Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари иш юритувида педагогик кенгашнинг йиғилиш, директор ҳузуридаги йиғилиш ва кафедра йиғилиш баённомалари, директор буйруқларини
тайёрлаш ва расмийлаштириш бўйича
ТАВСИЯЛАР
I. Умумий қоидалар
1.Мазкур Тавсиянома Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сон “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 1999 йил 29 мартдаги 140-сон “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорларига мувофиқ Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида раҳбар буйруғини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва назорат қилиш тартибини белгилайди.
2. Педагогик кенгаш қарорлари, Директор ҳузуридаги йиғилиш баённомаларининг лойиҳалари Педагогик кенгаш масъул котиби томонидан, Директор буйруқлари Директор ўринбосарлари ва тегишли таркибий бўлинмалари томонидан тайёрланади.
Педагогик кенгаш қарорлари, Директор ҳузуридаги йиғилиш баённомаларининг лойиҳаларини педагогик кенгаш масъул котиби (кейинги ўринда – масъул котиб деб юритилади) тайёрлаб, Директор ўринбосарлари билан келишилишини таъминлашлари зарур.
Директор буйруқлари лойиҳаларни тайёрлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинма бошлиғи тегишлилигига қараб Директор ўринбосарлари билан келишилишини таъминлашлари зарур.
Педагогик кенгаш қарорлари, Директор ҳузуридаги йиғилиш баённомалари ва Директор буйруқлари ушбу Тавсияномага мувофиқ тузилиш лозим.
3. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси Директорининг буйруқлари Кадрлар бўлимида йил бошидан олиб бориладиган тегишли китобларда рўйхатга олинади ва умумий ҳисоби юритилади, шунингдек уларнинг асл нусхалари тааллуқли бўлган барча материаллари билан биргаликда шу кадр бўлинмасида сақланади.
4. Педагогик кенгаш қарорлари, Директор ҳузуридаги йиғилиш баённомалари масъул котиб томонидан ўқув йили бошидан олиб бориладиган тегишли китобда рўйхатга олинади ва умумий ҳисоби юритилади, шунингдек уларнинг асл нусхалари тааллуқли бўлган барча материаллари билан биргаликда масъул котибда сақланади.
5. Педагогик кенгаш қарорлари, Директор ҳузуридаги йиғилиш баённомаларини тайёрловчи масъул котиб ёки Директор буйруқлари лойиҳаларини тайёрловчи таркибий бўлим бошлиғи ёки Директор ўринбосари меҳнат таътилида бўлганида ёки бошқа сабабларга кўра ўз вазифасини бажара олмаган ҳолларда унинг вазифасини мансаб Тавсияномаси бўйича бириктирилган ходим ёки Директорнинг топшириғига мувофиқ бошқа ходим бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |