Бўкса ярим айланаси – думбанинг туртиб чиққан нуқталаридан горизонтал ўлчанади. Гавданинг олд қисмида қорин туртиб чиқиши ҳисобга олинади. (Чизғич қўйиб ёки см лентани гавдадан 1-1,5 см қочириб туташтирилади). Гавдага ёпиштириб турадиган шим учун қориннинг туртиб чиқишини ҳисобга олмаса ҳам бўлади.
Кўкрак маркази – кўкрак учлари оралиғи ўлчанади, ярми ёзилади.
Кўкрак кенглиги – кўкраклар юқорисидан олд томон қўл чуқурлигигача ўлчанади, ярми ёзилади.
Орқа кенглик – кураклар устидан орт томон қўл чуқурлигигача ўлчанади, ярми ёзилади.
Елка кенглиги – бўйин асосидан елка нуқтасигача ўлчанади.
Орқа узунлик – еттинчи умуртқа поғонасидан бел ўртасигача-тесмагача ўлчанади.
Кўкрак баландлиги – елканинг энг баланд нуқтасидан кўкрак учигача ўлчанади.
Олд узунлик – елканинг энг юқори нуқтасидан кўкрак учи орқали белдаги лентагача ўлчанади.
Орқа елка қияма баландлиги – елка нуқтасидан умуртқа чизиғи бел чизиғи билан кесишган нуқтасигача ўлчанади.
Юбка узунлиги – белдан пастга исталган узунликгача ўлчанади.
Шим узунлиги – белдан пастга исталган узунликкача ўлчанади.
Кийим узунлиги – еттинчи умуртқа поғонасидан пастга умуртқа бўйлаб исталган узунликкача ўлчанади.
Енг узунлиги – тирсакни озроқ букиб, елка нуқтасидан билаккача ўлчанади.
Елка тўлиқ айланаси –қўлнинг энг тўла жойи ўлчанади.
Билак айланаси – панжа билакка уланган жойдан ўлчанади.
Панжа айланаси – панжанинг энг кенг жойи ўлчанади.
Бўкса баландлиги - ўтирган ҳолда белдан стулгача ён томондан ўлчанади.
Олд елка кияма баландлиги – елканинг энг юқори нуқтасидан кўкрак учигача қия холда ўлчанади.
Ўлчовлар айлана ва узунлик, асосий ва ёрдамчи бўлади. Кенглик ва айлана ўлчовларига ҳамма тўлиқ айлана ўлчовлари ҳамда орқа кенглик ва кўкрак кенглиги ҳам киради. Бу ўлчовларнинг ярим ёзилади, (қўл айланасидан ташқари) чунки чизма гавданинг ярмига чизилади. Узунлик ўлчовларига ҳамма бўй узунликлари киради ва тўлалигича ёзилади. Асосий ўлчовлар: Кўк2 ай, Бел ай, Бўк ай. Ор кенг, Ор уз, Енг уз. Қолган ўлчовлар эса ёрдамчи ўлчовлардир. Размер фақат жуфт сон бўлиши керак. Улар катталар ва болалар размерларига бўлинади. Катталар размерлари 44 дан 56 размергача. Бундан катта размерлар нормадан ташқари ҳисобланади. Чизма чизиш учун зарур бўладиган жадвал тузиш керак.
Масалан, жадвални ўлчовлар тагига қуйидагича ёзилади:
48 размер учун: 48= 1/2 1/4 1/8 1/16
24 12 6 3
54-размердан катта размерлар 50-размер жадвали бўйича тузилади. Кўк2 ай. ўлчови эса асос чизмасида фақат кўкрак чизиғида ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |