Директор ҳузуридаги йиғилиш баённомалари бўйича:
14. Директор ҳузуридаги йиғилиш баённомаси таълим муассасаси раҳбари ҳузурида раҳбар ўринбосарлари, таркибий бўлинма бошлиқлари иштирокида ҳар ҳафтада камида бир маторта ёки навбатдан ташқари ўтказиладиган тезкор йиғилиш ҳужжати ҳисобланади.
15. Баённома матни лўнда, оддий ва равон тилда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни талабларига риоя қилинган ҳолда тузилиши лозим.
Баённома учинчи шахс номидан қуйидаги параметрлардан фойдаланган ҳолда ёзилиши лозим:
стандарт А4 форматдаги қоғозга қора рангда;
“Тimеs Nеw Rоmаn” шрифти ва лойиҳанинг ҳажмидан келиб чиқиб 13 ёки 14 ўлчамли шрифт;
чап ҳошияси 3 см, ўнг ҳошияси 1,5 см, юқори ва паст ҳошияси 2 см;
биринчи қатор хатбошиси 1,25 ;
қаторлараро интервал (множитель) 1,15 ўлчамда;
16. Баённоманинг биринчи бети юқори ўрта қисмида катта ҳарфларда таълим муассасасининг номидан кейин “Директор ҳузуридаги йиғилиш баённомаси” сўзлари, пастки қаторларда йиғилиш ўтказилган сана йиғилиш сони ва йиғилиш ўтказилган жой номи, кейинги қаторда “раислик этувчи” сўз бирикмаси ва раислик этувчининг исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари ва фамилияси, кейинги қаторда “котиб” сўзи ва йиғилиш котибининг унинг исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари, кейинги қаторда “қатнашдилар” сўзи ва йиғилишда иштирок этганларининг лавозими, исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари.
17. Баённаманинг “КУН ТАРТИБИ:” сўзидан сўнг йиғилиш кун тартибига қўйилган масалалар муҳимлилик даражасига қараб, кетма-кетлик асосида ҳар бир масала алоҳида-алоҳида қаторда ёритиб борилади.
18. Баённомада ҳар бир масала бўйича “Эшитилди:” сўзидан кейин масала юзасидан маърузачининг маърузаси баён этилади.
19. Баённомадаги “Сўзга чиқдилар:” сўзидан кейин кун тартибидаги масала юзасидан йиғилишга таклиф этилганлар ёки педагогик кенгаш аъзоларининг кун тартибидаги масала юзасидан билдирилган фикр ва мулоҳазалари баён этилади.
20. Кун тартибидаги масалар муҳокамаси тугагандан сўнг, алоҳида сатрда “Кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан,” сўзи ёзилади ва пастки қатор ўртасида “ҚАРОР ҚИЛИНДИ:” сўзи ёзилиб, пастки қатордан йиғилиш кун тартибида муҳокама қилинган масалалар бўйича қабул қилинган қарорлар мазмуни императив (масалан: “қабул қилинсин”, “инобатга олинсин”, “назоратга олинсин” каби) шаклда кетма-кетлик асосида ёзилади.
21. Баённома охирида “Йиғилиш раиси” сўзидан сўнг йиғилишга раислик этувчининг лавозими, исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари ва фамилияси ёзилади. Кейинги қаторда “Йиғилиш котиби” сўзидан сўнг йиғилиш котибининг лавозими, исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари ва фамилияси ёзилади. Йиғилиш раиси ва йиғилиш котиби баённомани имзолари билан тасдиқлайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |