III. Директор буйруқларини ишлаб чиқиш тартиби
22. Буйруқнинг матни лўнда, оддий ва равон тилда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни талабларига риоя қилинган ҳолда тузилиши лозим.
23. Буйруқ биринчи шахс номидан қуйидаги параметрлардан фойдаланган ҳолда ёзилиши лозим:
стандарт А4 форматдаги қоғозга қора рангда;
“Тimеs Nеw Rоmаn” шрифти ва лойиҳанинг ҳажмидан келиб чиқиб 13 ёки 14 ўлчамли шрифт;
чап ҳошияси 3 см, ўнг ҳошияси 1,5 см, юқори ва паст ҳошияси 2 см;
биринчи қатор хатбошиси 1,25 ;
қаторлараро интервал (множитель) 1,15 ўлчамда;
24. Ҳужжатнинг биринчи бетидаги матн ички ҳужжат бланкида, кейинги бетлардаги матн бланк билан бир хил ҳажм ва сифатда бўлган тоза қоғозда ёзилади (иловаларга ҳам тегишли).
25. Бланклар Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасида ички ҳужжат қоғози (бундан кейин матнда ушбу бланк “Ички ҳужжат қоғози” деб юритилади) сифатида фойдаланилади. Ички ҳужжат қоғози – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби (бундан буён матнда герб деб юритилади) тасвири туширилган, гербнинг ўнг томонига таълим муассасасининг вазирлик номи, гербнинг чап томонига таълим муассасасининг юқори ташкилот номи, гербнинг пастги қисмида таълим муассасасининг ҳудудий бошқарма билан муассасанинг тўлиқ номи, унинг пастги қисмида БУЙРУҚ сўзи кўрсатилади.
Ички ҳужжат қоғози - БУЙРУҚ ёзуви тагидан, чап томондан буйруқнинг расмийлаштирилган куни, ойи, йили кўрсатилади, ўрта қисмида тартиб рақам белгиси қўйилади, ўнг томонда қабул қилинган жойи кўрсатилади ва буйруқнинг матни шу ишчи ҳужжат қоғозига тушурилади.
Буйруқ матни 3 (уч) қисмдан иборат бўлади:
Буйруқ номи - бу ишчи ҳужжат қоғозининг чап томонида бўлади;
Асословчи қисми - бу ишчи ҳужжат қоғозининг буйруқ номидан пастда (1,15 интервал ўлчамда) ёзилади;
Қарор қисми “Буюраман” -бу буйруқнинг асословчи қисмидан сўнг ўртадан ёзилади.
Буйруқдақуйидагиларкўрсатилишишарт:
- буйруққа асос бўлувчи ҳужжат юқори ташкилотдан келган бўлса, албатта “раҳбарлик ва ижро учун” қабул қилиниши кўрсатилиши;
- ижро бандларига масъул шахс ва ижро муддати кўрсатилиши;
- назоратга олган масъул шахс кўрсатилиши;
- асос кўрсатилиши;
- лавозими ва Директорнинг исми, фамилияси. (С.Анваров шаклида) кўрсатилади.
27. Буйруқ лойиҳаси тайёр бўлгандан сўнг, муассаса Директори имзоси қўйиладиган варақнинг орқа томонида “Киритилди:” ва “Келишилди:” талаблари бўлиши шарт. “Киритилди:” қисмига бўйруқни тайёрлаган шахснинг, “Келишилди:” қисмида муассасанинг ҳуқуқшуноси, Директор ўринбосарлари ҳамда бўйруқ ижросига масъул бўлим бошлиқларининг лавозими, исми шарифи келтирилиб, барчаси томонидан имзолангандан кейин Директорга имзолашга киритилади.
28.Кадрларнинг шахсий таркибга оид буйруғи – бирор ходим ишга қабул қилинганда ёки бўшатилганда, бошқа бўлимларга ўтказилганда, муайян бир ходим мукофотланганда, унга тегишли интизомий чора кўрилганда, меҳнат таътилига чиққанда, меҳнат таътилидан чақириб олинганда ва шу каби ҳолатларда берилади. Бундай буйруқлар одатда, шахсий аризалар, бўлим бошлиқларининг тавсияномалари ва шу кабилар асосида тайёрланади. Буйруқ сарлавҳалари “Ишга қабул қилиш ҳақида”, “Лавозимга тайинлаш ҳақида”, ”Бошқа ишга ўтказиш ҳақида”, “Ишдан бўшатиш ҳақида”, ”Лавозимдан озод қилиш ҳақида”, ”Меҳнат таътили бериш ҳақида” ва ҳаказо. Бундай буйруқларда кириш қисми бўлмаслиги мумкин. Фармойиш қисмида, одатда, бандлар, буйруқ қисмида “Қабул қилинсин”,” Тайинлансин”, ”Ўтказилсин”, “Ташаккур эълон қилинсин” каби сўзлар бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |