Таянч тушунчалар



Download 72,5 Kb.
bet1/4
Sana01.06.2022
Hajmi72,5 Kb.
#624349
  1   2   3   4
Bog'liq
foydali-fayllaruz aksiologik-ong-va-qadriyatli-dunyoqarash


Аксиологик онг ва қадриятли дунёқараш
Режа:
1. Онг ва аксиологик онг.
2. Аксиологик онгнинг компонентлари.
3. Аксиологик онгнинг ижтимоий онг шакллари билан алоқаси ва фарқи.
4. Аксиологик дунёқараш, унинг ўзига хос хусусиятлари.
Таянч тушунчалар:Дунёқараш, аксиологик дунёқараш, онг, аксиологик онг, қадрлаш туйғуси, қадриятли ёндашув, аксиологик идрок, аксиологик кечинмалар, аксиологик билиш.
1- масала.Онг инсонга хос бўлган миянинг тил ва нутқ ёрдамида воқелик аксини умумлаштирадиган, мақсадга мувофиқ конструктив ва ижодий намоён бўладиган функциядир. Онг инсон миясининг шундай функциясики, унинг моҳияти ташқи дунёни тўғри, умумлашган, мақсадга йўналтирилган ва ижодий ўзгартирилган шаклда акс эттиради. Онг илгариги тажриба ёрдамида тўпланган таасуротларни ўзаро боғлайди, ўзини атроф-муҳитдан ажратиб, объектга субъект сифатида қарама- қарши қўяди. Онг воқеликни эмоционал баҳолаш, мақсадга мувофиқ фаолиятни таъминлашдир. Шахсий хатти-харакатларни ақлан фикрий қуришдан иборат, шахснинг атрофида ва айни пайтда, ўз маънавий дунёсида содир бўлаётган ҳодисалар тўғрисида ҳисоб беришидир. Демак, онг оддий образ эмас, воқеликни акс эттириш ва ўзгартиришга йўналтирилган фаолиятнинг рухий шаклидир.
Онг – инсон функцияси сифатида тўртта тенг компонентдан иборат холатда акс этиши мумкин.
1. Оддий маънавий қобилиятлар ва улар асосида олинадиган билимлар соҳаси (сезги, идрок, тасаввур). Онгнинг асосий бошқарувчиси – инсон вужуди хатти-ҳаракатлари, уни ўраб олган табиий ва социал жисмлар дунёсидаги фойдалилик ва мақсадга мувофиқлик ҳисобланади.
2. Онгнинг мантиқий- тушунчавий компонентлари (умумий тушунчалар, таҳлилий операциялар, қатъий мантиқий далиллар). Мантиқий- тушунчавий онг соҳасининг асосий мақсади ва тартибга солувчиси ҳақиқат ҳисобланади.
1 ва 2 компонентлар онгнинг ташқи билиш қисмини ташкил қилади. Бунда рухий дунёнинг субъектив, шахсий ва қадр- қимматли компонентлари гўёки яшириш холатда бўлади.
3. Инсон дуч келадиган ёки келиши мумкин бўлган воқеа ва ходисаларга оид хотиралар, хиссиётлар, тахминлар, шахсий субъектив – психологик кечнмалар соҳасидир (онгнинг “ўнг томони”).
4. Бу қисм онгимизнинг ягона “майдони” нинг қадриятли компонентини ўз ичига олади. Бунда шахс фаолиятининг олий мотив ва рухий идеаллари, шунингдек, уларни вужудга келтирувчи фантазия, таъсирчан таасурот, турли хилдаги интуициялар шаклида ижодий тушунчалар ҳам жойлашган. Онгнинг бу соҳасини мақсади ва бошқарувчиси бўлиб гўзаллик, ҳақиқат ва адолат хисобланади, яъни фикрнинг предметли воқелик билан мувофиқлаштирувчи шакли бўлган ҳақиқат эмас, балки предметли воқеликни бизнинг мақсад- ниятларимиз ва фикрларимиз билан муфовиқлаштириш шакллари бўлган қадриятлар хисобланади. 3 ва 4 қисмлар онгимизнинг қадриятли – эммоционал қисмидир. Бунда билиш предмети сифатида “мен” нинг ўзи, бошқа “мен” лар, шунингдек, уларнинг ижодий ўз –ўзини намоён қилиш қадриятлари (бадиий ва фалсафий- диний матнлар, мусиқа асарлари, тасвирий санъат, архетектура) кўринишидаги махсулотлар ҳам киради. Айни пайтда онгнинг ташқи билиш қисми бу ерда кичрайтирилган ва унинг “ўнг бўлагига” бўйсунгандир.
Хуш унда онг мазмунини нималар белгилайди?
Биринчидан, ташқи нарсалар ва руҳият дунёси; табиий, ижтимоий ва руҳий ходисалар онгда аниқ хиссий тушунчалар ҳамда образларда акс этади. Бу образларда, агар улар, масалан, қандайдир табиий нарса ёки тарихий ходисани акс эттирса, онгда уларнинг тасвири, нусҳаси (ёки тимсоли) бўлиб, улар бу нарса ёки ходисалар тўғрисида, уларнинг ички жиҳатлари ва моҳияти тўғрисидаги ахборотни акс эттиради. Бундай ахборот инсоннинг мавжуд вазият, унинг доимий боғлиқлигини таъминлайдиган ҳолат билан узаро алоқасининг натижаси хисобланади.
Онгнинг иккинчи манбаи ижтимоий – маданий муҳит, умумий тушунчалар, этик- эстетик қоидалар, социал ғоя ва ахлоқий нормалар, жамият томонидан тўпланган билимлардир. Унга, шунингдек, билиш фаолиятининг воситалари, усул ва шакллари ҳам киради. Баъзи ижтимоий – маданий характердаги норма ва таъқиқлар ижтимоий онг мазмунининг таркибий қисмига айланган холда индивидуал онгга узатилади. Индивидуал онг бунинг натижасида табиат ва жамиятни ижтимоий англаш даражасига кўтарилади. Шу боис, индивид жамият ўзи билан дунёга боқади, деган ибора бекорга айтилмаган.
Онгнинг учинчи манбаи индивиднинг маънавий дунёси, унинг турмуш тарзи ва кечинмалари ҳисобланади. Ташқи муҳит таъсирларисиз ҳам инсон ўтмиши, келажагини мушоҳада қилиш ва тасаввур қилишга қодир. Инсон мусиқа, тасвирий санъат асарлари ва бошқаларга ўзига хос кечинма ва образларни туйган холда муносабатда бўлади, акс эттириш жараёнига, бошқача айтганда, инсоннинг ўз руҳий реаллигини англашга жалб этилади.
Хулоса қилганда, онг мазмунини, аввало инсон тажрибаси давомида ҳамиша тасдиқланиб ва ривожланиб борувчи билимлар тизими ташкил этади. Инсоннинг нафақат нарса ва ходисалар, уларнинг хусусиятларини англаб етиши, балки уларнинг қимматини ҳам баҳолаши, онгнинг аксиологик жиҳатини кўрсатади. Инсон онги нафақат воқелик, объектларига балки жамият қадриятларига муносабатни, ўз –ўзига муносабатни ҳам, ўз –ўзини англашини ҳам ўз ичига олади.

Download 72,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish