Икки ўлчовли (бир факторли) регрессион модел.
Бир факторли белги ҳоли учун регрессион муаммони формаллаштирамиз.
Айтайлик икки ўзгарувчининг қийматлари тўплами берилган бўлсин: (тушунтирилувчи ўзгарувчи ёки натижа) ва (тушунтирувчи ўзгарувчи ёки фактор). Ушбу ўзгарувчилар ўртасида объектив боғлиқлик мавжуд бўлсин:
(1)
Ушбу тенгламани регрессиянинг “ҳаққоний” тенгламаси деб атаймиз. Кузатиш натижалари асосида (1) “ҳаққоний” боғлиқликни “энг яхши” ифодалайдиган функцияни танлашимиз керак. Функцияни танлаш – функционал боғлиқлик кўринишини ва параметрлар қийматларини аниқлашдир. Функционал боғлиқлик кўринишини аниқлаш учун қуйидагилардан фойдаланиш мумкин:
Назарий тасаввур ва олдинги шунга ўхшаш тадқиқотлар тажрибаси;
График усул – корреляцион майдон ёки регрессиянинг эмпирик чизиғи асосида. Корреляцион майдон – (х , у) координаталар тизимидаги нуқтали график. Ҳар бир нуқта кузатиш бирлиги (хi , уi) га мос келади.
Бир нечта функцияларни танлаб, уларнинг ичидан регессия тенгламаси сифати кўрсаткичлари бўйича энг яхшисини танлаш мумкин.
Регрессия чизиқли ва чизиқсиз кўринишда бўлади.
Икки ўлчовли чизиқли регрессия модели қуйидаги кўринишга эга бўлади:
(2)
ўзгарувчи миқдори иккита ташкил этувчидан иборат:
тасодифий бўлмаган ташкил этувчи ;
тасодифий ташкил этувчи .
Чизиқсиз регрессия икки синфга бўлинади: таҳлилга киритилган тушунтирувчи ўзгарувчиларга нисбатан чизиқли бўлмаган, лекин баҳоланаётган параметрларга нисбатан чизиқли бўлган регрессия ва баҳоланаётган параметрларга нисбатан чизиқсиз бўлган регрессия.
Тушунтирувчи ўзгарувчилари бўйича чизиқсиз бўлган регрессиялар:
турли даражали полиномлар:
тенгтомонлама гипербола:
Баҳоланаётган параметрлари бўйича чизиқсиз бўлган регрессиялар:
даражали:
кўрсаткичли:
экспоненциал:
Жуда кўп ҳолларда чизиқли кўринишдаги боғлиқлик ишлатилади. Чизиқли кўринишга бўлган эътибор шундаки параметрларнинг аниқ иқтисодий маънога эга эканлиги, ўзгарувчиларнинг чегараланган вариацияси ва кўп ҳолларда чизиқли бўлмаган боғлиқликларнинг ҳисоблашларни амалга ошириш учун чизиқли кўринишга келтирилишидир.
Тасодифий ташкил этувчи нинг мавжудлик сабаблари:
1) Натижага аҳамиятли даражада таъсир қилувчи “муҳим ” факторларнинг йўқлиги. Жуфт регрессия деярли ҳар доим катта соддалаштиришдир. Ҳақиқатда эса бошқа факторлар ҳам мавжуд бўлиб (2) формулада эътиборга олинмаган бўлиши мумкин. Бу факторларни ўлчашни иложи бўлмаслиги мумкин (масалан, психологик). Бу факторларни ўлчашни иложи бўлганда ҳам улар натижага жуда суст таъсир қилганлиги учун уларни моделда эътиборга олмаймиз. Ундан ташқари, улар жуда “муҳим” факторлар бўлиб, биз уларни тажрибамиз камлиги учун эътиборга олмаган бўлишимиз мумкин. Буларнинг ҳаммаси кузатилаётган маълумотлар тўғри чизиқдан ташқарида ётишига олиб келади;
2) Моделни нотўғри функционал спецификациялаш;
3) Ўзгарувчиларни ўлчашдаги хатолик.
Моделдаги регрессия коэффициенти нинг ишораси боғлиқлик йўналишини кўрсатади. Агар бўлса, боғлиқлик тўғри, агар бўлса, боғлиқлик тескари бўлади. миқдор фактор ўзининг ўлчов бирлигида бир бирликка ўзгарганда натижа ўрта ҳисобда қанча миқдорга ўзгаришини кўрсатади. Моделда параметр қиймати формал равишда х=0 да нинг ўртача қиймати. Агар фактор нол қийматга эга эмас ёки нолга тенг бўлиши мумкин бўлмаса, у ҳолда юқоридаги трактовка маънога эмас. Икки ўлчовли регрессион модел матрица кўринишида қуйидагича бўлади.
бу ерда,
Y - кузатилаётган натижавий белги қийматларининг ( )
ўлчамдаги тасодифий вектор-устуни;
- кузатилаётган фактор белги қийматларининг ( ) ўлчамдаги
матрица. Қўшимча фактор х0 регрессия тенгламасидаги озод
ҳад нинг мавжудлиги билан боғлиқ. Озод ҳад учун х0
факторнинг қиймати бирга тенг деб қабул қилиш қабул
қилинган.
b - Баҳоланиши керак бўлган модел параметрларининг ( )
ўлчамли ўзгарувчилари вектор-устунидир.
u - ( ) ўлчамли кузатиш хатоликлари тасодифий вектор-
устунидир.
Мисол кўриб чиқамиз. 20 ишчининг иш ҳаққи ва ёши ҳақида маълумотлар берилган бўлсин. Ишчининг иш ҳаққи регрессион модели қурилсин. Бунда - i-ишчининг иш ҳаққи ($); xi - i-ишчининг ёши (ёш), i=1; n.
i
|
|
xi
|
i
|
|
xi
|
1
|
300
|
29
|
11
|
400
|
47
|
2
|
400
|
40
|
12
|
250
|
28
|
3
|
300
|
36
|
13
|
350
|
30
|
4
|
320
|
32
|
14
|
200
|
25
|
5
|
200
|
23
|
15
|
400
|
48
|
6
|
350
|
45
|
16
|
220
|
30
|
7
|
350
|
38
|
17
|
320
|
40
|
8
|
400
|
40
|
18
|
390
|
40
|
9
|
380
|
50
|
19
|
360
|
38
|
10
|
400
|
47
|
20
|
260
|
29
|
Бизнинг мисолда параметр ишчининг ёши 1 ёшга ошганда унинг иш ҳаққи ўрта ҳисобда неча долларга ўзгаршини билдиради. параметр маънога эга эмас, чунки ишчининг ёши нолга тенг бўлиши мукин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |