Таянч тушунчалар



Download 72,5 Kb.
bet2/4
Sana01.06.2022
Hajmi72,5 Kb.
#624349
1   2   3   4
Bog'liq
foydali-fayllaruz aksiologik-ong-va-qadriyatli-dunyoqarash

2-масала. Аксиологик онг – қадриятларни англаш жараёнида вужудга келадиган, қадрлаш туйғуси, аксиологик тушунча, хулосаларни ифодалайдиган ва акс эттирадиган ижтимоий онг шаклидир. Унда қадриятлар, уларнинг моҳияти, мазмуни, намоён бўлиш шакллари, ахамияти ва хусусиятлари ўз аксини топади.
Аксиологик онг ижтимоий онгнинг махсус шакли бўлиб, олам, воқелик ва ҳаётни қадрлаш туйғуси асосида ўзига хос тарзда акс эттиради.
Инсонда олам, табиат, жамият ва ўзга одамларни, ҳаёт, умр ва бошқаларни қадрлаш туйғуси бор. Бу туйғу уларнинг қадрини англаб олиш, қадриятни идрок қилиш, унинг ахамиятини хис қилиш каби инсоний хусусиятлар билан уйғунлашиб кетган. Одам зоти олам ходисаларига нафақат баҳо беради, балки уларга қадр ва қадрлаш нуқтаи назардан ҳам қарайди. Инсоний қадрлаш туйғуси кишининг нарса–ходисаларни оддий баҳолашидангина иборат эмас, балки қадриятли ёндашув асосида шаклланадиган серқирра маънавий хусусиятлир. Шу маънода, у инсон зотининг энг ботиний маънавий хислатларидан биридир.
Қадриятларга ва қадрлаш туйғусига асосланган аксиологик қарашлар илмий жиҳатдан асосланган, назарий таҳлил қилинган, муайян принцип асосида тўпланган билимлар системасини ифодалайди. Улар қадриятлар соҳасида олиб борилган тадқиқотлар, илмий изланишлар, бу борадаги назариялар, китоб ва рисолаларда ўз аксини топади. Тугалланган, озми – кўпми мукаммал, изчил баён қилинган ва қадриятлар туйғусидаги системага эга бўлган аксиологик қарашлар мажмуаси - қадриятлар назарияси, деб юритилади. Аксиологик қарашлар тарихида қадриялар, уларнинг шакллари ва амал қилиш хусусиятлари тўғрисида бир қатор назария ва аксиологик концепцияларни учратиш мумкин.
Аксиологик онг ўз навбатида аксиологик хиссиёт, аксиологик идрок, қадрлаш туйғуси, аксиологик кечинмалар, қадрият мазмунини ифодалайдиган тушунча, хулоса ва тафаккур билан узвий боғлиқдир. Кимдадир аксиологик идрок ва қадрлаш туйғуси бошқалардан кўра кучлироқ намоён бўлиши, унинг қалбида қадрлаш туйғуси билан боғлиқ ҳиссиёт кўпроқ ғалаён қилиши мумкин. Бундай кишида муайян қадриятни қадрлаш билан боғлиқ масъулият ва унга асосланган фаолият ҳам бошқаларга қараганда яққолроқ кўзга ташланиб туриши табиий.
Аксиологик билишда қадрлаш туйғуси ва аксиологик идрок муҳим аҳамият касб этади. қадрлаш туйғуси аксиологик онгнинг энг асосий комонентларидан биридир. У табиий ва ижтимоий ходисаларнинг қадрини англаш, завқ олиш, лаззатланиш, маъсулият хиссини сезиш ва бошқаларда намоён бўлади. Олам ва одам ўз аҳамияти билан қадрлидир. Оламдаги воқеа нарсалар, ҳодиса ва жараёнлар одамлар учун қадрлаш туйғусини уйғотувчи асосдир.
Шу маънода объектив воқеликка, унинг намоён бўлиш шакллари ва кўринишларида бевосита ва билвосита боғлиқ бўлмаган қадрлаш туйғуси ва унинг мутлақ субъектив хусусият эканлигини эътироф этиш қийин. Зеро, қадрлаш учун қадрланадиган “нимадир”, яъни моддийлик ёки маънавийлик бўлмоғи, қадрлаш туйғусини уйғотиш учун эса ана шу туйғуни вужудга келиши учун сабаб бўладиган “объект” бўлмоғи лозим. Шу маънода, олам одам ва ҳаёт, деб аталмиш сарқирра маънолар қадрлаш туйғусини шакллантиришдаги асосий мезонларидир.

Download 72,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish