IV. Педагогик кенгаш қарорлари, Директор ҳузуридаги йиғилиш баённомалари ва Директор буйруқларидан нусха бериш тартиби
29. Педагогик кенгаш қарорлари, Директор ҳузуридаги йиғилиш баённомаларидан нусха олиш юқори ташкилотлардан келган топшириқлар, муассаса ўқитувчиларининг ёзма мурожаатлари асосида Директорнинг рухсати билан масъул котиб қарор ёки баённома кўчирмасини тайёрлаб, Директор томонидан тасдиқлангандан кейин алоҳида дафтарда қайд қилиб, юборилади ёки берилади.
30.Директор буйруқларидан нусха бериш юқори ташкилотлардан келган топшириқлар ва Директор оғзаки топшириғи асосида кадрлар бўлимида масъул шахс томонидан буйруқдан кўчирма тайёрлайди ва ўзи томонидан “АСЛИГА ТЎҒРИ” сўзини ёзиб, имзо қўяди ҳамда кадр бўлимига тегишли мухр билан тасдиқланган шаклда берилади.
V. Таълим муассасасининг педагогик кенгаши, Директор ҳузуридаги йиғилиш қарорлари ҳамда Директор буйруқлари ижросини
ташкил этиш
31. Педагогик кенгаш қарорлари ижроси мониторингини педагогик кенгаш йиғилиш котиби юритади. Директор ҳузуридаги йиғилиш қарорлари ижросини йғилиш котиби этиб тайинланган масъул шахс юритади. Директор буйруқлари ижросини буйруқ лойиҳасини киритган масъул шахс юритади.
32. Таълим муассасасининг назорат инспектори педагогик кенгаш қарорлари, Директор ҳузуридаги йиғилиш қарорлари, Директор буйруқлари ижроси мониторингини умумлаштиради.
VI. Таълим муассасасининг касб йўналишлари бўйича бўлимларда иш юритиш
33. Таълим муасссаларида касб йўналишлари бўйича фаолият олиб борадиган бўлимларда юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича қуйидаги ҳужжатларни юритади:
таълим муассасасининг Устави;
бўлим тўғрисидаги Низом, бўлим бошлиғининг лавозим Тавсияномаси;
ўқувчилар ҳаракатига оид ҳужжатлар ва буйруқлар (ўқишга қабул қилиш, курсдан курсга ўтказиш, ўқувчилар сафидан четлатиш, академик таътил бериш, бир йил такроран ўқитиш учун курсда қолдириш);
ўқувчилар контенгенти тўғрисидаги маълумотлар йиғма жилди;
ўқувчиларнинг шахсий варақа ҳужжатлари;
рейтинг дафтарчалари;
ўқувчилар давомати мониторинги;
китоблар (маълумотномаларни қайд этиш, ота-оналар билан олиб борилган суҳбатларни қайд этиш, хат ва ҳужжатларни кирим қилиш ва ижросини қайд этиш киотблари);
турғун ва мунтазам келмайдиганлар, профилактик ҳисобга олинганлар, тарбияси оғир, ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этган ўқувчилар билан олиб борилган ишларни тўғрисидаги ҳужжатлар;
ўқув жараёни жадвали;
битирувчиларни ўқув амалиёти ва диплом олди амалиётиги оид ҳужжатлар;
якуний давлат аттестациясига оид ҳужжатлар;
битирувчилар бандлигини таъминлашга оид ҳужжатлар;
гуруҳ раҳбарлари тўғрисида маълумот.
34. Касб йўналишлари бўйича бўлим бошлиқлари гуруҳ раҳбарлари иштирокида, улар тбилан биргаликда иш юритишга оид ҳужжатларни юритади.
Бўлим фаолиятига оид ҳужжатларни юритиш гуруҳ раҳбарларига тақсимланади.
Н А М У Н А
Do'stlaringiz bilan baham: |