|
International scientific-online conference: INTELLECTUAL EDUCATIONBog'liq Azimov Abdulaziz Abdurasul o‘g‘li
International scientific-online conference: INTELLECTUAL EDUCATION
TECHNOLOGICAL SOLUTIONS AND INNOVATIVE DIGITAL TOOLS
54
http://interonconf.com
Иккиламчи бепул юридик ёрдам
Жиноят процессуал кодексига мувофиқ
жиноят
ишида ҳимоячининг иштирок этиши шарт бўлган ҳолларда
гумон қилинувчи,
айбланувчи ёки судланувчига
кўрсатилади”.
Иккиламчи бепул юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун адвокатларга ҳақ тўлаш
Фзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ва
миқдорда амалга оширилиши қонун лойиҳасида белгиланган. Ҳозирда Вазирлар
маҳкамаси томонидан ҳақ тўлашнинг янги миқдор ва тартибини белгиловчи норматив
ҳужжат эълон қилинмади. Амалдаги тартибдан ўлароқ, қонун лойиҳасида, кўрсатилган
бепул юридик ёрдам учун ҳақ тўлаш Бепул юридик ёрдам кўрсатиш марказлари
томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Хулоса қиладиган бўлсак, адвокатларнинг кўрсатган юридик ёрдами учун давлат
ҳисобидан ҳақ тўлашнинг ҳуқуқий механизми яратилган бўлсада, бу соҳада
қонунчилик нормалари янада такомиллаштирилиши лозим деб ҳисоблаймиз.
“Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳасида адвокат томонидан
кўрсатилган юридик ёрдам учун ҳақ тўлаш тартиби ва миқдорлари Вазирлар
Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда амалга оширилиши кўрсатилган.
Вазирлар Махкамасининг «Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун
давлат ҳисобидан ҳак тўлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги 2008 йил 20 июндаги 137-сонли қарорга илова қилинган низомда
адвокатларнинг кунлик юридик ёрдам кўрсатганлиги учун белгиланган базавий
ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдори етарли эмас деб ҳисоблаймиз. Хорижий
мамлакатлар тажрибасида адвокатларнинг юридик кўрсатганлиги учун давлат
ҳисобидан ҳақ тўлаш миқдори кўпроқ белгиланган. Юқоридаги Низомда
адвокатларнинг кунлик юридик ёрдам кўрсатганлиги учун белгиланган базавий
ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида белгиланиши адвокатнинг кўрсатган
юридик ёрдам кўрсатиш жараёнидаги меҳнати учун муносиб бўлар эди деб
ҳисоблаймиз. Бундан ташқари низомда танаффус кунлари учун юқорида назарда
тутилган миқдорнинг ярми миқдорида ҳақ тўлаш миқдори кўрсатилган. Ваҳоланки,
жиноят ишини юритиш давомидаги танаффус кунларида адвокат томонидан амалда
юридик ёрдам кўрсатиши камдан-кам ҳолатларда амалга оширилиши мумкин, шу
сабабли танаффус кунларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи тўлов миқдори
белгиланиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Фойдаланилган адабиётлар
__________________________________________________________________
1.
Фзбекистон
Республикасининг
Конституцияси.
https://www.lex.uz/acts/20596
2.
Фзбекистон
Республикасининг
Жиноят
процессуал
кодекси.Тошкент.Адолат.1994йил
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|