эгаси.
Саноат мулкининг обьектига патент ва дастлабки патент ёки гувохнома қуйидагиларга берилади: саноат мулки обьектининг муаллифига (муаллифларига) ёки унинг (уларнинг) меросҳўрига (меросҳўрларига): муаллиф ёки унинг ҳуқуқий вориси томонидан патент, дастлабки патент ёки гувохномага оид талабномада ёки саноат мулки обьекти Патент идорасида рўйхатдан ўтказилгунга қадар топширилган аризада кўрсатилган жисмоний ва (ёки) юридик шахсларга (улар розилиги шарти билан): мазкур модда назарда тутулган ҳолларда иш берувчига.
Хизматчи ўз хизмат вазифасини, иш берувчидан олган аниқ бир топшириқни бажариш билан боғлиқ тарзда ёки корхнонаннинг ихтисосига доир техник билимлар ёрдамида яратган саноат мулки ҳуқуқига иш берувчига эга бўлади. Саноат мулки обьектига бўлган ҳуқуқни ўзгача ўтказаш муаллиф ва иш берувчи ўртасида тузилган шартномага асосан расмийлаштирилади.
Башарти иш берувчи саноат мулки обьекти яратилганлиги ҳақида муаллиф маьлум қилган санадан эьтиборан тўрт ой мобайнида Патент идорасига талабнома топширмаса, талабнома топшириш ҳуқуқини ўзга шахсга ўтказмаса, муаллиф талабнома топшириш ва патент, дастлабки патент ёки гувоҳномани ўз номига олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда иш берувчи саноат мулкининг тегишли обьектидан ўз корхонасида патент эгасига шартномада белгиланадиган товон пулини тўлаган ҳолда фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Иш берувчи томонидан саноат мулки обьекти махфий сақланадиган бўлса, у муаллифга мутаносиб миқдорда ҳақ тўлаш шарт, ҳақ миқдори шартнома асосида белгиланиб, мутлақ лиўензиянинг бозор нархидан кам бўлмаслиги лозим.
Патент эгаси патент, дастлабки патент ёки гувохнома билан мухофаза қилинадиган саноат мулки обьектидан фойдаланиб ҳуқуқини ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахсга бериш мумкин.
Саноат мулки обьектига оид патент, дастлабки патент ёки гувохнома, шунингдек уни олиш ҳуқуқи мерос бўйича ўтади.
4. Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк давлат фонди.
Ўзбекистон Республикасининг Интелектуал мулк давлат фонди патент эгасининг давлат мулкига кирадиган ёки шартнома асосида олинадиган интелектуал мулк обьектларига нисбатан ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини амалга оширилишига кўмаклашади.
Интелектуал мулк давлат фонди фаолиятини маблащ билан таьминлаш манбаи саноат мулки ва интелектуал мулкнинг бошқа турлари обьектларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид лиўензия сотилишидан тушадиган маблащларнинг бир қисмидан, давлат бюджети маблащлари ҳамда бошқа тушумлардан иборат бўлади.
Интелектуал мулк давлат фонди ўз фаолиятини «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган уставга биноан амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |