www.interfinance.uz
3
эришиш учун фойдаланилади. Бу мақсадлар қаторига қуйидагиларни киритиш
мумкин:
бюджет харажатларини ва миллий валюта курсини баркарорлаштириш;
келгуси авлодлар учун жамғармалар шакллантириш;
инвестицион даромад ҳисобига келажакдаги пенсия таъминоти билан
боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш;
мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг барқарор ўсиш
суръатларини таъминлаш.
Макроиқтисодий кўламда бюджет даромадлари умумий ҳажмида бозор
конъюнктурасига боғлиқ даромадларининг улуши сезиларли юқори бўлган ҳар
қандай давлат бюджети даромадларнинг ноқулай равишда ўзгариб туришидан
ҳимоя қиладиган механизм яратишга, шунингдек, қулай даврларда олинган
бюджетдаги ортиқча маблағларни бошқариш самарали тизимини ташкил
қилишга интилади. Бунда суверен фондлар фаолиятини ташкил этиш алоҳида
аҳамиятга эга ҳисобланади.
Бюджет профицити назариясининг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган
С.Ю. Виттенинг таъкидлашича, “бюджет профицитини захира фондларида
сақланишини мақсадга мувофиқ”[4]. Бундан кўринадики бюджет профицити
солиқ юкини пасайтиришда ёки давлат қарзини қоплашда зарурлигини
кўрсатиб, иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда бундай фондлар ташкил
қилишга аҳамият бермаслик фойдалироқ деб ҳисобланади. Лекин
ривожланаётган мамлакатларда “тараққиёт фондлари” бюджетнинг нормал
фаолият кўрсатиши учун зарур шарт бўлган бўларди.
Суверен фондлар ташкил қилишга Кейнснинг “циклларга қарши
иқтисодий сиёсат” парадигмаси асос қилиб олинган. Кейнс назарияси тарафдори
бўлган инглиз иқтисодчиси Р.Ф. Харрод суверен фондлар фаолиятини бир
томондан, “Давлатнинг циклларга қарши сиёсати”, бошқа томондан эса – давлат
инқирозга қарши бошқарув функциясини амалга ошириш билан изоҳлаган.
Харроднинг фикрига кўра, “суверен фондлар фаолият кўрсатиши
циклларга қарши бюджет сиёсатининг мақсадларига эришиш ва вазифаларини
бажаришга йўналтирилган бўлиши лозим бўлиб, бунда фонд маблағларини
шакллантириш ва улардан фойдаланиш давлат томонидан юритиладиган
монетар сиёсат билан боғланган бўлиши лозим”[5]. Олимнинг назариясида энг
муҳим жиҳат шунда эдики, фонднинг маблағлари иқтисодиёт учун инқирозли
бўлган даврларда солиқларни пасайтиришга, ижтимоий аҳамиятга молик
ишларни молиялаштиришга, бюджет тақчиллигини қоплашга сарфланиши
лозим. Бунда фондларнинг маблағлари ёрдамида бандликка ва “харид кучига”,
яъни “самарали талаб”га таъсир кўрсатиш амалга оширилиши лозим.
Э.Х. Хансен суверен фондларни мамлакатда пул массасини тартибга
солиш учун восита сифатида кўриб чиққан[6]. Хансенга кўра, суверен
фондларнинг бажариши лозим бўлган асосий вазифаси миллий валюта курси
барқарорлигини таъминлаш, валютанинг харид қобилиятини яхшилашдан
иборат бўлиб, бу фуқаролар тасарруфида бўлган реал даромадлар ўсишини
“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 2, апрель, 2018 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |