Тб ларда кредит операциялари ҳисоби ва аудити


-БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ ОПЕРАЦИЯЛАРИ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ



Download 485 Kb.
bet3/28
Sana09.06.2022
Hajmi485 Kb.
#647276
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
ТБ ларда кредит операциялари ҳисоби ва аудити МД 785 10 02 Рустам

1-БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ ОПЕРАЦИЯЛАРИ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ


1.1. Тижорат банкларида кредитлаш усуллари ва ссуда ҳисоб-рақамларининг турлари

Иқтисодиётни ривожлантиришнинг ҳозирги шароитида барча соҳаларда бўлгани каби банк секторида ўтказилаётган ислоҳотларда сезиларли силжишлар ва ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бу ўзгаришлар мустақиллик йилларида жаҳон андозаларига мос келадиган банк тизимини босқичма-босқич барпо этиш билан ҳамоҳанг тарзда давом эттирилмоқда.


Жаҳоннинг кўплаб мамлакатларини қамраб олган молиявий инқироз кўлами кенгаётганига қарамай, Ўзбекистон банк тизими ишончлилиги ва барқарор ривожланаётгани, хорижий молиялаштириш манбаларига қарамлиги йўқлиги ва ташқи инқироз ҳолатларининг салбий таъсирига берилмаслик хусусиятлари билан ажралиб турди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек “Банкларнинг кредит портфели таркиби сифат жиҳатидан тубдан ўзгармоқда. Агар 2000-йилда кредит портфелининг 54 фоизи ташқи қарзлар ҳисобидан шакллантирилган бўлса, 2011-йилда унинг 85,3 фоизи ички манбалар – юридик ва жисмоний шахслар депозитлари ҳисобидан шакллантирилди. Бу эса, ўз навбатида, иқтисодиётимиз тармоқларига инвестиция киритиш ва шунинг ҳисобидан тараққиётимизни таъминлашда ички имкониятларимиз тобора ортиб бораётганининг далилидир”2.
Тижорат банкларининг кредитлари банк фаолиятидаги асосий операциялардан биридир. Бир томондан банк кредити иқтисодий субъектлар учун зарурий ҳолларда вақтинча юзага келган молиявий қийинчиликларни ечишда ёрдам берувчи муҳим манба ҳисобланади. Бошқа томондан эса, банклар фаолиятида энг кўп даромад келтирувчи операция ҳисобланади.
Қуйидаги расмда Республикамиз тижорат банкларитомнидан берилган кредитлар бўйича маълумотлари келтирилган.
1 -расм. Тижорат банклари томонидан берилган кредитлар (млрд.сўм)3
Кредит соҳасидаги муносабатлар белгиланган маълум тизимига эга бўлади. Банкнинг кредитлаш тизими деганда кредитлаш жараёнини ташкил қилувчи ва уни кредитлаш тамойили бўйича тартибга солинишини белгиловчи элементлар мажмуаси тушунилади. Кредитлаш тизимининг ташкилий элементлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

  • кредитлаш жараёнида қарз олувчининг ўз маблағларининг қатнашиш тартиби ва даражаси;

  • кредитнинг мақсадга йўналтирилганлиги;

  • кредитлаш услублари;

  • ссуда ҳисобварағларининг шакллари;

  • ссуда қарзини тартиблаш усуллари;

  • ссуда маблағларини мақсадли ва самарали фойдаланилишини, ҳамда ўз вақтида қайтарилишини назорат қилиш тартиби ва шакллари.

Банкнинг илгари ҳукм сурган кредитлаш тизими хўжалик органларининг ўз ва қарз маблағларидан фойдаланиш чегараси қонун билан қатъий чегараланишига асосланган. Замонавий кредитлаш тизими давлат томонидан хўжалик органларининг ўз ва қарз маблағлари ўртасидаги нисбат каби меъёрларни белгиламаслиги билан характерланади. Фаолият юритишнинг бундай тижорат асослари хўжаликларнинг ўз маблағларини максимал ишлатишга ва қарз маблағлари олдида тўлиқ масъулиятни сезишга мажбурлайди. Корхоналарнинг хўжалик оборотидаги ўз маблағлари ҳажмининг олиниши мумкин бўлган кредит ҳажмига ва кредитга лаёқатлилик кўрсаткичларини ҳисоблашдаги мижоз фаолиятининг самарадорлик даражасига таъсир қилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, кредитлаш таркибини қуйидагича ифодалаш мумкин:

Download 485 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish