7-маъруза
Электрхавфсизлик
Одамнинг ток уриши холати ҳам тўрт даражага бўлинади:
1−даражада одам хушини йўқотмайди, мушаклар қисқармайди;
2− даражада одам мушаклари қисқаради, хушини йўқотади;
3−даражада одам нафас олиш, юрак фаолияти бузилади, хушини йўқотади;
4−даражада одамни ток уриш билан қон айланиши ва нафас олиши тўхтаб, клиник ўлим юз беради. (мисол: ўтган асрнинг 75 йилларида 4 АСда чилангар Андреев хар куни ювиниш порошогини электр таркатувчи шит тагига яшириб қўяркан, бир куни 380 В ток урган ва у халок бўлган).
Инсон танасидан ўтаётган ток кучи, ток билан тана қисмининг теккан−контакт бўлган жойининг юзасига, юза қанча катта бўлса тана −тери қаршилиги камаяверади, терининг тозалиги ёки терида ҳар хил яралар, шилинишлар ҳам қаршиликни камайтиради. Агар тери ҳар хил ток ўтказувчи моддалар билан ифлосланган бўлса, (мисол, металлни совуқ ҳолда қайта ишлашда, ишчининг қўли мой ва металл заррачалари билан қопланган бўлса), электр токидан шикастланиш даражаси ўта ошиб кетади.
Электр токининг организмга-танага таъсири шикастланишга олиб кЭелиши кўп хусусиятли бўлиб қуйидагича омилларга богълиқ:
−токнинг турига;
−ток кучига;
−ток йўли (қўлдан қўлга, қўлдан оёққа ва х.к.)
−токнинг таъсир вақтига;
−кучланиш миқдорига;
−контакт юзасига;
−кучланишдаги қисмларни улаш жойига;
−ташқи мухит шароитига;
−инсон танаси қобилиятига, жинсига;
−химоя воситаларидан фойдаланишга;
−ток частотасига ва бошқаларга богълиқ.
Электр токидан шикастланиш кўпроқ одамнинг электр шаҳобчалари ва электр қурилмаларига қандай богъланганлиги билан баҳоланади.
Инсоннинг эр билан уланган фазали электр тармогънинг бир фазасига богъланиши (расмда, б) шикастланиш хавфи икки фазага (расмда, а) нисбатан камроқ бўлиб, инсон танасидан ўтадиган ток кучи.
Нейтрал қопламали тармоқдаги фазаларнинг ток берувчи қисмларидан бирига одам танасиз тегиб туриши натижасида ундан ток (“в” расм) ўтади ва одам шикастланиши мумкин. Таъсир этадиган ток миқдори.
Бу шароитда токнинг таъсири қоплама изоляторининг химоя холатига,қаршилигига богълиқдир. Токни ўтказмайдиган химоя воситалари ёрдамида 3 фазали тармоқнинг 2 фазасига богъланиш ҳам хавфли хисобланади. Ҳимоя воситалари орқали бир фазага богъланиш хавфли эмас.
Мазкур маърузада талабалар саноатдаги электр токи турлари, уни одамга таъсири, ундан ҳимояланиш чора-тадбирлари, электр қурилмаларини эксплуатастия қилиш қоидалари, бино ва ҳудудларнинг электр хавфлилик даражалари, статик токдан ҳимояланиш чоралари билан танишадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |