Таянч иборалар: портландцемент, майда тўлдиргич, йирик тўлдиргич



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
Sana05.04.2022
Hajmi1,64 Mb.
#529827
Bog'liq
6.БЕТОНЛАР



123 
ВИ-БОБ 
БЕТОНЛАР 
Таянч иборалар:
портландцемент, майда тўлдиргич, йирик тўлдиргич, 
модификаторлар, суперпластификаторлар, бетон, оғир бетон, керамзит, 
енгил бетонлар, пенобетон, , махсус бетонлар, гидротехник бетон, шлак-
ишқорли бетонлар, йўл қурилиши бетони.
6.1 Умумий маълумотлар 
Бетон ратсионал таркибда танланган минерал боғловчи, сув, 
тўлдиргичлар, махсус қўшимчалардан иборат қоришмани аралаштириб
зичлаштириб олинган сунъий композитсион тош материалидир. 
Шартли равишда, минерал боғловчи, сув, ҳусусий холларда 
қўшиладиган полимер модификаторлар, минерал актив ёки инерт дисперс 
материаллар аралашмасини микрокомпозитлар, микрокомпозитларга майда 
ва йирик тўлдиргичлар аралаштириш натижасида ҳосил бўлган мажмуани 
макрокомпозитлар деб аташ мумкин. 
Бетоннинг физик-механик, деформатив хоссалари, совуққа чидамлиги ва 
бошқа эксплуататсия ҳусусиятлари микро ва макрокомпозит структурасига 
бевосита боғлиқ бўлади. 
Бетон қоришмаси тайёрланган дастлабки пайтда қайта ишлаш-
қолиплаш, зичлаштириш каби жараёнлар осон бўлади. Бетон вақт ўтиши 
билан қотиши натижасида ўта қаттиқ тош материалга айланади ва уни қайта 
ишлаш жуда қийинлашади. 
Ратсионал таркибда танланган бетон қоришмасида микрокомпозит 15-
20% ҳажмни, майда ва йирик тўлдиргичлар эса 80-85% ҳажмни эгаллайди. 
Йирик тўлдирувчи ҳосил қилган мажмуани каркас, микрокомпозитни эса 
матритса деб қараш мумкин. 
Минерал боғловчилар ва тўлдиргичларнинг турини ўзгартириб, 
мустаҳкамлиги, деформатив хоссалари, турли эксплуататсия шароитларига 
мос келадиган, ўртача зичлиги турлича бўлган ўта оғир, енгил, ўта енгил, 
оловбардош, радиатсия нурини ўтказмайдиган ва бошқа бетон хилларини 
яратиш мумкин. 
Бетон таркибига цемент массасига нисбатан 0,01-1,0% полимер 
қўшимчалар киритиб, қоришма ва қотган ҳолдаги ҳоссаларини ўзгартирса 
бўлади. Бетонга 15-40% оралиғида (цемент массасига нисбатан) юзаси 


124 
махсус усулларда активлаштирилган дисперс материаллар, масалан, кварц ва 
таркибида кварц бўлган минералларни киритиб бетонга янги хусусиятлар 
бериш ва портландцементни тежаш мумкин. 
Бетонни боғловчи ва тўлдиргичнинг турига, ўртача зичлигига ва 
ишлатиш соҳасига нисбатан классификациялаш мумкин. 
Бетон боғловчининг турига нисбатан қуйидагича классификацияланади: 
цементли, силикатли, гипсли, аралаш боғловчили, махсус боғловчили ва 
бошқалар. 
Тўлдирувчининг турига нисбатан бетоннинг қуйидаги турлари мавжуд: 
Зич, ғовак, махсус тайёрланган тўлдиргичлар. Махсус тўлдиргичларга 
оловга бардошли, кимёвий муҳитларга чидамли, радиатсия нурларини 
қайтарувчи ва бошқалар киради. 
Оддий оғир бетон учун тўлдиргичлар сифатида махаллий табиий 
тошлар-шағал, чақиқ тош, қумлар ва саноат чиқиндилари-донадор 
металлургия шлаклари ва бошқалар ишлатилади. 
Ўртача зичлигига нисбатан бетон қуйидагича классификацияланади: ўта 
оғир бетон-ўртача зичлиги 2500 кг

м
3
ортиқ. Ўта оғир бетонлар магнетит, 
барит, чўян қириндиси ва бошқа оғир тўлдиргичлар асосида тайёрланади. 
Бундай бетонлар махсус ҳимояловчи конструксиялар ва қисмлар тайёрлашда 
ишлатилади. Оғир бетон-ўртача зичлиги 2200-2500 кг

м
3
бўлиб, оғир тоғ 
жинслари асосидаги қум, шағал, чақиқ тош ишлатилиб олинади. Оғир бетон 
бино ва иншоотлар учун конструксиялар тайёрлашда ишлатилади. 
Енгиллаштирилган бетон-ўртача зичлиги 1800-2200 кг

м
3
бўлиб, темирбетон 
конструксиялар тайёрлашда ишлатилади. Енгил бетоннинг ўртача зичлиги 
500-1800 кг

м
3
бўлиб, турли усулларда олинади: а) ғовак табиий ва сунъий 
тўлдирувчилар (керамзит, аглопорит, пемза ва ш.к.); б) ячейкали бетонлар 
(газбетон, кўпикбетон); в) қумсиз тайёрланадиган зич ва ғовак 
тўлдирувчилар асосидаги бетонлар. Ўта енгил бетоннинг ўртача зичлиги 500 
кг

м
3
кам бўлиб, ғовак тўлдирувчилар асосида ёки ячейка ҳосил қилиш 
усулида олинади. Бундай бетонлар иссиқлик изоляцияси материали сифатида 
ишлатилади. 
Умуман бетонлар ўртача зичлиги 400 дан 4500 кг

м
3
оралиғида 
ўзгарувчан бўлиб, уларнинг ғоваклиги, мустаҳкамлиги ҳам мос равишда 
катта оралиқда ўзгаради. 
Ишлатилиш соҳасига нисбатан бетонлар конструксион (устунлар, 
тўсинлар, плиталар ва бошқ.), гидротехник (тўғонлар, каналлар қуриш учун), 
деворбоп ва енгил ёпмалар учун мўлжалланган бетон, йўлбоп ва аеродром 
қопламалари учун бетон, махсус бетонлар-кимёвий ва биологик муҳитларга 
чидамли, оловга бардошли, радиатсион муҳитлардан ҳимояловчи ва бошқа 
турларга бўлинади. 
Бетон бино ва иншоотлар қурилишида асосий конструксион материал 
бўлиб, монолит ёки йиғма темирбетон ҳолида ишлатилади. Бетон тайёрлашда 
асосан махаллий компонентлар ишлатилгани учун таннархи арзонга тушади. 
Ишлаб чиқариш технологиясининг мураккаб эмаслиги бетонни бевосита 
кичик цехларда, қурилиш майдонларида тайёрлаш, механизатсиялаштириш 


125 
ва автоматлаштириш мумкинлиги, у асосидаги буюм ва конструксиялар 
ишлаб чиқаришни юқори технологиялар даражасига кўтариш имкониятини 
яратади. Бетон қоришмаси қолипларга қулай жойланувчан масса бўлгани 
туфайли исталган мураккаб шаклдаги конструксия ва қисмларни тайёрлаш 
мумкин. 
Цементли 
бетоннинг 
асосий 
камчилиги, 
унинг чўзилишдаги 
мустаҳкамлик чегарасининг пастлиги бўлиб, сиқилишдагига нисбатан 10-15 
марта камдир. Шунинг учун бетон асосида конструксиялар тайёрланганда 
чўзилиш қисми пўлат арматуралар билан кучайтирилади. 
6.2 Бетон тайёрлаш учун материаллар 
Бетоннинг механик, деформатив, гидрофизик, термофизик хоссалари 
уни ташкил этувчи компонентларнинг айнан шундай хоссаларига мос 
бўлади. 
Цемент.
Бетон тайёрлашда портландцемент ва унинг турлари, шлакли 
ва пуссоланли цементлар, гилтупроқли цемент ва бошқа цемент турлари 
ишлатилиши мумкин. 
Цементнинг маркаси бетоннинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 
бўйича маркасига нисбатан қуйидаги мутаносибликда белгиланади: 
Бетон 
маркаси 
М150 М200 М250 М300 М350 М400 М450 М500 
М600 
ва 
юқори 
Цемент 
маркаси 
М300 
М300 
М400 
М400 
М400 
М500 
М400 
М500 
М550 
М600 
М550 
М600 
М600 М600 
Цемент маркаси муайян бетон маркаси учун тавсия этилганидан юқори 
бўлса, цемент таркибига майдалаб туйилган актив минераллар қўшилиши 
керак. Юқори активликдаги цемент таркибига диатомит, трепел, опока, 
глиеж каби табиий, домна ва ёқилғи шлаклари, куллар ва ш.к. саноат 
чиқиндилари қўшилиб, цементни тежаш мумкин. 
Бетонни ишлатиш иқлим шароитига қараб паст ёки юқори экзотермикли 
цементларни танлаш мақсадга мувофиқдир. 
Майда тўлдиргич.
Барча табиий ва сунъий тош материалларнинг 0,15-
5мм фракцияси бетон тайёрлашда майда тўлдиргич-қум сифатида 
ишлатилади. 
Оддий оғир бетон тайёрлашда тоғ жинсларининг табиий емирилишидан 
ҳосил бўлган ёки қаттиқ тоғ жинсларини махсус машиналар ёрдамида 
майдалаб сараланган қумлар ишлатилади. 
Қум доначалари минерал таркиби асосан кварц, дала шпати, калсит, 
слюда каби отқинди тоғ жинсларидан иборат бўлиб, оҳактош, доломит каби 
чўкинди тоғ жинслари камроқ бўлади. 


126 
Бетон тайёрлашда дарё, денгиз қумлари ёки тоғ (жар) қумлари 
ишлатилиши мумкин. Дарё ва денгиз қумлари доналари силлиқ юзали овал 
шаклда бўлиб, лой билан ифлосланган бўлиши мумкин. Тоғ қумлари 
доналари серқирра шаклда бўлиб, таркибида чангсимон аралашмалар бўлади. 
Қум зич тоғ жинсларини, шлакларни майдалаб олинганда серқирра ва юзаси 
ғадир-будир доначалар ҳосил бўлади. Майдалаб олинган қумлар табиий 
ҳосил бўлган қумларга нисбатан тоза бўлади. Юқори сифатли бетон 
тайёрлаш учун қумларни ювиб, қуритиб ишлатиш керак. 
Бетоннинг сифати майда тўлдиргичнинг минерал таркибига, донадор 
таркибига, гил ва лойли аралашмалар миқдорига, органик аралашмалар 
мавжудлигига боғлиқ бўлади. 
Қум 0,15-5 мм фракция оралиғида турли ўлчамдаги доналардан иборат 
бўлиши зарур. Бунда қумнинг оралиқ бўшлиқлиги кам бўлиб, ундан 
тайёрланган бетон эса зич структурага эга бўлади. Қумнинг майда-
йириклиги, яъни донадор (гранулометрик) таркиби қуритилган қумни (1000 
г) стандарт элаклар йиғилмасидан ўтказиш усулида аниқланади. Элаклар 
йиғилмаси 5; 2,5; 1,25; 0,63; 0,315; 0,14 мм кўзли элаклардан иборат бўлади. 
Қум таркибида 5-10 мм фракциядаги қум-тош аралашмаси 5% ошмаслиги 
керак, 10 мм йирик доналар эса бўлмаслиги шарт. 
6.1-жадвал 
Қумнинг йириклиги бўйича классификацияси 
Қум гуруҳлари 
№63 элакдаги тўла қолдиқ, % 
Йириклик модули 
Йирик 
Ўртача 
Майда 
50-75 
35-50 
20-35 
3,5-2,5 
2,5-2 
2-1,5 
Қумнинг донадор таркиби аввал ҳар бир элакдаги айрим қолдиқни (%), 
кейин ҳар бир элакдаги тўла қолдиқни (%) топиб, формула ёрдамида 
йириклик модули аниқланади. Элаклардаги айрим қолдиқлар а
2,5
; а
1,25
; а
0,63
ва 
ҳоказо, тўла қолдиқлар эса А
2,5
; А
1,25
; А
0,63
ва ҳоказо қилиб белгиланади. 
Қумни элаклар тизимидан ўтказиб, унинг йириклик модулини қуйидаги 
формула ёрдамида ҳисоблаш мумкин: 
М
мк


2,5

А
1,25

А
0,63

А
0,315

А
0,14
)

100 
Қум гранулометрик таркибига нисбатан йирик, ўртача ва майда 
қумларга бўлинади. 
Қумнинг донадор таркибини график ҳолда бериш мумкин. (6.1-расм). 
Бунда вертикал ўқ бўйича элаклардаги тўла қолдиқ миқдорлари, горизонтал 
ўқ бўйича эса элак тешиклари ўлчамлари берилган. Графикда штрих билан 
белгиланган соҳа қумнинг оғир бетон тайёрлаш учун яроқлилигини 
билдиради. 
ол
ди
қл
ар
, %


127 
6.1-расм. Қум донадор таркибининг графиги 
Қум таркибидаги чангсимон ва лойсимон аралашмалар бетон 
қоришмасининг сувга талабини оширади ва цементнинг активлигини 
пасайтиради. Шунинг учун қум таркибида 0,14 мм тешикли элакдан ўтган 
заррачалар миқдори 10% ошмаслиги, чангсимон ва лойсимон заррачалар эса 
3% ошмаслиги керак. Қумни сув билан ювиб чангсимон ва лойсимон 
аралашмалардан тозалаш мумкин. 
Табиий қум таркибида органик аралашмалар (ўсимлик чиринди 
қолдиқлари, органик кислоталар) цемент тошини аста-секин емириб, бетон 
мустаҳкамлигини пасайтиради. Органик аралашмалар билан қумнинг 
ифлосланиш даражасини колорометрик усулда аниқланади. Қумга қўшилган 
НаОҲ 3% эритмаси таъсирида аралашма эталон рангидан очроқ бўлса 
(эталон оч сариқ рангда) қум бетон тайёрлаш учун яроқли ҳисобланади. Оғир 
бетон учун ишлатиладиган қуруқ кварц қумининг ўртача зичлиги 1500-1550 
кг

м
3
, зичланган ҳолда эса 1600-1700 кг

м
3
атрофида бўлади. Кварц қумининг 
ўртача зичлиги унинг намлигига боғлиқ бўлади. Қумнинг нисбий намлиги 5-
7% бўлганда унинг ўртача зичлиги минимум қийматда бўлади. 
Қумнинг намлигини бетон қоришмаси тайёрлашда, қумни қабул қилиб 
олишда ҳисобга олиш зарур. 
Йирик тўлдиргич
. Оддий оғир бетон тайёрлашда йирик тўлдиргич 
сифатида шағал ва чақиқ тошлар ишлатилади. Йирик тўлдиргич 5-70 мм 
фракцияда бўлади. Массив монолит конструксиялар ва иншоотлар 
қурилишида бетон қоришмасига 150 мм йирикликгача тўлдиргич киритиш 
мумкин. Шағал таркиби тош ва қисман қумдан иборат бўлиб, чанг, тупроқ, 
слюда ва органик чириндилар аралашган бўлади. Шағал доналари овал, 
япалоқ шаклда бўлиб, юзаси текис бўлади. Тоғ (жар) шағалининг юзаси 
ғадир-будир бўлиши мумкин. Дарё, денгиз шағали тоғ шағалига нисбатан 
тозароқ бўлади. 
Чақиқ тош отқинди, метаморфик ва сув муҳитига чидамли зич чўкинди 
тоғ жинсларни майдалаб тайёрланади. Чақиқ тош серқирра ва юзаси ғадир-
будир бўлиши цемент тоши билан яхши тишлашишини таъминлайди. 
Элак тешиклари диаметри, мм 


128 
Шунинг учун юқори маркадаги бетонлар тайёрлашда чақиқ тош ишлатилади. 
Чақиқ тош таркибида тупроқ, чанг ва органик аралашмалар кам бўлади. 
Йирик тўлдиргич сифати минерал таркиби, тоғ жинсларининг 
мустаҳкамлиги ва совуққа чидамлилиги, донадор таркиби, доналарнинг 
шакли, минерал ва органик зарарли аралашмаларнинг миқдори билан 
белгиланади. 
Йирик тўлдиргич жинсининг сув шимгандаги мустаҳкамлиги бетон 
мустаҳкамлигига нисбатан 1,5-2 марта катта бўлиши керак. 
Бетоннинг зичлиги, мустаҳкамлиги, совуққа чидамлилиги йирик 
тўлдиргичнинг донадор таркибига бевосита боғлиқ бўлади. Йирик тўлдиргич 
доналарининг узлюксиз фракцияларда бўлиши цементнинг тежалишини 
таъминлайди. Йирик тўлдиргич 5-10, 10-20, 20-40 ва 40-70 мм фракцияларда 
бўлади. 
Бетон тайёрлашда муайян фракциядаги йирик тўлдиргични ишлатиш 
конструксиянинг ўлчамлари, арматуралар орасидаги масофалар билан 
белгиланади. 
Темирбетон тўсинлар, колонналар, рамалар ва бошқа конструксиялар 
тайёрлашда йирик тўлдиргич донасининг катта томони ўлчами арматура 
стерженлари орасидаги масофанинг 3

4 қисмидан кичик бўлиши шарт, 
қаватлараро ва том ёпма плиталари учун эса плита қалинлигининг 1


қисмидан кам бўлиши керак. 
Бино ва иншоотлар қурилишида ишлатиладиган темирбетон 
конструксиялар ва бетон буюмлар тайёрлашда одатда 5-10 ва 10-20 мм 
фракцияли тўлдиргичлар 2:3 нисбатда аралаштириб қўлланилади. 
Конструксияларнинг ҳажмий ўлчамлари йириклашган сари йирик тўлдиргич 
фракциялари ҳам ортиб бориши мумкин. Бетон учун белгиланган йирик 
доналар 5% гача бўлиши рухсат этилади. 
Зарурат бўлганда 3-10, 10-15, 5-15 ва 15-20 мм фракциядаги чақиқ тош 
махсус темирбетон конструксиялар тайёрлашда ишлатилиши мумкин. Йирик 
тўлдиргич донадор таркиби доналарнинг энг катта Д ва энг кичик д 
ўлчамлари билан белгиланади. Ҳар бир фракция ёки уларнинг аралашмалари 
донадор таркиби қуйидаги оралиқда бўлиши керак: 
Элак ўлчамлари 
д 
0,5(д

Д) 
д 1,25Д 
5(3)мм 
10мм ва 
юқори 
Битта фракция 
учун 
Фракциялар 
аралашмаси 
Элаклардаги тўла 
қолдиқ, % масса 
бўйича 
95-100 90-100 
40-80 
50-70 
0-10 

Йирик тўлдиргичнинг донадор таркиби 10 кг массали намунани 
тешиклар ўлчами 70, 40, 20, 10 ва 5 мм ли стандарт элаклар йиғмасидан 
ўтказиб, ҳар бир элакдаги алоҳида ва тўла қолдиқлар топилади. Доналарнинг 


129 
энг йириги тўла қолдиғи 5% ортмайди, доналарнинг энг кичик ўлчамлари 
тўла қолдиғи камида 95% ташкил этиши керак. Бундан ташқари 0,5 (Д

д) ва 
1,25Д нинг қийматлари ҳисобланади. 
Йирик тўлдиргичнинг донадор таркибини баҳолаш ва бетон қоришмаси 
тайёрлашда яроқли соҳани махсус чизма воситасида ифодаланади. (6.2-расм). 
6.2-расм.Шағал донадор таркиби графиги 
Йирик тўлдиргичнинг донадор таркиби эгри чизиғи штрихланган соҳа 
ичида бўлса, ушбу тўлдиргич бетон қоришмаси тайёрлаш учун яроқли 
бўлади. 
Чақиқ тош доналари шакли бўйича уч гуруҳга бўлинади: кубсимон, 
сараланган (яхшиланган) ва оддий. Тухумсимон ва шарсимон шаклдаги 
чақиқ тошларни ишлатиш мақсадга мувофиқ. 
Бу гуруҳларга кирувчи чақиқ тошлар таркибида пластинасимон 
(чўзинчоқ) ва игнасимон шаклдаги доналар 15; 25 ва 35% масса бўйича 
мутаносибликда бўлиши мумкин. Пластинасимон ва игнасимон доналар 
қалинлиги ёки эни узунлигига нисбатан камида уч марта кичик бўлади. 
Йирик тўлдиргичнинг оралиқ бўшлиғи 45% дан кўп бўлмаслиги керак. 
Йирик тўлдиргич таркибидаги гилли ва чангсимон аралашмалар 
бетоннинг ҳоссаларини ёмонлаштиради. Шағал ва чақиқ тош таркибида 
бундай аралашмалар миқдори 1% кўп бўлмаслиги керак. 
Йирик тўлдиргич таркибидаги органик аралашмалар бетон сифатини 
пасайтиради ва шу сабабли уларнинг миқдори, қумда ишлатилган 
калориметрик усулда аниқланган, эталондан кўп бўлмаслиги керак. 
Йирик тўлдиргичларнинг бетон тайёрлаш учун мустаҳкамлиги бўйича 
яроқлилиги махсус пўлат цилиндрда эзилганда майдаланиш даражасига 
қараб белгиланади. Бу усул намуна эзилганда ҳосил бўлган диаметри 5 мм 
дан кичик майда доналарнинг (массага нисбатан, %) энг кўп миқдорини 
кўрсатади. Йирик тўлдиргич бу кўрсаткич бўйича қуйидаги маркаларга 
бўлинади: Дп8, Дп12, Дп16 ва Дп24. Масалан: М300 ва ундан юқори 
Э
ла
кл
ар
да
ги
т
ы
ла
=
ол
ди
=
ла
р,
%
Элакнинг ылчамлари 


130 
маркадаги бетон учун Дп8, М200 маркали бетон учун эса Дп12 маркали 
шағал ёки чақиқ тош тавсия этилади. 
Йирик тўлдирувчилар таркибида юмшоқ ва емирилган доналар бўлса, 
бетоннинг мустаҳкамлиги ва деформатив хусусиятлари ёмонлашади, шу 
сабабли уларнинг миқдори 10% кўп бўлмаслиги керак. 
Йирик тўлдиргичларнинг совуққа чидамлилиги стандарт усулда 
аниқланади. Улар қуйидаги маркаларга бўлинади: Ф15, Ф25, Ф50, Ф100, 
Ф150, Ф200 ва Ф300. 
Майда ва йирик тўлдиргичлар таркибида табиий радионуклидлар 
мавжудлиги бўйича радиатсион-гигиена нуқтаи назаридан баҳоланиши 
зарур. 
Майда ва йирик тўлдиргичлар сувга талаби бетон тайёрлаш 
технологиясида муҳимдир. Тўлдиргичлар табиий ҳолда ёки бетон қорилганда 
муайян сув миқдорини шимиши ва юзаси ҳўлланиши мумкин. Сувнинг 
қисман тўлдирувчилар учун сарф бўлиш омили бетон тайёрлаш 
технологиясида ҳисобга олиниши шарт. 
Тўлдиргичларни тайёрлаш, ташиш ва сақлаш. 
Тўлдиргичлар қазиб 
олингач йирик, майда ва ўта майда (гил) фракцияларга ажратилади. Зарурат 
бўлса турли аралашмалардан махсус усулларда тозаланади. Тўлдиргичларни 
бойитиш жараёни қазиб олинган карерларда амалга оширилади. Дарё шағал-
қум аралашмаси экскаваторлар ёки гидромеханизатсия мосламалари 
ёрдамида қазиб олинади, вибратсион ёки сортировка аппаратлари воситасида 
сувли муҳитда ювилади ва фракцияларга ажратилади. Шағал йирик 
фракциялари майдаланиб чақиқ тош тайёрланади. 
Чақиқ тош ясси вибратсион грохотлар (ғалвир машиналар) воситасида 
фракцияларга ажратилади. Тўлдиргичлар истеъмолчиларга темир йўл 
транспорти (платформаларда, ярим вагонларда), автосамосвалларда, сув 
транспорти (баржаларда) воситаларида ташилади. 
Тўлдиргичлар очиқ майдонларда, эстакадалар ва ер ости галереялари 
билан жихозланган омборхоналарда фракцияларга ажратилган ҳолда 
алоҳида-алоҳида штабелларда сақланади. 
Сув.
Бетон қоришмаси тайёрлашда ичимлик сув ёки таркиби зарарли 
аралашмалардан тозаланган, бетоннинг нормал қуюқланиши ва кейинчалик 
қотишига салбий таъсир кўрсатмайдиган табиий сув ишлатилади. Сувнинг 
водород кўрсаткичи 4 кам бўлмаслиги, таркибида минерал тузлар 5000 мг

л, 
шу жумладан сулфат тузлари 2700 мг

л дан (СО
3
га ҳисобланганда) кўп 
бўлмаслиги керак. Саноат, маиший чиқинди сувлар, ботқоқ ва сизот 
сувларни тозаланмаган ҳолда бетон қоришмаси тайёрлаш учун ишлатиш 
мумкин эмас. 
Сувнинг бетон тайёрлаш учун яроқлилиги кимёвий анализ усулида 
аниқланади. Агар сувни кимёвий анализ қилиш имконияти бўлмаса, ичимлик 
суви ва бетон учун тавсия этилган сувдан тайёрланган намуналарнинг 28 
суткадан кейинги мустаҳкамлик чегарасидаги тафовут аниқланади. 
Намуналар мустаҳкамлиги фарқ қилмаса бетон қоришмасига тавсия этилган 
сув яроқли ҳисобланади. 


131 
6.3 Бетон қоришмасининг хоссалари 
Бетон қоришмасининг реологик хоссалари. 
Ратсионал танланган 
таркибдаги ва меёрига етказиб аралаштирилган, қотмаган холдаги 
композитсион аралашмасига бетон қоришмаси дейилади. 
Назарий ва амалий жиҳатлардан бетон қоришмаси узлюксиз структурага 
эга бўлиши зарур. Бетон қоришмасида цемент, сув, минерал ва полимер 
қўшимчалар микроструктурани ҳосил қилувчи, майда ва йирик тўлдиргичлар 
эса макроструктура асосини ҳосил қилувчи компонентлар ҳисобланади. 
Бетон қоришмасининг яхлитлигини компонентлар ўртасида ҳосил бўладиган 
ички кучлар таъминлайди. Структурани ҳосил қилувчи асосий компонент сув 
ва цемент хамиридир. Цемент гидрататсияси жараёнида қаттиқ фазанинг 
дисперслиги ошиши ҳисобига цемент хамирининг елимловчи ва боғловчилик 
хусусиятлари ортиб боради. Бетон қоришмаси таркиби бутун ҳажми бўйлаб 
бир хил бўлиши ва қулай жойланувчанлиги уни ташиш ва қолиплашда мухим 
аҳамиятга эга бўлади. 
Бетон қоришмасига ташқаридан куч таъсир этганда бошланғич даврда 
эластик 
деформатсияланади, 
кучнинг 
ошиб 
бориши 
натижасида 
қоришманинг структуравий мустаҳкамлигидан ортиқ кучланиш ҳосил 
бўлганда у суюқланиб оқа бошлайди. Ушбу жараённи изоҳлаб бетон 
қоришмасини эластик-пластик-оқувчан жисм деб қараш ва қаттиқ жисм 
физикаси ва ҳақиқий суюқлик нуқтаи назаридан ўрганиш зарур. 
Бетон қоришмасини механик таъсирлар натижасида суюлиб, таъсирлар 
олингач яна ўз ҳолига қайтиши тиксотропияси дейилади. 
Бетон қоришмаси оқувчанлик ҳоссаларини механик таъсирлар ёки 
махсус суюлтирувчи сиртактив моддалар қўшилиб ўзгартириш мумкин. 
Бетон қоришмасининг бу хусусияти ундан бетон ва темирбетон 
конструксиялар ва буюмлар тайёрлашда мухим аҳамиятга эга. 
Бетон қоришмасининг техникавий хоссалари.
Бетон ва темирбетон 
конструксиялар тайёрлашда бетон қоришмасининг қулай жойланувчанлиги 
ёки қулай қолипланувчанлиги мухим аҳамиятга эга. Бунда бетон қоришмаси 
танланган зичлаштириш усулида, яхлитлигини сақлаган ҳолда, қолипга яхши 
(тўлиқ) жойлашиши назарда тутилади. Бетон қоришмасининг қулай 
жойланувчанлиги унинг ҳаракатчанлиги, бикрлиги (Ж) ва боғланувчанлиги 
орқали 
изоҳлаш 
мумкин. 
Бетон 
қоришмасининг 
ҳаракатчанлиги 
қоришманинг структуравий мустаҳкамлигига, бикрлик қоришманинг 
динамик оқувчанлигига (вязкост) ва боғланувчанлик эса қоришманинг сув 
ушлашлик қобилиятига боғлиқ бўлади. 
Бетон қоришмасининг сув ушлашлик қобилияти қуруқ иссиқ иқлим 
шароитида бетонлаш ишларини олиб боришда мухим аҳамиятга эга. 
Ҳаракатчанлик.
Бетон қоришмасининг ҳаракатчанлиги унинг хусусий 
массаси таъсирида ҳаракатланишини билдиради ва конус чўкиши (ОК) билан 
см да ифодаланади (6.3, а-расм). Бетон қоришмасининг конус чўкиши икки 


132 
марта ўтказилган тажрибалар натижаларининг ўртача арифметик миқдори 
билан ўлчанади. 
Конус чўкиши баландлиги 300, устки асосининг диаметри 100 ва пастки 
асосининг диаметри 200 мм бўлган кесик конус шаклидаги тагсиз металл 
қолип воситасида аниқланади. Конус ичи аввалдан хўлланган бўлиб, бетон 
қоришмаси ҳар бири 10 см баландликда бўлган учта қатлам билан 
тўлдирилади. Ҳар қайси қатлам диаметри 16 ва узунлиги 600 мм ва учи 
юмалоқ пўлат таёқча билан 25 марта санчиб зичлаштирилади. Қолип 
кўтарилгач, ҳосил бўлган бетон конус хусусий массасига кўра чўкади ва 
айнан чўкиш миқдори бетон қоришмасининг конус чўкишини ифодалайди. 
Агар бетон қоришмасининг конус чўкиши нолга тенг бўлса, унинг қулай 
жойланувчанлиги бикрлик билан ифодаланади. 
Бикрлик. 
Бетон қоришмасининг бикрлиги аввалдан қолипга қуйиб 
тайёрланган бетон қоришмаси конусининг зичлашиб, текис ҳолатга келгунча 
сарф бўлган вақт (секундда) билан ифодаланади. (6.3, б-расм). 
6.3-расм. Бетон қоришмасининг қулай жойланувчанлигини аниқлаш 
а) бетон қоришмасининг ҳаракатчанлигини аниқлаш асбоби (конус); 1-бикр қоришма; 2-
ҳаракатчан қоришма; 3-конус чўкиши; б) бетон қоришмасининг бикрлигини аниқлаш 
асбоби; 4-синаш схемаси. 
Бетон қоришмасининг бикрлиги қуйидагича аниқланади: баландлиги 
200 ва ички диаметри 240 мм бўлган цилиндр шаклидаги ҳалқа лаборатория 
вибратсия столига маҳкам ўрнатилади: ҳалқага стандарт конус ўрнатилади, 
юқорида кўрсатилган усулда бетон қоришмаси билан тўлдирилади ва қолип 
олинади; асбоб диски штатив ёрдамида бетон қоришмаси юзасига теккунча 
пастга туширилади; бир вақтнинг ўзида вибростол ва секундомер ишга 
туширилади ва бетон қоришмаси зичлашиб текисланади; бетон 
қоришмасининг зичлашиши натижасида ажралиб чиққан цемент хамири 
дискнинг диаметрдаги тешикларидан сузиб чиқиши билан вибратсия 
тўхтатилади. Бетон қоришмасини вибратсия қилиб зичлаштириш учун сарф 
бўлган вақт (сек) унинг бикрлигини ифодалайди. 
Бетон қоришмасининг бикрлик кўрсаткичи икки марта ўтказилган 
тажрибалар натижаларининг ўртача арифметик миқдори билан белгиланади. 


133 
Бетон қоришмасининг қулай жойланувчанлик кўрсаткичлари бўйича 
классификацияси 6.2 жадвалда берилган. 
6.2-жадвал 
Бетон қоришмасининг классификацияси 
Қулай жойланув-
чанлик бўйича 
маркалар 
Қулай жойланувчанлик меёрлари 
Бикрлик, сек 
Ҳаракатчанлик, см 
Конус чўкиши 
Конус оқиши 
Ўта бикр қоришмалар 
Сж 3 
Сж 2 
Сж 1 
100дан кўпи 
51-100 
50 ва ками 






Бикр қоришмалар 
Ж 4 
Ж 3 
Ж 2 
Ж 1 
31-60 
21-30 
11-20 
5-10 








Ҳаракатчан қоришмалар 
П 1 
П 2 
П 3 
П 4 
П 5 
4 ва ками 




1-4 
5-9 
10-15 
16-20 
21 ва кўпи 



26-30 
31 ва кўпи 
Ушбу жадвалда кўрсатилган бетон қоришмаси маркалари бетон ва 
темирбетон ишлатилиш соҳалари орқали белгиланади. Масалан, юқори куч 
кўтаришга мўлжалланган, ташқи табиий омиллар таъсирига чидамли 
темирбетон конструксиялар тайёрлашда бикр ёки ўта бикр бетон 
қоришмаларни ишлатиш мақсадга мувофиқ. Куч кам тушадиган бино ва 
иншоотларнинг буюм, конструксияларини тайёрлаш учун эса, ҳаракатчан ёки 
бикр қоришмаларнинг пастроқ маркаларини ҳам ишлатса бўлади. Чунки 
бетон қоришмаси муайян даражада қанча бикр бўлса, ундан тайёрланган 
конструксиялар шунчалик зич, мустаҳкам, кам деформатсияланувчан, турли 
муҳитларга бардошли бўлади. 
Боғланувчанлик. 
Бетон қоришманинг ташқи физик-механик омиллар 
таъсирида қатламланмаслик хусусияти боғланувчанлигини ифодалайди. 
Бетон қоришмаси ташилаётганда, қолипланиш жараёнида қатламланиши, 
яъни сув-цемент аралашмаси тўлдиргичлардан алоҳида ажралиши мумкин. 
Бетон қоришмасининг боғланувчанлик даражасини пластиклик 
даражаси билан аниқлаш мумкин. Боғланувчанлиги етарли бўлмаган бетон 
қоришмаси стандарт конусни тўлдириш ва зичлаштириш жараёнида 
қатламланади ва қолип ечилгач, ҳосил бўлган бетон конус сочилади ёки 
қулайди. 


134 
Бетон 
қоришмасининг 
қатламланиши 
бетон 
структурасининг 
бузилишига ва ҳоссаларининг ёмонлашишига сабаб бўлади. Бетон 
қоришмасининг боғланувчанлигини ошириш учун унинг таркибини тўғри 
танлаш зарур. Бетон таркибида цемент миқдорининг кўп бўлиши, сув 
миқдорининг камайиши қоришманинг қатламланишини кескин пасайтиради. 
Юқори маркадаги цементлар оз миқдорда паст маркадаги бетонлар 
тайёрлаш учун ишлатилганда бетон қоришмасининг сув ушлашлик 
қобилияти камаяди ва натижада қоришма қатламланади. Бетон таркибини 
ҳисоблашда узлюксиз гранулометрик тизимни сақлаш ҳам яхши натижа 
беради. 
Бетон қоришмасининг қулай жойланувчанлиги унинг таркибидаги 
сувнинг миқдорига бевосита боғлиқ бўлади. Бетон қоришмасига қўшилган 
сув цемент гидрататсияси ва тўлдиргичлар юзасини ҳўллаш учун сарф 
бўлади. Бетон қоришмасини қориш, ташиш, қолиплаш ва зичлаштириш 
сингари технологик жараёнларни ҳисобга олиб сув миқдори кўпайтирилади. 
Майда ва йирик тўлдиргичлар миқдори муайян мутаносибликда 
белгиланмаса, бетон қоришмасининг сувга бўлган талаби ошиб кетади. 
Масалан, серқум бетонлар сувни кўп талаб қилади, чунки қумнинг 
солиштирма юзаси шу массадаги йирик тўлдиргичга нисбатан анча кўп 
бўлади. 
Бетоннинг асосий хоссалари доимий ўзгармас бўлиши учун сув-цемент 
нисбати ҳам ўзгармас бўлиши керак. Одатда 1 м
3
бетон қоришмаси тайёрлаш 
учун, цемент сарфи 200-400 кг

м
3
бўлганда сарфланаётган сувнинг миқдори 
бетоннинг маркасига мос равишда ўзгармас бўлади. Шунинг учун бетон 
таркиби ҳисобланаётганда сувнинг миқдорини цементнинг миқдорига 
нисбатан аввалдан тайёрланган жадвал ёки графиклар ёрдамида 
тўлдирувчиларнинг тури ва фракциясини ҳисобга олган ҳолда танлаш 
мумкин (6.4-расм). 
Зич ва мустаҳкам бетон тайёрлашда цемент ва сув аралашмасидан 
иборат бўлган цемент хамирининг миқдори катта аҳамиятга эга бўлади. 
Цемент хамирининг оптимал миқдори майда ва йирик тўлдиргичларнинг 
миқдорига ва фракцияларига боғлиқ бўлади. 
Чунончи бетон қоришмаси таркибида қумнинг кўпайиши цемент 
хамирининг сарфини оширади. Шунинг учун майда ва йирик тўлдиргичлар 
нисбатини шундай танлаш зарурки, бунда доналар орасидаги бўшлиқ 
минимал бўлиши керак. Цемент хамири миқдорини асоссиз камайтириш 
бетоннинг зичлиги ва мустаҳкамлигига салбий таъсир кўрсатади. 
Щаракатчанлик ОК, см 
С
ув
с
ар
ф
и 
С
, к
г

м
3
С
ув
с
ар
ф
и 
С
, к
г

м
3
Бикрлик Ж, с 


135 
6.4-расм. Портландцемент, ўртача йирикликдаги қум ва шағал асосидаги оғир 
бетоннинг сув сарфи 
а) ҳаракатчан қоришмалар; б) бикр қоришмалар; шағал фракцияларининг энг йириги; 1-70 
мм; 2-40 мм; 3-20 мм; 4-10 мм. 
Цемент, сув, майда тўлдиргичлардан ташкил топган цементли қоришма 
йирик тўлдиргичларнинг оралиқ бўшлиғини тўлдиради. Аммо бу жараён 
идеал равишда бўлмай, йирик тўлдиргич доналарининг бир-биридан 
қочишига олиб келади. Одатда доналарнинг бир-биридан қочиши 

коеффитсиенти билан белгиланган бўлиб, доимо 1 дан катта бўлади. 
Ҳаракатчан бетон қоришмаларида йирик тўлдиргич доналари бикр 
қоришмаларга нисбатан камроқ бир-биридан қочади ва а коеффитсиенти 
мутаносиб равишда бикр бетонларда минимумга интилади. 
Оддий оғир бетон қоришмасининг намунавий структураси 6.5-расмда 
келтирилган. 
6.5-расм. Бетон қоришмаси структураси 
а) бикр; б) ҳаракатчан. 
Йирик тўлдиргич доналарининг бир-биридан қочиш коеффитсиенти а 
бикр қоришмаларда 1,05-1,15 ва ҳаракатчан қоришмаларда 1,2-1,5 га тенг 
бўлади. Йирик тўлдиргич доналарини бир-биридан қочиши ҳаддан зиёд 
бўлса, цемент қоришмаси сарфи кўпаяди, бетоннинг физик-механик ва 
деформатив хусусиятлари ёмонлашади. 
Бетон қоришмаси ҳаракатчанлигини цемент ва сув сарфини ошириш 
ҳисобига кўпайтириш бетоннинг зичлиги ва мустаҳкамлигига салбий таъсир 
кўрсатади. Шунинг учун бетон қоришмасининг ҳаракатчанлигини ошириш 
мақсадида унинг таркибига турли пластификаторлар киритиш мумкин. 
Бетон қоришмасини пластификатсиялаш учун таркибига кимёвий 
моддалар-гидрофиллаштирувчи (лигносулфонатлар), гидрофоблаштирувчи 
(милонафт, асидол ва бошқалар), дифил, яъни ҳам гидрофоблик ҳам 
гидрофиллик хусусиятлари берувчи синтетик ёғли кислоталар, микрокўпик 
ҳосил қилувчи (ишқорий ёғоч пеки) ва бошқа комплекс қўшимчалар қўшиш 
тавсия этилади. 
Ҳозирги кунда бетон қоришмасини пластификатсиялаш мақсадида ўта 
самарали 
суперпластификаторлар 
қуйидаги 
полимерлар 
асосида 
тайёрланади: меламин смоласи ҳосиласи ёки нафталин сулфокислоталар (С-
3); лигносулфонатлар ва капролактам чиқиндилари асосидаги моддалар ва 


136 
бошқалар. Суперпластификаторлар бетон қоришмасига 0,15-1,2 % цемент 
миқдорига нисбатан қоришма тайёрланаётган жараёнда қўшилади. 
Бетон қоришмаси таркибига пластификаторлар қўшиш уни тайёрлаш 
технологиясини ва қоришмани қолипларга жойлаштиришни осонлаштиради. 
Пластификаторларнинг бетон қоришмасидаги таъсир кучи 1-1,5 соат 
сақланади. 
Бетон қоришмасидаги ишқорий муҳитда пластификаторлар бетон учун 
зарарсиз моддаларга айланади ва кейинчалик ундан тайёрланган буюм ва 
конструксияларнинг 
эксплуататсион 
хусусиятларига 
салбий 
таъсир 
кўрсатмайди. Тажрибалар шуни кўрсатадики, бетон таркибига киритилган 
гидрофоб ва дифил пластификаторларнинг гидрофоб эффекти, яъни ўзига 
сувни юқтирмаслик хусусияти, узоқ йиллар сақланар экан. Одатда бундай 
бетонлар атмосфера муҳитига ва совуққа чидамли бўлади. 
Суперпластификаторлар қўшилган бетон қоришмаларини бетоннасослар 
ва қувурли транспорт воситасида узатиш ва қолипларга зичлаштириш 
усулларини қўлламасдан, қуйма усулда қолиплаш мумкин. 
Бундан ташқари бетон қоришмасини пластификатсиялаш сув-цемент 
нисбатини камайтириш, натижада бетоннинг зичлиги ва мустаҳкамлигини 
ошишига 
олиб 
келади. 
Ҳозирги 
кунда 
бетон 
қоришмасини 
пластификатсиялаш ва сув ушлашлик ҳоссасини яхшилаш мақсадида 
гелполимерлар (гидросорслар) қўшилмоқда. 1 г гелполимерлар 50-100, ҳатто 
1000 мл сувни ўзига вақтинча боғлай олади. Сувга тўйинган гелполимер бир 
неча кун давомида сувнинг бир қисмини йўқотади. Сувнинг қолган қисми 
эса, вақт ўтиши билан цемент гидротатсияси жараёнини сув билан 
таъминлайдиган ички микро сув “ҳавзалари” вазифасини ўтайди. 
Бетон қоришмаси тайёрланганда, дастлабки соатларда (кунларда) сувни 
йўқотишни олдини олиш тадбири бетондан тайёрланган бетон ва темирбетон 
конструксияларда ёриқлар пайдо бўлишини, мустаҳкамликни пасайишини 
кескин камайтиради. 
6.4 Бетоннинг асосий хоссалари 
6.4.1 Бетоннинг мустаҳкамлиги 
Бетоннинг мустаҳкамлиги боғловчи, тўлдирувчиларнинг сифатига ва 
ҳосил бўлган композитсион материалнинг зичлигига боғлиқ бўлади. Умуман, 
бетон қанчалик зич структурага эга бўлса, шунчалик мустаҳкам бўлади. 
Боғловчининг сифати цементнинг маркаси (Р
с
), майда ва йирик 
тўлдиргичларнинг сифати А коеффитсиенти, ғоваклиги эса сув-цемент 
нисбати (с

с) билан белгиланади. 
Зич бетоннинг ғоваклигини қуйидагича ифодалаш мумкин: 
%,
100
1000




Ц
W
С
П
бу ерда: С ва ц сув ва цементнинг 1 м
3
(1000л) бетон учун сарфи, W-
кимёвий боғланган сувнинг миқдори (цемент миқдорига нисбатан). Бетон 
қотишининг 28 сутка давомида цемент массасига нисбатан 15% атрофида 
сувни шимишини ҳисобга олсак, W

0,15 тенг бўлади. 


137 
Бетон мустаҳкамлиги ва сувнинг сарфи ўртасидаги боғланишни, цемент 
сарфи ва зичлаштириш усули доимий бўлса, қуйидаги чизиқли боғланиш 
орқали ифодалаш мумкин (6.6-расм). Бу чизиқли боғланиш бетон 
мустаҳкамлигининг физик моҳиятини билдиради ва бетон таркибини 
танлашда қандай омилларга аҳамият бериш зарурлигини кўрсатади. 
6.6-расм. Бетон мустаҳкамлиги ва сув сарфи ўртасидаги умумий боғланиш 
а-зичлаштирилмаган бикр бетон соҳаси; б-юқори зичлик ва мустаҳкамлик сохаси; в-
ҳаракатчан бетон қоришмаси соҳаси; г-қуйма бетон қоришмаси соҳаси. 
Чизманинг а-соҳасидаги қисми бетон қоришмасининг етарли даражада 
зичлаштирилмагани оқибатида мустаҳкамликни пасайишини кўрсатади, б-
соҳа қисми эса бетон таркибида сув оптимал миқдорда бўлгани, бетон 
қоришмаси яхши зичлашиб мукаммал структура ҳосил бўлганини кўрсатади. 
Кейинчалик сувнинг миқдори ошиб бориши (в ва г-соҳалар) бетон 
мустаҳкамлигининг камайишига олиб келади, чунки ортиқча миқдорда 
киритилган сув кейинчалик ўз ўрнида ғоваклик ҳосил қилади. 
Бетоннинг мустаҳкамлиги билан йирик тўлдиргич мустаҳкамлиги 
ўртасидаги боғланишни тўлдиргич доналарининг қочиш коеффитсиенти (


орқали тавсифлаш мақсадга мувофиқдир. 
Йирик 
тўлдиргич 
доналари 
яқин 
жойлашганда 
бетоннинг 
мустаҳкамлиги тўлдиргичнинг мустаҳкамлигига бевосита боғлиқ бўлади, 
чунки тўлдиргич доналари бири-биридан цемент зарраси 2-3 диаметри 
ўлчамига нисбатан узоқликда бўлади. Ушбу омилни ҳисобга олиб, йирик 
тўлдиргичнинг мустаҳкамлиги цемент тоши мустаҳкамлигидан 1,5-2 марта 
юқори бўлиши керак. Бу ҳолат одатда юқори маркадаги бикр бетонларга 
хосдир. 
Цемент ҳамири миқдори кўп бўлган ҳаракатчан бетон қоришмаларида а 
коеффитсиенти юқори бўлади, яъни, йирик тўлдиргич доналари бири-
биридан узоқроқ жойлашади. Бу ҳолда бетоннинг мустаҳкамлиги цемент 
тошининг мустаҳкамлигига ва унинг тўлдиргич доналари билан ёпишиш 
мустаҳкамлигига боғлиқ бўлади. 
Сув сарфи, кг

м
3
Б
ет
он
ни
нг
с
и=
ил
иш
да
ги
м
ус
та
щ
ка
м
ли
ги
, М
П
а 


138 
6.7-расм. Оғир бетон мустаҳкамлиги билан с

С ўртасидаги боғланиш (турли 
маркадаги цементлар ишлатилганда) 
Бетон мустаҳкамлиги ва цемент-сув нисбати (тажрибада кўп 
ишлатиладиган усул) ўртасидаги боғланиш, И.Боломей-Б.Скрамтаев 
формуласига асосан, турли маркадаги цементлар ишлатилганда, 6.7-расмда 
берилган. 
Оддий оғир бетонлар учун мустаҳкамлик формуласи қуйидагича: 
Р
б

АР
с


С-0,5), с

С 

1,4-2,5 
Р
б

А
1
Р
с


С

0,5), с

С >2,5 
бу ерда: Р
б
-28 сут. нормал шароитда қотган бетоннинг мустаҳкамлиги, 
МПа; Р
с
-цемент активлиги, МПа; А ва А
1
тўлдиргичлар сифатини ҳисобга 
олувчи коеффитсиентлар (6.3-жадвал). 
6.3-жадвал 
А ва А

коеффитсиетларнинг қийматлари 
Тўлдиргичлар тафсилоти 
А 
А
1
Юқори сифатли 
Оддий (ўртача сифатли) 
Паст сифатли 
0,65 
0,6 
0,55 
0,43 
0,4 
0,37 
Юқори сифатли тўлдиргичларга отқинди зич тоғ жинслардан 
тайёрланган чақиқ тош, зарарли аралашмалар кам бўлган йирик қум киради. 
Оддий тўлдиргичларга чақиқ тош, шағал ва ўртача йирикликдаги кварц 
қумлари киради. Паст сифатли тўлдиргичларга мустаҳкамлиги паст йирик 
тўлдиргичлар ва майда қумлар киради. 
Юқорида 
келтирилган 
формулалар 
белгиланган 
сув-цемент 
нисбатларида, цемент активлигида, тўлдиргичлар сифатида бетоннинг 28 
суткадаги тахминий мустаҳкамлигини аниқлашга ёки бетон маркаси 
белгиланиб, цемент активлиги маълум бўлса, бетон таркибини ҳисоблаш 
имконини беради. 
Бетон мустаҳкамлиги асосий қонуни композитсион структурадаги 
материаллар бўлган оғир, енгил, майда донадор (майда фракциядаги йирик 
тўлдиргичли) бетонлар учун умумий бўлиб, уларнинг таркибини ҳисоблашда 
ёки мустаҳкамлигини аввалдан белгилашда ишлатилади. 
Бетоннинг мустаҳкамлиги тўлдиргичлар донадор таркибига боғлиқ 
бўлиб, йирик донали тўлдиргичлардан юқори маркадаги бетонлар тайёрлаш 


139 
мумкин. Умуман, йирик ва майда тўлдиргичлар фракциялари бири 
иккинчисининг оралиқ бўшлиғини тўлдириш тизимида танлангани 
бетоннинг зичлиги ва мустаҳкамлиги жихатидан мақсадга мувофиқдир. 
6.4.2 Бетон маркалари ва класслари 
Бетон ва темирбетон конструксияларни лойихалашда бетонга 
мустаҳкамлик, совуққа чидамлилик ва сув ўтказмаслик кўрсаткичлари 
бўйича класслар (маркалар) белгиланади. 
Бетоннинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси бўйича лойиха маркаси 
куб шаклидаги эталон намуналарни ўқи бўйича сиқилишдаги қаршилиги 
(кгс

см
2
) нисбатан белгиланади. 
Бетоннинг чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси бўйича лойиха маркаси 
призма шаклидаги махсус намуналарни ўқи бўйича чўзилишдаги 
қаршилигига (кгс

см
2
) нисбатан белгиланади. Ушбу марка бетоннинг 
чўзилишдаги қаршилиги асосий аҳамиятга эга бўлганда белгиланади. 
Бетоннинг совуққа чидамлик бўйича лойиҳа маркаси намуналарни 
стандарт совуққа чидамлилик синовлари натижалари бўйича белгиланади. 
Ушбу марка бетонга кўп марта музлаш ва эриш таъсир этиши мумкин бўлган 
ҳолларда белгиланади. 
Бетоннинг сув ўтказмаслик бўйича лойиха маркаси намуналарни бир 
томонлама гидростатик босимда (кгс

см
2
) сув ўтказмаслик стандарт синовлар 
натижалари билан белгиланади. Ушбу кўрсаткич бўйича бетон маркалари 
бетонга зичлик ва сув ўтказмаслик бўйича махсус талаблар қўйилганда 
белгиланади. 
Бетоннинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 28 суткада аниқланади. 
Йиғма темирбетон конструксиялар учун стандарт ёки техник шартларда 
кўрсатилган бошқа муддатларда ҳам сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 
аниқланиши мумкин. 
Бетоннинг мустаҳкамлиги муайян серияларда тайёрланган камида 3 
эгизак стандарт намуналарни синаш натижасида топилади. Намуналар бетон 
қоришмасининг ўрта қисмидан олинади, қолипланади ва лаборатория 
вибростолида зичлаштирилади. Тайёрланган намуналар камида 24 соат усти 
намланган мато билан ёпилган қолипларда, ҳаво ҳарорати 20±2
0
С шароитда 
сақланади, кейин қолипдан ечилган намуналар махсус камерада нисбий 
намлик 95% кам бўлмаган ва ҳарорат 20±2
0
С бўлган нормал шароитда 28 
сутка давомида сақланади. Синаладиган намуналар ўлчамлари йириклигига 
боғлиқ бўлади. 
Бетоннинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 20х20х20 см, 15х15х15 
см (асосий намуна) ва10х10х10 см стандарт намуналарни синаб топилади. 
Мустаҳкамлик кўрсаткичларини 15х15х15 см асосий намунага келтириш 
учун томонлар ўлчами 10 см ва 20 см намуналар синалганда мутаносиб 
равишда 0,95 ва 1,05 масштаб коеффитсиентларга кўпайтириш зарур. 
Бетоннинг чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси унинг сиқилишдаги 
мустаҳкамлигига мос равишда ўсиб боради, аммо юқори маркадаги бетонлар 
тайёрланганда бу ўсиш суръати пасаяди. 


140 
Бетоннинг чўзилишдаги маркаси сиқилишдаги маркасига нисбатан 1

10-
1

17 ва эгилишдаги маркасига нисбатан 1

6-1

10 нисбатда бўлади. 
Бетоннинг мустаҳкамлиги унинг структура бўйича компонентларнинг 
бир хил жойлашишига бевосита боғлиқ бўлади. Бетон структурасини бир 
хилда бўлишини таъминлаш учун ташкил этувчиларни яхшилаб 
аралаштириш зарур. 
Бетоннинг лойиха маркасини сифатли цемент, тўлдиргичлар ишлатиб, 
технологик 
жараёнларни 
мукаммалаштириб, 
ишлаб 
чиқаришни 
автоматлаштириб таъминлаш керак. 
Бетоннинг 
лойихадаги 
кафолатланган 
маркасини 
унинг 
мустаҳкамлигини меёрлаш кўрсаткичи воситасида белгилаш мумкин. Бетон 
класси айнан шундай кўрсаткич вазифасини ўтайди. 
Бетон класси
-0,95 коеффитсиент билан кафолатланган бетоннинг бирор 
бир хоссасини белгилайдиган кўрсаткичдир. Бу дегани бетоннинг муайян 
хоссаси класс бўйича 100 ҳолатдан 95 ҳолатда кафолатланишини ва фақат 5 
ҳолатдагина чекиниш бўлиши мумкинлигини билдиради. 
Бетонлар қуйидаги классларга бўлинади: В1; В1,5; В2; В2,5; В3,5; В5; 
В7,5; В10; В12,5; В15; В20; В25; В30; В40; В45; В50; В55; В60. 
Бетоннинг 7 класслари ва мустаҳкамлик бўйича маркалари нисбати, 
норматив вариатсия коеффитсиенти В

13,5 бўлса, РқВ

0,778 бўлади, 
масалан, В10 классдаги бетоннинг сиқилишидаги мустаҳкамлиги Р
сиқ

12,85 
МПа. 
Бетон мустаҳкамлигининг вариатсия коеффитсиенти алохида намуналар 
мустаҳкамликларини ўртача мустаҳкамликка, ўртача квадрат чекинишларини 
ўртача мустаҳкамликка бўлган нисбати билан ўлчанадиган катталик бўлиб, 
оддий бетонлар учун В

13,5 % деб қабул қилиниши мумкин. Умуман 
вариатсия коеффитсиенти 20% ошмаслиги шарт. 
Бетоннинг қотиши. 
Бетон нормал шароитда узоқ муддат давомида 
цемент ва сув ўртасида бўладиган кимёвий жараёнлар натижасида қотади. 
Бетон маркадаги мустаҳкамликка эришмасдан илгари қуриши ёки музлаши 
унинг структураси бузилишига ва хоссаларининг ёмонлашишига олиб 
келади. 
Бетон қоришмаси қолиплангач, қуруқ иссиқ иқлим шароитида намликни 
сақлаш мақсадида, турли плёнкалар, сепиладиган полимерлар ёрдамида 
сувнинг буғланиб кетишини чегаралаш мумкин. 
Куз-қишки шароитда бетонни музлашдан сақлаш учун иситиш 
воситаларини қўллаш, бетонни иссиқлик изоляцияси материаллари билан 
муҳофазалаш ёки бетон таркибига сувни музлатмайдиган кимёвий 
қўшимчалар қўшиш мумкин. 
Портландцемент асосида тайёрланган ва нормал шароитда қотаётган 
бетон мустаҳкамлигининг вақт бўйича ўсиши тақрибан логарифм қонунияти 
орқали ифодаланиши мумкин: 
28
lg
lg
28
n
R
Rn




141 
бу ерда: Рн-н суткадаги бетоннинг мустаҳкамлиги (камида 3 сутка); Р
28
-
бетоннинг маркадаги мустаҳкамлиги; н-бетоннинг қотиши кунлари. Бу 
усулда бетон мустаҳкамлигини аниқлаш конструксияларни қолипдан 
бўшатишни белгилашда ишлатилади. Бетон мустаҳкамлигининг вақт бўйича 
ўсишини аниқроқ билиш учун аввалдан тайёрланган, тажрибалар асосида 
қурилган графиклар бетон намуналарини 3,7,28, 90 суткада синаб 
мустаҳкамлиги аниқланади. 
Портландцемент асосида тайёрланган бетон мустаҳкамлиги нормал 
шароитда 7-14 суткада 60-80% маркадаги мустаҳкамликка эришади. 
Бетоннинг дастлабки вақтдаги мустаҳкамлигини ошириш учун тез ёки ўта 
тез қотувчан портландцемент турлари ишлатиш ёки иссиқлик билан қайта 
ишлаш мумкин. Бетон қотишини тезлаштириш қолипларни айланма қайта 
ишлатилиши ёки монолит бетон ишлатилганда қурилиш жараёнини 
тезлаштиришга катта таъсир кўрсатади. 
6.4.3 Бетоннинг деформатив хусусиятлари 
Бетон композитсион структурага эга бўлганлиги сабабли ортиб борувчи 
сиқувчи ёки чўзувчи кучлар таъсирида турлича деформатсияланади. 
Кўп йиллик тажрибалар шуни кўрсатадики, бетонга оз миқдордаги 
кучланиш қисқа муддат таъсир этганда унда эластик деформатсияланиш 
кузатилади. Аммо кучланиш сиқилишдаги мустаҳкамлик чегарасининг 0,2 
қисмидан ошганда бетонда пластик-қолдиқ деформатсия ҳосил бўлади. 
Бетонда ҳосил бўлувчи умумий деформатсияни эластик ва пластик 
деформатсиялар йиғиндиси деб ҳисоблаш керак (Е
ел

Е
пл
). 
Бетондаги эластик деформатсияланиш соҳасини шартли равишда цемент 
тоши ва тўлдиргич ёпишган жойларда микроёриқларни ҳосил қилувчи 
кучланиш чегараси деб белгилаш мумкин. 
Бетоннинг деформатив хусусиятини эластиклик модули орқали 
ифодаланади. Эластиклик модули бетоннинг ғоваклигига боғлиқ бўлиб, 
мустаҳкамлигига мос равишда ўсиб боради. Бетоннинг ғоваклиги ортиб 
бориши эластиклик модулининг камайишига олиб келади (6.8-расм). 
6.8-расм. Бетоннинг эластик модули ва маркаси ўртасидаги боғланиш 
1-оғир бетон; 2-ғовак тўлдиргичли енгил бетон; 3-ячейкали (газ ёки кўпикли) бетон. 
Бетон маркаси 
Б
ет
он
ни
нг
э
ла
ст
ик
ли
к 
м
од
ул
и 
Е
б
.
10
-3
, М
П
а 


142 
Айнан бир хил маркадаги енгил бетоннинг эластиклик модули оғир 
бетоннинг ушбу кўрсаткичига нисбатан 1,7-2,5 марта кам бўлади. Ғоваклиги 
юқори бўлган ячейкали ўта енгил бетонларнинг эластиклик модули яна 
кичикроқ бўлади. Одатда бетоннинг сиқилишдаги ва чўзилишдаги 
эластиклик модуллари тенг деб олинади. 
Бетонга 
узоқ 
муддат 
доимий 
статик 
куч 
таъсир 
этганда 
деформатсиянинг ортиб бориши кузатилади (6.9-расм). 
6.9-расм. Бетонда доимий куч таъсиридан ҳосил бўлган деформатсиянинг ўсиши 
(ползучест) 
Бетоннинг тўлиқ 
нисбий деформатсияси бошланғич 
эластик 
деформатсия ва доимий куч таъсиридан ҳосил бўлган пластик 
деформатсиялар йиғиндисидан иборат бўлади. 
Бетоннинг вақт бўйича деформатсияланиши (ползучест) цемент ва 
тўлдиргичлар тури, бетон таркиби, тайёрланган вақти, қотиш шароити ва 
намликка боғлиқ бўлиб, юқори маркадаги бетонларда камроқ, енгил 
бетонларда кўпроқ кузатилади. 
Бетон қуруқ иссиқ шароитда вақт бўйича кўпроқ деформатсияланади. Бу 
кўрсаткичнинг меёридан ортиқ бўлиши темирбетон конструксияларда 
микроёриқлар ҳосил бўлишига, арматураси аввалдан тарангланган 
бетонларда арматура зўриқтирилишининг пасайишига сабабчи бўлади. 
6.4.4 Бетоннинг киришиши ва шишиши 
Бетон асосида тайёрланган буюм ва конструксиялар очиқ ҳавода қуриши 
натижасида киришади. Бетоннинг киришиши натижасида ўлчамлари 
ўзгаради, ички зўриқишлар ҳосил бўлиб, микроёриқлар пайдо бўлиши 
мумкин. Бетоннинг киришишига намлигининг камайиши, карбонланиш ва 
контракция жараёнлари сабабчи бўлади. 
Бетон тайёрланганда аралаштирилган сувнинг бир қисми цемент билан 
реакцияга киришиб гидроминераллар ҳосил бўлишига, иккинчи қисми эса 
тўлдиргичлар юзасини хўллашга сарф бўлади, ортиқча сув аста-секинлик 
билан бетондан буғланиб чиқиб кетади. Сувнинг буғланиши ва 
гидроминераллар ҳосил бўлишига сарфланиши бетоннинг киришишига ва 
ички микродефектларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Цемент тоши 
таркибидаги калсий ишқорининг (Са(ОН)
2
) карбонлашиши натижасида 
Д
ои
м
ий
к
уч
т
аъ
си
ри
да
н 
де
ф
ор
м
ац
ия
ла
ни
ш
(п
ол
зу
че
ст
),
Е
п
.
10

Ва=т, сут. 


143 
калсий карбонатнинг (СаСО
3
) ҳосил бўлиши бетоннинг киришиш жараёнини 
чуқурлаштиради. Цемент тошида юз берадиган контракция ҳолати 
натижасида ҳосил бўладиган бетоннинг киришиши умумий киришишнинг 5-
10% ташкил қилади. Демак, бетонда ҳосил бўладиган асосий киришиш 
қоришма тайёрланаётганда қўшилган ортиқча сувнинг миқдорига боғлиқ 
бўлади. 
Бетоннинг киришиши натижасида ҳосил бўладиган ички зўриқиш 
тайёрланган буюм ёки конструксиянинг қалинлигига ҳам боғлиқ бўлади. 
Чунки массив конструксияларда юза қисмлари қуриб, ички қисмлари нам 
ҳолда бўлиши бетонда нотекис киришишни келтириб чиқаради, натижада 
цемент тоши ва тўлдиргичлар контакт соҳасида ички микроёриқлар ҳосил 
бўлади. 
Бетонда ҳосил бўладиган киришишни, яъни ички зўриқишларни 
камайтириш учун иложи борича ортиқча технологик сув миқдорини 
камайтириш, тўлдиргичлар фракциялари узлюксизлигини таъминлаш керак. 
Бетон, қоришма ва цемент тошининг киришиши 6.10-расмда берилган. 
Демак, цемент тоши таркибига майда ва йирик тўлдиргичларнинг 
киритилиши мутаносиб равишда киришишини камайтиради. 
6.10-расм. Киришиш чизмаси 
1-цемент тоши; 2-қоришма; 3-бетон. 
Бино ва иншоотларнинг ташқи қисмларига, гидротехник иншоотларга, 
автомобил йўлларга, аеродром қопламаларига ва бошқаларга ишлатилган 
бетон доимо сув билан хўлланиб ва қуриб туради. Бетонда намликнинг 
кўпайиши ва камайиши киришиш ва шишиб кетишдан ҳосил бўладиган ички 
зўриқишларни келтириб чиқаради. Ҳосил бўлган ички зўриқишлар бетонда 
микроёриқлар пайдо бўлишига ва натижада конструксияларнинг бузилишига 
сабаб бўлади. Бетонни намланишдан ҳимоялаш учун гидроизоляция 
воситалари ишлатилади. 
6.4.5 Бетоннинг гидрофизик хоссалари 
Сув 
шимувчанлик.
Бетон 
қоришмаси 
тайёрланаётганда 
аралаштирилган сувнинг бир қисми буғланиши, ҳаво пуфакчаларининг тўла 
чиқиб кетмаслиги натижасида бетонда ғоваклар ҳосил бўлади. Бетоннинг сув 
Қотиш вақти, сут 
К
ир
иш
иш
, м
м

м


144 
шимувчанлиги ғоваклигига боғлиқ бўлиб, оғир бетонларда массасига 
нисбатан 2-3% бўлади. Бетон сув шимганда дастлабки даврда юмшайди ва 
мустаҳкамлиги камайиши мумкин. Айниқса бундай ҳолат ғовак 
тўлдиргичлар асосидаги енгил бетонлар ва ячейкали бетонларда кўпроқ 
кузатилади. 
Бетоннинг сув ва бошқа агрессив қоришмаларни шимувчанлиги 
зичлигидан келиб чиқиб, сув ўтказмаслик, совуққа чидамлилик ва агрессив 
муҳитларга бардошлилигини белгилайди. 
Сув ўтказмаслик. 
Бетоннинг сув ўтказмаслиги сув сизиб ўтмаган 
ҳолатдаги энг кичик босим (кгс

см
2
) билан характерланади. Сув ўтказмаслик 
баландлиги ва диаметри 15 см бўлган бетон намуналарни стандарт усулда 
синаб аниқланади ва қуйидагича маркаланади: W2, W4, W6, W8 ва W12. 
Бетоннинг сув ўтказмаслиги ғоваклигига ва ғовакликнинг характерига, яъни 
очиқ ёки ёпиқлигига боғлиқ бўлади. Бетонда макроғоваклар кам, 
микроғоваклар кўп бўлса сув ўтказмаслик юқори бўлади. 
Бетоннинг сув ўтказмаслигини ошириш учун технологик усулда 
зичлигини ошириш, гидрофоб ва дифил қўшимчалар, зичлаштирувчи 
қўшимчалар (натрийли алюминат) киритиш мумкин. Боғловчи сифатида 
портландцемент ўрнига киришмайдиган ёки кенгаювчан цементларни 
ишлатиш ҳам бетоннинг сув ўтказмаслигини оширади. Бетонга сув 
ўтказмаслик бўйича талаблар сув муҳити филтрланиши мумкин бўлган 
жойларда, яъни гидротехник ва мелиоратив иншоотларда, резервуарларда ва 
бошқаларда қўйилади. 
Совуққа чидамлилик. 
Бетонга сув кириб музлаши натижасида ички 
зўриқиш ҳосил бўлади ва бетон асосида тайёрланган конструксияларни буза 
бошлайди. Совуққа чидамлилик бетоннинг ғоваклигига ва ғовакликнинг 
характерига боғлиқ, чунки микроғовакларда сувнинг музлаш ҳарорати жуда 
паст бўлади. Шу сабабли таркиби тўғри танланган, яхши зичлаштирилган, 
мустаҳкам бетонларнинг совуққа чидамлилиги юқори бўлади. 
Бетоннинг совуққа чидамлилиги томонлари 10, 15, 20 см куб шаклидаги 
намуналарни стандарт усулда синаб аниқланади. Совуққа чидамлилик 
бўйича оғир бетон қуйидаги маркаларга бўлинади: Ф50, Ф75, Ф100, Ф150, 
Ф200, Ф300, Ф400, Ф500. Бетон тайёрлашда паст алюминатли цементларни 
ишлатиш ҳам совуққа чидамлиликни оширади. 
Бетоннинг совуққа чидамлилигини ошириш учун таркибига гидрофоб 
ёки дифил полимер моддалар, минерал зичлаштирувчи қўшимчалар 
киритиш, конструксия юзасини юпқа рулонли ёки сепиладиган изоляция 
материаллари билан ҳимоялаш, юза қисмларини махсус полимерлар билан 
шимдириш мумкин. 
6.4.6 Бетоннинг иссқлик-физик хоссалари 
Иссиқлик сиғими. 
Оддий оғир бетоннинг солиштирма иссиқлик 
сиғими 0,75-0,92 кЖ

(кг·
0
С) атрофида бўлади. Иссиқлик сиғими асосан 
тўлдиргичларнинг характеристикасига ва бетоннинг умумий зичлигига 
боғлиқдир. 


145 
Иссиқлик ўтказувчанлик. 
Оғир бетоннинг қуруқ ҳаво шароитидаги 
иссиқлик ўтказувчанлиги 1,2 Вт

(м·
0
С). Бетоннинг иссиқлик ўтказувчанлиги 
тўлдиргичнинг турига ва бетоннинг умумий зичлигига боғлиқ бўлади. Оғир 
тўлдиргичлар ўрнига ғовак енгил тўлдиргичлар ишлатилганда иссиқлик 
ўтказувчанлиги 2-4 марта камаяди. Бетоннинг намлиги ошса ёки сув кириб 
музласа иссиқлик ўтказувчанлиги кескин ошиб кетади. Юқори даражадаги 
иссиқлик ўтказувчанлик бетоннинг камчилиги ҳисобланади. Шу сабабли 
уйсозлик панеллари ва бошқа иссиқ-совуқдан ҳимояловчи конструксиялар 
тайёрланганда оғир бетон қўшимча равишда иссиқлик изоляцияси 
материаллари билан таъминланади. 
Ҳароратдан чизиқли кенгайиш коеффитсиенти (ХЧКК). Оғир бетоннинг 
ХЧКК 10·10
-6
0
С ташкил этади ва бетон 50
0
С қиздирилганда 0,5 мм

м бўлади. 
Бетон асосида бино ва иншоотлар қурилганда ХЧКК ҳисобга олиниб, ҳарорат 
фарқидан уларда ёриқлар ҳосил бўлишини огоҳлантириш мақсадида 
ҳароратдан киришиш чоклари ҳосил қилинади. 
Бетон структурасида каркас вазифасини ўтайдиган йирик тўлдиргич ва 
улар орасини тўлдирувчи матритса вазифасини ўтовчи қоришманинг 
ҳароратдан чизиқли кенгайиш коеффитсиентлари турлича бўлади. Ҳарорат 
80
0
С ошганда ички зўриқиш ҳисобига йирик тўлдиргичлар ва қоришма 
контакт юзаларида микроёриқлар ҳосил бўлади. 
Бетоннинг ҳароратдан ички зўриқишини камайтириш учун ташкил 
этувчиларни чизиқли кенгайиш коеффитсиенти бир-бирига яқинларини 
танлаш мақсадга мувофиқдир. Темирбетон конструксияларни лойихалашда 
бетон ва арматуранинг ҳароратдан чизиқли кенгайиш коеффитсиентларини 
яқинлаштириш шарт, акс ҳолда уларни бир бутун конструксия бўлиб 
ишлашини таъминлаш қийин бўлади. 
Оловбардошлик. 
Бетонга олов таъсирини ўрганиш бино ва 
иншоотларга юқори ҳарорат таъсир этганда ҳосил бўладиган ўзгаришларни 
аввалдан ҳисобга олиш учун мухимдир. Бетон умуман ёнмайдиган материал 
ҳисоблансада, юқори ҳарорат таъсирида бузилади. 
Биноларга ўт тушганда оловнинг қисқа муддатли таъсирида бетон 
хоссалари ўзгармаслиги мумкин. Аммо 160-200
0
С ҳарорат узоқ муддат 
таъсир этса бетоннинг мустаҳкамлиги 25-30% пасаяди. Ҳарорат 500
0
С ошиб 
кетса, цемент тоши гидроминераллари ва калсий гидрооксиди парчаланади, 
натижада бетоннинг мустаҳкамлиги кескин камаяди ва конструксия бузила 
бошлайди. 
Бетон узоқ муддат 200
0
С ортиқ ҳароратда ишлатилиши мўлжалланган 
бўлса, бетонни иссиқлик изоляцияси материаллари билан ҳимоялаш ёки 
конструксияларни оловбардош бетондан тайёрлаш зарур. Ўт тушиш 
эҳтимоли кўп бўлган қурилиш объектларида бетон ишлатилганда юзасини 
ҳарорат таъсирида тезликда кўчиб ғовак иссиқлик изоляцияси материали 
ҳосил қилувчи махсус полимер композитсиялардан фойдаланиш мақсадга 
мувофиқдир. 


146 
6.5 Бетон таркибини танлаш 
Бетон таркибини танлаш цемент, сув, майда ва йирик тўлдиргичларнинг, 
бетоннинг реологик ва техник хоссалари, маркасини таъминлаган ҳолда, 
оптимал миқдорларини топишдан иборат. 
Бетон 
таркибини 
танлашда 
компонентларнинг 
стандарт 
характеристикаларидан 
фойдаланилади. 
Бетон 
таркиби 
ҳисоблаш 
формулалари ёрдамида танланади ва тажриба қоришмалари тайёрланиб, 
натижаларга аниқлик киритилади. 
Бетон таркибини танлашда бетон маркаси ва цемент маркаси ўртасидаги 
мутаносиблик катта аҳамиятга эга. Паст ва ўртача маркадаги бетонлар учун 
Р
б

Р
с

0,4-0,6 оралиғида, юқори маркадаги бетонлар (М500, М600 ва юқори) 
учун эса 0,8-1,0 бўлиши мақсадга мувофиқ. 
Цемент сарфи унинг маркасига бевосита боғлиқлигини ҳисобга олсак 
масала янада тушунарли бўлади. Юқори маркадаги цементларни паст 
маркадаги бетонлар олишда ишлатиш бетон қоришмасининг реологик 
ҳоссаларига салбий таъсир кўрсатади. 
Бетон таркибини танлашда бир нечта усуллар мавжуд бўлиб, кўп 
холларда В.Г.Скрамтаев таклиф қилган ”абсолют ҳажмлар” усули 
қўлланилади. Бу усулга биноан 1000 л (1м
3
) бетон қоришмаси учун цемент, 
сув, майда ва йирик тўлдиргичлар миқдори аниқланади. 
Муайян бетон таркибини танлаш учун бетоннинг маркаси, бетон 
қоришмасининг ҳаракатчанлиги ёки бикрлиги, цемент активлиги, майда ва 
йирик тўлдиргичларнинг зичлиги ва тўкма зичлиги, йирик тўлдиргичнинг 
оралиқ бўшлиқлиги ва фракцияси зарур бўлади. 
Бетоннинг таркиби қуйидагича танланади: 
1.Сувнинг миқдори бетон қоришмасининг ҳаракатчанлиги ёки 
бикрлигига боғлиқ равишда 6.6-расмда кўрсатилган график ёрдамида 
топилади. 
2.Сув-цемент нисбати 6.1 ва 6.2 формулалар ёрдамида топилади. 
Формулалар қайта тузилгач қуйидаги кўринишда бўлади: 
С

С

АР
с

б

0,5АР
с
) ёки С

С

А
1
Р
с

б
-0,5А
1
Р
с

Ушбу формулалар ёрдамида ҳисоблаб топилган сув-цемент нисбати 
оддий оғир бетонларга таълуқлидир. Совуққа чидамли, сув ўтказмайдиган 
бетонлар таркибини танлашда С

С мажбуран чегаралашга тўғри келади. 
3. 1м
3
бетон учун цемент сарфи с

С



С) формуласи ёрдамида 
топилади. Формула ёрдамида топилган цемент миқдори белгиланган 
меёридан кам бўлса, унинг миқдорини ошириш зарур, лекин аввалги С

С 
нисбати сақлаб қолинади. Сувнинг миқдори цемент сарфига мос равишда 
оширилади. 
Цементнинг энг кам миқдори бетон конструксиялар учун 200 кг

м
3

темирбетон конструксиялар учун 220 кг

м
3
ва агрессив муҳитларда ишлатиш 
мўлжалланган конструксиялар учун 250 кг

м
3
белгиланган. 
4. Майда ва йирик тўлдиргичлар сарфи иккита шартга асосланиб 
ҳисобланади: 


147 
а) Зичлаштирилган бетон ҳажми (1м
3
ёки 1000л)ҳаво аралашмаларини 
ҳисобга олмаган ҳолда майда ва йирик тўлдиргичлар ҳажми ва уларнинг 
оралиқ бўшлиғини тўлдирувчи цемент хамири ҳажми йиғиндисидан 
иборатдир. Ушбу шартни қуйидаги формула ёрдамида ифодалаш мумкин: 
1000
)
(
)
(




ш
ч
к
с
ц
ш
Ч
К
С
Ц





бу ерда: с; С; Қ; Ч(ш)-цемент, сув, қум, чақиқ тош ёки шағал сарфи, 
кг

м
3


с
, р
с
, р
қ
, р
ч(ш)
-шу материалларнинг зичлиги, кг

м
3
; с

р
с
; С

р
с
; Қ

р
қ
ва 
Ч(ш)

р
ч(ш)
-шу материалларнинг абсолют ҳажми, м
3

б) Йирик тўлдиргичнинг оралиқ бўшлиғини, йирик тўлдиргич 
доналарини бир-бирига нисбатан сурилишини ҳисобга олган ҳолда, қоришма 
тўлдиради деган ҳолат белгиланади: 










)
(
)
(
)
(
ш
бч
ш
бч
к
с
ц
V
ш
Ч
К
С
Ц
,
бу ерда: В
бч(ш)
-йирик тўлдиргичнинг оралиқ бўшлиғи: р
бч(ш)
-йирик 
тўлдиргичнинг тўкма зичлиги, кг

м
3


-йирик тўлдиргичнинг қочиш 
коеффитсиенти сув-цемент нисбати ва цемент сарфига боғлиқ бўлиб, бикр 
бетон қоришмалар учун 1,05-1,15 (ўртача 1,1), ҳаракатчан бетон 
қоришмалари учун 1,25-1,6 тенг бўлади. 
Муайян бетон қоришмаси таркиби танланганда 

коеффитсиенти махсус 
жадвал ёки графиклар ёрдамида аниқланади. 
Юқорида кўрсатилган тенгламаларни биргаликда ечиб, бетон 
компонентларининг 1м
3
(1000л) учун кг да сарфини аниқлайдиган 
формулаларни келтириб чиқариш мумкин: 
йирик тўлдиргич 
)
(
)
(
)
(
1
1000
)
(
ш
ч
ш
бч
ш
бч
V
ш
Ч






ва майда тўлдиргич 
к
)
ш
(
ч
с
ц
)
ш
(
Ч
С
Ц
1000
К

















Шундай қилиб, 1м
3
бетон қоришмасини тайёрлаш учун зарур бўлган с, 
С, Қ, Ч(ш) миқдорлари (кг) аниқланади. Ушбу натижаларни цементнинг 
массасига нисбатан бирликда ёзиш мумкин: 
1:С

С:+

С:Ч(ш)

С 
Бетон компонентларининг йиғиндиси 1(1000л) тенг бўлса ҳам, бетон 
қорилгач ҳақиқий хажми камайиб кетади, бу омил бетон миқдори 
коеффитсиенти (

) билан ифодаланади ва қуйидагича аниқланади: 
)
ш
(
ч
.
т
к
.
т
ц
.
т
)
ш
(
ч
к
ц
)
ш
(
Ч
К
Ц
1
V
V
V
1













148 
бу ерда: В
с
, В
қ
, В
Ч(ш)
-1м
3
бетон қоришмасини тайёрлашга сарфланган 
қуруқ ташкил этувчилар ҳажми, м
3


т.с


т.қ


т.ч(ш)
қуруқ холатдаги 
материалларнинг тўкма зичлиги, кг

м
3
. Одатда 

коеффитсиенти 0,6-0,75 
тенг. 
Бетон қоришмасини ишлаб чиқариш шароитида тайёрланганда майда ва 
йирик тўлдиргичларнинг намлиги ҳисобга олинади ва ишлатиладиган бетон 
таркиби қайта ҳисобланиб аниқлик киритилади. 
6.6 Бетон қоришмасини тайёрлаш, ташиш ва ишлатиш 
6.6.1 Бетон қоришмасини тайёрлаш 
Қурилиш индустриясида бетон қоришмаси механизатсиялаштирилган ва 
автоматлаштирилган бетон заводларида, темирбетон заводларининг бетон 
қоришмаси узелларида ёки бевосита қурилиш майдонларида жихозланган 
кўчма бетон қоргич марказларида тайёрланади. 
Бетоннинг сифати компонентларни аниқ тортиш, бир жинсли ҳолатгача 
аралаштиришга боғлиқдир. Бетон заводларда бетон қоришмаси автоматик ва 
ярим автоматик дозаторлар воситасида миқдорланади. Дозалаш аниқлиги 
цемент ва сув учун ±1% (массаси бўйича) ва тўлдиргичлар учун ±2% дан 
ортиқ бўлмаслиги керак. Ҳозирги кунда бетон компонентларини дозалаш 
компютер марказларидан туриб бошқарилади ва бетон қориш жараёнида 
тўлдиргичларнинг намлиги ҳисобга олиниб, таркибга аниқликлар 
киритилади. 
Бетон қоргичлар ишлаш принципи бўйича узлукли ва узлюксиз 
ишлайдиган турларга бўлинади. Улар бетон қоришмасини эркин тушишига 
ва мажбуран аралаштиришга асосланган бўлади. 
Одатда тўхтаб ишлайдиган бетон қоргичлар ишлатилади. Ҳаракатчан ва 
қуйма бетон қоришмалари материал эркин тушадиган қоргичларда 
тайёрланади. Материалларнинг эркин тушишига асосланиб ишлайдиган 
қоргичлар ишчи органи барабан ичига ўрнатилган куракчалардан иборат 
бўлади. 
Барабан айлантирилганда куракчалар компонентларни илинтириб бир оз 
баландликка кўтаради, сўнгра материаллар пастга тушиб аралашади. Бу 
принципда ишлайдиган бетон қоргичларнинг ишчи сиғими 100-1500л 
бўлади. Махсус механизмлар ёрдамида барабаннинг қиялиги ўзгартириб 
турилади. Ишчи сиғими 120 л гача бўлган бетонқоргич кўчма, ундан катта 
ҳажмлари эса қўзғалмас бўлади. 
Эркин тушадиган бетонқоргичларда ҳаракатчан бетон қоришмалари 
ҳажми 500л бўлса 1-1,5 мин; ҳажми 1200л бўлса 2 мин ва ҳажми 2400л бўлса 
2,5-3 мин давомида тайёрланади. 
Мажбуран аралаштирадиган бетонқоргичларда бикр бетон қоришмалари 
тайёрланади. Бундай қоргичлар цилиндрсимон шаклда бўлиб, марказий 
ротор қисмига куракчалар ўрнатилган бўлади. Ротор айлантирилганда 
куракчалар бетон қоришмасини мажбуран аралаштириб бир жинсли массага 


149 
айлантиради. Ҳосил бўлган бетон қоришмаси цилиндр тубидаги люк орқали 
туширилади. 
Ҳаракатчан бетон қоришмаларини горизонтал валга ўрнатилган 
куракчали ва шнекли узлюксиз қоргичларда тайёрлаш мумкин. Бикр бетон 
қоришмаларини эса қўшимча титратиш усулида аралаштириш мақсадга 
мувофиқ. Узлюксиз бетонқоргичлар унумдорлиги (30, 60, 120 м
3

соат) тўхтаб 
ишлайдиган қоргичларга нисбатан юқори бўлиб, электроенергия ва меҳнат 
ресурсларини тежайди. 
Бетон 
қоришмаси 
тайёрлайдиган 
завод 
ва 
узеллар 
тўла 
механизатсиялаштирилган ва автоматлаштирилган компонентларни қабул 
қилиб олувчи, узатувчи, зарурат бўлганда иситувчи тўлдиргичлар 
омборхонасига, цемент омборхонасига эга бўлиши керак. Цемент ва 
тўлдиргичлар транспортлар ёрдамида бункерларга солинади ва дозаторлар 
ёрдамида ўлчаб бетонқоргичларга узатилади, сув ва турли сиртактив 
қўшилмалар алоҳида тайёрланиб, сўнг бетонқоргичга насос ёрдамида 
узатилади. Бетон қоришмаси маромига етказиб тайёрлангач махсус 
транспортлар ёрдамида истеъмолчига юборилади. 
Ҳозирги кунда бетон қоришмасини қуруқ ҳолда тайёрлаб истеъмолчига 
юбориш ва қурилиш объектининг ўзида сув билан аралаштириш кенг 
тарқалмоқда. Бу усулда қуруқ бетон қоришмаси махсус автобетонқоричларда 
истеъмолчиларга етказилади. Замонавий автобетонқоргичлар махсус 
протсессор ёки компютерлар ёрдамида бошқарилади ва исталган таркибдаги 
ва миқдордаги бетон қоришмасини тайёрлаш имконияти ҳосил бўлади. 
Бетон заводларида бетоннинг сифатини назорат қилувчи лаборатория, 
ремонт-механика устахонаси ва бошқа инфраструктура яратилиши керак. 
Бетон заводи истеъмолчига юбораётган бетон қоришмасига ёки қуруқ 
қоришма ҳар бир партиясига бетон маркаси, қулай жойланувчанлиги 
кўрсатилган паспортни илова қилиши шарт. 
6.6.2 Бетон қоришмасини ташиш
Темирбетон заводларида бетон қоришмаси эстакадалар, лентали 
транспортерлар, бетон насослар, вагонеткалар, бадялар воситасида қолиплаш 
цехларига юборилади. 
Бетон 
қоришмаси 
қурилиш 
майдонларига 
автобетоновоз, 
автосамосвалларда ёки махсус бетонқоргич автомобилларда қуруқ холатда 
ташилади. 
Бетон 
қоришмаси 
ташилаётганда 
сувсизланиш 
ва 
қатламланишнинг олди олиниши керак, акс ҳолда бетоннинг қулай 
жойланувчанлиги 
салбий 
томонга 
ўзгаради. 
Бетон 
қоришмаси 
автосамосвалларда ташилганда юза қисмини намлик ўтказмайдиган 
материаллар билан (полиетилен, бризент ва бошқ.) ёпиш керак. Бетон 
қоришмаси узоқ масофага ташилганда у қуруқ ҳолатда бўлиши ва бевосита 
қурилиш майдонида қорилиши мақсадга мувофиқдир. Бундай усул Ғарбий 
Европа мамлакатлари қурилиш индустриясида кенг тарқалган. 


150 
6.6.3 Бетон қоришмасини қолиплаш ва зичлаштириш 
Тайёрланган бетон қоришмаси махсус бетон қуйгичлар воситасида 
аввалдан тайёрлаб қўйилган, металлдан эгилмайдиган даражада мустаҳкам 
ишланган қолипларга қуйилади. Бетон қоришмасини қолиплаш жараёни ўта 
маъсулиятли бўлиб, қолипнинг ҳамма бурчаклари, торайган ва бурилган 
жойлари бетонга тўлиши шарт. 
Бетон қоришмасининг ҳаракатчанлиги ёки бикрлиги қолипланадиган 
бетон ва темирбетон конструксияларнинг турига боғлиқ бўлади. Қолип 
шаклининг мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда бетон қоришмасининг 
қуюқлик даражаси ва зичлаштириш усули танланиши керак. 
Оддий шаклдаги қолипларга ҳаракатчан бетон қоришмаси ҳеч қандай 
зичлаштириш усулларини қўлламасдан қуйилиши мумкин. Аммо зичлик ва 
юқори мустаҳкамлик шартлари қўйиладиган темирбетон конструксияларни 
қуйишда бикр ва ўта бикр бетон қоришмалари турли усуллар билан 
зичлаштирилади, хусусий холларда эса бетон қоришмаси таркибига 
суюлтирувчи пластификаторлар ва суперпластификаторлар киритилади. 
Бетон қоришмасини қуйидаги усулларда зичлаштирилади: шиббалаш, 
титратиш 
(вибратсиялаш), 
вакуумлаш, 
прокатлаш, 
штамповкалаш, 
сентрифугалаш, пресслаш, уриш ва бошқалар. Бундан ташқари титратиш-
прокатлаш, 
титратиш-пресслаш 
ва 
шу 
каби 
комбинатсиялашган 
зичлаштириш усуллари ҳам ишлатилиши мумкин. 
Бетон қоришмасини зичлаштириш усулларидан энг кенг тарқалгани 
титратиш усулидир. Бетон қоришмаси титратилганда қовушоқлиги камаяди, 
ҳаракатчанлиги ортади, натижада бетон массаси қолип ичида бир текисда 
тарқалади ва қолип бурчаклари, арматура стерженлари ораларини ҳам 
тўлдиради. Титратиш даврида йирик тўлдиргич доналари қулай жойлашади, 
унинг оралиқ бўшлиғини цемент қоришма яхши тўлдиради, сув-ҳаво 
аралашмаси ташқарига сизиб чиқади, натижада бетон қоришмаси зичлашади. 
Бетон қоришмасини 
зичлаштириш 
учун 
турли титраткичлар 
ишлатилади. Титраткичларнинг ишчи органи электромеханик, электромагнит 
ва 
пневматик 
двигателлар 
воситасида 
ҳаракатга 
келтирилади. 
Электромеханик кўчма титраткичлар амалиётда кенг қўлланилади (6.10-
расм). 
Титраткичлар 
конструктив 
жихатдан 
юзаки 
ва 
чуқурлик 
титраткичларига бўлинади. Титраткичларнинг тури қолипланаётган 
темирбетон конструксиянинг шакли, тури, ўлчамларига қараб танланади. 


151 
6.10-расм. Электромеханик титраткичлар 
а) юзаки титраткич; б)-титраткич-булава; в)-эгилувчан валли чуқурлик титраткичи. 
Йиғма темирбетон заводларида бикр бетон қоришмалари паст частота 
(25-30 Гс) ва 0,7мм амплитудада ишлайдиган резонансли қўзғалмас 
титраткич майдонларида самарали зичлаштирилади. 
Ҳаракатчан ва майда донали бетон қоришмаларини зичлаштиришда 
амплитуда 0,15-0,4 мм камайтирилади, тебраниш частотаси эса 50-150 Гс 
гача оширилади. Титратиш муддати бетон қоришмасининг қулай 
жойланувчанлигига, конструксиянинг тури, шакли, қалинлиги ва бошқа 
омилларга боғлиқ бўлиб, одатда бир-неча минутни ташкил этади. 
Монолит қуюлган бетон қолиплар, плиталар ва бошқа юпқа 
конструксиялар ташқи титраткичлар воситасида зичлаштирилади. Бундай 
титраткичлар таъсир кучи 20-25 см бўлиши мумкин. Ташқи титраткичлар 
бетон юзасида муайян бир схемага нисбатан ҳаракатга келтирилади ва бир 
жойдан иккинчи жойга орада титраткич юрмаган жой қолдирилмасдан 
кўчирилади. 
Йирик йиғма темирбетон конструксияларни ва қурилиш майдонларида 
монолит конструксияларни қуйишда бетон қоришмаси чуқур титраткичлар 
воситасида зичлаштирилади. Ички титраткич бетон қоришмаси ичида муайян 
схема асосида ҳаракатлантирилиб, қатлам-қатлам зичлаштирилади. Ички 
титраткич билан бетон қоришмаси зичлаштирилганда бетон юзасида сув-
ҳаво аралашмасининг ҳосил бўлиши ва бетоннинг ўша соҳада чўкишининг 
тўхташи ушбу жараённинг меёрига етганидан дарак беради. 
Бетон қоришмасини зичлаштириш усулларидан бири озгина юк остида 
титратиш усулидир. Бикр бетон қоришмалари, юпқа конструксиялар, енгил 
бетон қоришмалари 0,05-0,15 МПа босим ҳосил қилувчи юк остида титратиш 
усулида зичлаштирилади. 
Мураккаб шаклдаги конструксиялар-зинапоя, қобирғали плиталар ва 
бошқалар титратиш-штамплаш усулида зичлаштирилади. Бу усулда аввал 
қолипга бетон қоришмаси қуйилади, сўнгра ичига титраткич ўрнатилган 
штамп туширилади ва қоришма зичлаштирилади. 


152 
Қувурсимон конструксиялар (қувурлар, электр узатиш линиялари 
таянчлари, мачталар ва бошқ.) айланма қолипларда-сентрифугаларда 
зичлаштирилади. Бунда қолип 400-900 марта

мин айлантирилганда 
марказдан қочувчи куч ҳисобига бетон қоришмаси зичлашади. Ҳосил бўлган 
зичлаштирувчи куч ҳисобига бетон 20-30% сувни йўқотади ва 
конструксиянинг ташқи қисмида ўта зичлашган қатлам пайдо бўлади. Бетон 
қоришмасини зичлаштиришнинг бошқа комбинатсиялашган усуллари 
конструксиянинг турига қараб танланиши мумкин. 
6.6.4 Бетоннинг қотиши ва уни тезлаштириш усуллари 
Қолипланган бетоннинг мустаҳкамлиги вақт давомида аста-секинлик 
билан ошиб боради. Маълумки, бетоннинг қотиши цементнинг гидрататсия 
жараёни тезлиги, атроф-муҳит ҳарорати ва нисбий намлигига боғлиқ бўлади. 
Табиий шароитда нормал муҳитда бетон маркадаги мустаҳкамликка 28 сут 
давомида эришади. Бетон қотиши учун нормал муҳит шароити- ҳарорат 
20
0
С±2 ва нисбий намлик 90-100% бўлиши керак. 
Бетоннинг 28 сут кейинги мустаҳкамлиги ундан тайёрланган бетон ва 
темирбетон конструксияларнинг эксплуататсия шароитига боғлиқ бўлади. 
Агар бетон нисбатан нормал шароитга яқин муҳитда ишлатилса, унинг 
мустаҳкамлиги бир неча йил, ҳатто ўн йиллар давомида ошиб бориши 
мумкин. Нормал шароитда ишланган бетоннинг бир йилдан кейинги 
мустаҳкамлиги маркадагига нисбатан 75% ортиши мумкин. Цемент 
гидрататсия жараёни нормал шароитда назарий жиҳатдан вақт давомида 
тўхтамаслигини ҳисобга олсак бетон мустаҳкамлиги ҳам вақт ўтиши билан 
давом этадиган жараён эканлиги тушунарли бўлади. 
Нормал шароитнинг бузилиши, яъни ҳароратнинг ва нисбий намликнинг 
оптимал кўрсаткичдан ўзгариши бетон мустаҳкамлигининг ошмаслигига, 
ҳатто камайишига олиб келади. 
Умуман, бино ва иншоотларнинг асосий қисмларида ишлатиладиган 
бетон ва темирбетон конструксиялар бетони маркадаги мустаҳкамликка 
эришса кифоядир. 
Бетон табиий ҳолатда монолит қуйилганда қотади. Заводда темирбетон 
конструксиялар маркадаги мустаҳкамликнинг 70%га 7 сут. давомида 
эришишини ҳисобга олсак, бу омил бетон қуйиш цехларини жуда катта 
худудларни эгаллашини тушунамиз. Йиғма темирбетон ишлаб чиқаришда 
бетонга иссиқлик билан қайта ишлов бериб қотишини тезлаштириш кенг 
тарқалган. Бетонга иссиқлик турли усуллар билан таъсир эттирилиши 
мумкин, чунончи 80-85
0
С ҳароратли сув-буғ аралашмаси ёки 100
0
С 
ҳароратли тўйинтирилган буғ тўғридан-тўғри буюмга юборилиши, буғ, 
электр токи, ўта юқори частотали ток ва бошқа иситиш манъбалари 
воситасида бетонни контакт (билвосита) усулида қиздириш мумкин. Сув-буғ 
аралашмаси билан бетон қиздирилганда қотиш вақтида нисбий намлик 
сақланади ва цемент гидрататсияси учун қулай шароит яратилади. 
Бетоннинг қотишини тезлатиш усулларидан баъзиларини изоҳлаб 
ўтамиз. 


153 
Бетонни буғлаш даврий ва узлюксиз ишлайдиган камераларда амалга 
оширилади. Даврий ишлайдиган камераларда бетон қолип ёки поддонларда 
жойлашади, қопқоғи ёпилгач, атрофига сув қуйилиб буғнинг камерадан 
чиқиб кетиши бартараф этилади. Камерага буғ юборилади ва аста-секинлик 
билан ҳарорат 80-100
0
С гача етказилади. Бетон етказилган ҳароратда 4-12 
соат давомида ушлаб турилади, сўнг аста-секин ҳарорат пасайтирилади. Ҳар 
бир турдаги бетон буюм ва конструксия учун буғлаш режими тажриба 
натижалари билан аниқланади. 
Буғлаш режимида ҳароратни аста-секинлик билан кўтариш ва 
пасайтириш бетондан ҳосил бўладиган деформатсияланиш натижасида 
ёриқлар пайдо бўлишини огоҳлантиради. Бетонни буғлаш режими 
цементнинг кимёвий-минералогик таркиби ва бетоннинг турига ва таркибига 
боғлиқ бўлади. Буғланган бетоннинг мустаҳкамлиги маркадагига нисбатан 
65-75% ташкил этади. 
Бетонни иссиқлик билан узлюксиз қайта ишлайдиган камералар 
горизонтал (туннелли) ва вертикал бўлиши мумкин. Туннелли камерада 
қолипланган бетон махсус вагонеткаларда ҳаракатга келтирилади. 
Ҳаракатланаётган вагонеткаларга қарама-қарши йўналишда буғ 
юборилади ва бетон аста-секин қизийди, номинал ҳароратда ушлаб турилади 
ва совитилади. Бетон буюмлар вертикал иситиш камерасида махсус 
мосламалар ёрдамида бир томондан кўтарилиб, иккинчи томондан тушириб 
турилади. 
Камеранинг юқори қисмига буғ юборилиб ҳарорат номинал даражада 
ушлаб турилади. 
Бетон қотишини буғлаш усулида 7-8 марта тезлаштириш мумкин. 
Бетонни электротермик усулда 50 Гс ўзгарувчан, 380 В кучланишли 
токда 80-90
0
С ҳароратгача қиздириш яхши самара беради. Бетонга электр 
токи юзаки ёки ички электродлар ёрдамида юборилади. Ток ёрдамида бетон 
қоришмасини 5-10 минут давомида номинал ҳароратгача қиздириб, сўнгра 
қолиплаш ҳам юқори натижа беради. Аввалдан қиздирилган бетонда 
цементнинг гидрататсия жараёни тезлашади ва бетон интенсив қота 
бошлайди. 
Бетонни нурли энергия манбаи бўлган ўта юқори частотали ток, 
инфрақизил нурлар билан қиздириб қотишини тезлаштириш мумкин. Нурли 
энергия усулида юпқа, кенг юзали бетон ва темирбетон конструксиялар 
қотишини тезлаштириш мақсадга мувофиқдир. 
Бетон қотишини оз миқдорда кимёвий қўшимчалар қўшиб тезлаштириш 
мумкин. Кимёвий қўшимча сифатида хлорли натрий ва хлорли калсий, 
натрий нитрати, калсий нитрит-нитрати, калсийлаштирилган сода, суюқ 
шиша, карбамид ва бошқалар ишлатилади. Хлорли тузлар бетон таркибига 
цемент массасига нисбатан 1-2% қўшилади, улар миқдорининг ошиши 
конструксиянинг металл арматураси емирилишига олиб келади. Кимёвий 
қўшимчалар бетоннинг бошланғич давридаги (3сут) мустаҳкамлигини 
ошириши мумкин, кейинчалик 28 сут. мустаҳкамлиги қўшимчасиз бетон 
сингари бўлади. 


154 
Бетон қоришмасига кимёвий қўшимчаларни киритиш таркибидаги 
сувнинг музлаш ҳароратини пасайтиради ва минус ҳароратда ҳам бетон 
қотишига имконият яратади. 
Қуёш нури энергиясидан фойдаланиб (гелиотермоишлов) бетоннинг 
қотишини тезлаштириш усули қуруқ иссиқ иқлим шароитида кенг тарқалган. 
Бу усулда монолит ва йиғма темирбетон конструксиялар қотишини 
тезлаштириш мумкин. Қуёш нури энергиясини бетон буюмлар устида 
тўплаш учун унинг устки қисми полиетилен, полипропилен ва бошқа 
полимер пленкалар билан ўраб қўйилади; буюм ва пленка орасидаги масофа 
10-15 см бўлиши керак. Қуёш нури энергиясидан унумли фойдаланиш 
мақсадида буюмлар нур тик тушадиган ҳолатда ўрнатилиши ёки нурга қараб 
буриш имкони бўлган қолипларга қуйилиши мумкин. 
Гелиотермоишлашда бир кундуз давомида, бетоннинг ҳарорати йилнинг 
даврига қараб, 45-85
0
С атрофида бўлади, бетон эса маркадаги 
мустаҳкамликнинг 50-70% эришиши мумкин. 
Йил давомида булутли кунлар ҳам бўлишини ҳисобга олиб қуёш нури 
энергияси билан бирга бошқа усулларни ҳам биргаликда қўллаш мақсадга 
мувофиқдир. 
Монолит қуйилган бетон биринчи кунларда махсус парваришга мухтож 
бўлади. Чунки ҳарорат ва нисбий намликнинг меёрдан ўзгариши бетондаги 
ички зўриқишлар натижасида ҳосил бўлган ёриқларни келтириб чиқаради. 
Қуруқ иссиқ иқлим шароитида бетон юзаси рулонли материаллар 
(полиетилен ва полипропилен пленкалар, бризент, чипта ва бошқ.), 
сочилувчи материаллар (қум, қипиқ, гилтупроқ ва бошқалар) ва юпқа пленка 
ҳосил қилувчи полимерлар (лак-этинол, госсипол смоласи эритмалари, сувда 
эрийдиган полимерлар, гелполимерлар) сувни буғланишини олдини олиш 
мақсадида фойдаланилади. 
Бетон таркибида намликни сақлашнинг замонавий самарали усули 
қоришмага цемент массасига нисбатан 0,1-0,5% гелполимерларни қўшиш 
усулидир. Гелполимерлар бетонда сувни микроструктура даражасида ушлаб 
туриш қобилиятига эга. 
Монолит бетон совуқ шароитда қуйилганда юзаси иссиқлик изоляцияси 
материаллари билан вақтинча ёпиб қўйилиши шарт. Махсус материаллар 
асосида монолит бетон конструксияларни дастлабки кунларда ўраб қўйиш 
бетоннинг нормал қотишини таъминлайди. Совуқ кунларда бетонни “термос” 
типидаги қолипларга қуйиш мақсадга мувофиқ бўлиб, термоснинг оралиқ 
бўшлиғига иссиқ ҳаво, буғ юбориш имконияти бўлади. 
Қотган бетоннинг сифатини бузиб ва бузмасдан синаш усулларида 
аниқлаш мумкин. Бетоннинг мустаҳкамлигини бетон қоришмасидан 
мунтазам равишда намуна олиб махсус кублар тайёрланади ва уларни 7 ва 28 
сут синаб аниқланади. Куб намуналари йиғма ва монолит бетон қотиши 
шароитларида қотиши керак. 
Бетоннинг мустаҳкамлигини бузмасдан механик ва физик синаш 
усуллари мавжуд. Механик усулга И.А.Фидзелнинг “Шар болғаси” ва 
К.П.Кашкаровнинг “Эталон болғаси” (Кашкаров болғаси) мисол бўлади. 


155 
Механик усул зарб берилганда бетон юзасида ҳосил қилинган чуқурча 
катталиги билан ифодаланади, чунки бетоннинг мустаҳкамлиги юқори бўлса 
чуқурча кичик ўлчамда ҳосил бўлади. Физик усуллар бетонга берилган зарба 
тўлқинлари ва ултратовуш импулсларининг тарқалишига асосланган. 
Ултратовуш портатив асбоблари ёрдамида бетонда бўйлама ва кўндаланг 
ултратовуш тўлқинлари тарқалишини аниқлаш мумкин. Бетон зич ва 
мустаҳкам бўлса, ултратовуш тўлқинлари тарқалиш тезлиги юқори бўлади. 
Бетоннинг 
мустаҳкамлиги 
“ултратовуш 
тезлиги-мустаҳкамлик” 
номограммаси ёрдамида ўртача 10% хатолик билан аниқланиши мумкин. 
Ултратовуш дефектоскопи ёрдамида бетондаги дарзлар, ғоваклар, бўшлиқлар 
аниқланади. 
Ҳозирги кунда лазер нури тарқатувчи асбоблар ёрдамида бетоннинг 
зичлиги, дефектлари, намлиги ва бошқа хусусиятларини ўта тезкорлик билан 
аниқлаш мумкин. 
6.6.5 Оғир бетоннинг ишлатилиши 
Оғир бетон асосан темирбетон ва арматураси аввалдан тарангланган 
темирбетон конструксиялар тайёрлашда ишлатилади. Сиқилишдаги 
мустаҳкамлигига нисбатан оғир бетон қуйидаги лойиха маркаларга 
бўлинади: М50, М75, М100, М150, М200, М250, М300, М350, М400, М450, 
М500, М600, М700 ва М800. Юқори маркадаги бетонлар (М500-М800) 
арматураси 
аввалдан 
тарангланган 
конструксияларни 
тайёрлашда 
ишлатилади. Оғир бетон асосида тайёрланган арматураси аввалдан 
тарангланган темирбетоннинг киришиши ва юк таъсирида вақт бўйича 
деформатсияланиши кам бўлади. 
Ўта юқори маркадаги бетонлар М600-М1000 юқори маркадаги 
портландцемент, юқори сифатли тўлдиргичлар асосида тайёрланади, 
С

С

0,27-0,45 
бўлади. 
Юқори 
маркадаги 
бетонлар 
мажбурий 
аралаштирадиган бетонқоргичларда тайёрланади, комбинатсиялашган 
усулларда (юк остида титратиш, титратиш-пресслаш ва бошқалар) 
зичлаштирилади. 
Юқори маркадаги бетонларни ишлатиш конструксиянинг кўндаланг 
кесим ўлчамларини камайтиради, арматурани 10-12% тежайди, бошланғич 
суткаларда нормал шароитда мустаҳкамлиги тез ўсгани учун термоишлов 
беришга зарурат бўлмаслиги мумкин. 
Оғир бетоннинг чўзилишдаги мустаҳкамлиги қуйидагича (кг

м
3
): 10, 15, 
20, 25, 30,35, 40. Оғир бетоннинг чўзилишдаги мустаҳкамлигининг 
юқорилиги йўл ва аеродром қопламалари, гидротехник бетон ва бошқа 
махсус бетон турларини олишда муҳим аҳамиятга эгадир. Оғир бетон юқори 
даражада едирилишга, радиоактив нурларга, биологик муҳитларга, совуққа 
ва ҳарорат таъсирига бардошли бўлади. Бу махсус хоссалари оғир бетондан 
махсус темирбетон конструксиялар тайёрлашда фойдаланилади. 
Майда донали бетон юпқа ва армоцемент конструксиялар тайёрлашда 
ишлатилади. Майда донали бетон таркибида йирик тўлдиргич бўлмаслиги 
сабабли цементнинг миқдори кўпаяди, шу сабабли киришиши ва юкдан вақт 


156 
бўйича деформатсияланиши юқори бўлади. Майда донали бетонлар енгил ва 
мустаҳкам қобиғли ёпма темирбетон конструксиялар, конструксияларни 
кучайтиришда торкрет таркиблар тайёрлашда ишлатилади. 
6.7 Енгил бетонлар 
6.7.1 Ғовакли тўлдиргичлар асосидаги бетонлар 
Енгил бетон компонентлари
. Енгил бетонлар тайёрлашда боғловчи 
сифатида оддий ва тез қотувчан портландцемент, шлакли портландцемент ва
бошқалар ишлатилиши мумкин. Тўлдиргич сифатида табиий ва сунъий ғовак 
тош материаллар, иссиқлик изоляцияси ва конструктив-иссиқлик изоляцияси 
енгил бетонлари олишда органик тўлдиргичлар ҳам ишлатилади. Органик 
тўлдиргичлар ёғоч, ғўзапоя, каноп пояси каби ўсимликлар дунёси 
чиқиндилари асосида ва пенополистирол, пенополиуретан каби полимер 
моддалар асосида тайёрланиши мумкин. 
Ноорганик енгил тўлдиргичлар. 
Табиий енгил тўлдиргичлар-пемза, 
вулканик туф, чиғаноқли оҳактош ва бошқа енгил табиий тошларни майдалаб 
ва элаб олинади. Сунъий енгил тўлдиргичлар икки хил усулда тайёрланади: 
1) Минерал хомашёларни махсус технология асосида термик ишлов 
бериб тайёрланади; 
2) Саноат чиқиндиси бўлган ёқилғи шлаклари ва кули, ташланди 
металлургия шлаклари ва бошқаларни қайта ишлаб (гранула ҳолатида) 
олинади. 
Минерал хомашёлар ичида энг кўп тарқалгани гилтупроқ бўлиб, 
гилтупроқга термик ишлов бериш усулида тайёрланган керамзит ва 
аглопорит ғовак тўлдирувчилари ҳақидаги маълумотлар 4 бобда батафсил 
берилган. 
Енгил бетонлар тайёрлашда керамзит, аглопорит билан биргаликда 
кўпчитилган перлит, вермикулит, шунгизит, кампорит каби ғовак 
тўлдиргичлар ишлатилади. Кўпчитилган перлит таркибида кимёвий 
боғланган сув бўлган шишасимон вулканик жинсларни (перлитлар, 
обсидианлар) 950-1200
0
С ҳароратда пишириб олинади. Пишириш жараёнида 
перлитнинг ҳажми 10-20 марта ошиб кетади. 
Вермикулит ғовак тўлдиргичи таркибида сув бўлган слюдаларни 
куйдириб олинади. У бошқа ғовак тўлдиргичлардан қатлам-қатлам тузилиши 
билан фарқланади. 
Шунгизит сланесли шунгит жинсларини куйдириб олинади. Шунгизит 
юқори мустаҳкамликка эга ва сувли муҳитларга чидамлидир. 
Кампорит биринчи марта Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бўлиб, енгил 
эрийдиган табиий тошларни майдалаб сўнг куйдириб олинади. 
Донадор металлургия шлаки махсус грануляторларда дона ўлчамлари 5-
7 мм (10мм) йирикликда олинади. Шлакли пемза металлургия шлакларини 
тезликда совитиш натижасида кўпчитиб олинади. Шлакли пемза 
майдаланади ва эланади, олинган ғовак шлак майда ва йирик тўлдиргич 
сифатида бўлиши мумкин. Ёқилғи шлаклари тошкўмир ёқилганда гилсимон 


157 
аралашмаларнинг эриши ва кўпчиши натижасида ҳосил бўлади. Шлак 
майдаланади, эланади ва таркибидаги ёнмаган кўмир доналари, кул ва 
бошқалар чиқариб юборилади. Ёқилғи чиқиндилари бўлган шлаклар ва 
куллар антратсит, тошкўмир, қўнғир кўмир ва бошқа қаттиқ ёқилғиларни 
ёндирилганда ҳосил бўладиган маҳсулотлардир. Қаттиқ ёқилғилар 
ёндирилганда ҳосил бўладиган куллар цемент ёки бошқа боғловчилар билан 
аралаштирилиб шағал ҳолда енгил тўлдирувчилар тайёрланиши мумкин. 
Ғовак майда тўлдиргичлар майда қум-1,2 мм гача ва йирик қум-1,2-5 мм 
бўлинади. Ғовак йирик тўлдиргичлар 5-10, 10-20, 20-40 мм фракцияларда 
бўлади. Ғовак тўлдиргичлар асосида бетонлар, қоришмалар тайёрланганда 
цемент тоши ҳажмининг энг ками миқдорига эришиш зарур, акс ҳолда 
олинган маҳсулотлар оғирлашиши ва иссиқлик изоляцияси хусусияти 
пасайиши мумкин. 
Ғовак тўлдиргичлар қуруқ ҳолатдаги тўкма зичлигининг кўрсаткичига 
(кг

м
3
) биноан қуйидаги маркаларга бўлинади: 250, 300, 350, 400, 500, 600, 
800, 1000 ва 1200. 
Ғовак йирик тўлдиргич (чақиқ тош, шағал) мустаҳкамлиги пўлат 
цилиндрда эзиш усулида аниқланади. Бу усулда аниқланган мустаҳкамлик 
(кгс

см
2
) 5 кам бўлмаслиги ва 25-200 оралиғида бўлиши керак. 
Ғовак тўлдиргичларнинг иссиқлик ўтказувчанлиги, солиштирма 
иссиқлик сиғими, радиатсион гигиена хоссалари, зарарли аралашмаларнинг 
миқдори стандарт усулларда доимо аниқланиши зарур. Енгил тўлдиргичлар 
таркибидаги кислота қолдиқлари, тузлар, лойли ва чангсимон аралашмалар, 
баъзи радиоактив моддалар ва бошқалар стандартларда рухсат этилган 
миқдорлардан юқори бўлмаслиги шарт. 
6.7.2 Енгил бетон хоссалари
Енгил бетон назарияси унинг мустаҳкамлиги ва бетон қоришмасининг 
чиқиш коеффитсиентининг (

) сув сарфи ўртасидаги боғланишдан келиб 
чиқади. Бу назария Н.А.Попов томонидан белгиланган бўлиб, 

коеффитсиенти қуйидагича аниқланади: 
,
V
V
V
V
й
м
ц
к
.
б




бу ерда: В
б.қ.
, В
м
, В
й
-мутаносиб равишда зичлаштирилган бетон 
қоришмаси, цемент, майда ва йирик тўлдиргичларнинг ҳажмлари; 

-доимо 
бирдан кичик сон бўлиб, одатда 0,6-0,8 тенг. 
Енгил бетон мустаҳкамлиги (Р) цемент маркаси, цемент-сув нисбати, 
ғовак тўлдиргич мустаҳкамлигига боғлиқ бўлиб, қуйидаги формула ёрдамида 
аниқланиши мумкин: 
Р

АР
с


С-в) , 
бу ерда: А ва в коеффитсиентлари оғир бетонда ишлатиладиган 
коеффитсиентлардан фарқ қилади. Ғовак тўлдиргичнинг мустаҳкамлиги кам 
бўлса, А ва в коеффитсиентлари ҳам шунчалик кичик бўлади. 


158 
Доимий ишлатилаётган цемент ва енгил тўлдиргичлар учун сув миқдори 
оптимал миқдорда бўлганда, енгил бетон мустаҳкамлиги асосан цементнинг 
маркаси ва миқдорига боғлиқ бўлади: 
Р

КР
с
(С-С
о
) , 
бу ерда: К ва с
о
-бетон намуналарини синаб аниқланадиган 
катталиклардир. Намуналар тайёрлашда сув миқдори оптимал бўлиб, цемент 
миқдори эса ўзгарувчан бўлган ва намуналар бир хил шароитда қотган 
бўлиши шарт. К-ўлчамсиз катталик бўлиб, с
о
-цемент сарфи кг бўлиши 
мумкин. 
Енгил бетон таркиби тажриба-синаш усулида аниқланади. Попов Н.А. 
таклиф этган график бўйича тўлдиргичларнинг оптимал донадор таркиби 
танланади, сўнгра цементнинг 3 хил сарфида енгил бетон қоришмалари 
тайёрланади. Белгиланган бетон ҳаракатчанлигига мос келадиган оптимал 
сув миқдори танланади. 
Бетон қоришмасидан куб шаклидаги намуналар тайёрланиб зичлиги, 
мустаҳкамлигини цемент сарфига боғлиқлиги графиклари қурилади ва шу 
графиклар заминида енгил бетоннинг оптимал таркиби аниқланади. 
Енгил бетонларнинг сифатини мустаҳкамлиги бўйича класслари ва 
ўртача зичлиги бўйича маркалари белгилайди. Зичлаштирилган енгил бетон 
сиқилишдаги мустаҳкамлик чегарасига (МПа) кўра В2,5... В40 классларда, 
чўзилишдаги мустаҳкамлик чегарасига нисбатан (МПа) В0,8... В3,2 
классларда бўлади. 
Иссиқлик изоляцияси бетонлари В0,35; В0,75 ва В1 классларда бўлади. 
Енгил бетонлар классларга бўлинмасдан сиқилишдаги мустаҳкамлигига 
(кг

см
2
) нисбатан М35-М500 маркаларда бўлади. Енгил бетонлар қуруқ 
холатда ўртача зичлигига (кг

м
3
) кўра Д200... Д2000 маркаларга бўлинади. 
Юқори маркадаги конструксион енгил бетонлар ўртача зичлиги 1600-
1800 кг

м
3
бўлиб, уларни тайёрлашда мустаҳкамлиги юқори енгил 
тўлдирувчилар (тўкма ҳолатдаги зичлиги 600-800 кг

м
3
) ишлатилади. Бу 
ҳолда майда ғовак тўлдирувчилар қисман ёки бутунлай зич тўлдиргичлар 
билан алмаштирилади. 
Енгил бетонлар ишлатилиш соҳасига кўра қуйидаги гуруҳларга 
бўлинади: ўртача зичлиги 1400-1800 кг

м
3
бўлган конструксион; ўртача 
зичлиги 500-1400 кг

м
3
бўлган конструктив-иссиқлик изоляцияси; 500 кг

м

гача ўртача зичликдаги иссиқлик изоляцияси. Енгил бетонларнинг ўртача 
зичлигини цемент тоши таркибида ёпиқ микроғоваклар ҳосил қилиш усули 
билан камайтириш мумкин. Бунинг учун енгил бетон тайёрлаш жараёнида 
кўпик ёки газ ҳосил қилувчи кимёвий қўшимчалар оз миқдорда киритилиши 
кифоядир. Одатда цемент тошида ҳосил қилинган микроғоваклар енгил 
бетоннинг мустаҳкамлигини камайтирмаган ҳолда зичлиги ва иссиқлик 
ўтказувчанлигини сезиларли даражада камайтиради. 
Енгил бетонларнинг мухим ҳоссаларидан бири уларнинг иссиқлик 
ўтказувчанлиги ҳисобланади. Иссиқлик ўтказувчанлик енгил бетоннинг 
зичлигига ва намлигига бевосита боғлиқ бўлади. Енгил бетон нисбий 
намлигининг 1% кўпайиши иссиқлик ўтказувчанлик коеффитсиентини 0,016-


159 
0,035 Вт


.0
С) ошишига олиб келади. Керамзитобетон, аглопоритбетоннинг 
иссиқлик ўтказувчанлик коеффитсиентлари мутаносиб равишда 0,16-0,40 ва 
0,25-0,48 Вт


.0
С) бўлади. 
Тураржой 
биноларининг 
ташқи 
деворларига 
ишлатиладиган 
конструктив-иссиқлик изоляцияси енгил бетонлари қалинлиги иссиқлик 
ўтказувчанлик коеффитсиентига кўра 20 дан 40 смгача бўлиши мумкин. 
Бундай бетонлар таркиби шундай танланиши керакки, атмосферадаги намлик 
меёридан ортиқ равишда уйсозлик панелларига шимилмасин. Айниқса нам 
тортган уйсозлик конструксиялари таркибидаги сувнинг музлаши уларнинг 
иссиқлик изоляцияси хоссаларини кескин ёмонлаштиради. 
Енгил бетонларнинг совуққа чидамлилиги ғоваклигига, ғовакликнинг 
структурасига ва мустаҳкамлигига боғлиқ бўлади. Ёпиқ ғовакли 
тўлдиргичлар асосидаги енгил бетонлар очиқ ғовакли тўлдиргичли 
бетонларга нисбатан совуққа, ҳароратнинг кескин ўзгаришига чидамли 
бўлади. Енгил бетонлар совуққа чидамлилиги бўйича /25... /500 маркаларда 
бўлади. Енгил бетонларнинг совуққа чидамлилигини зичлигини кўпайтириш 
гидрофоб ёки дифил полимер қўшимчалар қўшиш билан ошириш мумкин. 
Енгил бетонларнинг сув ўтказмаслиги тўлдиргичларнинг турига, 
цементнинг миқдорига, бетонни зичлаштириш усулига бевосита боғлиқ 
бўлади. Уларнинг сув ўтказмаслиги W0,1...W1,2 бўлиб, зич конструктив 
енгил бетонларда W2 бўлиши мумкин. 
Юқори мустаҳкамликдаги совуққа чидамли енгил бетонлар асосида 
мураккаб об-ҳаво шароитларида ишлатиладиган кўприк конструксиялари, 
гидротехник иншоотлар, юқори босимда ишлайдиган темирбетон қувурлар 
ва бошқа конструксиялар тайёрланади. 
Енгил бетон қоришмалари оғир бетон тайёрланадиган қоргичларда 
тайёрланиши мумкин. Аммо бетонқоргичга енгил бетон компонентлари 
бироз бошқачароқ кетма-кетликда солинади. Аввал цемент сув билан 
аралаштирилиб, сўнг кетма-кет майда ва йирик тўлдиргичлар қўшилади ва 
синчиклаб аралаштирилади. Оғир бетон қоришмаси сингари аввал 
компонентлар қуруқ 
ҳолатда 
аралаштирилиб, 
кейин 
сув 
билан 
аралаштирилса, енгил бетон таркибидаги ғовак тўлдиргич сувни шимиб 
олади, натижада бетон қоришмасини тайёрлаш қийинлашади. 
Енгил бетон қоришмасини “бўлак” (айирма) технология усулида 
тайёрлаш мақсадга мувофиқдир. Бу усулга биноан боғловчи, сув ва 
модификаторлар тез айланувчан роторли қоргичларда (400-600 марта

мин) 
40-60 сек давомида интенсив аралаштирилади, сўнг мажбурий бетонқоргичда 
тўлдирувчилар билан аралаштирилади. “Бўлак” усулда енгил бетон 
қоиршмаси бир хил структурада ҳосил бўлади ва ундан тайёрланган буюм ва 
конструксияларнинг сифати юқори бўлади. 
Енгил бетонларни қолиплаш ва зичлаштириш оғир бетонларни 
қолиплаш усули сингаридир. Катта юзали енгил бетон конструксияларни 
зичлаштириш жараёнида 20-50 г

см
2
босим тушадиган ҳисобда юк қўйиб 
зичлаштириш самарали бўлади. Чунки титратиб зичлаштирилганда бетон 
юзасида енгил тўлдиргич доналари бўртиб чиқиб нотекис юза ва ғовак 


160 
структура ҳосил қилиши мумкин. Енгил бетонларнинг қотишини буғлаш, 
турли иссиқлик берувчи воситалар ёрдамида тезлаштириш мақсадга 
мувофиқдир. 
6.7.3 Йирик ғовакли бетон
Йирик ғовакли бетон таркибида майда тўлдиргич бўлмайди. 
Портландцемент 
ва 
унинг 
бошқа 
турлари 
(М300-М400), 
сув, 
модификацияловчи қўшимчалар синчиклаб аралаштирилиб, сўнг чақиқ тош 
ёки шағал киритилади. Бу турдаги бетоннинг ўртача зичлиги 1700-1900 кг

м
3

иссиқлик ўтказувчанлик коеффитсиенти 0,55-0,8 Вт


.0
С). 1 м
3
бетон 
тайёрлашда 70-150 кг цемент ишлатилгани учун мустаҳкамлиги М15-М75 
маркаларда бўлади. Йирик ғовакли бетондан монолит бино ва иншоотлар 
қуриш катта ўлчамдаги блоклар тайёрлаш мумкин. Бу конструксиялардан 
ҳаво оқими ўтмаслиги учун йирик ғовакли бетон икки томонидан қурилиш 
қоришмалари билан сувалади. 
Енгил тўлдирувчилар (керамзит, аглопорит, кампорит ва бошқ.) асосида 
тайёрланган йирик ғовакли бетонлар ўртача зичлиги 500-700 кг

м
3
бўлиб, 
иссиқлик изоляцияси материали сифатида ишлатилади. 
Йирик ғовакли бетонлар “Каркас” структурали бетонлар тайёрлашда 
каркас вазифасини бажариш мумкин. «Каркас» типидаги бетонлар 
тайёрланганда йирик тўлдиргич доналарининг бир-биридан қочиш 
коеффитсиенти (

) 1 га яқинлашади. Тайёрланган каркас бир ёки иккала 
томонидан исталган боғловчи (цемент, гипс, полимер ва ш.к.) асосида 
қоришма-матритса билан зарур бўлган чуқурликгача тўлдирилиши мумкин. 
Бу усулда ўртаси ғовак, икки чети зичлаштирилган янги типдаги, хоссалари 
мукаммалашган енгил бетонларни тайёрлаш мумкин. Каркас типидаги 
бетонлар монолит поллар, йўлаклар, аеродром қопламалари ва бошқ. 
қурилишида ишлатилади. 
6.7.4 Ячейкали бетонлар
Ячейкали енгил бетонлар боғловчи ва кремнеземли компонентлар 
аралашмасини ғовак ҳосил қилувчи қўшимча воситасида кўпчитиб олинган 
композитсион қурилиш материалларидир. Қоришманинг бир меёрда 
кўпчиши натижасида ҳажм бўйича “ячейкали” структура ҳосил бўлади. 
Ячейкали бетон ғоваклигини бевосита тайёрлаш жараёнида бошқариш 
мумкин. Ячейкали бетонлар ўртача зичлигига нисбатан (қуритилган ҳолда) 
иссиқлик изоляцияси (

о
<500 кг

м
3
), конструктив-иссиқлик изоляцияси 

о

500-900 кг

м
3
) ва конструктив (р
о

900-1200 кг

м
3
) гуруҳларга бўлинади. 
Енгил бетон қоришмасини икки ҳил усулда кўпчитиш мумкин: газ ҳосил 
қилувчи компонентлар аралаштириб кимёвий усулда ва алоҳида тайёрланган 
кўпик аралаштирилиб механик усулда. 
Газ бетон ва газсиликат. 
Газ бетон портландцемент кремнеземли 
компонент ва газ ҳосил қилувчи аралашма асосида тайёрланади. Хусусий 
ҳолларда портландцементга ҳавойи оҳак аралаштириш мумкин. 


161 
Кимёвий реакциялар турига нисбатан газ ҳосил қилувчилар қуйидагича 
бўлинади: қўшилган компонент (алюминий кукуни) боғловчилар ёки 
уларнинг гидрататсия маҳсулотлари билан кимёвий реакцияга киришиб газ 
ҳосил қилади: парчаланиш даврида газ ҳосил қилувчи компонентлар 
киритиш (пергидрол-перикис водороднинг сувдаги эритмаси Н
2
О
2
) ҳисобига 
газ ҳосил қилиш; ўзаро кимёвий бирикиши натижасида газ ҳосил бўлиши 
(масалан, оҳактош кукуни ва хлорид кислотаси бирикиши). Газ ҳосил 
қилишнинг энг кенг тарқалган усули алюминий кукуни ва калсий гидроксиди 
ўртасида бўладиган кимёвий реакция натижасида водород газининг ҳосил 
бўлишидир: 
3Са(ОН)
2

2Ал


2
О


2

3CаО
.
Ал
2
О
3
.

2
О 
Кимёвий реакциялар натижасида ҳосил бўлган газлар цемент асосида 
тайёрланган қоришмани кўпчитади. Қоришманинг қуюқлик даражаси тўғри 
танланса ғовак структурасини сақлаб қолади. Ўртача зичлиги 600-700 кг

м
3
бўлган 1 м
3
газбетон тайёрлаш учун 0,4-0,5 кг алюминий кукуни сарфланади. 
Газбетон қуйма ва титратиш усулларида тайёрланиши мумкин. Қуйма 
усулда қуруқ компонентлар массасига нисбатан 50-60% сув аралаштириб 
олинган ҳаракатчан қоришма қолипланади. Газбетон компонентлари-
минерал боғловчи, кварц қуми кукуни ва сув дозоторлар ёрдамида меёрланиб 
ўзиюрар газбетонқоргичга солинади ва 4-5 минут давомида синчиклаб 
аралаштирилади. 
Аввалдан тайёрланган алюминий кукунининг сувдаги суспензияси 
қоришмага қўшилади ва аралаштирилади. Ҳосил бўлган газбетон қоришмаси 
металл қолипларга массани кўпчитиб қолипларни тўлдиришини ҳисобга 
олган ҳолда қуйилади. Қолиплардан қисман тошиб чиққан газбетонни 
тарангланган сим билан кесиб ташланади. Газ ҳосил бўлишини тезлаштириш 
мақсадида иситилган сувда газбетон қоришмаси тайёрланиб 40
0
С ҳароратда 
қолипларга қуйилади. Газбетон қотишини тезлаштириш учун автоклавда 
175-200
0
С ҳароратда ва 0,8-1,3 МПа босимда ишлов берилади. 
Портландцемент қисман ёки бутунлай ҳавойи оҳак боғловчиси билан 
алмаштирилса автоклавда иссиқлик билан қайта ишлаш зарур бўлади. 
Газбетон фақат оҳак боғловчиси асосида олинса газсиликатбетон ҳосил 
бўлади. 
Газбетон ҳаракатчанлигини камайтирмаган ҳолда сув сарфини 25-30% 
камайтириш мақсадида газбетон қоришмаси тайёрланаётганда ва 
қолипланаётганда титратиш усулини қўллаш мумкин. 
Қисқа муддатли титратиш газ ҳосил бўлишига салбий таъсир 
кўрсатмаган ҳолда газбетон қоришмасининг ҳаракатчанлигини оширади. 
Титратиш усулида тайёрланган газбетонда газ ҳосил бўлиши тезлашади ва 
кўпчитиш жараёни 5-7 минут давом этади, қуйма технологияда эса ушбу 
жараён 15-20 минутни ташкил этади. Титратиш усулида газбетон 
тайёрланганда 0,5-1,5 соатдан кейин унинг структуравий мустаҳкамлиги 
етарли бўлади. Шу сабабли титратиш усулида газбетонни йирик қолипларга 
қуйиб, сўнг блоклар кўринишида кесиб олиш ва автоклавларда иссиқлик 


162 
билан қуйма технологияга нисбатан қисқароқ вақт мобайнида қайта ишлаб 
қотириш мумкин. 
Автоклавда иссиқлик ва босим остида ишлов бериш серхаражат ва 
технологик мураккаб жараён бўлгани учун газбетонни хона ҳароратида (20
0
С 
атрофида) сувнинг сарфини камайтирган ҳолда сиртактив моддалар қўшиб 
қотириш технологияси яратилган. Хона ҳароратида тайёрланган ва 
қолипланган газбетоннинг қотишини тезлаштириш учун атмосфера босими 
остида буғлаш кифоядир. 
Газбетон ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш учун 10-12 м
3
ҳажмдаги (баландлиги 2 м гача) йирик блокларни қуйиб, структура 
мустаҳкамликгача қотирилгач, махсус станок ёрдамида стандарт блоклар 
ҳолида кесилади, сўнг иссиқлик билан қайта ишланади. 
Газбетон фрезер станоки ёрдамида калибровкаланади, юзаси текисланиб 
жилоланади. Ҳосил бўлган газбетон элементлардан арматура ўтказилиб бир 
этаж баландлигидаги деворбоп панеллар йиғиш мумкин. 
Автоклавда ҳавойи оҳак, кварц қуми кукуни ёки кул ва металлургия 
шлаклари кукуни асосида газсиликатбетон тайёрланади. Ҳавойи оҳак ва 
кварц қуми кукуни 1:3 дан 1:4,5 гача нисбатда масса бўйича олинади. Бир 
метр куб газсиликатбетон тайёрлаш учун 120-180 кг ҳавойи оҳак боғловчиси 
сарфланади. Газсиликатбетон оҳак ва кремнезем ўртасида бўладиган 
кимёвий реакция натижасида қотиши туфайли фақат автоклавда қайта 
ишланиши керак. 
Кўпикбетон ва кўпиксиликат. 
Кўпикбетон алоҳида тайёрланган 
цемент қоришмаси ва кўпикни махсус қоргичларда аралаштириб олинади. 
Қоришма портландцемент ва унинг турлари, ҳавойи оҳак ва бошқа 
боғловчилар асосида тайёрланиши мумкин. 
Кукун тўлдиргич сифатида таркибида кремнезем бўлган минераллар 
(кварц қуми, шлаклар, куллар ва ш.к) ишлатилиши мумкин. Кўпик ҳосил 
қилувчи 
компонент 
сифатида 
елимканифол, 
сапонин 
смоласи, 
алюмосулфонафтенли ва турли синтетик моддалар ишлатилади. Кўпик 
турғунлигини оширувчи сифатида ҳайвон елимлари, суюқ шиша, темир 
сулфати ва бошқалар ишлатилади. 
Турғун кўпик куракчали кўпик ҳосил қилувчи аппаратлар ёки марказдан 
қочма принципда ишлайдиган насослар воситасида сув билан сиртактив 
моддаларни 
аралаштирилиб 
тайёрланади. 
Тайёрланган 
кўпикбетон 
қолипланади ва қотишини тезлаштириш учун иссиқлик билан қайта 
ишланади. Қотиш жараёнини кимёвий усулда тезлаштириш мақсадида 
кўпикбетон таркибига калсий хлорид, поташ ва шу каби моддалар киритиш 
тавсия этилади. 
Кўпиксиликат ҳавойи оҳак ва кремнеземли минерал кукунлар асосида 
тайёрланади ва қотишини тезлаштириш учун автоклавда қайта ишланади. 
Ячейкали бетонларнинг хоссалари. 
Ячейкали бетонларнинг ўртача 
зичлиги 300...1200 кг

м
3
, ғоваклиги 60-85% бўлади. 


163 
Ячейкали бетонлар сиқилишдаги мустаҳкамлик чегарасига нисбатан 
қуйидаги маркаларга бўлинади: М15, М25, М35, М50, М75, М100, М150. 
Сиқилишдаги мустаҳкамлигига нисбатан В0,35...В12,5 классларда бўлади. 
Ячейкали бетонларнинг сув шимувчанлиги, гигроскопиклиги, сувга 
чидамлилиги, ғовакликнинг структурасига ва макроғоваклар ўртасидаги 
деворларнинг мустаҳкамлигига боғлиқ бўлади. 
Ёпиқ ғовакли ячейкали бетонларнинг сув шимувчанлиги ва совуққа 
чидамлилиги юқори бўлади. Совуққа чидамлилиги бўйича ячейкали бетонлар 
қуйидаги маркаларда бўлади: /15, /25, /35, /50, /75, /100. Ташқи девор 
панелларида ишлатиладиган ячейкали бетон совуққа чидамлилиги /15, /25 
бўлса кифоя, доимо музлаш ва эриш эҳтимоли бор конструксион ячейкали 
бетонларнинг совуққа чидамлилик маркаси /50.../100 бўлиши мақсадга 
мувофиқдир. 
Ячейкали бетонларнинг энг мухим хоссаларидан бири иссиқлик 
ўтказувчанлик бўлиб, унинг зичлиги ва намлигига боғлиқ бўлади. Масалан, 
ўртача зичлиги 600 кг

м
3
бўлган ячейкали бетоннинг қуруқ ҳолатдаги 
иссиқлик ўтказувчанлик коеффитсиенти 0,14 Вт


.0
С), 8% намликда бўлса, 
0,22 Вт


.0
С). Ячейкали бетонларни намланишдан сақлаш мақсадида юзаси 
турли изоляцияловчи донали ёки сепма материаллар билан қопланиши 
мумкин. Газбетон ва кўпикбетон тайёрланаётганда гидрофоблик ёки 
дифиллик хусусиятига эга бўлган полимер қўшимчаларни оз миқдорда 
киритиш, кварц қумларини кукунлашда механик-кимёвий активлаштириш 
уларни намланишдан сақлайди ва иссиқлик ўтказувчанлиги ўзгармаслигини 
таъминлайди. 
Ячейкали бетонларни вақт ўтиши билан ҳажмий киришиши ёриқлар 
ҳосил бўлишига олиб келади. Уларнинг киришиши зичлигига ва қотиш 
шароитига боғлиқ бўлиб, таркибидаги сувнинг интенсив чиқиб кетмаслигини 
таъминлаш, уларда дастлабки ёриқлар ҳосил бўлишини огоҳлантиради. 
Ўртача зичлиги 700-800 кг

м
3
бўлган ячейкали бетоннинг, нисбий намлик 70-
80%, ҳарорат 20
0
С бўлса, ҳаводаги киришиши 0,4-0,6 мм

м ташкил этади. 
Ячейкали бетонлар иссиқлик изоляцияси ва конструктив-иссиқлик 
изоляцияси буюмлари сифатида ишлатилади. Иссиқлик изоляцияси ячейкали 
бетонлари ташқи икки ва уч қатламли панеллар, хоналарни ажратиш 
пардадеворлар, турар жой ва саноат бинолари томлари ва бошқа жойларда 
ишлатилади. 
Конструктив-иссиқлик изоляцияси ячейкали бетонлардан арматурасиз 
деворбоп блоклар, тошлар, ташқи девор панеллари тайёрлашда, саноат 
совуқҳоналари девор ва томлари қурилишида ишлатилади. 
6.7.5 Гипсбетон 
Гипсбетон қурилиш гипси ва юқори мустаҳкамликдаги гипс асосида 
тайёрланади. Гипс таркибига цемент ва пуссолан қўшимчалар киритилиб 
намликка ва сув муҳитига чидамли бетонлар тайёрланади. Гипсбетоннинг 
ўртача зичлигини камайтириш учун ғовак тўлдиргичлар (керамзит, 
аглопорит, шлакли пемза ва ш.к.) ишлатиш, кварц қумини қисман енгил 


164 
қумлар ёки ёғоч қипиғи, қайта ишланган лигнин ва ш.к. билан алмаштириш 
мумкин. Гипсбетоннинг эгилишдаги мустаҳкамлигини ошириш учун ёғоч 
толаси, қоғоз саноати чиқиндилари, текстил чиқиндилари ва синтетик 
толалар каби дисперс арматураловчи қўшимчалар қўшиш керак. 
Кичик ўлчамдаги элементлар, блоклар, тошлар алоҳида қуйилади. Катта 
ўлчамдаги буюмлар эса узлюксиз принципда ишлайдиган вибропрокат 
станларда тайёрланади. Гипсбетон тайёрлаш жараёнини тезлаштириш учун 
қолипдан ечилган буюмлар қуритиш камераларида қуритилади. 
Гипсбетонларнинг ўртача зичлиги тўлдиргичларнинг турига ва сувнинг 
сарфига боғлиқ бўлиб, 1000-1600 кг

м
3
атрофида бўлади. 
Гипсбетон сиқилишидаги мустаҳкамлигига кўра М25 ва М50 маркаларда 
бўлади. Гипсбетон асосан бино ва иншоотларнинг ички деворларини 
қуришда ишлатилгани сабабли сув шимувчанлик ва совуққа чидамлилик 
бўйича талаблар қўйилмайди. Гипсбетон яхлит ва йиғма пардадевор ичи бўш 
плиталар ва блоклар тайёрлашда ишлатилади. 
Плиталар қамиш, ёғоч толалари ва хасчўплари, пўлат симлар, текстил 
саноати 
чиқиндилари, 
синтетик 
толасимон 
материаллар 
билан 
кучайтирилиши мумкин. Арматура сифатида пўлат симлар ишлатилганда 
коррозиядан сақлаш мақсадида цемент-казеинли, битумли, полимерли 
композитсиялар билан ҳимояланиши керак. Намлик бўлиши эҳтимоли бор 
жойларда гипсцементпуссоланли боғловчилар асосида тайёрланган буюмлар 
(блоклар, тошлар, катта ва кичик панеллар) ишлатиш мақсадга мувофиқдир. 
Бундай бетонлар ишлатилган бино ва иншоотлар ичидаги нисбий намлик 
75% ошмаслиги керак. 
Қурилиш тизимида гипс асосидаги бетонларни ратсионал соҳада 
ишлатиш керамик деворбоп материалларга бўлган талабни камайтиради ва 
катта миқдорда энергия ва ишчи ресурсларни тежайди. 
6.8 Бетоннинг махсус турлари 
6.8.1 Гидротехник бетон 
Гидротехник бетон доимо сувли муҳитда ишлайдиган бетон ва 
темирбетон 
конструксиялар 
тайёрлашга 
мўлжалланган 
бўлиб, 
мустаҳкамлиги, сув ўтказмаслиги, киришиши, агрессив муҳитларга 
чидамлилиги ва иссиқлик ажратиши бўйича талабларга қатъий жавоб бериши 
шарт. 
Гидротехник иншоотларда бетон ташқи ва ички қатлам учун турли 
таркибларда бўлади. Ташқи қатламдаги бетон доимо сув билан хўлланиб-
қуриб, музлаб-эриб туриши мумкин. Бу ҳолат дарё, денгиз портларида, 
тўғонларда, электростанция, металлургия ва кимё саноати айланма 
сувларини совутадиган градирняларда кузатилади. Ташқи қатламда 
ишлатиладиган гидротехник бетон юқори сифатли цемент, майда ва йирик 
тўлдиргичлар, минерал ва полимер сиртактив қўшимчалар қўшиб, бетон 
таркибини ратсионал танлаб, бетон тайёрлаш жараёнларига тўлиқ риоя 
қилган ҳолда олинади. Цемент таркибига киритилган гидравлик қўшимчалар 


165 
бетоннинг агрессив муҳитларга чидамлилигини оширади ва иссиқлик 
ажратишини камайтиради. Цемент массасига нисбатан 0,2-1% миқдорда 
гидрофоб, дифил қўшимчалар ва суперпластификаторларни киритиш 
гидротехник бетоннинг гидрофизик хоссаларини яхшилайди. 
Сиқилишдаги мустаҳкамлик чегарасига нисбатан гидротехник бетон 
М100-М400 маркаларда бўлади. Бетоннинг маркаси 180 суткада аниқланади. 
Гидротехник иншоотларнинг массив ички қатлами ташқи қатлам 
сингари мураккаб иқлим шароитида ишламайди. Ички қатлам бетони 
иссиқликни кам ажратиши зарур, акс ҳолда массив конструксияларда ҳарорат 
фарқидан ички зўриқиш ва натижада ёриқлар ҳосил бўлади. Ички қатлам 
бетони шлакли портланцемент ва пуссоланли портландцемент асосида 
тайёрланса, иссиқлик ажраб чиқиши кескин камаяди ва бетон коррозия 
муҳитларига чидамли бўлади. Ички қатлам учун бетоннинг маркаси М100, 
М150 бўлса кифоя, сув ўтказмаслиги эса W2, W4 бўлади. 
Гидротехник бетон сув ўтказмаслик бўйича W2-W12 маркалари бўлади. 
Гидротехник бетон совуққа чидамлилиги бўйича қуйидаги маркаларга 
бўлинади: /100, /150, /200, /300, /400, /500. 
Бетоннинг 
доимо 
сув 
музлаб-эрийдиган 
қатламлардаги 
сув 
шимувчанлиги масса бўйича 5%, бошқа қатламлар учун эса 7% ошмаслиги 
керак. 
Гидротехник бетоннинг чизиқли киришиши, ҳавонинг нисбий намлиги 
60%, ҳарорати 18
0
С бўлганда, 28 сут 0,3 мм

м ва 180 сут 0,7 мм

м дан 
ошмаслиги керак. Сувли муҳитда шишиши 28 сут-0,1 мм

м, 180 сут-0,3 мм

м 
дан ошмаслиги шарт. 
6.8.2 Йўл ва аеродром қопламалари бетони 
Автомобил йўллари ва аеродром қопламалари мураккаб атмосфера 
шароитида ишлатилади. Улар доимо ёғин-сочин, музлаш ва эриш таъсирида 
бўлади. Қуруқ иссиқ иқлим шароити бўлган Марказий Осиё мамлакатларида 
йўл бетонларига юқори ҳароратдан ҳосил бўладиган ички зўриқиш ҳам 
салбий таъсир этади. 
Автомобил ва ҳаво кемаларининг ҳаракатидан ҳосил бўладиган динамик 
кучланишлар, зарблар, ишқаланишлар, турли газлар бетоннинг емирилишини 
тезлаштиради. Шу сабабли йўл бетонларига зичлиги, мустаҳкамлиги, совуққа 
чидамлилиги, едирилишга бардошлиги бўйича юқори талаблар қўйилади. 
Йўл бетонининг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси бўйича маркаси М300-
М500, эгилишдаги мустаҳкамлиги 4-5,5 МПа бўлиши керак. Бетоннинг 
совуққа чидамлилиги /150, /200 ва юқори бўлиши шарт. 
Йўл ва аеродром қопламалари бетони 500 маркали портландцемент 
асосида тайёрланади. Эксплуататсия хоссаларини яхшилаш учун цемент ёки 
бетон таркибига гидрофоб, дифил моддалар ва суперпластификаторлар 
киритиш мумкин. 
Бетон учун майда тўлдиргич сифатида тозаланган кварц қумлари, йирик 
тўлдиргич сифатида эса гранитсимон зич тоғ жинсларидан чақиб сараланган 
чақиқ тошлар ишлатилиши мақсадга мувофиқдир. 


166 
Йўл ва аеродром қопламалари бетонлари бетон қориш цехларида ёки 
автобетонқоргичларда синчиклаб қорилади ва махсус бетон қуйиш 
машиналари ёрдамида қуйилади. Бетон иссиқ-совуқдан ҳосил бўладиган 
деформатсияларни ҳисобга олиб деформатсия чоклари қолдирилиб 
қуйилиши керак. Бетон қуйилгач дастлабки кунларда сувнинг буғланишини 
кескин камайтириш ва қопламанинг об-ҳаво шароитига чидамлилигини 
ошириш мақсадида унинг юзаси махсус полимер материаллар (лак этинол, 
битум ва қатрон эмулсиялари, сувда эрийдиган полимерлар ва ш.к) билан 
ҳимояланиши мумкин. 
6.8.3 Оловбардош бетон 
Бетон юқори ҳарорат таъсирида сувсизланади, мустаҳкамлиги пасаяди, 
кристаллогидратлар ва Са(ОН)
2
парчаланади, ёриқлар ҳосил бўлади. Бу ҳолат 
бетоннинг бузилишига сабаб бўлади. Юқори ҳароратда эркин ҳолда ҳосил 
бўлган СаО бириктириш учун бетон таркибига нозик кукунланган кремнезем 
СиО
2
киритилади, натижада 700-900
0
С ҳароратда нCаО
.
СиО
2
cингари қаттиқ 
минераллар ҳосил бўлади. 
Оловбардош бетон таркибига актив минерал қўшимчалар (пемза, шлак, 
шамот, кул ва ш.к) қўшилган портландцемент, шлакли портландцемент, 
гилтупроқли цемент ва кремнефторли натрий қўшилган суюқ шиша асосида 
тайёрланади. 
Оловбардош бетонлар ишлатилиш ҳароратига нисбатан юқори ўтга 
чидамли (1770
0
С юқори), ўтга чидамли (1580-1770
0
С) ва паст ўтга чидамли 
(1580
0
С паст) бетонларга бўлинади. 
Минерал қўшимчали портландцемент ва шлакли портландцемент 
асосида 700
0
С ҳароратгача чидайдиган оловбардош бетонлар тайёрлаш 
мумкин. Эксплуататсия ҳарорати 1000
0
С бўлганда ва кислотали муҳитлар 
таъсир этиши эҳтимоли бўлса, суюқ шиша асосидаги оловбардош бетонлар 
ишлатиш мақсадга мувофиқ. 
Гилтупроқли цемент асосидаги бетонлар 1580
0
С дан юқори ҳароратга 
бардош беради. Оловбардош бетонларни фосфатли ва алюмофосфатли 
боғловчилар асосида ҳам олиш мумкин. Фосфатли боғловчилар асосидаги 
бетонлар 1700
0
С гача ишлатилади, улар юқори термик мустаҳкамликка, олов 
таъсирида кам миқдорда киришиш ва едирилишга бардошлик хусусиятига 
эга. 
Оловбардош бетон тўлдирувчилари юқори ҳароратга ва оловдан бир 
текис кенгайиш хусусиятига эга бўлиши керак, акс ҳолда тартибсиз равишда 
ёриқлар ҳосил бўлиши мумкин. 
Ишчи ҳарорат 700
0
С гача бўлганда кварцсиз вулканик тоғ жинслари 
(сиенит, диорит, диабаз, габбро) оловбардош оғир бетонлар олишда 
ишлатилади. /овак айнан шундай жинслар (пемза, вулқон туфи, куллар) енгил 
оловбардош бетонлар тайёрлашда ишлатилади. 
Оловбардош бетон 700-900
0
С ҳароратда ишлатилса, тўлдиргич сифатида 
оддий пишган ғишт майдаси ва донадор домна шлаклари ишлатилиши 
мумкин. Юқори ҳароратда 900
0
С юқори ишлатиладиган оловбардош бетонга 


167 
тўлдиргич сифатида бўлакланган шамот, хромит рудаси, шамот, 
хроммагнезит кукунлари ва бошқалар қўлланилади. 
Керамзит, перлит, вермикулит, вулқон туфи каби ғовак тўлдиргичлар 
асосида 700-1000
0
С ҳароратда ишлатиладиган енгил оловбардош бетонлар 
тайёрлади. Енгил бетоннинг ўртача зичлиги 2100 кг

м
3
юқори бўлиши керак. 
Ўртача зичлиги 500-1200 кг

м
3
бўлган ячейкали оловбардош бетонлар ҳам 
тайёрланиши мумкин. 
Оловбардош бетонлар турига кўра М100-М250 маркаларда бўлади. 
Оловбардош бетонлар энергетика, қора ва рангли металлургия, кимё, нефт ва 
газни қайта ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатида 
ишлатилади. 
Оловбардош бетонлардан саноат печлари ички қопламалари, домна ва 
мартен печлари пойдеворлари, тутун трубалари ва монолит конструксиялар 
тайёрланади. 
6.8.4 Кислотабардош бетон 
Кислотабардош бетон суюқ шишага полимер қўшиб олинган боғловчи, 
кукун тўлдиргич, қотирувчи, майда ва йирик тўлдиргичлар асосида 
тайёрланади. 
Кислотага чидамли кукун тўлдиргичлар тоза кварц қуми, андезит, 
базалт, диабаз ва ш.к, асосида олинади. Суюқ шишани қотириш учун 
кремнефторли натрий (На
2
СиФ
6
) қўшилади. Тўлдиргич сифатида кварц қуми, 
гранит, андезит, кварцит каби кислотага чидамли чақиқ тошлар ишлатилади. 
Ушбу компонентлар асосида ратсионал таркибда тайёрланган бетон 
қоришмаси турли зичлаштириш усуллари билан қолиплангач, 10 сут 
давомида 15-20
0
С ҳароратда очиқ ҳавода сақланади. Бетон қотгач юзаси 
сулфат ёки хлорид кислотаси билан хўлланиб янада зичлаштирилади. 
Кислотабардош бетон консентрланган кислоталар, тузли муҳитларга ўта 
чидамли бўлсада, сув таъсирида 5-10 йилда, ишқорий қоришмаларда эса 
бундан ҳам тезроқ бузилади. Кислотабардош бетон кимё саноати 
цехларининг пол, девор қисмларини, электролиз ванналарини футеровка 
қилишда (қоплашда), минерал ўғитлар сақланадиган омборхоналарни 
агрессив муҳитлардан ҳимоялашда ишлатилади. 
6.8.5 Радиоактив нурлардан ҳимояловчи бетон 
Махсус бетоннинг бундай тури атом электростанциялари, термоядро 
синаш полигонларида, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояловчи 
иншоотлар қурилишида ишлатилади. Бетонга ўта оғирлик, зичлик ва 
таркибида муайян миқдорда водород бўлиши (одатда сув таркибида) каби 
махсус талаблар қўйилади. Бетон тайёрлашда боғловчи сифатида 
портландцемент, шлакли портландцемент ва гилтупроқли цемент тавсия 
этилади. 


168 
Тўлдиргич сифатида магнетит (Фе
3
О
4
), гематит (Фе
2
О
3
) каби таркибида 
60% дан кўп темир бўлган темир рудаси, қўнғир темир (лимонит) 
Фе
2
О
3
.
нҲ
2
О ва бошқалар ишлатилади. Таркибида 80% барий сулфати 
(ВаСО
4
) бўлган барит рудаси (барит) бетон тайёрлашда майда ва йирик 
тўлдиргич сифатида ишлатилади. Майда тўлдиргич сифатида кварц ёки 
лимонит қуми, чўян питраси қўлланилади. Металл йирик тўлдиргич 
металлни қайта ишлаш заводлари чиқиндиларидан олиниши мумкин. Ўта 
оғир бетонларнинг ўртача зичлиги тўлдиргич турига боғлиқ бўлиб, магнетит 
тўлдиргичли бетон 4000 кг

м
3
, металл тўлдиргичли бетон 6000 кг

м
3
га етади. 
Ўта оғир бетон мустаҳкамлик бўйича маркаси М100,М200 ва М300 
бўлади. Бетон таркибини танлашда сувнинг миқдорига алоҳида аҳамият 
берилади, чунки бетон таркибидаги кимёвий боғланган сув киши организми 
учун хавфли бўлган 

-нурлар ва нейтрон оқимларини самарали ютувчи 
ҳисобланади. Ўта оғир бетон атом реактори актив корпусини ҳимоялашда 
ишлатилганда, оловбардошлик ва ўтга чидамлилик талаб этилади. Оғир 
бетон массив қуйилганда цементдан кам миқдорда иссиқлик ажраб чиқиши 
ва киришиши асосий омил ҳисобланади. 
6.8.6 Шлакишқорли боғлвчилар асосидаги бетон 
Шлакишқорли боғловчи қора ва рангли металлургия шлаклари ва юқори 
модулли феррохром шлаклари биргаликда майдаланиб, белитли шламлар, 
юқори калсийли ТЕС куллари билан натрий ёки калий ишқорий металлари 
қоришмалари (суюқ шиша) билан аралаштирилиб тайёрланган гидравлик 
моддалардир. Боғловчи олишда электротермофосфор шлакларини ишлатиш 
юқори натижалар беради. Ишқорий компонент сифатида таркибида ишқор 
бўлган саноат чиқиндиларини ҳам ишлатиш мумкин. 
Шлакишқорли 
боғловчилар М400-М1200 маркаларда олинади. 
Тўлдиргич сифатида майдаланган тоғ жинслари, саноат чиқиндилари 
ишлатилиши мумкин. Шлакишқорли боғловчилар минерал тўлдиргичлар 
билан актив реакцияга киришиш хусусиятига эга. 
Шлакишқорли боғловчилар асосида мустаҳкамлиги бўйича М800-М1200 
маркадаги оғир бетонлар ва М600-М800 маркадаги енгил бетонларни олиш 
мумкин. Бетон кимёвий агрессив муҳитларга ва юқори ҳароратга ўта 
бардошли бўлади. 
Шлакишқорли боғловчи асосидаги бетонлар йиғма ва монолит 
темирбетон конструксиялар, агрессив муҳитларда ишлатишга мўлжалланган 
махсус буюмлар ва қисмлар тайёрлашда ишлатилади. 
6.8.7 Олтингугуртли бетон 
Олтингугурт боғловчиси асосидаги бетон чақиқ тош, қум, минерал 
кукун қуруқ аралашмасини 140-150
0
С гача қиздириб, 145-155
0
С ҳароратда 
эритилган олтингугурт билан аралаштириб тайёрланади. Олтингугурт 119-
122
0
С ҳароратда кристалл ҳолатдан суюқ ҳолатга ўтиб, совитилганда яна 
кристалланади. 


169 
Кукун тўлдиргич сифатида кварц, андезит, диабаз каби кислотага 
чидамли минераллар кукуни, кислотага чидамли цемент, тўлдиргич сифатида 
кварц қуми, чақиқ тош ва бошқа саноат чиқиндилари ишлатилиши мумкин. 
Олтингугуртли бетон тайёрлаш технологияси аниқлик талаб этади, чунки 
ҳароратнинг 119
0
С пасайиши бетон массасининг қотишига олиб келади. 
Қолипланган бетон совугандан кейин исътемолга яроқли бўлиши технологик 
тизимининг кичик бўлиши асосий омилдир. 
Олтингугуртли бетон мустаҳкамлиги бўйича М200-М800 маркаларда 
бўлади. Ўртача зичлиги 2200 кг

м
3
, совуққа чидамлилиги бўйича Ф200-Ф400 
маркаларда бўлади. 
Олтингугурт бир неча юз йиллардан бери махсус қурилишларда 
ишлатиб келинган. Масалан, олтингугурт асосидаги майин ва оддий 
қоришмалар тош теришда, металл конструксияларни қоплашда ва 
бошқаларда ишлатилган. 
Хозирги кунда чет элларда олтингугуртли бетон бино ва иншоотлар 
пойдеворлари, қозиқ-пойдеворлар, кимёвий моддалар сақланадиган идишлар, 
кимёвий муҳитларга чидамли буюмлар ва қисмлар, йўл қопламалари 
тайёрлашда 
ишлатилмоқда. 
Ўзбекистонда 
олтингугурт 
ва 
битум 
боғловчилари асосида йиғма асфалтолтингугурт бетон конструксиялари 
тайёрлаш технологияси, бетон ва темирбетон конструксияларини, арболитни 
олтингугурт 
эритмаси 
билан 
шимдириб, 
хоссаларини 
яхшилаш 
технологиялари ишлаб чиқилган. 
Назорат саволлари 
1. Бетоннинг композитцион структурасини тушунтириб беринг. 
2. Бетонларни классификациялаб беринг. 
3. Бетон тўлдиргичларига қўйиладиган техник талабларни айтиб беринг. 
4. Бетоннинг қулай жойланувчанлиги бўйича классификациясини 
тушунтириб беринг. 
5. Бетоннинг асосий хоссаларини айтиб беринг. 
6. Бетон қоришмасини тайёрлаш технологияси асосий жихатларини 
тушунтириб беринг. 
7. Бетон қоришмасини қандай зичлаштириш усулларини биласиз? 
8. Бетон қотишини таъминлаш усуллари қандай? 
9. Қуруқ иссиқ иқлим шароитида бетон қуйиш технологияси 
жихатларини айтиб беринг. 
10. Қишда бетон қуйиш технологиясида қандай омилларга аҳамият 
берилади? 
11. Енгил бетонларнинг классификациялаб беринг. 
12. Енгил бетонларнинг асосий хоссаларини гапириб беринг. 
13. Ячейкали бетонларнинг қандай турларини биласиз. 
14. Бетоннинг махсус турларини ва уларнинг қаерда ишлатилишини 
тушунтириб беринг. 


170 
Қўшимча адабиётлар 
1.
Баженов Ю.М. Технология бетона. Стройиздат М.1978. 
2.
И.А.Рыбев Строителное материаловедение. М., Высшая школа 2002. 
3.
Аскаров Б.А., Акрамов Х.А., Нуриддинов Х.Н. Бетон технологияси. 
Т.2006-2007, 1 ва 2 қисмлар. 
4.
Бисенов К.А., Касимов И.У., Тулаганов А.А., Удербаев С.С. Легкие 
бетоны на основе безобжиговых цементов. Алматы. «Ғылым» 2005 – 
412с. 
5.
Материалы международной научно-практической конференции 
“ПЕНОБЕТОН – 2007”. Санкт-Петербург. ПГУПС. 2007. 
6.
Справочник строителя (строителная техника, конструксии и 
технологии). Техносфера. Москва. 2010 г. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish